UZ RU

Бўйруқ № 334, 2015-2016 ўқув йилида қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), кўптармоқли марказий поликлиникалар ва оилавий поликлиникалар врачларини умумий амалиёт врачларига тайёрловчи ўн ойлик дастур асосида ўқитишни ташкил этиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

2015 йил “22” август                                               № 334

Тошкент ш .

 

2015-2016 ўқув йилида қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), кўптармоқли марказий поликлиникалар ва оилавий поликлиникалар врачларини умумий амалиёт врачларига тайёрловчи ўн ойлик дастур асосида ўқитишни ташкил этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 29 майдаги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, (Саломатлик-3)” лойиҳасини амалга оширишга оид кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-2182-сонли қарорининг ижросини таъминлаш учун 2015-2016 ўқув йилида қишлоқ врачлик пунктлари,кўптармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар врачларини ўн ойлик дастур асосида ўқитишни ташкил этиш мақсадида

 

БУЮРАМАН:

 

1. “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 2015-2016 ўқув йилида ўн ойлик ўқув курсига қабул қилинадиган  ҚВП, кўптармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар врачларининг сони, ўқишни бошлаш саналари ва уни ташкиллаштирувчи тиббиёт олий ўқув юртларининг рўйхатииловага асосан тасдиқлансин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиаллари директорлари:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридагикўптармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар ва ҚВП врачларининг ўн ойлик ўқув курсларини жорий йилнинг 2 ва 14 сентябридан бошлаб барча тиббиёт олий ўқув юртларида иловага асосан ташкил этсин;

ўқишга қабул килинган ҚВП, кўптармоқли марказий поликлиникалар ва оилавий поликлиникалар врачларининг рўйхатинитиббиёт олий ўқув юртларининг буйруғи билан тасдиқласин;

курсантлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда уларга тиббиёт олий ўқув юртларининг ётоқхонасидан белгиланган тартибда жой ажратсин;

стипендия тўловлари учун буюртмани ҳар ой бошида, стипендия тўловларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини эса ой охирида “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш бюросига тақдим этсин;

ўқитиш жараёнини махсус тайёргарликдан ўтган тиббиёт олий ўқув юртларинингмалакали педагоглари томонидан олиб борилишини таъминласин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳарСоғлиқни сақлаш   бош    бошқармаси   ва   вилоятлар   Соғлиқни    сақлаш бошқармаларининг бошлиқлари:

ўн ойлик ўқиш учун рўйхатга киритилган ҚВП,кўптармоқли марказий поликлиникалар ва оилавий поликлиникалар врачларини, уларнинг ўртача ойлик маошлари сақланган ҳолда, тегишли тиббиёт институтларига иловада кўрсатилган саналардан бошлаб юборилишини таъминласин;

ўқиш давомида ҚВП, кўптармоқли марказий поликлиникалар ва оилавий поликлиникалар врачларининг мустақил равишда амалий кўникмаларини такомиллаштиришлари учун бевосита ҚВП, туман/шаҳар поликлиникаси ва шифохонаси шароитида бош мутахассислар томонидан ёрдам кўрсатилишини таъминласин;

бунда ўқиш жараёни ҳар ойнинг икки ҳафтаси олий ўқув юртларида, қолган икки ҳафтаси асосий иш жойларида олиб борилиши белгилаб қўйилсин.

4.ҚВП, кўптармоқли марказий поликлиникалар ва шаҳар поликлиникалари (Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Урганч ва Нукус шаҳар поликлиникалари врачлари бундан мустасно) врачларининг ўн ойлик ўқиш билан боғлиқ харажатлари (ўқишга келиб-кетиш харажатлари, ётоқхона учун тўлов, кундалик овқатланиш харажатлари) “Саломатлик-3” лойиҳаси томонидан амалга оширилиши,Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Урганч ва Нукус шаҳарлар атрофидаги яшовчи врачларгафақат ўқишга келиб-кетиш харажатлари қоплаб берилишиинобатга олинсин.

5. Вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармасининг бошлиғи Б.А. Ҳошимов“Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида таълим олаётган ҚВП, кўптармоқли марказий поликлиникалар ва оилавий поликлиникалар врачларини стипендия билан таъминлаш учун лойиҳани амалга ошириш бюросининг харажатлар сметасига белгиланган тартибда маблағлар ўз вақтида киритилишинитаъминласин.

6. “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш бюросининг ижрочи директориД.А. Джабриев:

“Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида таълим олаётган ҚВП,кўптармоқли марказий поликлиникалар ваоилавий поликлиника врачларини стипендия билан таъминлаш учун тегишли тиббиёт олий ўқув юртлари билан ўзаро шартномалар тузсин ва ушбу шартномада тўланадиган стипендия миқдорини кўрсатсин;

тиббиёт олий ўқув юртлари томонидан ҳар ой бошида берилган буюртма ва Молия Вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтган шартнома асосида уларнинг ҳисоб рақамига маблағлар ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.

7. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

 

 

Вазир                                                                     А. Алимов


 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

                                                                                   2015 йил“22” августади

334-сонли  буйруғига илова

 

 

“Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 2015-2016 ўқув йилида ўн ойлик ўқишга жалб қилинган ҚВП ва поликлиникалар врачларининг сони ва ўқиш бошланиш санаси

 

Ўқиш манзили

Вилоятларвашаҳарлар

Ўринлар сони

Ўқишбошланишсанаси ва врачлар сони

1- оқим

2.09.2015

2- оқим 14.09.2015

1.

Тошкентврачлармалакасиниоширишинститути

Тошкентшаҳар поликлиникалариврачлари

50

25

25

2.

Тошкенттиббиётакадемияси

Тошкент тиббиёт академияси педагоглари

4

2*

2**

Тошкентшаҳар поликлиникалариврачлари

20

5*

5**

5*

5**

Фарғона вилояти ҚВП ва поликлиникалари врачлари

17

8**

9*

Сурхондарёвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

24

12*

12**

Жиззахвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

21

11**

10*

Наманган вилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

30

15*

15**

Тошкентвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

54

27*

27**

СирдарёвилоятиҚВП ва поликлиникалариврачлари

24

12**

12*

 

 

 

194

97

97

3.

Тошкент педиатрия тиббиётинститути

Тошкент педиатрия тиббиётинститути педагоглари

2

1

1

Тошкентшаҳар поликлиникалариврачлари

20

10

10

Тошкентвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

27

14

13

 

 

 

49

25

24

4.

Андижондавлат тиббиётинститути

Андижондавлат тиббиётинститути педагоглари

2

1

1

Андижонвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

61

31

30

Фарғонавилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

26

13

13

Наманган вилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

20

10

10

 

 

 

109

55

54

5.

Самарқанддавлат тиббиётинститути

Самарқанддавлат тиббиётинститути педагоглари

2

1

1

Самарқандвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

60

30

30

Кашкадарёвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

25

13

12

Навоийвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

12

6

6

 

 

 

99

50

49

6.

Бухородавлат тиббиётинститути

Бухородавлат тиббиётинститутипедагоглари

2

1

1

Бухоровилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

30

15

15

Қашқадарёвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

15

7

8

Навоийвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

5

3

2

 

 

 

52

26

26

7.

ТТА Урганчфилиали

ТТА Урганчфилиалипедагоглари

2

1

1

 

 

Хоразмвилояти ҚВП ва поликлиникалариврачлари

29

15

14

 

 

 

31

16

15

8.

ТошПТИ Нукус филиали

ТошПТИ Нукус филиалипедагоглари

2

1

1

 

 

ҚорақалпоғистонРеспубликаси ҚВП ва поликлиникалариврачлари

51

25

26

 

 

 

53

26

27

 

 

Жами:

637

320

317

 

*ТТА 1-сонли ўқув курси (Тошкент ш., Олмазор тумани, Медгородок,Г.Каримов кўчаси, 6-уй, 16-сонли оилавий поликлиника)

 **   ТТА 2-сонли ўқув курси (Тошкент ш., М.Улуғбек тумани, Геологлар кўчаси, 9-уй, 9-сонли оилавий поликлиника)