UZ RU

Бўйруқ № 120, Давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда қабул ва тақдим этиш тўғрисида

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LOQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2014 y. “_____” _________ Toshkent sh. №_______

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат
статистика ҳисобот шаклларини электрон кўринишда қабул қилиш ва
умумлашган маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этиш
механизмини жорий қилиш бўйича қўшма тадбирлар
режаси ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат статистика ҳисобот шаклларини электрон кўринишда қабул қилиш ва умумлашган маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этиш механизмини жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлари режаси ижросини таъминлаш мақсадида

Буюраман:

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат статистика ҳисобот шаклларини электрон кўринишда қабул қилиш ва умумлашган маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этиш механизмини жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлари режаси ижро учун қабул қилинсин.
  2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат тиббий статистик ҳисобот шаклларини электрон кўринишда қабул қилиш, умумлаштириш ва тахлил қилишга Саломатлик ва тиббий статистика институти (З.Д. Муталова) ҳамда жойларда Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган estat-2 дастурини тадбиқ этишга “Узмединфо” маркази (М.В. Боймуҳамедов) масъул этиб тайинлансин.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ҳамда республика муассасалари раҳбарларига:
  4. жорий йилнинг 15 апрелига қадар 2-tibbiyot, 3-tibbiyot, 4- tibbiyot ва 5- tibbiyot, 5- tibbiyot шаклига илова ҳисоботларига масъул муассасалар ва шахсларнинг рўйҳати 1-иловага мувофиқ;

    жорий йилнинг 20 апрелига қадар юқорида қайд этилган ҳисобот шаклларига масъул муассасалардаги ахборот-коммуникация технологиялари (компьютерлар, зарур дастурий воситалар, Интернет ва локал тармоғига уланганлиги, электрон рақамли имзо мавжудлиги)ни иловага мувофиқ қайта рўйҳатдан ўтказилсин;

    ўтказилган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни жорий йилнинг 22 апрелига қадар Саломатлик ва тиббий статистика институтига тақдим этиш топширилсин.

  5. Саломатлик ва тиббий статистика институти (З.Д. Муталова) ва “Узмединфо” маркази (М.В. Боймуҳамедов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими даволаш-профилактика муассасалари ахборот-коммуникация технологиялар билан таъминланганлиги тўғрисидаги хатлов натижаларини 2014 йилнинг 30 апрелига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитасига тақдим этилишини таъминласинлар.
  6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари
    А.А. Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир А.В. Алимов
Киритилди:
Саломатлик ва тиббий статистика
институти директори
З.Д.Муталова
“Узмединфо”
директори
М.В. Боймуҳамедов
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаяров
Вазир ўринбосари
Бош Давлат санитария врачи
С.С. Сайдалиев
Вазир ўринбосари Л.Н. Тўйчиев
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А. Содиқов
Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси
Бошлиғи
Д.Б. Миразимов
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи С.И. Исмоилов
Санитария эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К. Муҳамедов
Бош юрисконсульт Р.И. Мухаммадиев
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирининг 2014 йил
"___" _____ _____-сонли буйруғига
1 -илова

Давлат тиббий статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этувчи Соғлиқни сақлаш
вазирлиги тизими ва бошқа идора муассасалари реестри ҳамда ҳисобот шаклларга
масъул ходимлари рўйхатлари

_____ Вилояти _______ № шакли ______ ҳисобот номи

Муассасалар номи
(туман ва шаҳар кесмида)
Код ОКПО Код ИНН Масъул ходимлар
Ф.И.Ш.
Телефон рақами Манзил
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирининг 2014 йил
"___" _____ _____-сонли буйруғига
2 -илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими бўйича Давлат статистика ҳисобот шаклларига масъул муассасалардаги
ахборот-коммуникация технологиялари мавжудлиги ҳолати ҳисобот шакли бўйича

_____ Вилояти _______ № шакли ______ ҳисобот номи

Туман ва шаҳар кесимида
муассасалар рўйхати
Мавжуд компьютерлар сони Электрон имзо олинган муддати Ички тармоққа
уланган компюьтерлар
сони
“Интернет”
тармоғига
уланишга рухсати
бор бўлган
компьютерлар
сони
Корпоратив
тармоққа
киришга рухсати
бўлган
компьютерлар
сони