Буйруқ №159. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 14 мартдаги 96-сонли буйруғига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
B U Y R U G I
2016 yil 29 03
№ 159
Toshkent sh.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил 14 мартдаги 96-сонли буйруғига
қўшимча ва ўзгартириш киритиш
тўғрисида
"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фукаролари тоифаларининг рўйхати тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Ва:шрлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фукаролари тоифаларинирш рўйхати тўгрисида'Ти Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарори ижросини тўла-тўкис таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги тизимига ишга таклиф этилаётган ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун илтимосномалар беришни янада тартибга солиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги тизимига ишга таклиф этилаётган ҳодимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун илтимосномалар бериш масалаларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Т.Хакимов) ва Юридик хизмат (Р.Муҳаммадиев) келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш учун ўз вақтида ишчи гуруҳи муҳокамасига киритилишини ҳамда кўриб чикиш
003919
натижалари бўйича илтимоснома лойиҳаларини тайёрлаб, имзога киритиш ва рад этилган мурожаатлар бўйича ўз вақтида жавоб хатлари юборилишини таъминласинлар.
3. Мазкур буйруқ қабул килиниши муносабати билан Узбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирининг 2014 йил 14 мартдаги 96-сонли буйруғининг 1-банди ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижро этилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.