UZ RU

2016 йилнинг ижтимоий-иқтисодий устувор вазифалари ижросини соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органларида таъминлаш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 4 мартдаги 112-сонли буйруғи

2016 йилнинг ижтимоий-иқтисодий устувор вазифалари ижросини соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органларида таъминлаш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимида 2016 йилга белгиланган ижтимоий-иқтисодий устувор вазифалар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тизимли бажарилишини таъминлаш мақсадида

Буюраман:

1. Соғлиқни сақлаш вазири, вазир ўринбосарлари, вазирлик Бош бошқарма, бошқарма, марказ, бўлим бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига 2016 йилга белгиланган асосий устувор вазифаларни ижроси бўйича масъул вакил этиб мазкур буйруқнинг иловасига асосан бириктирилсин.

2. Ҳудудларга бириктирилган масъул вакилларнинг 2016 йил давомида назорати остида белгиланган устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

"Соғлом она ва бола" Давлат дастури ижросини ҳар ойда ўрганиш ва бошқармалар йиғилишларида хар чоракда муҳокама этиш;

даволаш - профилактика муассасаларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, асосий кўрсаткичлар ва муассасаларни моддий-техник базасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлили;

даволаш - профилактика муассасаларида диагностика ва даволаш жараёнининг тасдиқланган стандартларга асосан олиб борилишини доимий мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман (шахар) тиббиёт бирлашмалари томонидан қишлоқ врачлик пунктларида даволаш-профилактика ишлари бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини ўрганиш;

қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, ҚВПларни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича ишларнинг бориши;

ҚВПларининг олий ўқув юртлари билан самарали узвийлиги, аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт олийгоҳлари, илмий-текшириш институтлари, республика ихтисослаштирилган марказларининг амалий-услубий ёрдами;

намунали қишлоқ врачлик пунктларини ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили;

қишлоқ аҳолисини биринчи навбатда зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида жойларда амалга оширилаётган ишлар, "Дори-дармон" компанияси ва хусусий корхоналар томонидан ташкил этилган ижтимоий дорихоналар фаолияти таҳлили;

асосий репродуктив кўрсаткичлар, уларнинг туман/шаҳарлар кесимида таҳлили ва истиқболдаги кўрсаткичлар;

туғиш оралиғида оптимал муддатни сақлаш ва исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш (хавфсиз замонавий контрацепция воситаларини қўллаш) ҳолати;

аҳоли репродуктив саломатлигини ҳамда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида аҳоли ва оиланинг тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан жойларда олиб борилаётган ишлар;

Республика ҳудудларида ўтказилаётган "Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш" ҳафталиклари самарадорлиги;

аҳолининг овқатланишини яхшилаш, жумладан темир моддаси танқислиги камқонлигини олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар самарадорлиги;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури ижроси бўйича олиб борилаётган қурилиш-реконструкция ишларининг бориши;

хорижий инвестициялар ҳисобидан қишлоқ врачлик пунктлари, туғруқ муассасалари, шошилинч тиббий ёрдам марказларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳолати;

соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд тиббий асбоб-ускуна ва аппаратураларнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари фаолияти асосий кўрсаткичлари;

тез тиббий ёрдам хизматининг автотранспорт ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминоти;

аҳолининг сил касаллиги билан касалланиш ҳолати, сил касаллигини ва сил касаллигидан ўлимни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар;

руҳий хасталиклар билан касалланиш ҳолати, ушбу касалликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар;

эндокринологик касалликлар билан касалланиш, аҳоли орасида асосий эндокринологик касалликлар тарқалишини олдини олиш ва даволаш-диагностика тадбирларини олиб бориш;

ўсма касалликлари билан касалланиш, аёллар репродуктив аъзолари онкологик касалликларини олдини олиш;

аҳоли орасида жинсий йўл орқали юқадиган касалликларни олдини олиш, диагностика ва даволаш тадбирларининг амалга оширилиши ҳолати;

санитар-эпидемилогик барқарорликни таъминлаш, аҳолини бошқарилувчи инфекцияларга қарши эмлаш ишлари;

даволаш - профилактика муассасаларида ОИТС касаллиги, ОИВ ва бошқа шифохона ички инфекциялари тарқалишини олдини олиш бўйича санитария-гигиена, эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг бажарилиши;

даволаш - профилактика муассасаларидаги ички дорихоналар ва зарарсизлантириш бўлимлари фаолияти ва уларни моддий-техник базасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижалари;

даволаш - профилактика муассасалари ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳолати;

тиббиёт муассасаларининг кадрлар билан таъминоти, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан тиббиёт муассасалари раҳбарларини менеджмент бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳолати;

раҳбар кадрларни жой-жойига қўйиш, уларга резерв кадрларни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар;

кадрлар танқислиги юқори бўлган ҳудудлар учун тор доирадаги мутахассислар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

даволаш - профилактика муассасаларида тиббиёт коллежлар ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили;

таълим муассасалари битирувчиларини бандлиги ва ишга жойлашишини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган мониторинг натижалари;

даволаш - профилактика муассасаларига бюджетдан ажратилаётган маблағлар ва уларнинг мақсадли ишлатилиши;

тиббиёт муассасалари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг ишлатилиши;

дори-дармон, тиббиёт воситалари, реактивлар ва бошқа тиббий ашеларга ажратилаётган маблағлар ва уларнинг мақсади ишлатилиши;

даволаш-профилактика муассасаларида пуллик ва сервис хизмат кўрсатиш ҳолати;

даволаш - профилатика муассасаларида дори таъминотини яхшилаш, маҳаллий арзон дори воситаларини харид қилиш, бир марталик ишлатиладиган тиббиёт воситалари билан таъминоти;

ҳудудлар миқёсида бюджет маблағлари ҳисобидан танлов асосида дори воситаларини марказлашган ҳолда харид қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар;

даволаш - профилактика муассасаларидаги ички дорихоналар фаолиятини такомиллаштириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган стерил дори воситалари турини ва ҳажмини кўпайтириш ҳисобига тиббиёт муассасаларида дори таъминотини яхшилаш;

узоқ қишлоқ жойлардаги аҳолини дори воситалари билан таъминотини яхшилаш мақсадида ҳаракатланадиган дорихона шохобчалари фаолияти;

тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож уй шароитида хизмат кўрсатилаётган якка ёлғизлар ҳамда "Саховат" ва "Мурувват" уйларида яшовчи ёлғиз пенсионер ва ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизмат ҳолати;

ногиронларни реабилитация қилиш марказлари ҳамда санаторийлар фаолияти таҳлили.

3. Масъул вакиллар доимий равишда ҳар чоракда бир марта жойларда ўтказиладиган ўрганишлар натижалари бўйича бошқарма бошлиқларининг хисоботини кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама этсин, тегишли қарорлар қабул қилиб, мавжуд ортда қолишларни бартараф этиш бўйича барча ташкилий тадбирлар кўрилишини таъминласин.

4. Ҳудудларга бириктирилган масъул вакиллар Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда:

мазкур буйруқнинг иловаси билан белгиланган ҳудудий бошқармаларда жойига чиқиб кенгайтирилган йиғилишларда бошқарманинг 2016 йилга белгиланган асосий вазифалари тўғрисидаги маърузасини муҳокама қилсин ва иш режасига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар берсин;

масъул вакилларга юклатилган вазифаларни инобатга олган ҳолда ҳудудий бошқармалар тасарруфидаги муассасалар реестрини ва хар бир муассаса паспортини ишлаб чиқсин ва бир йилда бир марта янгиланишини таъминласин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари:

ҳудудий бошқармаларда 2016 йилга белгиланган асосий вазифаларни бажарилишини ва бошқармалар йиғилишларида бириктирилган масъул вакиллар билан биргаликда доимий муҳокама этилишини;

йиғилишларда вилоят соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан биргаликда вилоят хокимлиги, вилоят халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази, маҳалла, хотин-қизлар жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокини таъминласин.

6. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир

А. Алимов

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил 4 мартдаги

112-сонли буйруғига

 

илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар

соғлиқни сақлаш бошқармаларига бириктирилган масъул вакиллари

Ҳудудлар

Бириктирилган масъул вакиллари

Вазир ва вазир ўринбосарлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими

1.

Андижон вилояти

А.В.Алимов
Соғлиқни сақлаш вазири

А.Хусанов
ДПЁТББ бошлиғи ўринбосари

Наманган вилояти

Б.Б.Қораев
СЭНББ етакчи мутахассиси
Б.Т.Одилова
ДПЕББ бош мутахассиси

Фарғона вилояти

М.Ф.Садиков ОваБМҚББ бошлиғи

2.

Сирдарё вилояти

А.А.Худаяров
вазирнинг биринчи ўринбосари

А.А.Ибодуллаев СЭНББ бошлиғи

Тошкент вилояти

Ш.Ю.Нишанов ДПЁТББ бошлиғи

Жиззах вилояти

И.З.Уринбаев
ЎваЧЁТЁТЭМ директори

3.

Қорақалпоғистон Республикаси

Л.Н.Туйчиев
вазир ўринбосари

Е.Р.Файзуллаев
ИМваИАББ бошлиғи ўринбосари
Б.И.Муминов
ДПЕББ бўлим бошлиғи

Хоразм вилояти

У.С.Исмаилов
ФваЎЮББ бошлиғи

Самарқанд вилояти

Б.Т.Эргашев МТБРББ бошлиғи
Д.Р.Хасанова
ОваБМҚББ бошлиғи ўринбосари

4.

Тошкент шаҳри

С.С.Сайдалиев
вазир ўринбосари

Б.О.Хошимов
ИМваИАББ бошлиғи
Ж.К.Хақбердиев
ДПЕББ бош мутахассиси

Навоий вилояти

Р.С.Алиходжаев
Назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

Бухоро вилояти

М.М.Мирахмедов
ХваПХТЭМ директори в.б.
М.М.Каримов
ДПЕББ мутахассиси

5.

Қашқадарё вилояти

Ш.Х.Тиллаев
вазир ўринбосари

Ф.А.Рахимқулов
ЛваНҚБ бошлиғи
А.А.Ахмаджонов
ДПЕББ бош мутахассиси

Сурхондарё вилояти

А.А.Агзамов
Назорат инспекцияси бошлиғи