UZ RU

Буйруқ № 200 - сон. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2012 й.

N 2387

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

10.07.2012 й.

N 200

БУЙРУҒИ

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2012 йил 8 сентябрдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда), "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига мувофиқ

БУЮРАМАН:

  1. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 6 июндаги 300-сон "Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Вазир

А. Икрамов