UZ RU

Буйрук №34. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

2016 йил “20”  01

34

Toshkent sh.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари , ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни caқлaш вазирлиги Ҳайъат йиғилишининг 2015 йил 22 декабрдаги 12/42 сонли қарорининг ижросини бажариш мақсадида

БУЮРАМАН:

1.“Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тиббиёт таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, илмий ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш-профилактика муассасалари ва давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари раҳбарларига:

жойлардаги муассаса ва ташкилотлар ҳудудида “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналарнинг ходим ва талабалар тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги Низом талабларига барча тиббиёт ходим ва талабаларнинг қатъиян амал қилишлари таъминлансин ва назоратга олинсин;

ушбу Низом муассаса фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ички меъёрий ҳужжатларга киритилиб, муассасанинг кенгайтирилган йиғилишларида ўрганилсин, тасдиқланган шакли барча учун кўринарли жойга ўрнатилиши таъминлансин;

мазкур буйруқ, Низом ва ички меҳнат тартиби қоидалари мазмуни билан профессор-ўқитувчи, шифокор, барча ходим ва талабалар белгиланган тартибда ёзма равишда таништирилсин;

Низом талабларини бузганлик учун тегишли чоралар кўрилиши белгилансин ва бунга алоҳида эътибор қаратилсин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маънавият ва маърифат маркази (Ў.М.Абилов) га:

“Uzmedinfo” маркази (М.В.Баймухамедов) билан ҳамкорликда мазкур бўйруқ вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ва “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” газетаси (И.Соатова) орқали тизимдаги Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тиббиёт таълими, илмий-текшириш институтлари, илмий ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш-профилактика муассасалари ва давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари раҳбарларига етказилсин;

вазирлик тасарруфидаги муассасаларда Низом талабларининг ижроси борасидаги фаолияти билан танишиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 1 чорагида жойларга мутахассислардан иборат таркибда гуруҳлар чиқарилиши ташкиллаштирилсин ва таҳлил натижалари вазирликнинг Ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинсин.

4. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                             А. Алимов



“Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги
НИЗОМ