UZ RU

Буйруқ №108. Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 378-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

БУЙРУҒИ

2015 йил “12” март                                                               №108

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 378-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўгрисида”ги УРҚ-378-сон Қонуни) 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон карорига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли карори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқарма ва бошқарма бошиқларига:

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига айлантирилганлиги эътиборга олинсин;

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаши бундан кейин 2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси деб юритилиши маълумот учун қабул қилинсин;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соқасида назорат бўйича давлат инспекцияси Узбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига айлантирилганлиги эътиборга олинсин;

жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон тарздаги мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш уларнинг ваколатига кирадиган бўлиши, ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатларни 5 кун муддатдан кечиктирмай тегишлилиги бўйича жўнатилиши чоралари кўрилсин;

Фойдаланувчиларнинг шахсий кабинети орқали Олувчига юбориладиган мурожаатлари электрон рақамли имзо ва уларни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитлар билан тасдиқланган бўлишига эътибор қаратилсин;

Фойдаланувчига унинг мурожаатига электрон тарздаги жавоб раҳбарнинг ёки Олувчининг бошқа мансабдор ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлансин;

таклифлар - Олувчига келиб тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда, қўшимча ўрганишлар талаб қилинадиган таклифлардан ташқари, бу тўғрида таклиф киритган Фойдаланувчига ўн кун муддатда хабар бериш кераклиги эътиборга олинсин;

ариза ва шикоятлар - Олувчига келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида масалани моҳияти бўйича ҳал этилиши, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ўтказиш, қўшимча ҳужжатлар сўраб олиш талаб қилинган тақдирда эса - бир ойгача муддатда ҳал этиш чоралари кўрилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ташкилотлари ўзлари қабул қилган норматив - ҳуқуқий ҳужжатларини 10 кун муддатда қайта кўриб чиқиб, уни қарор талабларига мувофиқлаштириш чорасини қўрсинлар.

4. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                  А.В.Алимов