UZ RU

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги,Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари вертикал бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 28 мартдаги 152-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги,Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари вертикал бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, тизимда вертикал бошқарувни самарали ишлашини, соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларнинг тўлақонли ва вақтида амалга оширилишини таъминлаш, ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида

Буюраман:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вертикал бошқарув тузилмаси 1а-1д-иловаларга;

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарияти вертикал бошқаруви тузилмаси 2-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вертикал бошқарув схемасига изоҳ 3-иловага;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларида вертикал бошқарувни ташкил этиш намунавий режаси 4-иловага асосан тасдиқлансин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси, Бош бошқарма, бошқарма ва таркибий бўлимлари бошлиқлари 1 ҳафта муддатда мазкур буйруқнинг 1а-1-д иловалари билан тасдиқланган бошқарув схемаси асосида ўз вертикаль бошқарув схемаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлатсинлар ва мазкур буйруқнинг 3-иловаси билан тасдиқланган вертикал бошқарув тузилмасининг изоҳи асосида доимий фаолиятларини ташкил этсинлар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари вертикал бошқарувни мазкур буйруқнинг иловаларига биноан жорий йилнинг 1 апрелидан ташкил этсинлар.

4. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир

А. Алимов

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил "28" мартдаги

152-сонли буйруғига 1-а илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вертикал бошқаруви

Тузилмаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил"28" мартдаги

152-сонли буйруғига 1-б илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вертикал бошқаруви

Тузилмаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил "28" мартдаги

152-сонли буйруғига 1-в илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вертикал бошқаруви

Тузилмаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил "28" мартдаги

152 - сонли буйруғига 1-г илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вертикал бошқаруви

Тузилмаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил "28" мартдаги

152 - сонли буйруғига 1-д илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вертикал бошқаруви

Тузилмаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил "28" мартдаги

152-сонли буйруғига 2-илова

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар

соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарияти вертикал бошқаруви

Тузилмаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил «28» мартдаги

152-сон буйруғига 3-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти

вертикал бошқарув тузилмасига изоҳ

Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган вертикал бошқарув тузилмасида кўрсатилган раҳбарларнинг (вазир, вазир ўринбосарлари, бош бошқарма, бошқарма бошлиқлари) ўз бўйсунувидаги қуйи раҳбар лавозимдаги ходимлар билан доимий иш фаолияти қуйидаги тартибда амалга оширилади.

1. Оператив раҳбарликни таъминлаш мақсадида ҳар куни вертикал бошқарув бўйича раҳбар 14 та ҳудудий соғлиқни сақлаш вазирлиги\бошқармасининг ўзига бириктирилган раҳбар ходими билан боғланади, масъул соҳаси бўйичамавжуд муаммо ва вазият бўйича ахборот олади ва зудлик билан тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди, холат мониторингини олиб боради.

2. Вертикал бошқарув бўйича раҳбар:

ҳар ойда бир марта танланган битта ҳудудни жойига чиқиб ўрганади, якунлари бўйича худудҳокими/ўринбосари, тегишли ҳудудий идоралар (таълим, ўрта махсус касб-ҳунар бўлимлари), "Маҳалла" жамоатчилик фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ижтимоий харакати вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказади;

ҳар чоракда бир марта ўз соҳаси бўйича ҳудудлардан хисобот йиғади, умумлаштиради ва мавжуд вазият бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлайди. Ушбу маълумотнома вазирликнинг Ҳайъат йиғилишларида муҳокама этилади, натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади ва аниқланган камчиликлар бўйича масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади;

йил якунида бириктирилган раҳбар ходимлар фаолияти тўғрисидаги хисоботини муҳокама этади, келгуси йил иш режасини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлайди;

бириктирилган раҳбар ходимларнинг барча фаолияти учун масъул ва жавобгар ҳисобланади, уларни лавозимига тайинлаш ва озод этиш бўйича вазирга тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга;

юқорида кўрсатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида тасарруфидаги Бош бошқарма, бошқарма ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва ижросини таъминлайди.

3. Вертикал бошқарув 3 босқичда кунлик режимда қуйидаги тарзда амалга оширилади:

I босқич

ҚВП,
оилавий поликлиника

07:00-08:00

Ҳар бир ҚВП, ОП бўйича ахборот акс эттирилган қисқа кунлик жамлама маълумот ТТБ/ШТБга тақдим этилади.

II босқич

ТТБ/ШТБ,
вилоят ДПМ

08:00-09:00

Ҳар бир бўлим, бўлинма бўйича ахборот акс эттирилган қисқа кунлик жамлама маълумотҚР ССВ\ССБга тақдим этилади.

III босқич

ССБ

09:00-10:00

ҚР ССВ\ССБ бўйича қисқа кунлик маълумот ССВга (раҳбар ходимга) тақдим этилади.

4. Хар бир босқичда йиғиладиган маълумотлар рўйхати вертикал бошқарув бўйича раҳбар томонидан тузилади ва жойларга ишда фойдаланиш учун етказилади.

5. Вертикал бошқарув бўйича худуд масъули:

бириктирилган тиббиёт бирлашмаси белгиланган тартибда фаолият кўрсатишига бирлашма раҳбари билан тенг жавобгардир;

оператив раҳбарликни таъминлаш мақсадида ҳар куни худудий бошқарув бўйича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларидан худудларга бириктирилган раҳбар ўзига бириктирилган тегишли тиббиёт бирлашмаси раҳбари билан боғланади, масъул соҳаси бўйича мавжуд муаммо ва вазият бўйича ахборот олади (қуйида келтирилган намуна асосида) ва зудлик билан тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди, холат мониторингини олиб боради, кунлик маълумотни худуд раҳбарига етказади;

бириктирилган худудида тиббий хизмат холати мониторингини тизимли таъминлаш мақсадида доимий тартибда фаолият юритувчи, асосий йўналишлар бўйича мутахассислар гуруҳини ташкил қилади ва ҳар хафтада бир маротаба гуруҳ фаолияти натижалари тахлилини ўтказади;

икки хафтада бир маротаба режа асосида бирлашма таркибидаги бўлим, бўлинма, муассасаларни жойига чиқиб ўрганади. Ўрганиш натижаларини бирлашманинг кенгайтирилган йиғилишида (заруратига кўра тор соха мутахассислари, хамкор ташкилот вакилларини жалб этган холда) мухокама қилади, вазифалар белгилайди, ижроси мониторингини таъминлайди;

ҳар чоракда бир марта бириктирилган тиббиёт бирлашмаси фаолияти бўйича худудий ҚР ССВ/худудий соғлиқни сақлаш бошқармаси йиғилишида ахборот беради;

йил якуни бўйича бириктирилган тиббиёт бирлашмаси фаолияти бўйича хисоботни муҳокамасини ўтказади, келгуси йил иш режасини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди;

бириктирилган тиббиёт бирлашмаси раҳбар ходимларининг барча фаолияти учун масъул ва жавобгардир, уларни лавозимига тайинлаш ва озод этиш бўйича худудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга.

20__ йилнинг ______санасигакунлик ахборот намунаси*

Кўрсаткич

Меъёрий режа

Ижро

Муамммо,сабаб

Ечим

1.

Қабул сони

 

 

 

 

2.

Патронаж билан қамралган оилалар сони

 

 

 

 

3.

Патронаж билан қамралган фуқаро сони

 

 

 

 

4.

Стационар бемор сони

 

 

 

 

5.

Жумладан, АРБ ги беморлар сони

 

 

 

 

6.

Қўйилган БИВ сони

 

 

 

 

7.

БИВ экспульсияси сони

 

 

 

 

8.

ИЖК сони

 

 

 

 

9.

Она ўлими сони

 

 

 

 

10.

Чақалоқлар ўлими сони

 

 

 

 

11.

Текширувдан ўтказилган мигрантлар сони

 

 

 

 

12.

Фавқулотда вазиятлар бўйича ахборот

 

 

 

 

13.

Коммунал тўлов режаси ижроси

 

 

 

 

Изоҳ: *- хисобот кунига белгиланадиган қўшимча вазифалар, йил фаслига хос вазифаларни инобатга олган холда ахборот намунаси ўзгариши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил «28» мартдаги

152 - сон буйруғига 4-илова

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларидавертикаль

бошқарувни ташкил қилишнамунавий режаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими вертикал бошқарувини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари таркибидаги хар бир худудий тиббиёт бирлашмаларига вазирлик/бошқарманинг раҳбар ходимлари, тасарруфидаги республика/вилоят даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари масъул этиб бириктирилади.

Худуд масъули фаолиятни барча йўналишлари холати мониторингини таъминлаш мақсадида доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ шакллантиради. Муассасада мавжуд бўлмаган ихтисосликлар бўйича мутахассислар вазирлик/бошқарма томонидан ишчи гуруҳ таркибига киритилади. Худуд масъулибириктирилган тиббиёт бирлашмаси фаолиятининг барча йўналишлари бўйича бирлашма раҳбари билан тенг тартибда жавобгардир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими вертикал бошқаруви хафталик мониторинги худуд даражасида таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади (кўрсатилмаган бандлар бўйича хафта кунлари худудда ижро интизоми хусусиятларидан келиб чиққан холда белгиланади).

_____________ куни . Вазирлик/бошқарманинг кенгайтирилган хафталик йиғилиши. Вазир/бошқарма бошлиғи, ўринбосарлари, бош мутахассислар, республика/вилоят ДПМлар раҳбарлари, ТТБ/ШТБ раҳбарлари, худудларга бириктирилган масъуллар, республика/вилоят марказидаги ШТБ таркибий бўлинмалари раҳбарлари, кун тартибига алоқадор ўзга раҳбар ходимлар ва мутахассислар иштирок этадилар. Худудларни ўрганиш натижалари асосида худудларда шаҳар/туман ҳокимликлари билан хамкорликда ўтказилади. Мавзу: ўтган хафта давомидаги худудда тиббий хизмат натижалари, муаммолар тахлили, белгилаб берилган вазифалар ижроси холати, келаси хафтага тизимлар, хизматлар, худудларга вазифалар белгилаш, ижро интизоми холати тахлили.

_____________ куни . Вазирлик/бошқарманинг аппарат йиғилиши. Бошқарма бошлиғи, ўринбосарлар, бош мутахассислар,Саломатлик ва тиббий статистика институти худудий филиалининг бошқарма ишларида жалб қилинган мутахассислари иштирок этадилар. Мавзу: ўтган хафта иш режаси ижроси, келаси хафтага аниқлаштирилган иш режаси, ижро механизмларини белгилаш.

Сешанба куни . Вазирлик/бошқарманинг тиббий хизмат хажми ва сифати бўйича хафталик йиғилиши. Бошқармада ёки ДПМ да ўтказилади. Вазир/бошқарма бошлиғи, ўринбосарлари, бош мутахассислар, республика/вилоят ДПМлар раҳбарлари ёки ўринбосарлари, ТТБ/ШТБ раҳбарлари ёки ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор ўзга раҳбар ходимлар ва мутахассислар иштирок этадилар. Мавзу: даволаш жараёни, тизимлар (бирламчи тиббий санитария ёрдами, стационар ёрдам, ихтисослаштирилган ёрдам ва ўзга), хизматлар (хамширалик иши, онкология, психиатрия, юқумли касалликлар, эндокринология, тери-таносил, ўсмирлар, қон қуйиш ва ўзга) ишини ташкил қилиш, дори ва тиббий воситалар таъминоти, шифохона ичи инфекциясига қарши кураш штаби, силга қарши кураш штаби фаолияти тахлили, кадрлар захираси ва сифати тахлили.

Чоршанба куни . Вазирлик/бошқарманинг моддий-техника базаси холати бўйича хафталик йиғилиши. Бошқармада ёки ДПМ да ўтказилади. Вазир/бошқарма бошлиғи ёки ўринбосари, зарур бош мутахассислар, республика/вилоят ДПМлар раҳбарлари ёки ўринбосарлари, ТТБ/ШТБ раҳбарлари ёки ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор ўзга раҳбар ходимлар ва мутахассислар иштирок этадилар. Мавзу: тизим моддий техника базаси холати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва уни ўтказилиши, муассасалардаободонлаштириш васанитария холати, асбоб-ускуна билан таъминланганлик ва унинг ишлатилиш самарадорлиги, молиявий холат тахлили, инвестиция дастури ижро ҳолати, бинолар эксплуатацияси ҳолати, халқаро лойиҳалар ижроси ҳолати, асбоб-ускуна қабул қилишга тайёргарликнинг бориши.

Пайшанба куни . Шошилинч тиббий ёрдам хизмати бўйича хафталик йиғилиш. РШТЁИМ худудий филиали ёки субфилиалда ўтказилади. Вазир/бошқарма бошлиғи ёки биринчи ўринбосари, зарур бош мутахассислар, филиал раҳбари, ўринбосарлари, бўлим мудирлари, туманлардаги субфилиал бўлим мудирлари ва тез ёрдам бўлимлари мудирлари, кун тартибига алоқадор мутахассислар иштирок этадилар. Мавзу: ҳафталик фаолият натижалари (мурожаатлар, стационар беморлар харакати, ўтказилган ташрихлар, фавқулотда холатлар, дори-дармон таъминоти, фуқаролар мурожаатлари, сан-авиация чақириқлари ва ўзга) тахлили.

Жума куни . Оналик ва болалик мухофазаси бўйича штаб.Бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари, бош акушер-гинеколог, бош педиатр, вилоят перинатал маркази раҳбари, марказ бўлим мудирлари, вилоятдаги барча туғруқ комплекслари раҳбарлари иштирок этадилар. Ўрганиш натижалари асосида йиғилиш худудларда ўтказилиши мумкин. Мавзу: репродуктив саломатлик (ҳафта мобайнида содир бўлган туғруқлар, айниқса асоратли туғруқлар, регионализация талабларининг бажарилиши, контрацептив воситаларининг қўлланилиши ва ўзга) ва педиатрия хизмати тахлили.

Ой якуни бўйича ўтказиладиган таҳлиллар :

Ойнинг 2-санаси. Моддий-техника базаси, молиявий ҳолат таҳлили. Вазир/бошқарма бошлиғи ёки ўринбосари, зарур бош мутахассислар,ДПМлар раҳбар ўринбосарлари, бош хисобчилар, бош иқтисодчилар, кун тартибига алоқадор ўзга раҳбар ходимлар ва мутахассислар иштирок этадилар. Мавзу: тизим моддий-техника базаси ҳолати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва уни ўтказилиши, муассасаларда ободонлаштириш ва санитария ҳолати, асбоб-ускуна билан таъминланганлик ва унинг ишлатилиш самарадорлиги, молиявий ҳолат таҳлили (бюджет параметрлари ижроси, жумладан озиқ-овқат ва дори таъминотига бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши, коммунал тўловлар, назорат тафтиш бошқармасининг тақдимномалари муҳокамаси), Давлат инвестиция дастури ижроси ҳолати, бинолар эксплуатацияси ҳолати, халқаро лойиҳалар ижроси ҳолати, асбоб-ускуна қабул қилишга тайёргарликни бориши.

Ойнинг 3-санаси . Халқаро лойиҳалар ижроси ҳолати таҳлили. Вазир\бошқарма бошлиғи ёки унинг биринчи ўринбосари, тегишли мутахассислар иштирок этади. Мавзу: амалдаги халқаро лойиҳалар ижроси ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари.

Ойнинг 4-санаси . Доимий фаолиятдаги ҳайъат йиғилиши. Вазир\бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, стационар ва амбулатор хизмат бўйича бош мутахассислар, барча даволаш-профилактика муассасаларининг даволашишлари бўйича бош врач ўринбосарлари, ҚВП координаторлари, провизорлар, кун тартибига алоқадор мутахассислар қатнашадилар. Хайъатнинг бир ой давомидаги фаолияти таҳлили (даволаш-диагностика жараёни, БТСЁМ, ихтисослаштирилган ёрдам, ижтимоий ёрдам хизматлари, мигрантлар билан ишлаш, амнистия қилинганлар билан ишлаш, тизимда тарғибот ва тиббий статистика масалалари, дори таъминоти, шифохона ичи инфекциясига қарши кураш штаби, силга қарши кураш штаби фаолияти таҳлили, кадрлар захираси ва ўзга), навбатдаги ойга аниқлаштирилган режа, дори воситалари ва тиббий воситалари тақсимоти, қайта тақсимоти.

Ойнинг 5-санаси . Ижро интизоми, тизимда қонунчиликка риоя қилиш ҳолати таҳлили. Назорат инспекцияси ҳудудий бўлими бошлиғи раислигида даволаш-профилактика муассасаларининг ижро интизоми бўйича масъуллари, ўзга тегишли мутахассислар иштирокида ўтказилади. Мавзу: ижро интизоми, ойлик ҳисоботлар таҳлили, кирим қилинган ҳужжатлар, жумладан фуқаролар мурожаатлари, тизимда қонунчиликка риоя қилиш ҳолати таҳлили ўтказилади.

Ойнинг 6-санаси . Ҳудудий хамширалар кенгаши йиғилиши. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, бош ҳамшира, хамширалар кенгаши аъзолари, Ўзбекистон хамширалар ассоциацияси худудий бўлинмаси раҳбари, барча даволаш-профилактика муассасаларининг бош ҳамширалари, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш маркази филиали рахбари, кун тартиби бўйича тааллуқли мутахассислар иштирок этадилар. Мавзу: хамширалик иши, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари хизматини ташкил этишга доир барча масалалар.

Ҳудудий таҳлиллар .

Худудларда ахолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати таҳлили . Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими вертикал бошқарувини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларидан худудий тиббиёт бирлашмаларига бириктирилганҳудуд масъуллари ишчи гуруҳи билан олиб борадиган мониторинг натижалари асосида вазирлик/бошқарма томонидан тасдиқланган (бир йилда барча ҳудудларни қамраш кўзда тутилган) режага биноанҳудудга чиқиб шаҳар/туман ҳокимлиги билан хамкорликда ўтказилади. Мавзу: ўрганилган ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат, давлат дастурлари, аҳолида соғлом турмуш тамойилларини шакллантириш, ижро интизоми, кадрлар салоҳияти, тизимлар ва хизматлар таҳлили, даволаш-профилактика муассасалари моддий-техника базаси, молиявий интизом, халқаро лойиҳалар ижроси, хамкор ташкилотлар билан ишлаш натижалари таҳлили. Ўтказилган таҳлил якуни бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилади,вазир/бошқарма бошлиғи ва шаҳар/туман ҳокими томонидан тасдиқланади, ижро мониторинги ҳудуд масъули томонидан олиб борилади.

Ҳудудий ҳокимликлар, хамкор ташкилотлар билан фаолият самарадорлигини ошириш .

Биринчи босқич. Вазир\бошқарма бошлиғи хамда тегишли мутахассислар иштирокида Вазирлар Кенгаши ўринбосари/вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар/туман ҳокимлари, ҳудудий хамкор ташкилотлар (Ҳотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамоатчилик фонди, "Камолот" ижтимоий харакати, халқ таълими бошқармаси, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, олий ўқув юртлари) раҳбарлари учун январь ойининг биринчи ярмида бир кунлик семинар ўтказилади. Мавзу: ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат меъёрий негизлари, таркибий тузилмаси, моддий-техник базаси, молиялаштириш тартиби ва ҳажми, амалдаги давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар, хамкорлик тартиби ва кўринишлари, вазифалар тақсимоти, якунланган йил бўйича ҳудудлар кесимида асосий натижалар, муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклифлар. Семинар якунида хар бир иштирокчига таҳлил қилинган мавзулар бўйича умумлашма хамда соҳасига/ҳудудига тегишли маълумотлар жамламаси қоғоз ва электрон кўринишда тақдим этилади.

Иккинчи босқич. Вазирлар кенгаши\вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режага биноан вазирлик/бошқармани тегишли мутахассислари иштирокида хар бир шаҳар/туманда ҳоким ўринбосарлари, худудий хамкор ташкилотлар (Ҳотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамоатчилик фонди, "Камолот" ижтимоий харакати, халқ таълими бўлими, касб-ҳунар коллежлари) раҳбарлари учун бир кунлик семинарлар ўтказилади. Мавзу: ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат меъёрий негизлари, таркибий тузилмаси, моддий-техник базаси, молиялаштириш тартиби ва хажми, амалдаги давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар, ҳамкорлик тартиби ва кўринишлари, вазифалар тақсимоти, асосий натижалар, муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклифлар. Семинар якунида хар бир иштирокчига таҳлил қилинган мавзулар бўйича умумлашма хамда соҳасига/ҳудудига тегишли маълумотлар жамламаси қоғоз ва электрон кўринишда тақдим этилади.

Оммавий ахборот воситалари билан ишлаш тартиби .

Оммавий ахборот воситалари билан хамкорлик. Ҳудудий телерадиокомпания, газета, журналлар, электрон ахборот воситалари билан ҳамкорлик даврий (йиллик) қўшма иш режалари асосида олиб борилади. Даврий ҳамкорлик иш режаси вазирлик/ҳудудий бошқарманинг асосий тадбирлар режасига киритилган вазифалар, Президент қарорлари ва фармонлари, қонунлар, давлат дастурлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ва қарорларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

Матбуот анжуманлари.Йил давомида камида икки маротаба (мисол: Бутун жаҳон саломатлик куни, Тиббиёт ходимлари куни) вазир/бошқарма бошлиғи, тегишли масъул мутахассислар иштирокида ҳудуддаги барча оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилади. Мавзу: ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат меъёрий негизлари, таркибий тузилмаси, моддий-техник базаси, молиялаштириш тартиби ва хажми, амалдаги давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар, асосий натижалар, истиқболдаги режалар. Аҳоли саломатлиги, тиббий хизматни ёритиш тартиби ва тамойилларига алоҳида урғу берилади. Анжуман якунида хар бир иштирокчига таҳлил қилинган мавзулар бўйича умумлашмамаълумот қоғоз ва электрон кўринишда тақдим этилади.