UZ RU

Буйруқ № 320.Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ


2015 йил “14” август                                                    № 320

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.в.б. А.Хусанов 2016 йил 1 январга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган “Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини инобатга олган ҳолда ижтимоий стандартларни ишлаб чиқилишида тегишли соҳа йўналиши бўйича бош мутахассисларнинг иштирокини таъминласин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари:

ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар ва ногиронларни ҳисобга олишнинг ягона регистрини шакллантиришда умумий амалиёт шифокорларнинг иштирок этишини;

Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳамда Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомларнинг моҳиятини аҳолига етказилишини таъминласин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ДПЁТББ (А.М.Хусанов), СЭНББ (К.Қ.Мухамедов) ва Юридик хизмат (Р.И Мухаммадиев) билан биргаликда бир ой муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                            А.Алимов