UZ RU

Буйруқ №172. “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 29 апрелдаги 172-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
25 апрелдаги 102-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом
овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги 102-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги 102-сонли қарори “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида” рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. ДПЁТББ (Д.Миразимов), СЭНББ (К.Мухамедов), ОваБМҚББ (С.Исмаилов) бошлиқлари ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика директори (З.Муталова)га: 2015 йил 20 майга қадар Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритиш;
  3. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги Концепция ва чора-тадбирлар комплексини 2015 йил 20 майга қадар ишлаб чиқиш ва мутасадди вазирлик ва идораларга келишиш учун киритиш; келишилган Концепция ва чора-тадбирлар комплексини 2015 йил 20 июнга қадар Республика комиссиясига кўриб чиқиш учун киритиш топширилсин.
  4. ФваЎЮББ бошлиғи (У.Исмаилов) ва ТТА ректори (Ш.Каримов)га икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда “диетология” мутахассислигининг магистратура ва клиник ординатура олий таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари классификаторига ўзгартиришлар киритилишини таъмиласин.
  5. 4. ИМваИАББ бошлиғи (Б.Хошимов) га:
  6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда турғун (стационар) даволаш-профилактика муассасалари штат нормативларига диетолог врач лавозими киритилишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Диетология марказининг жорий таъминланиши учун керак бўладиган бюджет маблағларининг асосланган ҳисоб-китобларини тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
  7. ТТА ректори (Ш.Каримов)га:
  8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Диетология марказининг янги биноси қурилиши учун Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси ҳудудидан ер майдони ажратилишини таъминлаш; қарорда белгиланган йўналишлар ва масалаларга мувофиқ, Тошкент тиббиёт академиясининг Диетология маркази тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш; Тошкент тиббиёт академиясининг Диетология маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; Диетология марказининг амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали ташаббускор кадрлар билан таъминланиши, замонавий тиббий ва лаборатор асбоб-ускуналар билан жихозланиши ҳамда хизмат кўрсатадиган аҳолини белгилаш бўйича чораларни кўзда тутиш; Қурилиш материаллари, янги бинони қурилиши учун конструкциялар, тиббий инвентарь ва асбоб-ускуналар, захирадаги қисмлар ва сарф анжомлари рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарорининг лойиҳасини тайёрлаш, ўз вақтида Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш топширилсин.
  9. МТБРББ бошлиғи (Б.Эргашев), Бирлашган қурилишлар Дирекцияси директори (Л.Ходжамов) 3 ой муддатда:
  10. Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси ҳудудида қурилиши режалаштирилган Диетология маркази биноси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” акциядорлик жамияти билан биргаликда ишлаб чиқилишини ўрнатилган тартибда таъминласин; ишлаб чиқилган лойиҳа смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулосаларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига топширсин; Давлат экспертизасидан ўтказилган лойиҳа смета ҳужжатлари асосида пудратчи ташкилотни аниқлаш бўйича тендер танловларини ўтказиш учун чораларини кўрсин.
  11. ДПЁТББ бошлиғи (Д.Миразимов) қарорнинг бажарилиши юзасидан маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тизимли равишда киритиб борсин.
  12. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ва вазир ўринбосари Ш.Тиллаев зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Алимов