UZ RU

Буйрук №40. “Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

2016 йил 23 01

40- к

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил

21 январдаги 14-сонли “Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, тиббиёт ташкилотларини чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарори талабларини бажариш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 январдаги 14-сонли “Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Т.П.Хакимов), Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ў.С.Исмаилов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Ш.Ю.Нишанов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (М.Ф.Содиқов), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (А.А.Ибодуллаев) бошлиқларига бир ой муддатда:

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестация комиссияларининг шахсий таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестация комиссияларининг мажлисларини ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш;

шифокорларни аттестациядан ўтказиш учун шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича саволнома ва тест топшириқларини ишлаб чиқиш топширилсин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги барча муассаса раҳбарларига:

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорлар ҳақида маълумотлар банкини шакллантириш ва Республика ишчи органига тақдим этиш;

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналиши бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорларнинг ҳужжатларини Республика ишчи органига тақдим этиш топширилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар давлат санитария- эпидемиология назорати маркази бош врачларига:

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорлар ҳақида маълумотлар банкини шакллантириш ва ҳудудий ишчи органига тақдим этиш;

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналиши бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорларнинг ҳужжатларини ҳудудий ишчи органига тақдим этиш топширилсин.

ҳудудий ишчи орган аттестация ўтказилишидан икки ой олдин ҳудудий тиббиёт ташкилотларига тегишли аттестация комиссиялари мажлисларини ўтказиш муддати ва жойи ҳақида маълум қилиши;

ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг аттестациядан ўтказиладиган шифокорлари ҳужжатларининг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиши;

ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг аттестациядан ўтказиладиган шифокорлари ҳужжатларини тегишли аттестация комиссиясига тақдим этиши;

худудий ишчи орган аттестациядан ўтиши лозим бўлган шифокорларнинг шакллантирилган маълумотлар банкидан маълумотларни республика ишчи органига мунтазам етказиб бериши топширилсин.

5. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Т.П.Хакимов)га:

аттестациядан ўтказиладиган шифокорлар ҳақидаги маълумотлар банкини шакллантириш ва мунтазам янгилашни ташкиллаштириш;

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестация комиссияларининг шахсий таркибини ва аттестация комиссияларининг мажлисларини ўтказиш жадвалларини шакллантириш ва уларни тасдиқлаш учун вазирлик буйруғини тайёрлаш;

шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича саволнома ва тест топшириқларини аттестациядан икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш;

аттестация ўтказилишидан икки ой олдин республика тиббиёт ташкилотларига аттестация комиссиялари мажлисларини ўтказиш муддати ва жойи ҳақида маълум қилиш;

аттестациянинг биринчи (компьютерда тест синови шаклида) ва иккинчи (оғзаки имтиҳон шаклида) босқичда ўтказилишининг тартибини бир ой ичида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Республика тиббиёт ташкилотларининг аттестациядан ўтказиладиган шифокорларини ҳужжатларини мазкур Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш;

Республика тиббиёт ташкилотларининг аттестациядан ўтказиладиган шифокорларининг ҳужжатларини тегишли аттестация комиссиясига тақдим этиш;

аттестациядан ўтганлик ҳақида гувоҳномаларни тайёрлаш мақсадида «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма бериш;

аттестациядан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномаларни беришни ташкиллаштириш;

аттестация комиссиялари фаолиятини ташкил этишга доир бошқа вазифаларни амалга ошириш топширилсин.

6. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов)га аттестацияни ўтказиш ва гувоҳнома бериш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган маблағлари ва вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида қопланишини таъминлаш топширилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачлари, вазирлик тасарруфидаги барча муассаса раҳбарларига:

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли “Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда аттестациядан ўтадиган барча шифокорлар бўйича маълумотлар 2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Миллий интеграциялашган ахборот тизимидаги “Соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари Мажмуасидаги “Ходимнинг электрон паспорти”ни доимий равишда тўлдириш ва юритиш топширилсин.

8. Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази (М.В.Баймухамедов)га:

аттестациянинг биринчи босқичи (компьютер тест синови) масофадан туриб ўтказилиши учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Маълумотлар қайта ишлаш марказига жойлаштириш ва Корпоратив тизими орқали ўтказиш учун барча шароитлар яратиш топширилсин.

9. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати бошлиғи (Ф.Ч.Санаев)га:

аттестация жараёни билан боғлиқ бўлган (аттестациядан ўтадиган шифокорлар рўйхати, аттестация комиссиялари таркиби, аттестация комиссияларининг мажлисларини ўтказиш жадваллари, аттестация натижалари ва ҳ.қ.) маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва даврий нашрларида чоп этиш топширилсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларига шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестация комиссияларининг ҳудудий даражадаги ишчи органлари икки ҳафта ичида буйруқ билан ташкил этиш ва уларнинг ишини ташкиллаштириш топширилсин.

11. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун шифокор ва шу тиббиёт ташкилот раҳбари шахсан жавоб беради ҳамда аттестацияга оид ҳужжатларни тегишли ишчи органга ўз вақтида тақдим этиш жавобгарлиги тиббиёт ташкилоти раҳбари зиммасига юклатилади.

12. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир                                                    А. Алимов