UZ RU

“Ўзбекистон Республикаси Президентиинг айрим қарорларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2506-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентиинг

2016 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентиинг айрим қарорларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги

2506-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентиинг 2016 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентиинг айрим қарорларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2506-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентиинг 2016 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентиинг айрим қарорларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2506-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликнинг Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи (Д.А. Джабриев)га:

лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини қайта ташкил этиш, уларнинг штат жадвалини ўзгартириш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш;

қайта ташкил этилган Араб координацион гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи зарур тажриба ва билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан бутланишини таъминлаш;

бирлашган лойиҳаларини амалга ошириш бўйича доимий мониторинг олиб боришни ташкил этиш топширилсин.

3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари
Ш.Х. Тиллаев зиммасига юклатилсин.

Вазир                                        А. Алимов

Киритилди:

Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Джабриев Д.А.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Тиллаев Ш.Х.

Назорат инспекцияси бошлиғи Агзамов А.А.

Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Эргашев Б.Т. 

Юридик ҳизмат бошлиғи Муҳаммадиев Р.И.