UZ RU

ЎзР СанҚваН № 0324-16.ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОНАЛАРИ МИКРОИҚЛИМИНИ САНИТАР-ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ

1.PNG

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, НОРМАЛАРИ ВА ГИГИЕНА НОРМАТИВЛАРИ

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси

Бош давлат

санитария врачи

_________________ С.С. САИДАЛИЕВ

« 1 » феврал 2016 й.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОНАЛАРИ МИКРОИҚЛИМИНИ САНИТАР-ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ

ЎзР СанҚваН № 0324-16

Расмий нашр

Тошкент – 2016 й.

ИШЛАБ ЧИҚҚАН ТАШКИЛОТ:

- ЎзР ССВ қошидаги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (ЎзР ССВ СГКК ИТИ)

 

ТУЗУВЧИЛАР:

- Искандаров Т.И.

- ЎзР ССВ СГКК ИТИ лаборатория мудири, лойиҳа раҳбари, т.ф.д., профессор, ЎзР ФА академиги

- Славинская Н.В.

- ЎзР ССВ СГКК ИТИ лаборатория мудири, т.ф.н., к.и.х.

ТАҚРИЗЧИЛАР:

- Зарединов Д.А.

- ТошВМОИ «Гигиена» кафедра мудири, т.ф.д., профессор

- Магай М.П.

- ЎзР ССВ СГКК ИТИ лаборатория мудири, т.ф.н., к.и.х.

- Даниярова С.С.

- Тошкент вилояти ДСЭНМ бўлим мудири, т.ф.н., к.и.х.

Санитария, гигиена ва касб кассаликлари илмий-тадқиқот институтининг Илмий кенгашида кўриб чиқилган ва ижобий баҳо берилган

(баённома № 3 « 24 » март 2015 й.)

ЎзР ССВ қошидаги «Инсон атрофидаги оқибатсиз омилларни гигиеник тартибга солиш комитети» нинг мажлисида кўриб чикилган ва мақулланган

(баённома № 2 « 1 » июл 2015 й.)

Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигида хуқуқий экспертизадан ўтказилди. Хат № 6-21/33-10719/6 « 21 » сентябр 2015 й.

© - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий - тадқиқот институти.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ушбу меъёрлар корхоналардаги ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи ҳудудлари учун микроиқлим кўрсаткичларининг бажариладиган ишнинг оғирлиги ва йил фаслларини ҳисобга олган ҳолда энг мақбул ва йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорларини белгилаб беради ва уларни ўлчаш ҳамда баҳолаш услубларини ўз ичига олади.

1.2. Меъёрлар ер ости ва тоғ қазилмалари, ҳаракатланувчи транспорт воситалари, чорвачилик ва паррандачилик хоналари, қишлоқ хўжалиги маҳ-сулотларини сақлаш хоналари, совуткичлар, омборхоналар ва шу кабилар-нинг микроиқлимига тегишли эмас.

1.3.Ушбу ҳужжатда фойдаланиладиган асосий тушунчаларнинг атама ва таърифлари иловада келтирилган.

2. МИКРОИҚЛИМ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ МАҚБУЛ ВА ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН КАТТАЛИКЛАРИ

2.1. Ёпиқ ишлаб чиқариш хоналаридаги метеорологик шароитларини (микроиқлим) тавсифловчи кўрсаткичлар қуйидагилардир:

- ҳавонинг ҳарорати;

- ҳавонинг нисбий намлиги;

- ҳавонинг ҳаракат тезлиги;

- иссиқлик нурланиши жадаллиги.

2.2. Микроиқлимнинг мақбул кўрсаткичлари ишлаб чиқариш бино-ларини ишчи ҳудудларини доимий ва доимий бўлмаган чегараланмаган иш жойларига жорий қилинади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткичлар эса ишчи ҳудуднинг доимий ва доимий бўлмаган иш жойлари учун ўрнатилади. Ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлигининг мақбул ва йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткичлари 1-жадвалда кўсатилган катталикларга мос бўлиши керак.

2.3. Микроиқлимнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткичлари, қачонки ишлаб чиқаришнинг технологик талаблари бўйича, техник ва иқтисодий сабабларга кўра мақбул меъёрлар билан таъминлаш имкони бўлмаган ҳолатларда ўрнатилади.

1-жадвал

Ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракат тезлигининг мақбул ва йўл йўйилиши мумкин бўлган нормативлари

Йил давр-лари

Иш тоифаси

Ҳарорат, ºС

Нисбий намлик, %

Ҳаракатланиш тезлиги, м/с

мақбул

йўл қўйилиши мумкин бўлган

мақбул

доимий ва доимий бўлмаган иш жойларида йўл қўйилиши мумкин бўлгандан кўп бўлмаган

мақбул ортиқ бўлмаган

доимий ва доимий бўлмаган иш жойларида йўл қўйилиши мумкин бўлган

юқори чегара

қуйи чегара

иш жойларида

доимий

доимий эмас

доимий

доимий эмас

Йилнинг совуқ даври

Енгил – Iа

22-24

25

26

21

18

40-60

75

0,1

кўп бўлмаган 0,1

Енгил – Iб

21-23

24

25

20

17

40

75

0,1

кўп бўлмаган 0,2

Ўрта оғирлик-да – IIа

18-20

23

24

17

15

40

75

0,2

кўп бўлмаган 0,3

Ўрта оғирликда – IIб

17-19

21

23

15

13

40

75

0,2

кўп бўлмаган 0,4

Оғир – III

16-18

19

20

13

12

40-60

75

0,3

кўп бўлмаган 0,5

Йилнинг илиқ даври

Енгил – Iа

25-27

31

32

24

23

40-60

30 (бўлда 32ºС)

0,1

0,3-0,5

Енгил – Iб

24-26

31

32

23

22

40-60

35 (бўлда 31ºС)

0,2

0,3-0,6

Ўрта оғирлик-да – IIа

23-25

30

31

22

21

40-60

40 (бўлда 30ºС)

0,3

0,3-0,7

Ўрта оғирлик-да – IIб

22-24

29

30

21

20

40-60

45 (бўлда 29ºС)

0,3

0,4-0,7

Оғир – III

21-23

27

29

20

19

40-60

500 (бўлда 28ºС)

0,4

0,4-0,7

Йилнинг илиқ даврида ҳаракатнинг катта тезлиги ҳавонинг максимал ҳароратига, кичиги эса– ҳавонинг минимил ҳароратига мос келади. Оралиқ катталиклар учун ҳавонинг ҳароратлари, унинг ҳаракатланиш тезлиги интерполяция усулида аниқланиши мумкин; ҳавонинг ҳарорати минимал бўлганда унинг ҳаракатланиш тезлиги 0,1 м/сек. дан пастроқ қилиб - енгилроқ ишда бўлса ҳамда 0,2 м/сек пастроқ бўлганда- ўртача оғирликдаги ва оғир ишда қабул қилиниши мумкин.

2.4. Микроиқлимнинг мақбул кўсаткичларини таъминлаб беришда ҳудудни конструкция (девор, шифт, пол) лар ёки қурилма (экран ва ш.к.) лар ишчи ҳудудини ўраб турган ички юза сиртларининг ҳарорати, шунингдек, технологик ускуналар ёки уни тўсиб турувчи қурилмаларнинг ташқи юза-ларининг ҳарорати алоҳида иш тоифалари учун ҳаво ҳароратининг 1-жад-валда ўрнатилган мақбул миқдорларидан ортиб кетиши 2ºС дан ортиқ чиқи-ши мумкин эмас, тўсиб турувчи конструкцияларнинг ички юзалари ҳарорати ҳаво ҳароратининг мақбул миқдорларидан паст ёки юқори бўлса, иш жой-лари улардан камида 1 м узоқ масофада жойлаштирилиши лозим. Ишчи ҳудуднинг баландлиги ва горизонтал ўлчами бўйича ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ёки пасайиши, унинг смена давомидаги ўзгаришлари айрим иш тоифалари учун тузилган 1-жадвалда кўрсатилган ҳаво ҳароратининг мақбул чегараларидан четга чиқмаслиги керак.

Йилнинг совуқ даврида иш жойларини дераза ойналари орқали радиацион совуб кетишидан, илиқ даврида эса-қуёш нурини тўғридан-тўғри туши-шидан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ўтказишни назарда тутиш керак.

2.5. Микроиқлимнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткичлар миқ-дорини таъминлаб беришда конструкциялар (девор, пол, шифт) лар ёки қурилма (экранлар ва ш.к) ларнинг ишчи ҳудудларини тўсиб турувчи ички юзаларнинг ҳарорати алоҳида иш тоифалари учун тузилган 1-жадвалда белгиланган ҳаво ҳароратининг, йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорлари чегарасидан четга чиқмаслик лозим. Барча иш тоифаларида ишчи ҳудуднинг баландлиги бўйича ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари 3ºС гача бўлиши мумкин.

Ишчи ҳудуднинг горизонтал кенглиги бўйича ҳамда иш сменаси даво-мида ҳаво ҳарортининг ўзгаришлари енгил ишларда 4ºС гача, ўртача оғир-ликдаги ишларда 5ºС гача, оғир ишларда 6ºС гача бўлишига йўл қўйилиши мумкин, бунда смена давомида хоналарнинг турли қисмларида ва ҳар хил баландликда ўлчанган ҳаво ҳароратининг мутлақ қийматлари йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорларнинг 1-жадвалда кўрсатиган чегараларидан четга чиқмаслиги керак.

Атрофи ўраб қўйилган конструция ва қурилмалар сиртининг ҳарора-тига 2.5 ва 2.6 бандларда белгиланган хоналар иш жойларини умумий ва маҳаллий иситиш ва совутиш тизимларига тарқатилмайди.

2.6. Ишловчиларнинг технологик ускуналарнинг қиздирилган сатҳи-дан, ёритиш ускуналаридан доимий ва доимий бўлмаган иш жойларидаги инсоляциядан иссиқлик таъсирида нурланишининг шиддати тана юзасининг 50% ва ундан ортиқ қисми нурланганда 35 Вт/м2 дан, нурланган юза миқдори 25 % дан 50% гача бўлганда 70 Вт/м2 дан, тана юзасининг 25% гача нурланганда 100 Вт/м2 ошмаслиги керак.

Ишловчиларнинг очиқ манбалар (қиздирилган металл, шиша, «очиқ» аланга) дан иссиқлик таъсирида нурланиши шиддати тана юзасининг 25% гача қисми нурланганда 140 Вт/м2 ортиб кетмаслиги ҳамда шахсий ҳимоя воситалари, жумладан юз ва кўзларни ҳимоялаш воситаларидан фойдаланиш шарт қилиб қўйилиши лозим.

Бунда доимий иш жойларида ҳавонинг ҳарорати йилнинг иссиқ фасли учун мақбул қийматларнинг 1-жадвалда кўрсатилган юқори чегаралардан, доимий бўлмаган иш жойларида эса доимий иш жойлари учун йўл қўйилиши мумкин бўлган юқори чегаралардан ортиб кетмаслиги керак.

2.7. Микроиқлимнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрий миқдор-ларини белгилаш ишлаб чиқариш жараёнига технологик талаблар, уларни таъминлашнинг технологик жиҳатдан иложи бўлмаганлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги иқтисодий асосланганлиги туфайли имкони бўлмаган ишлаб чиқариш хоналарида ишловчиларни юз бериши мумкин бўлган қизиб кетиш ва совуққотишдан ҳимоялаш учун тадбирлар: ҳавони маҳаллий сову-тиш, ҳаво душлари, дам олиш ва исиниш хоналари, юқори ёки паст ҳарорат-дан ҳимоялаш учун махсус кийимлар, шахсий ҳимоя воситалари, иш ва дам олиш вақтини регламентлаш кабилар кўзда тутилиши лозим. Иссиқликдан шикастланишнинг олдини олиш мақсадида тўсиб турувчи юзаларнинг ҳарорати 45ºС дан ортиб кетмаслиги керак.

3. ЎЛЧАШ ВА БАҲОЛАШ УСЛУБЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

3.1. Микроиқлим параметрларини ўлчаш йилнинг иссиқ ва совуқ фасл-ларида бир кун давомида иш сменасининг бошида, ўртасида ўтказилиши лозим. Ўлчашлар технологик ва бошқа сабаблар туфайли микроиқлим шароитлари тебраниб турган ҳолатларда ишловчиларга иш сменаси давомида юз берадиган энг катта ва энг кичик термик юкламалар шароитида ҳам ўтказилиши керак.

Микроиқлим кўрсаткичларининг ўлчанган миқдорлари 1-жадвалдаги, 2.4, 2.5, 2.6, 2.7 бандлардаги меъёрий талабларга мос келиши керак.

3.2. Ўтирган ҳолда бажариладиган ишларда ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракат тезлиги полдан ёки иш майдончасидан 1,0 м баланд-ликда, тик турган ҳолда бажариладиган ишларда эса 1,5 м баландликда ўлчанади. Ўлчашлар доимий иш жойида ҳам, доимий бўлмаган иш жойлари-да ҳам маҳаллий иссиқлик чиқариш, совутиш ёки намни чиқариш (қиздирил-ган агрегатлар, деразалар, эшиклар ўрни, дарвозалар, очиқ ванналар ва ҳ.к.) манбаларидан энг яқин ва энг узоқ масофада бир маротаба ўлчанади.

3.3. Иш жойлари зичлиги катта бўлган хоналарда маҳаллий иссиқлик чиқариш, совутиш ёки нам чиқариш манбалари мавжуд бўлмаган хоналарда ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракат тезлигини ўлчаш участкалари бутун хона бўйлаб 2-жадвалга мувофиқ тақсимланади.

2-жадвал

Микроиқлим параметрларини

ўлчаш участкаларининг энг кам миқдори

Хонанинг майдони, м2

Ўлчаш участкалари сони

100 гача

4

101 – 400

8

400 дан ортиқ

Участкалар сони улар орасидаги масофа билан белгиланади, ушбу масофа 10 м дан ортмаслиги лозим

3.4. Тадқиқот мақсадларига мувофиқ равишда ишчи ҳудуднинг тиклиги бўйича, ҳаво ҳарорати ва унинг ҳаракат тезлигидаги тафовутларни аниқлаш учун пол ёки иш майдончасидан 0,1; 1,0 ва 1,7 м баландликда танлаб ўлчашлар ўтказилади.

Мазкур даражаларда ўлчанган миқдорларнинг ҳар бири 1-жадвалнинг, 2.4, 2.5, 2.6 бандларнинг талабларига мос келиши керак.

3.5. Нурли иссиқлик манбалари мавжуд бўлган шароитда доимий ва доимий бўлмаган иш жойларида иссиқлик нурланишининг шиддатлигини ускуна приёмнигини пол ёки иш майдонидан 0,5; 1,0 ва 1,5 м баландликда тушадиган оқимга перпендикуляр жойлаштирилган ҳолда мабаларнинг ҳар биридан энг юқори иссиқлик нурланишинингйўналиши билан аниқлаш зарур.

Ушбу даражаларнинг ҳар бирида иссиқлик нурланиши ўлчанган иссиқ-лик инурланишининг шиддати 2.7 банднинг меъёрий талабларига мос кели-ши лозим.

3.6. Тўсиб турувчи конструкциялар (деворлар, шифт, пол) лар ёки қу-рилмалар (экран ва ш.к.) ларнинг ички юзаларининг, технологик ускуналар ёки тўсиб турувчи қурилмаларнинг ташқи юзаларининг ҳароратини ўлчаш ишчи ҳудудда доимий ва доимий бўлмаган иш жойларида бажарилиши керак.

3.7. Ҳавонинг ҳарорати ва нисбий намлиги психрометрик тамойилларга асосланган ускуналар (аспирацион психрометр ва бошқалар) билан ўлчани-ши керак. Жойларда ўичаш вақтида нурли иссиқлик манбаларини йўқлиш сабабли аспирацион психрометр кўрсаткичлари билан солиштириш шароит-ларида ҳаво ҳарорати ва нисбий номлиги суткалик ва ҳафталик термографлар ва гигрографлар ёрдамида баҳоланади.

3.8. Ҳавонинг ҳаракат тезлигини ротацияли ҳаракатли анемометрлар (парракли анемометрлар) билан ўлчаш зарур. Ҳаво ҳаракатининг кичик миқ-дордаги (0,3 м/с дан кам) тезликлари, айниқса турли йўналишлардаги оқимлар мавжуд бўлган шароитда электроанемометрлар ҳамда цилиндрик ёки шарсимон кататермометрлар билан ўлчаниши керак.

3.9. Тўсиб турувчи конструкциялар (деворлар, пол, шифт) лар ёки қурилмалар (экран ва ш.к.) нинг ички юзаларининг, технологик ускуна ёки уни ўраб турувчи қурилмаларнинг ташқи юзаларининг иссиқлик нурланиши, ҳарорати термоэлектрик самара тамойилига асосланган ускуналар (актино-метрлар, болометрлар, электротермометрлар и бошқалар) билан ўлчаш лозим.

3.10. Ўлчаш диапазони ва ўлчов ускуналарининг йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлари 3-жадвалдаги талабларга жавоб бериши керак.

3-жадвал

Ўлчов ускуналарига бўлган талаблар

Ўлчаш кўрсаткичлари

Ўлчаш диапазони

Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик

Қуруқ термометр бўйича ҳавонинг ҳарорати, ºС

30 дан 50 гача

± 0,2

Ҳўлланган термометр бўйича ҳавонинг ҳарорати, ºС

0 дан 50 гача

± 0,2

Юза сатҳнинг ҳарорати, ºС

0 дан 50 гача

± 0,5

Ҳавонинг нисбий намлиги, %

10 дан 90 гача

± 5,0

Ҳавонинг ҳаракат тезлиги, м/с

0 дан 0,5 гача
0,5 дан ортиқ

± 0,05
± 0,1

Иссиқлик нурланишининг шиддати, Вт/м2

10 дан 350 гача
350 дан ортиқ

± 5,0
± 50,0

Гостирланган, калибрланган, зарурият туғилганда иссиқлик нурлани-шидан ҳимояланган термометрлардан фойдаланиш лозим.

3.11. Ўлчанган микроиқлим параметрларининг барчаси меъёрлашти-рилган миқдорлар чегарасида бўлган тақдирда гигиеник талаб бажарилган деб ҳисобланади.

Илова

АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРНИНГ АТАМА ВА ТАЪРИФЛАРИ

1. Ишлаб чиқариш хоналари – махсус мўлжалланган бино ва иншоот-лардаги ёпиқ бўшлиқ жойлар бўлиб, уларда доимий (сменалар бўйича) ёки даврий (иш куни давомида) равишда меҳнат аҳлининг ҳар хил ишлаб чиқариш турларида, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, назорат қилиш ва ш.к. даги ҳар хил турдаги меҳнатда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган меҳнат фаолияти амалга оширилади.

2. Ишчи ҳудуд – ишлаб чиқариш хоналарини тўсиб турувчи конструк-циялар билан чеклаб қўйилган, пол ёки майдонча сатҳидан 2 м баландликка эга бўлган бўшлиғи бўлиб, уларда ишловчиларнинг доимий ёки доимий бўлмаган равишда бўлган иш иш ўринлари жойлашган.

3. Иш жойи – ишловчилар меҳнат фаолияти жараёнида доимий ёки доимий бўлмаган равишда бўладиган жой.

4. Доимий иш жойи – ишловчи ўз иш вақтиниг аксарият қисми (50% дан ортиқ ёки узлуксиз 2 соат) давомида бўладиган жой.

5. Доимий бўлмаган иш жойи – ишловчи иш вақтининг камроқ қисми (50% дан ортиқ ёки узлуксиз 2 соатдан кам) давомида бўладиган жой.

6. Ишлаб чиқариш хоналарининг микроиқлими – ушбу хоналар ички муҳитининг метереологик шароитлари бўлиб, улар ҳавонинг ҳарорати, намлиги, ҳаракат тезлиги, шунингдек тўсиб турувчи конструкциялар, технологик ускуналарнинг ҳарорати ва иссиқлик нурланишининг инсон организмига таъсир этувчи бирикмаларидир.

7. Энг мақбул микроиқлим шароитлари – микроиқлим параметрлари-нинг уйғунликлари бўлиб, улар инсонга узоқ вақ давомида ва мутассил таъсир кўрсатган ҳолда организм иссиқлик ҳолати терморегуляция меха-низмларининг зўриқиши билан биргаликда юз беради. Улар иссиқлик ком-фортини сезиш ҳиссини таъминлайди ва иш қобилиятини юқори даражада бўлиши учун шарт-шароитлар яратади.

8. Йўл қўйилиши мумкин бўлган микроиқлим шароити – инсонга узоқ вақт давомида ва мунтазам таъсир ўтказиш натижасида терморегуляция механизмларини физиологик мослашув имкониятлари чегарасидан чиқиб кетмайдиган зўриқииш билан биргаликда юз берадиган, организм иссиқлик ҳолатининг ўтиб кетадиган ва тез меъёрлашуви ўзгаришларини келтириб чиқарувчи микроиқлим параметрларини бирикмасидир. Бунда саломатлик ҳолатини бузилиши ёки зарарланиши рўй бермайди, аммо нохуш иссиқликни сезиш, ўзини ҳис қилишни ёмонлашуви ва иш қобилиятини пасайиши кузатилиши мумкин.

9. Йилнинг илиқ даври – йилнинг ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати +10ºС дан юқори бўлиши билан тавсифланувчи йил даври.

10. Йилнинг совуқ даври – йилнинг ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати +10ºС га тенг ва ундан паст бўлиши билан тавсифланувчи даври.

11. Ташқи ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати – сутканинг муайян соатларида бир вақт оралиғида ўлчанган ҳароратининг ўртача миқдори. Улар метеорология хизматининг маълумотлари бўйича қабул қилинади.

12. Ишларнинг тоифаси – организмнинг умумий энергия сарфлари асосида ишларни оғирлик даражасига кўра чегараларини белгилаб қўйиш.

13. Енгил жисмоний ишлар (І тоифа) Іа тоифа учун энергия сарфи 120 ккал/соатгача ва Іб тоифа учун 120 дан 150 ккал/соатгача бўлган фаолият турларини қамраб олади.

Іа тоифага ўтирган ҳолда бажариладиган ва жисмоний зўриқишни талаб қилмайдиган ишлар киритилади.

Іб тоифага ўтирган, тик турган ёки юрган ҳолда ва бирмунча жисмоний зўриқиш билан биргаликда бажариладиган ишлар киритилади.

14. Ўрта оғирликдаги жимсоний ишлар (ІІ тоифа) энергия сарфи киритилади, ІІ тоифа учун 150 дан 200 ккал/соатгача, ІІб тоифа учун 200 дан 250 ккал/соатгача бўлган фаолият турини қамраб олади.

ІІа тоифага юрган ҳолда бажариладиган, майда (1 кг гача бўлган) буюм ёки ашёларни турган ёки ўтирган ҳолда кўчириш билан боғлиқ бўлган ва муайян жисмоний зўриқишни талаб қиладиган ишлар киритилади.

ІІб тоифага турган ҳолда бажариладиган, унча катта бўлмаган (10 кг гача) оғирликларни ташиш билан боғлиқ ва мўътадил жисмоний зўриқишни талаб қиладиган ишлар киритилади.

15. Оғир жимоний ишлар (ІІІ тоифага) энергия сарфи 250 ккал/соатдан ортадиган фаолият турларини қамраб олади.

ІІІ тоифага доимий равишда силжиш анча оғир (10 кг дан ортиқ) юкларни кўчириш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ва катта жисмоний зўриқишни талаб қиладиган ишлар киритилади.

16. Энергия сарфларига кўра бажариладиган иш тоифалари бўйича ишлаб чиқариш хоналарини тавсифлаш тегишли хонада ишловчиларнинг 50% дан ортиғи бажарадиган иш тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда идоравий меъёрий ҳужжатлар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши керак.