UZ RU

06/1-278-сонли топшириғига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда энергия ҳажмини қисқартириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича тузилган чора-тадбирлари дастури

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 январдаги 06/1-278-сонли топшириғига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда энергия ҳажмини қисқартириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича тузилган чора-тадбирлари дастури (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли қарори ижроси юзасидан)






Тадбирлар номи Муддати Масъуллар Назорат
1 “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг ҳудудий ходимлари билан биргаликда тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларда раҳбар ходимлардан иборат ишчи гуруҳларни тузиш ва даволаш-профилактика муассасалардаги иситиш қозонларини (инвентаризация) хатловдан ўтказиш. Январь-февраль 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси
2 Ўтказилган хатлов натижаларига асосан муассасалардаги маънавий эскирган иситиш қозонларини аниқлаган ҳолда янги замонавий тежамкор, альтернатив ёқилғи турида ишлашга мўлжалланган иситиш қозонларига алмаштириш бўйича муассасалар кесимида дастур ишлаб чиқиш. 1 март 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси
3 Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган дастурларни ҳудудий мутасадди ташкилотлар билан келишувдан ўтказиб, молиявий манбаи аниқланиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланиб, умумлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс фойдаланиш бошқармасига тақдим этиш. 10 март 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси
4 Муассасалардаги алмаштирилиши режалаштирилган иситиш қозонларининг ойма-ой алмаштириш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. 15 март 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси
5 Алматирилиши режалаштирилган иситиш қозонларини белгиланган муддатларда ўрнатиш ишларини амалга ошириш. 1 октябрь 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси
6 Тизимдаги даволаш профилактика муассасалардаги мавжуд ёритиш лампаларини "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий ходимлари билан биргаликда (инвентаризация) хатловдан ўтказиш. Январь-февраль 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ, вилоят ССБ бошлиқлари ва республика тасарруфидаги муассаса раҳбарлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси
7 Ўтказилган хатлов натижаларини умумлаштирган ҳолда, шунингдек уларни тежамкор (светодиод) лампаларга ойма-ой амалмаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс фойдаланиш бошқармасига тақдим этиш. 20 февраль 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ, вилоят ССБ бошлиқлари ва республика тасарруфидаги муассаса раҳбарлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси
8 Даволаш-профилактика муассасалардаги тежамкор лампаларни алмаштирилиши бўйича мониторингини олиб бориш ва алмаштириш ишларини белгиланган муддатларда ниҳоясига етказиш. 1 декабрь 2016 йил Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ, вилоят ССБ бошлиқлари ва республика тасарруфидаги муассаса раҳбарлари Комплекс фойдаланиш бошқармаси






ССВ КФБ бошлиғи
Д.Нурмухаммедов