UZ RU

Буйруқ № 173. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340 - сонли “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ижроси тўғрисида

O’ZBEKISTON SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUG’I

2015 йил “ 30 ” апрель                                                  173

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340 - сонли “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган давлат активлари оммавий савдоларда сотилиши белгиланган давлат унитар корхоналари бўйича тегишли ташкилий ишлар амалга оширилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган давлат тасарруфидаги объектларни танлов асосида инвестицион мажбуриятлар эвазига “нол” қийматда ва 4-иловаси билан тасдиқланган давлат объектларини биржа орқали сотилишини таъминлаш мақсадида бир ҳафта муддатда уларнинг кадастр ҳужжатларини тайёрласинлар ва тегишли бошқа ҳужжатлар билан Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган давлат корхоналарини тугатиш бўйича 10 кун муддатда маҳаллий хокимликларнинг тегишли қарорлари қабул қилинишини ва давлат корхоналарини тугатилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорининг 6-иловаси билан тасдиқланган давлат объектларини бузиш бўйича бир ҳафта муддатда маҳаллий хокимликларнинг тегишли қарорлари қабул қилинишини ва объектлар бузилишини таъминласинлар.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорининг 6-иловасидаги объектларни бузиш тартиби маҳаллий хокимликлар ва балансда сақловчилар томонидан махсус комиссия тузган ҳолда амалга оширилади ҳамда бузиш натижасида чиққан яроқли қурилиш материаллари далолатнома тузилган ҳолда рўйхатга олинади;

бюджет маблағлари ва объектларни балансда сақловчиларнинг бюджетдан ташқари даромадлари, маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнози ошириб бажарилишидан олинган маблағлар, объектлар бузиш натижасида чиққан яроқли қурилиш материалларини сотишдан тушадиган маблағлар объектларни бузиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш манбалари этиб белгиланади.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази (А.А.Агзамов) директори ва Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси (Б.Т.Эргашев) бошлиғи:

соғлиқни сақлаш объектларини ўз вақтида сотилиши, бузилиши, тугатилиши жараёни юзасидан доимий мониторинг ўрнатсинлар;

объектларнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига амалий ёрдам кўрсатсинлар.

5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                А. Алимов