UZ RU

16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори

16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 27-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 16 январда 2752-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

1. 16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 10 декабрь,
104-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 10 декабрь,
41-сон

Манба: lex.uz