UZ RU

Буйруқ № 327.Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

2015 йил “14” август                                                    № 327

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 августдаги 238-сонли “Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 августдаги 238-сонли “Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 августдаги 238-сонли “Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида “Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи таркиби” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва тизимдаги олий, ўрта махсус билим юртлари ва республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари раҳбарларига:

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низоми асосида норматив-ҳуқуқий хужжатларни қабул қилиш тўғрисида вазирликнинг ишчи гуруҳига таклифлар киритсинлар.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи в.в.б. Д.Нурмухаммедовга мазкур буйруқ ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижроси юзасидан жойларда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотларни таҳлил қилиб бориш вазифаси юклатилсин.

4. “Узмединфо” маркази директори М. Баймухамедов мазкур буйруқ ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорини 2 кун муддат ичида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

5. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари Ш.Тиллаев зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                            А.Алимов

ССВнинг “14” 08даги

327-сонли буйруғига

илова

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича

ишчи гуруҳи

Ш.Х.Тиллаев - Вазир ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

Д.Ф.Нурмухаммедов - ССВ КФБ бошлиғи в.в.б.

Б.Т.Эргашев - ССВ МТБРББ бошлиғи

Б.О.Хошимов - ССВ И ва МИАББ бошлиғи