UZ RU

Буйруқ № 263

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LOQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2012 y. «11_» 09____ Toshkent sh. №_263_

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1652-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини тизимли равишда яхшилашнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1652-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штаби тузилмаси 1-иловага;
  3. - Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штаб ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага;

    - Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш бўйича ҳудудий штаб таркиби 3-иловага;

    - Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штаб тўғрисидаги Низоми 4-иловага;

    - Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш бўйича ҳудудий штаб тўғрисидаги Низоми 5-илова;

    - Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш» бўйича туман (шаҳар) штаби тўғрисидаги Низоми 6-иловага;

    - Қишлоқ врачлик пунктларига бириктирилган вазирлик тизимидаги Тиббий Олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва масъул шахслар рўйхати 7-иловага;

    - Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш ишлари ҳисоботи шакли 8-иловага;

    - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини тизимли равишда яхшилаш бўйича белгиланган Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш, тизимли равишда тиббий маданиятни ошириш, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни тадбиқ этиш, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартибини жорий этиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  4. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Марказий штаби Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти қошида, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ҳамда вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари қошидаги ҳудудий штаблари Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари қошида, шунингдек, туман (шаҳар) тиббий бирлашмалари штаблари (туман (шаҳар) Саломатлик ва тиббий статистика институтининг туман (шахар) филиаллари қошида ташкил этилсин.
  5. Марказий штаб бошлиғи этиб вазир ўринбосари С.С.Сайдалиев, ҳудудий штабларга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) штабларига туман (шаҳар) тиббий бирлашмалари бошлиқлари тайинлансин.
  6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штаби бошлиғи С.С.Сайдалиевга:
  7. - Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг салоҳиятли илмий-техник ва кадрлар потенциалини жалб қилган ҳолда самарали вертикал бошқарув тизими орқали барча турдаги штаблар фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этсин.

    - Алоқадор вазирлик ва идоралар ҳамда ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан вазирликка берилган вазифаларни амалга ошириш борасида йўналтирилган чора-тадбирлар дастури бўйича тизимли фаолияти таъминлансин.

    - Жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб Марказий штаб ишчи гуруҳларининг 10 кун муддатда Республика ҳудудларига чиқиш жадвали ва иш режаси тасдиқлансин.

    - Қуйидаги йўналиш ва мавзулар бўйича яъни “Жисмонан ва руҳан соғлом авлодни тарбиялашда шахсий, коммунал, овқатланиш ва ижтимоий гигиенанинг аҳамияти”;

    – «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» мақсадли масалаларини ҳал қилиш, оила, маҳалла ва қишлоқларда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини аҳолининг кенг қатламлари, айниқса қишлоқ аҳолиси орасида тадбиқ этиш;

    – Қишлоқларда, тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий ва профилактик, тарғибот ишларининг хажми ва сифатига боғлиқ фаолиятининг баҳолаш бўйича ҚВПларни тақсимлаш ва гуруҳларга ажратиш тизимини қўллаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилсин:

    - Аҳоли ўртасида санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини қарор топиши бўйича Республикада 9 иловага асосан ўтказилаётган амалий ишларни доимий равишда мониторинг кузатувини амалга ошириш жараёнида олиб борилаётган тадбирларни таҳлил қилиб борилсин.

  8. Ҳудудий штаб бошлиқларига:
  9. - Бирламчи ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданиятни ошириш, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ қилиш бўйича шаҳар ва туман штаблари ишини мувофиқлаштириб борилсин.

    - Бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик ёрдам кўрсатилиши сифатини ошириш бўйича назоратни кучайтирсин.

    - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 4 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ҳамда тиббий статистика тизими фаолиятини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида» 238-сонли буйруғига асосан барча турдаги даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи қирраларини кенг тарғиб қилиш, уларнинг тиббий саводхонлиги ошириш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишини таъминлансин.

    - Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш, тизимли равишда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни шакллантириш ишлари бўйича ҳар ойнинг 25 санасига қадар мазкур буйруқ билан тасдиқланган иловадаги шакл асосида ҳисобот бериб борилсин.

  10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт олий ўқув юртлари ва ТВМОИ ректорлари, Республика илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ихтисослаштирилганган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорларига:
  11. - Намунавий ҚВПлар ташкил қилиниши учун ҳудудларга даврий равишда чиқилиши давомида жойларда ҚВПлар тиббий ходимлари томонидан касалликларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини қарор топтириш бўйича тарғибот ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатилсин.

    - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий штабига ҳар ойнинг 30 санасига қадар бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб борилсин.

  12. ТВМОИ ректори Ж.М. Собиров ва Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Ж. Муталоваларга:
  13. – Республика тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар, Республика, вилоят ва туманлар соғлиқни сақлаш муассасалари врачларини соғлом турмуш тарзи асослари борасида ўқув курслари ташкил қилиш ва ўқитиш ишлари олиб борилиши таъминлансин.

  14. Марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари бошлиқларига:
  15. – Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилишнинг барча бўғинларида даволаш-прфилактика муассасалари фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш, тизимли равишда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, гигиена ва санитария, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини тарғиб қилиш, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» шиорини тадбиқ этиш бўйича тадбирлар ўтказилишининг боришини ойлик Ҳайъат йиғилишлари, даволаш ҳамда санитария – эпидемиология кенгашларида танқидий равишда муҳокама қилиб борилсин.

  16. Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Ж.Муталова, РРСМ директори Х.М. Каттахаджаева ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ф. Санаевларга:
  17. – Республика хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, «Соғлом авлод учун» жамғармаси ва мазкур тизимга алоқадор ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида «Соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш», «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тадбирларини ташкил қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг миқёсда олиб борилиши бўйича 9-иловада кўрсатилган комплекс дастури тадбиқ қилинсин.

    – «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тамойилларини аҳолининг кенг қатламлари орасида сингдириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали санитария ва гигиена, соғлом турмуш тарзи асосларини кенг ёритиб борилсин.

  18. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига;
  19. – Штабнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда компьютер, оргтехника, инвентар жиҳозлар ва телефон алоқаси билан таъминланган алоҳида хона ажратилсин.

    – Штаб ходимларининг иш жадвали тузилсин ва шу асосда иш фаолияти ташкил этилсин.

  20. «Узмединфо» электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш Маркази директори М. Баймухамедовга;
  21. – Марказий штаб фаолиятини олиб бориш учун информация– коммуникация тармоғига уланиши таъминлансин.

  22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ 1652-сонли қарори ижросини таъминлаш ва мазкур буйруқда кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш бўйича шахсий жавобгарлик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Марказий аппарати тизими бўйича раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари, Тиббий Олий ўқув юртлари ва ТВМОИ ректорлари, илмий-тадқиқот институтлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорлари, Республика тиббиёт муассасалари ва туман (шаҳар)лар тиббий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
  23. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
В а з и р А.В. Алимов
Киритилди:
Саломатлик ва тиббий
статистика институти директори
З.Ж. Муталова
Келишилди:
Бош Давлат санитария врачи,
вазир ўринбосари
Вазир ўринбосари А.И. Камилов
Вазир ўринбосари М.Х. Ходжибеков
Назорат инспекцияси бошлиги Ў.С. Исмоилов
Даволаш профилактика ёрдами
кўрсатиш Бош бошқармасининг
бошлиғи
Д.Б. Миразимов
Оналик ва болаликни муҳофаза
қилиш Бош бошқармаси бошлиғи
С.И. Исмоилов
Иқтисодиёт ва молиялаштириш,
истиқболни аниқлаш Бош
бошқармаси бошлиғи
Б.О. Хошимов
Санитария эпидемиология назорати
Бош бошқармаси бошлиғи
Л.Н. Тўйчиев
Кадрлар бошқармаси бошлиғи Т.П. Хакимов
Бош Адлия маслаҳатчиси Б.Г. Хожихонов
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг
2012 йил «_11__» сентябрдаги
_263__-сонли буйруғига
1- илова

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар
фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли
равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш
тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ
этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Марказий штаб тузилмаси

1. С.С. Сайдалиев – Бош санитария врачи, вазир ўринбосари
2. А.И Камилов – Вазир ўринбосари
3. Д.Б. Миразимов – ДПЁТББ бошлиғи
4. С.И. Исмоилов – О ва БМҚББ бошлиғи
5. Ш.Э. Атаханов – Ф ва ЎЮББ бошлиғи
6. Л.Н. Тўйчиев - СЭНББ бошлиғи
7. З.Ж. Муталова – Саломатлик ва тиббий статистика институти директори
8. М.Х. Каттаходжаева – РРСМ директори
9. Ф. Санаев – Матбуот котиби
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг
2012 йил «_11____»сентябрдаги
_263___-сонли буйруғига
2- илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Марказий штаб ишчи гуруҳи таркиби

Д.Р. Хасанова – О ва МҚББ бошлиғи ўринбосари
К. Мухамедов – СЭНББ бошлиғи ўринбосари
М.Х. Алимова – Ф ва ЎББ бошлиғи ўринбосари
Р.К. Салиходжаева – ССВ Бош ҳамшираси
Д.И. Ахмедова – РСПИАМ директори
Б.Қ. Умурзаков – Республика Санитария – эпидемиология маркази Бош врачи
С.Н. Султонов – Республика Ихтисослашган Акушерлик-гинекология маркази директори
Н.А. Нормухамедова – ВОПга тайёрлаш 1-ўқув маркази директори
Б. Т. Одилова – ДПЁТББ 1 категорияли мутахассиси
Ш.В. Эргашев – ТВМОИ Валеология кафедраси мудири
Г.И. Абдуллаева – Саломатлик ва тиббий статистика институти Соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича директор ўринбосари
Р.И. Чўлпонова – Ташкилий-услубий бўлими мудири
М.Х. Қамбарова – Оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими мудири
Л.Қ Зокирова – Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ўқитиш бўлими мудири
Х.М. Латипов – Врач услубиятчи
М. Юнусова – Врач статистик

Маълумотларни йиғиш ишчи гуруҳи таркиби:

М.В. Баймухамедов – «Узмединфо» директори
Л.Қ Зокирова – Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ўқтиш бўлими мудири
М. Юнусова – Врач статистик
К. Расулматов – Ўрта тиббиёт ходими
А. Низомов – Саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиали бўлим мудири
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг
2012 йил «_11____» сентябрдаги
_263___-сонли буйруғига
3- илова

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш бўйича ҳудудий штаб таркиби

Ҳудудий штаб таркиби

1. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида ташкил қилинадиган ҳудудий Штаблар таркибига юқори малакали мутахассислар жалб қилинади.

 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг
2012 йил «_11____» сентябрдаги
_263___-сонли буйруғига
4- илова

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар
фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли
равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш
тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ
этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штаб тўғрисидаги
НИЗОМИ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ 1652-сонли қарори ижросини амалга тадбиқ этадиган Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этиладиган ва бевосита Республика Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунадиган (бундан кейин матнда – Штаб) штаб фаолиятини белгилаб беради.

I. Умумий қоидалар

  1. Штаб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармойишлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
  2. II. Асосий вазифалари

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ 1652-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш бўйича тизимли назорат қилишни таъминлаш.
  4. «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш, тизимли равишда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни тадбиқ этиш, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартибини жорий этиш масалалари бўйича ҳудудий штаблар, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари штаблари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
  5. Вилоят, шаҳар ва туманлар тиббиёт муассасалари, Саломатлик марказлари, ҚВПларига «Соғлом турмуш тарзи асослари», «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартиблари бўйича ташкилий-услубий, амалий ёрдам кўрсатиш.
  6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт Олий ўқув юртлари профессор – ўқитувчилари, Республика тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари тасдиқланган график асосида ҳудудларга чиқиб, ҚВП ва бошқа ҳудудий тиббий муассасалар томонидан олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи, шахсий гигиена кўникмалари, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартиби борасида фаолиятларига амалий ёрдам кўрсатишларини назорат қилиб бориш.
  7. Саломатлик марказлари ва Бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалари кадрлар салоҳиятини ошириш ва мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш.
  8. Жойларда ҳудудий штаблар ва туман (шаҳар) тиббий бирлашмалари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича тизимли мониторинг юритиш.
  9. Бажарилаётган ишлар мониторинги натижалари асосида жойларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва мустаҳкамлаш чораларини кўриш.
  10. Жойларда амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят штабларидан олинаётган ахборотларни таҳлил қилиб бориш.
  11. Белгиланган муддатларда Республика штаби йиғилишларини ўтказиб бориш (шу жумладан сайёр йиғилишлари ҳам).
  12. Президент қарори талаблари ижросини таъминлаш бўйича алоқадор вазирликлар, тармоқлар, ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишчи йиғилишларини ташкил қилиш.
  13. Халқаро ташкилотлар (БЖССТ, ЮНИСЕФ, Америка, Германия, Япония ва бошқа мамлакатлар ривожлантириш агентликлари) билан Соғлом турмуш тарзининг турли қирралари йўналишлари бўйича дастурлар, тренинглар услубий ишлар, адабиётлар ва уларни амалиётга жорий қилиш бўйича технологик қурилмалар билан таъминланиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.
  14. Саломатлик марказлари ҳамда бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари шу жумладан ҚВПлар моддий техника базаларини мустаҳкамлаш учун чет мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар грантлари ҳамда имтиёзли кредитлари жалб қилинишини таъминлаш.
  15. Ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) штабларидан қабул қилинган ҳисоботлар таҳлили асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штабининг ойлик йиғилишларида муҳокама қилиб бориш.
  16. Республика штаби йиғилишларида муҳокама қилиб бориш учун жамланма маълумотлар, тавсия ва таклифлар тайёрлаш.
  17. Белгиланган муддатларда мониторинг натижалари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигига жамланма маълумотларни киритиб бориш.
  18. Жойларда соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларни кучайтириш бўйича тегишли чоралар қабул қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Юқори кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига мониторинг натижалари асосида маълумотлар тайёрлаш.
  19. Белгиланган муддатларда Республика миқёсида олиб борилган ишлар бўйича Ҳукумат комиссиясига ахборот ва ҳисоботларни ўз вақтида тақдим қилинишини таъминлаш.
  20. III. Марказий штаб ишини ташкил қилиш.

  21. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штаби таркибига юқори малакали мутахассислар жалб қилинади.
  22. IV. Якуний қоидалар

  23. Мазкур Низом талабини бузган масъул шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг
2012 йил «_11____» сентябрдаги
_263___-сонли буйруғига
5- илова

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар
фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли
равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш
тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ
этиш бўйича ҳудудий штаб тўғрисидаги
НИЗОМИ

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ 1652-сонли қарори ижросини амалга тадбиқ этадиган Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида ташкил этиладиган ва бевосита Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штабига бўйсунадиган (бундан кейин матнда – Штаб) штаб фаолиятини белгилаб беради.
  2. I. Умумий қоидалар

  3. Штаб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармойишлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади
  4. II. Асосий вазифа ва функциялари

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ 1652-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш.
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ 1652-сонли қарори талабларининг бажарилишини тизимли равишда назорат қилиб бориш.
  7. Туман (шаҳар) штабларининг Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш, тизимли равишда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни тадбиқ этиш, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартибини жорий этиш масалалари бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари штаблари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
  8. Тасдиқланган жадвал асосида, Тиббиёт Олий ўқув юртлари ва Республика даволаш-профилактика муассасаларининг малакали мутахассисларининг жойлардаги ҚВП ва бошқа ҳудудий тиббий муассасалар томонидан олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи, шахсий гигиена кўникмалари, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартиби борасида фаолиятларига амалий ёрдам кўрсатишларига кўмаклашиш.
  9. Саломатлик марказлари ва Бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалари кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.
  10. Шаҳар ва туманлар тиббиёт муассасалари, Саломатлик марказлари, ҚВПларига «Соғлом турмуш тарзи асослари», «Соғлом турмуш – келажак пойдевори » тартиблари бўйича ташкилий-услубий, амалий ёрдам кўрсатиш.
  11. «Соғлом турмуш – келажак пойдевори», «Шахсий ва ижтимоий гигиена кўникмаларини шакллантириш» ва «Соғлом турмуш тарзи асослари»нинг бошқа йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишларни ҳудудий штабнинг ойлик йиғилишларида муҳокама қилиб бориш ва жойларда бу борадаги ишларни яхшилаш чораларини кўриш.
  12. Мониторинг натижалари асосида жойларда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриб бориш.
  13. Президент қарори талаблари ижросини таъминлаш бўйича «Соғлом авлод учун», «Маҳалла» жамғармалари, хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишчи йиғилишларини ташкил қилиш.
  14. Белгиланган муддатларда Республика Марказий штабига, Президент қарори ва мазкур буйруқда кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш бўйича ахборот ва ҳисоботларни тақдим қилиб бориш.
  15. III. Ҳудудий штаб ишини ташкил қилиш

  16. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида ташкил қилинадиган ҳудудий Штаблар таркибига юқори малакали мутахассислар жалб қилинади.
  17. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари қошидаги ҳудудий штаблар, ўз фаолиятларини мазкур буйруқда тасдиқланган худудий штаблар Низоми асосида фаолият юритади.
  18. IV. Якуний қоидалар

  19. Мазкур Низом талабини бузган масъул шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг
2012 йил «_11__»сентябрдаги
263____-сонли буйруғига
6- илова

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар
фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли
равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш
тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тадбиқ
этиш» бўйича туман (шаҳар) штаби тўғрисидаги
НИЗОМИ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ 1652-сонли қарори ижросини тадбиқ қилиш борасида туман (шаҳар) штаби туман (шаҳар ) тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилади ва бевосита ҳудудий Штабга бўйсунадиган (бундан кейин матнда – Штаб) штаб фаолиятини белгилаб беради.

I. Умумий қоидалар

  1. Штаб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармойишлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади
  2. II. Асосий вазифа ва функциялари

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш.
  4. ҚВП, поликлиника ва бошқа ҳудудий стационарлар фаолиятида соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўналишини тубдан яхшилаш чораларини кўриш.
  5. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартибини ўрнатиш, жисмонан ва руҳан соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги тадбирлар сифатини ошириш.
  6. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
  7. Тиббий ходимларнинг узлуксиз тиббий таълим олиши ва амалий кўникмалар ҳосил қилиши борасида таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
  8. Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг ҳар бир ходимини маҳалла, оилаларга бириктириб қўйиш.
  9. Аҳоли турмуш маданиятининг ошиб бориши, соғлом турмуш тарзи кўникмалари шаклланиб бориши бўйича доимий мониторинг ўрнатиш.
  10. Олинган маълумотлар асосида ҳар бир оила, маҳалладаги вазиятни таҳлил қилиб, баҳолаб бориш.
  11. Белгиланган муддатларда Штаб йиғилишларини ўтказиб бориш.
  12. Белгиланган муддатларда туман (шаҳар) штаби бошлиғига ҳисобот ва маълумотлар киритиб бориш.
  13. III. Туман (шаҳар) штаби ишини ташкил қилиш

  14. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси қошидаги туман (шаҳар) штаби таркибига юқори малакали мутахассислар жалб қилинади.
  15. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси қошидаги туман(шаҳар) штаби мазкур буйруқда тасдиқланган туман (шаҳар) штаби Низоми асосида фаолият юритади.
  16. IV. Якуний қоидалар

  17. Мазкур Низом талабини бузган масъул шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг
2012 йил «_11__»сентябрдаги
263____-сонли буйруғига
7- илова

Қишлоқ врачлик пунктларига бириктирилган вазирлик тизимидаги
Тиббий Олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва Республика
ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари масъул шахслар
рўйхати

Ҳудудлар Раҳбарнинг
Ф.И.Ш.
Муассаса номи Бириктирилган ҚВПлар
1 Тошкент вилояти Д.И Ахмедова Республика Ихтисослашган Педиатрия илмий-амалий маркази директори 10 та ҚВП Охангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Зангиота, Паркент ва Чиноз туманларида
2 Хоразм вилояти Ф.А. Акилов Республика Ихтисослашган Урология маркази директори 10 та ҚВП Боғот, Гурлан, Қўшкўпир, Ургенч, Хозарасп, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида
3 Жиззах вилояти Р.Д. Қурбонов Республика Ихтисослашган Кардиология маркази директори 10 та ҚВП Арнасой, Ғаллаорол, Дўстлик, Зарбдор, Мирзачўл, Фориш, Бахмал, Жиззах ва Зомин туманларида
4 Қорақалпоғистон Республикаси З.У. Сиддиқов Республика Кўз микрохирургияси маркази директори 10 та ҚВП Амударё, Элликқала, Тўрткўл, Беруний, Мўйноқ, Қўниғирот, Қораузак, Шуманай, Чимбой ва Тахтакўпир туманларида
5 Сирдарё вилояти Х.Я. Каримов Гематология ва қон қуйиш институти директори 10 та ҚВП Боявут, Сирдарё, Мирзаобод, Гулистон, Сайхунобод, Сардоба, Ховост, Оқолтин ва Гулистон туманларида
6 Сурхондарё вилояти А.Л. Аляви Республика Ихтисослашган Терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази директори 10 та ҚВП Денов, Қизириқ, Музраобод, Олтинсой, Ангор, Узун, Бойсун, Шеробод, Термез ва Жарқўрғон туманларида
7 Навоий вилояти М. Тилляшейхов Республика Ихтисослашган Физиотерапия ва пульмонология илмий-амалий маркази директори 10 та ҚВП Конимех, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Томди, Учқудуқ ва Хатирчи туманларида
8 Наманган вилояти С.И. Исмоилов Республика Ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий маркази директори 10 та ҚВП Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чуст ва Чортоқ туманларида
9 Фарғона вилояти С.Н. Султонов Республика Ихтисослашган Акушерлик-гинекология маркази директори 10 та ҚВП Охунбобоев, Боғдод, Бувайда, Учкўпир, Риштон, Сох, Ўзбекистон, Данғара, Фурқат ва Ёзёвон туманларида
10 Қашқадарё вилояти С.Н. Наврузов Республика Онкология маркази директори 10 та ҚВП Деҳқонобод, Нишон, Қамаши, Муборак, Шахрисабз, Китоб, Косон ва Ғузор туманларида
11 Самарканд вилояти Н.С. Атабеков Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори 10 та ҚВП Оқдарё, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшработ, Нарпай, Нуробод, Пайариқ ва Пасторғом туманларида
12 Андижон вилояти М.Д. Азизов Республика Ихтисослашган Травматология ва ортопедия институти директори 10 та ҚВП Андижон, Асака, Балиқчи, Бўз, Булоқбоши, Жалолқудуқ, Избоскан, Қўрғонтепа, Мархамат ва Олтинкўл туманларида
13 Бухоро вилояти Ш.И. Ибрагимов Республика Дермато-венерология маркази директори 10 та ҚВП Вобкент, Шофрикон, Рометон, Қоракўл, Бухоро, Когон, Жондор ва Пешку туманларида
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг 2012 йил
«_11__»сентябрдаги
_263__-сонли буйруғига
8- илова

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда
тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг
кенг қатламлари орасида тадбиқ этиш ишлари ҳисоботи шакли

Шаҳар ва туманлар Мутахассислар томонидан
аҳоли ўртасида
ўтказилган
тадбирлар сони
Тарқатилган ахборот материаллари Тадбирларни ўтказилган жойи Оммавий ахборот воситалари
ДПМларда Шу жумладан ҚВПларда % Маҳаллалар % Мактаб % Лицей ва коллежлар % Олий ўқув юртлари % Теле-кўрсатувлар Радио эшиттиришлар Чоп этилган мақолалар
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ЖАМИ
 
Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2012 йил «_11____»сентябрдаги
_263___-сонли буйруғига
9-илова
 
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазири
_____________________ А.В. Алимов
«______»________________2012 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини тизимли равишда яхшилаш бўйича
белгиланган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш,
тизимли равишда тиббий маданиятни ошириш, санитария ва гигиена
ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни тадбиқ этиш”, “Соғлом турмуш – келажак пойдевори” ҳаракати
тартибини жорий этиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

Тадбирлар номи Тадбиқ қилиш механизми Ўтказиш муддати Ижро учун масъуллар
1 Аҳолининг, айниқса чекка худудлардаги қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида:- аҳоли орасида болаликдан соғлом турмуш тарзи, шахсий гигиена, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, кун тартиби, руҳий саломатликни асраш, зарарли одатларни олдини олишга қаратилган кенг қамровли тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш. Аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзининг барча йўналишлари талаблари бўйича кўргазмали ахборот материаллари (рисола, эслатма, буклетлар) тайёрлаб тарқатиш, маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари ўртасида семинар тренинглар ташкил этиш, аҳолининг кенг қатламлари билан учрашув, маърузалар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари ташкил этиш. Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари
2 Жойларда, барча ҚВП, оилавий поликлиника ҳамда бошқа даволаш профилактика муассасалари орқали аҳоли ўртасида «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» ҳаракатининг мазмун-моҳиятини оммалаштиришга қаратилган кенг кўламли ахборот тарғибот ишларини олиб бориш. ҚВП, оилавий поликлиника ҳамда даволаш- профилактика муассасаларини «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» ҳаракатининг мазмун-моҳиятини белгилаб берувчи услубий қўлланмалар, кўргазмали ахборот материаллари (буклетлар, қўлланмалар, плакатлар, рисолалар) билан таъминлаш, тиббиёт ходимлари ўртасида тадбирлар (семинарлар, учрашувлар, маърузалар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари ташкил этиш. Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мавзуини кенг ёритиб бериш Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Оммавий ахборот воситалари
3 Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари «Соғлом турмуш тарзи тамойиллари», «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» мавзуларида махсус курслар бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш. Тасдиқланган режа бўйича махсус ўқув курслари дастурлари асосида олийгоҳ, лицей ва коллежларда машғулотларни ўтказиш Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Олий ва ўрта махсус таълими Бошқармалари, Оммавий ахборот воситалари
4 Мактаб ўқувчиларида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш борасида кенг қамровли тарғибот ишларини кучайтириш. “Ораста қизлар” тўгараги фаолиятини кучайтириш. Мактаб ўқувчилари учун соғлом турмуш тарзи тамойиллари бўйича диктант матнлари, кўргазмали ахборот материаллари (эслатма, плакат, буклетлар) тайёрлаб тарқатиш. Ўқитувчилар ўртасида семинар тренинглар ташкил этиш. Ўқувчилар билан учрашувлар уюштириш, “Ораста қизлар” тўгарагида қизлар учун СТТ йўналишлари мавзуларида машғулотлар ўтказиш. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг болаларга мўлжалланган саҳифаларида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Халқ таълими Бошқармалари, Оммавий ахборот воситалари
5 Ўсмирлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларни олдини олиш, руҳий саломатликни асрашга қаратилган кенг қамровли тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш Ўсмирлар, ёшлар учун соғлом турмуш тарзи тамойиллари бўйича кўргазмали ахборот материаллари тайёрлаб тарқатиш. Ўқитувчилар ўртасида семинар тренинглар ташкил этиш. Ўқувчилар билан учрашувлар уюштириш, “Ораста қизлар” тўгарагида қизлар учун СТТ йўналишлари мавзуларида машғулотлар ўтказиш. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг болаларга мўлжалланган саҳифаларида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Оммавий ахборот воситалари
6 Ҳар бир оила аъзоларининг тиббий, санитария маданиятини ошириш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, экологик таълим тарбия масалаларида кенг қамровли тарғибот ишларини кучайтириш.“Хонадон гигиенаси”, “Хонадон худудининг санитария тартиби”, “Қаттиқ ва суюқ чиқиндилар ҳамда аҳлатларни йиғиш ва зарарсизлантириш”, “Сув таъминоти гигиенаси”,“Атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш” мавзулари бўйича тадбирлар ўтказиш Аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзи тамойиллари, жамоа гигиенаси талаблари бўйича рисола, эслатма ва буклетлар тайёрлаб тарқатиш, маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари ўртасида семинар тренинглар ташкил этиш, аҳолининг кенг қатламлари билан учрашув, маърузалар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари ташкил этиш, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш, оммабоп мақолалар чоп этиш Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Оммавий ахборот воситалари
7 Аҳолини тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳамда турли хил касалликларни олдини олиш борасида хабардорлигини оширишга қаратилган кўргазмали ахборот материал (рисола, буклет, варақа, эслатма)ларини тайёрлаш ва аҳолининг кенг қатламларига етказиш. Мутасадди мутахассислар иштирокида аҳолининг кенг қатлами учун кўргазмали – ахборот материалларини тайёрлаш ва тарқатиш 2012 йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Оммавий ахборот воситалари
8 Аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилишнинг профилактик тадбирларини кучайтиришга йўналтирилган тарғибот – ташвиқот ишларини ташкил этиш. Аҳолининг турли қатламлари орасида мавсумий эпид вазиятни ҳисобга олган ҳолда соҳа мутахассислари иштирокида соғлом турмуш тарзи тамойиллари, касалликларни олдини олиш бўйича кўргазмали – ахборот материалларини тайёрлаш. Маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари ўртасида семинар тренинглар ташкил этиш, аҳолининг кенг қатламлари билан учрашув, маърузалар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари ташкил этиш, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш, оммабоп мақолалар чоп этиш Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Оммавий ахборот воситалари
9 “Соғлом-турмуш тарзи омиллари”, “Тиббий маданият” мавзуларидаги профилактика масалаларини соха мутахассисларини жалб этган ҳолда оммавий-ахборот воситалари орқали мунтазам равишда ёритиб бориш. Тасдиқланган режа асосида маҳаллий радио орқали эшиттиришлар, телекўрсатувлар уюштириш ва рўзномаларда “Соғлом турмуш – келажак пойдевори” номли рукн ташкил этиш ва мақолалар чоп этиш. Йил давомида ҚҚРССВ,Тошкент шаҳар, вилоят ССБ, ДСЭНМлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиаллари, Камолот ЁИҲ, МФЙ, Хотин-қизлар қўмиталари, Оммавий ахборот воситалари