UZ RU

Буйруқ №198. Қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, тиббий буюмлар, антисептик, дезинфекцион воситалар ва реактивларнинг консолидар харидини ўтказишни ташкиллаштириш тўғрисида

Қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун  дори воситалари, тиббий буюмлар, антисептик, дезинфекцион воситалар ва реактивларнинг  консолидар харидини ўтказишни ташкиллаштириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги қишлоқ врачлик пунктлари учун бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишда дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларни харид қилишга  мўлжалланган  консолидар харидни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини  ташкиллаштириш, ажратилган бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида

 

Б У Ю Р А М А Н:

 

  1. Қуйидагилар:

Қишлоқ врачлик пунктларини дори воситалари, тиббий буюмлар
антисептик, дезинфекцион воситалар ва реактивлар билан таъминлаш учун мўлжалланган консолидар харидни  ўтказишни ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қишлоқ врачлик пунктлари учун 2016 йилда консолидар харид қилинадиган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун  дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. “O’zmedeksport” Республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси бош директори Б. Салиховга контрацептив воситаларини (ВМС) харид қилиш бўйича ўтказилган марказлашган тендер савдоси натижаси бўйича маълумотларни Қорақалпоғистон  Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаларига етказилсин ҳамда қишлоқ врачлик пунктларининг марказлаштирилган бюджет маблағлари ҳисобидан шартнома асосида етказиб бериш топширилсин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:

қишлоқ врачлик пунктларини дори воситалари, тиббий буюмлар
ва реактивлар билан таъминлаш мақсадида ишчи орган сифатида консолидар харидни ўтказишни ташкиллаштириш, ўтказилган савдо натижаларини таҳлил қилиб бориш ҳамда консолидар савдоларида тежалган маблағларни аниқлаш;

маркетинг изланишлар асосида консолидар харидни ўтказиш учун сотиб олинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг энг юқори баҳосини белгилаш;

ҳудудий Доимий фаолиятдаги ҳайъат томонидан консолидар харид асосида сотиб олинган дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларни қишлоқ врачлик пунктларида мақсадли ва рационал ишлатишилиши устидан доимий назорат ўрнатиш;

“O’zmedeksport” Республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси томонидан ўтказилган марказлашган тендер савдоси натижаси асосида сотиб олинадиган контрацептив воситаларини (ВМС) харид қилиш учун 2016 йил харажатлар сметасида маблағлари ажратилишини таъминлаш топширилсин.

  1. Соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази директори М. Боймухамедовга ушбу буйруқ матнини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштириш юклатилсин.
  2. “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” - “Здравохранение Узбекистана” газетасининг бош муҳаррири ўринбосари И. Соатовага буйруқни матнини мазкур газетада чоп этиш топширилсин.
  3. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 26 майдаги “Қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг  консолидар харидини ўтказишни ташкиллаштириш тўғриси”даги 217-сонли буйруқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

 

 

Вазир                                              А. Алимов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 й.  “25” “04”даги

“198” - сон буйруғига 1- илова

 

Қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун  дори воситалари, тиббий буюмлар, антисептик, дезинфекцион воситалар ва реактивлар билан таъминлашга мўлжалланган консолидар харидни  ўтказишни ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

 

Ш. Нишанов                                  Даволаш –профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи, раис;

 

М. Ибрагимова                              Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати маркази бўлими бошлиғи, котиба;        

                                     

Аъзолар

                                                                 

Б. Хошимов                                  Иқтисодиёт молиялаштириш  ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи;

                                                

Х. Джалилов                                 Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;

 

М. Садиков                                   Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;                                   

 

А. Ибодуллаев                              Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи в. в. б.;

 

Н. Бердиев                                    Назорат инспекцияси бош назоратчи.          

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки унинг функцияларини бажариб туриш зиммасига юклатилган шахс унинг ўрнига таркибга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 й.  “ 25” “04” даги
“198” - сон буйруғига 2-илова

 

Қишлоқ врачлик пунктлари учун 2016 йилда консолидар харид қилинадиган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун  дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивлар рўйхати 
т/р ХАЛҚАРО ПАТЕНТЛАНМАГАН НОМИ ДОРИ ШАКЛИ
Нонаркотик анальгетиклар
1 Метамизол натрий инъекция  учун эритма 50% 
2 Парацетамол таблеткалар  500 мг
сироп  57,64 мг/мл  
шамчалар 125 мг; 250 мг
Астмага қарши ва ўпка сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган воситалар
3 Сальбутамол  аэрозоль 100 мкг/доза 
Аллергияга қарши воситалар
4 Дифенгидрамин   инъекция  учун эритма  1% 
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар
5 Прокаин    инъекция  учун эритма  0,5% ; 2 % 
Юрак гликозидлари
6 Строфантин инъекция  учун эритма 0,025%
КАЛЬЦИЙ КАНАЛЛАРИ БЛОКАТОРЛАРИ
Антигипертензив воситалар
7 Нифедипин  таблеткалар  5 мг; 10 мг
8 Магния сульфат*  инъекция  учун эритма 25%  
Антиагрегант
9 Ацетилсалицил кислотаси таблетка 500 мг
Антиангинал воситалар 
10 Нитроглицерин таблеткалар 0,0005 г  
Яллиғланишга қарши ностероид воситалар 
11 Кетопрофен   инъекция  учун эритма 100 мг/2 мл 
Қусишга қарши воситалар
12 Метоклопрамид  инъекция  учун эритма 5 мг/2 мл ; 10 мг/2 мл 
Қон томирлар, бронхлар ва бошқа ички аъзолар силлиқ мушакларини бўшаштирувчи миотроп спазмолитик воситалар
13 Дротаверин   инъекция  учун эритма 40 мг/2 мл
14 Аминофиллин   инъекция  учун эритма 2,4% 
Йод препаратлари 
15 Калий йодиди  таблеткалар 100 мкг
Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар
16 Дексаметазон инъекция  учун эритма 4мг/мл 
Парентерал озиқланиш воситалари
17 Декстроза инфузия  учун эритма  40%
ПЛАЗМА ЎРНИНИ БОСУВЧИЛАР ВА ТУЗЛИ ЭРИТМАЛАР, ЭРИТУВЧИЛАР
18 Натрий тузлари  (хлорид)  инфузия  учун эритма   0,9%  
19 Ичиш учун тузли регидрация таркиби*  
таркиби: глюкоза 13,5  
натрий хлориди 2,0  
калий  хлориди 1,5  
тринатрий цитрат дигидрат 2,9*  
АНТИБИОТИКЛАР (аминогликозидлар гуруҳи)
20 Гентамицин сульфат ** инъекция учун эритма 40 мг/2мл
РЕАКТИВЛАР
21 Гемоглобини аниқлаш учун тўплам  
22 Умумий билирубини аниқлаш учун тўплам  
23 Глюкозани аниқлаш учун тўплам  
24 АЛТ кинетик ферментатив усул  
ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА САРФЛОВ МАТЕРИАЛЛАРИ 
25 Бир маротаба ишлатиладиган стерилланган скарификаторлар  
26 Бир маротаба ишлатиладиган гинекологик кузгу  ўлчам 2 (Middle), 3 (Large)
27 Стериланмаган тиббий қўлқоплар ўлчам № 7; 7,5; 8,0
28 Уч каналли ЭКГ учун қоғози ўлчам 50х28,  50х50, 25х57, 80х20, 80х30
29 Стерилизация учун ташқи тест индикаторлари  тўплам
30 Стерилизация учун ички тест индикаторлари тўплам 
31 Дозаторлар учун наконечниклар 1-10 мкл
5-200 мкл
100-1000 мкл
32 Тиббий докали бинт, стерилланмаган ўлчам 7х10; ўлчам 7х14 
33 Гигроскопик тиббиёт пахта (рулонда) 100 г
34 Бачадон бўйни тортиш учун қисқич  (пулевые щипцы)   
35 Қинни кўриш учун кўзгу CUSKO ўрта ўлчамли №2, №3
36 Гинекологик кузгу (қошиқсимон)  
37 Бачадон зонди  
38 Бачадон ичи спирали  
АНТИСЕПТИК ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯЛОВЧИ ВОСИТАЛАР
39 Хлорамид бензосульфоксил натрий тузи  
40 Йодине эритма  5%  
41 Малахит кўки спиртли  эритма 1%, 
42 Водород пероксиди 3 %  фл
43 Этил спирти  70% фл
44 Дихлоризоцианид кислотаси натрийли тузи  
45 Кальций гипохлорид  
46 Натрий гипохлорид   
Изох: *Хомиладор аёллар учун қон босими ошган даврда тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун  бир маротаба тайинланишга
** Тез тиббий ёрдам кўрсатишда бир маротаба тайинланишга