UZ RU

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Маъмурий-хўжалик бошқармаси тўғрисида НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Маъмурий-хўжалик бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1.1. Маъмурий-хўжалик бошқарма Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппаратининг тузилмавий бўлинмаси ҳисобланади.

1.2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ва қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

1.3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Маъмурий-хўжалик бошқармасида олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар ишлаши мумкин.

1.4. Бошқармани Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланган раҳбар бошқаради.

1.5. Бошқарма бошлиғи бошқарма ишини ташкил этади ва бошқаради, топширилган вазифаларнинг ижро этилиши жавобгарлигини олади.

1.6. Бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари розилиги билан Бошқарма бошлиғи томонидан тақдим этилгач Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ёки озод этилади.

1.7. Бошқарма ўз фаолиятини соғлиқни сақлаш вазирининг Бошқарма фаолиятини назорат қилувчи ўринбосари томонидан тасдиқланган йиллик иш режасига биноан олиб боради.

II. Бошқарманинг мақсади ва вазифалари

2.1. Бошқарманинг асосий мақсади:

2.2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги барча бошқармалар, бўлимлар ва хизматларни фаолият кўрсатиши учун етарли шарт-шароит ҳамда иш муҳитини яратиш учун керакли асбоб-ускуналар, канцелярия воситалари ва бошқа моддий таъминотини таъминлайди

2.3. Вазирлик биносини эксплуатация қилиш, бинонинг ички ва ташқи қисмининг озодалиги ҳамда ободонлаштириш ишларини таъминлаш, хўжалик инвентарлари, жиҳозлар, мебеллардан тўғри фойдаланиш ва уларни сақланишини таъминлаш, шунингдек тегишли жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2.4. Вазирлик марказий аппаратида нусха кўпайтирувчи техникалар доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш ва назорат қилиш, вазирликнинг таркибий бўлинмалари ҳужжатларини белгиланган нусхада кўпайтириб беришда “Махфий бўлмаган нашрларни чоп этиш бўйича ягона қоидалар”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.1998 йилги 50-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2010 йил 22 июлдаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида нусха кўпайтириш бўйича низомларга тўлиқ риоя қилади.

 2.5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппаратининг архив фондида ҳужжатларнинг бутунлиги, хавфсиз сақланиши бўйича фаолиятни “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарорига мувофиқ назорат ишини ташкил қилади.

2.6. Телефон линиясининг, телефон аппаратларининг ишлаши ва тегишли жорий таъмирланишини амалга оширади.

2.7. Электр асбобларининг ишлаши ва уларни ўрнатиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, электр чироғи, хоналардаги, анжуманлар залидаги кондиционерлар ишлашини таъминлайди.

2.8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аппарати барча ходимларининг техника хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ишларни, меҳнат санитария ва гигиенасига амал қилинишини назорат қилади.

2.9. Сув узатиш тизими, канализация, сантехника воситалари, марказий иситиш тизими сифатли ишлашини ташкил қилиш ва таъмирлашни ташкил қилади. Ҳар йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ишларни олиб боради.

2.10. Вазирлик ҳудудини тозалаш, ҳудудга тегишли бўлган стол, сейф, стул, дераза, эшикларни ювиш ишларини ташкил этади. Гиламларни тозалаш ишларини олиб боради.

2.11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аппарати мол-мулкини ҳар йилги инвентаризациясида иштирок этади.

2.12. Омборхонада сақланаётган қимматли моллар ҳисобини юритади ва уларнинг сифатли сақланишини таъминлайди. Ҳар ойда уларнинг сарфланиши ва келтирилиши ҳақида ҳисобот тайёрлайди.

2.13. Бинони қўриқлаш бўйича ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими билан алоқаларни ташкил қилади.

Ш. Ҳуқуқ ва мажбуриятлар

3.1. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

· Раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли бўлинма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини МХБга юклатилган тадбирларни амалга оширишга жалб қилиш;

· Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига хизмат кўрсатиш ишини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.

· Ўрнатилган тартибда давлат ва жамоатчилик ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг манфаатларини ифодалаш, МХБ ваколатига кирувчи масалалар бўйича битимлар тузиш.

· Вазирлик ходимларидан вазирлик кабинетларида тартибга қатъий амал қилиш, вазирлик мулкига нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, электр энергияси, телефон алоқаси, канцелярия молларидан тежамкорлик билан фойдаланишни талаб этиш.

· Вазирлик раҳбариятига вазирлик мулкига нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмаслик, тозалик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилаётгани бўйича таклифлар киритиш.

· Бошқарма бошқа маъмурий ва ишлаб чиқариш бўлимлари билан ташкилий ва ишлаб чиқаришга оид масалаларни ҳал этиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ишлаб чиқади.

· МХБ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маъмурий ва ишлаб чиқаришга оид бўлинмалари буюртмаларини ўз ваколатлари доирасида бажаради.

· Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда самарали бажарилиши жавобгарлигини олади.

3.2. Бошқарманинг барча ходимларининг жавобгарлиги:

· Ўз вазифалари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

· Фаолиятни олиб бориш жараёнидаги ҳуқуқни бузиш ҳолатлари учун Ўзбекистон Республикасининг маъмурий, жиноий ва фуқаролик қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

· Моддий зарар етказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва фуқаролик қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.