UZ RU

Буйруқ №352 ВМнинг 2015 йил 29 августдаги 251-сонли “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

2015 йил “02” сентябрь                                                                    №352

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сонли “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йили 29 августдаги 251-сонли “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сонли “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва 2015 йил 4 сентябрдаги 14/1-3331-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сонли “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини бажарилиши бўйича амалий чора-тадбирлар режаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисини соғлом овқатланиш билан таъминлаш чора-тадбирлари комплекси бажарилиши юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини амалга оширишдан кутилаётган натижалар мониторинги режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. ФваЎЮББ (У.Исмаилов), ТТА ректори (Ш.Каримов), ДПЁТББ в.б. (А.Хусанов), СЭНББ (К.Мухамедов), ОваБМҚББ (С.Исмаилов) бошлиқлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори (З.Муталова)га 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисини соғлом овқатланиш билан таъминлаш чора-тадбирлари комплекси бажарилиши юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режаси тегишли бандлари ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш топширилсин.

5. ФваЎЮББ (У.Исмаилов) 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисини соғлом овқатланиш билан таъминлаш чора-тадбирлари комплекси бажарилиши юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режаси бажарилиши юзасидан маълумотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тизимли равишда киритиб борсин.

6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ҳамда вазир ўринбосарлари Л.Туйчиев ва С.Сайдалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир                                            А. Алимов