UZ RU

Буйруқ № 217 - сон.Қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг консолидар харидини ўтказишни ташкиллаштириш тўғрисида

Қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг консолидар харидини ўтказишни ташкиллаштириш тўғрисида

Қишлоқ врачлик пунктлари учун бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишда дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларни харид қилишга мўлжалланган консолидар харидни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини ташкиллаштириш, ажратилган бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. Қуйидагилар:
  2. қишлоқ врачлик пунктларини дори воситалари, тиббий буюмлар

    ва реактивлар билан таъминлаш учун мўлжалланган консолидар харидни ўтказишни ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага;

    қишлоқ врачлик пунктлари учун 2015 йилда консолидар харид қилинадиган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивлар рўйхати 2-иловага;

    қишлоқ врачлик пунктларида консолидар харид асосида сотиб олинган дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш бўйича мониторинг гуруҳи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  3. Мониторинг гуруҳи қишлоқ врачлик пунктларида консолидар харид асосида олинган дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг мақсадли ишлатилишини 4-иловадаги саволномага мувофиқ ўрганиб, натижалари бўйича маълумотни ҳар ойнинг 5-санасига қадар ишчи гуруҳига тақдим этсин.
  4. Ишчи гуруҳи ҳудудларда консолидар харидни ўтказиш бўйича ўтказилган мониторинг натижаларини ўз йиғилишларида муҳокама қилиб, раҳбариятга тегишли таклифларни киритиб борсин.
  5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
  6. қишлоқ врачлик пунктларини дори воситалари, тиббий буюмлар

    ва реактивлар билан таъминлаш мақсадида ишчи орган сифатида консолидар харидни ўтказишни ташкиллаштириш, ўтказилган савдо натижаларини таҳлил қилиб бориш ҳамда консолидар савдоларда тежалган маблағларни аниқлаш;

    маркетинг изланишлар асосида консолидар харидни ўтказиш учун сотиб олинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг энг юқори баҳосини белгилаш;

    ҳудудий Доимий фаолиятдаги ҳайъатлар томонидан консолидар харид асосида сотиб олинган дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларни қишлоқ врачлик пунктларида мақсадли ва рационал ишлатишилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

  7. Соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази директори М.В. Боймухамедов ва “Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш” газетасининг бош муҳаррири ўринбосари И.Ж.Соатовалар ушбу буйруқ матнини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб сайти ҳамда “Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш” газетасида эълон қилсин.
  8. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Алимов

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 й. “___” “________”даги

“____” - сон буйруғига

1- илова

Қишлоқ врачлик пунктларини дори воситалари, тиббий буюмлар

ва реактивлар билан таъминлаш учун мўлжалланган 2015 йилда консолидар харидни ўтказишни ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

А.А.Содиқов

Назорат инспекцияси

бошлиғи, раис;

М.Я.Ибрагимова

Дори воситалари ва тиббий

буюмлар сиёсати маркази бўлими

бошлиғи, котиба;

Аъзолар:

Б.А. Хошимов

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва

истиқболни аниқлаш

бош бошқармаси бошлиғи;

Х.К.Джалилов

Дори воситалари ва тиббий техника

сифатини назорат қилиш

бош бошқармаси бошлиғи;

Д.Р.Хасанова

Оналик ва болаликни

муҳофаза қилиш бош

бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

А.М.Хусанов

Даволаш –профилактика ёрдамини

ташкиллаштириш бош бошқармаси

бошлиғи ўринбосари;

Д.А. Турсунова

Санитария-эпидемиология назорати бош

бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Н.С.Бердиев

Назорат инспекциясибош назоратчи.

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 й. “ _26_” “_май_”даги

“_217_” - сон буйруғига 2-илова

Қишлоқ врачлик пунктлари учун 2015 йилда консолидар харид қилинадиган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивлар рўйхати

т/р ХАЛҚАРО ПАТЕНТЛАНМАГАН НОМИ ДОРИ ШАКЛИ

Нонаркотик анальгетиклар

1 Метамизол натрий инъекция учун эритма 50%
2 Парацетамол таблеткалар 500 мг
сироп 57,64 мг/мл
шамчалар 125 мг; 250 мг

Астмага қарши ва ўпка сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган воситалар

3 Сальбутамол аэрозоль 100 мкг/доза

Аллергияга қарши воситалар

4 Дифенгидрамин инъекция учун эритма 1%

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар

5 Прокаин инъекция учун эритма 0,5% ; 2 %

Юрак гликозидлари

6 Строфантин инъекция учун эритма 0,025%

КАЛЬЦИЙ КАНАЛЛАРИ БЛОКАТОРЛАРИ

Антигипертензив воситалар

7 Нифедипин таблеткалар 5 мг; 10 мг
8 Магния сульфат* инъекция учун эритма 25%

Антиагрегант

9 Ацетилсалицил кислотаси таблетка 500 мг

Антиангинал воситалар

10 Нитроглицерин таблеткалар 0,0005 г

Яллиғланишга қарши ностероид воситалар

11 Кетопрофен инъекция учун эритма 100 мг/2 мл

Қусишга қарши воситалар

12 Метоклопрамид инъекция учун эритма 5 мг/2 мл ; 10 мг/2 мл

Қон томирлар, бронхлар ва бошқа ички аъзолар силлиқ мушакларини бўшаштирувчи миотроп спазмолитик воситалар

13 Дротаверин инъекция учун эритма 40 мг/2 мл
14 Аминофиллин инъекция учун эритма 2,4%

Йод препаратлари

15 Калий йодиди таблеткалар 100 мкг

Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар

16 Дексаметазон инъекция учун эритма 4мг/мл

Парентерал озиқланиш воситалари

17 Декстроза инфузия учун эритма 40%

ПЛАЗМА ЎРНИНИ БОСУВЧИЛАР ВА ТУЗЛИ ЭРИТМАЛАР, ЭРИТУВЧИЛАР

18 Натрий тузлари (хлорид) инфузия учун эритма 0,9%
19 Ичиш учун тузли регидрация таркиби*
таркиби: глюкоза 13,5 
натрий хлориди 2,0 
калий хлориди 1,5 
тринатрий цитрат дигидрат 2,9* 

АНТИБИОТИКЛАР (аминогликозидлар гуруҳи)

20 Гентамицин сульфат ** инъекция учун эритма 40 мг/2мл

РЕАКТИВЛАР

21 Гемоглобини аниқлаш учун тўплам 
22 Умумий билирубини аниқлаш учун тўплам 
23 Глюкозани аниқлаш учун тўплам 
24 АЛТ кинетик ферментатив усул 

ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА САРФЛОВ МАТЕРИАЛЛАРИ

25 Бир маротаба ишлатиладиган стерилланган скарификаторлар 
26 Бир маротаба ишлатиладиган гинекологик кузгу ўлчам 2 (Middle), 3 (Large)
27 Стериланмаган тиббий перчаткалар ўлчам № 7; 7,5; 8,0
28 Уч каналли ЭКГ учун қоғози ўлчам 50х28, 50х50, 25х57, 80х20, 80х30
29 Стерилизация учун ташқи тест индикаторлари тўплам
30 Стерилизация учун ички тест индикаторлари тўплам
31 Дозаторлар учун наконечниклар 1-10 мкл
5-200 мкл
100-1000 мкл
32 Тиббий докали бинт, стерилланмаган ўлчам 7х10; ўлчам 7х14
33 Гигроскопик тиббиёт пахта (рулонда) 100 г
34 Бачадон бўйни тортиш учун қисқич (пулевые щипцы) 
35 Қинни кўриш учун кўзгу CUSKO ўрта ўлчамли №2, №3
36 Гинекологик кузгу (қошиқсимон) 
37 Бачадон зонди 

АНТИСЕПТИК ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯЛОВЧИ ВОСИТАЛАР

38 Хлорамид бензосульфоксил натрий тузи 
39 Йодине эритма 5%
40 Малахит кўки спиртли эритма 1%,
41 Водород пероксиди 3 % фл
42 Этил спирти 70% фл
43 Дихлоризоцианид кислотаси натрийли тузи 
44 Кальций гипохлорид 
45 Натрий гипохлорид 

Изох: *Хомиладор аёллар учун қон босими ошган даврда тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун бир маротаба тайинланишга

** Тез тиббий ёрдам кўрсатишда бир маротаба тайинланишга