UZ RU

Буйруқ №44. «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

буйруғи

«Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 11-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 январда 2387-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]

   «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2015 йил 28 декабрь,

44-сон

   Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 28 декабрдаги 44-сон буйруғига
ИЛОВА

«Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқ муқаддимасидаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда)» деган сўзлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низом муқаддимасидаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда)» деган сўзлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ

2015 йил 28 декабрь

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА

2015 йил 28 декабрь

Манба: lex.uz