UZ RU

ЎРҚ 446-II-сонли билан ЎРҚ-378-сон солиштирма жадвали

Эски қонун билан янги қонуннинг солиштирма жадвали

Эски қонун

Янги қонун

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида

(янги таҳрири)

13 декабрь 2002 йил 446-II-сонли

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги 1064–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 140-модда); 2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 1065–XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 141-модда); 3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 446–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 7-модда).

I. Умумий қоидалар

II. Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари кафолатлари

III. Фуқароларнинг аризалар, таклифлар ва шикоятлар бериш тартиби ҳамда уларни кўриб чиқиш

IV. Мурожаатларни кўриб чиқишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва давлат органларининг мажбуриятлари

V. Фуқароларнинг мурожжатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган

Тошкент ш., 2014 йил 3 декабрь, ЎРҚ-378-сон

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин: 1) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги 1064–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 140-модда); 2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 1065–XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 141-модда); 3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 446–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 7-модда).

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари

3-боб. Мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби

4-боб. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда давлат органларининг мажбуриятлари

5-боб. Якунловчи қоидалар

1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади

Ушбу қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён матнда мурожаатлар деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

2-модда. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаатлар соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланган тарзда тартибга солинади. Ушбу Қонуннинг амал қилиши, кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга; давлат органларининг, шунингдек улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3-модда. Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланишлари бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфааларига путурт етказмаслиги керак. Хорижий давлатларининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Фуқаролар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этиш соҳасидаги муносабатлар ушбу қонунда белгиланган тарзда тартибга солинади. Фуқароларнинг мурожаатлари, агар қонунларда уларни кўриб чиқишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, ушбу қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди.

3-модда. Мурожаат этиш ҳуқуқи

Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас. Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак. Хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

4-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари шакллари

Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки ёки ёзма шаклда киритилади. Фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари бир хил аҳамиятга эга. Фуқароларнинг мурожаатлари якуний тартибда ёки жамоа томонидан берилиши мумкин.

4-модда. Мурожаатларнинг шакллари

Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.

5-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари турлари

Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин. Ариза фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатдир. Таклиф фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаатидир.

Шикоят фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир

5-модда. Мурожаатларнинг турлари

Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин. Ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат. Таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат. Шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат. Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга.

6-модда. Фуқароларнинг мурожаатларига қўйиладиган талаблар

Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

6-модда. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар

Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин. Ёзма мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак. Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади. Мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

7-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари

Фуқароларнинг давлат органларига газеталар, журналлар, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари таҳририятлари орқали келиб тушган мурожаатлари ушбу қонунда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади. Фуқароларнинг оммавий ахборот воситаларига йўллаган мурожаатларидан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоат фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин.

7-модда. Мурожаатлар ва оммавий ахборот воситалари

Давлат органларига оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган мурожаатлар ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади. Оммавий ахборот воситаларига йўлланган мурожаатлардан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин.

8-модда. Фуқароларни қабул қилиш

Давлат органларида фуқароларни қабул қилиш ташкил этилади. Фуқароларни қабул қилиш раҳбар ёки бошқа мансабдор шахс томонидан амалга оширилади. Бунинг учун давлат органларида алоҳида бўлинмалар тузилиши мумкин, фуқароларни қабул қилиш учун масъул мансабдор шахслар белгилаб қўйилади. Қабул белгиланган кун ва соатларда, фуқаролар учун қулай вақтда ўтказилади, қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади. Фуқаро оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши керак. Фуқарони қабул қилиш, агар унинг бир неча бор қилган мурожаати асоссиз, қонунга хилоф хусусиятида бўлса ёки унинг мурожаати бўйича қарор қабул қилиб бўлинган бўлса, рад этилиши мумкин. Давлат органларида фуқароларни қабул қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

8-модда. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш

Давлат органларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш давлат органининг раҳбари ёхуд бошқа ваколатли шахс томонидан амалга оширилади. Бунинг учун давлат органларида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этилиши мумкин, қабул учун масъул бўлган мансабдор шахслар белгиланади.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалларига мувофиқ ўтказилади.

Қабул қилиш жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, шунингдек қабул қилиш тартиби давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.

Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни, шунингдек ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, агар уларнинг шундай хусусиятга эга бўлган илгариги мурожаати бўйича қарор қабул қилинган бўлса ва бу ҳақда уларга ушбу Қонунда белгиланган тартибда хабар қилинган бўлса, рад этилиши мумкин.

Давлат органларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади. Давлат органларининг шахсий қабулни ўтказувчи раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари ҳар қандай масалалар, шу жумладан ўз ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат этилганда қабулни рад этишга ҳақли эмас, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар шахсий қабул давомида баён этилган масалаларни ҳал этиш давлат органининг ваколатларига кирмаса, тегишли мансабдор ёки бошқа ваколатли шахслар мурожаат этувчига мурожаатда баён этилган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш лозимлигини тушунтириши керак.

Шахсий қабул давомида давлат органининг раҳбари қарорига кўра ҳамда мурожаат этувчининг ёзма розилиги билан махсус техника воситалари (аудио- ва видео ёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин. Давлат органларининг раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкин.

9-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш

Давлат органларида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.

9-модда. Мурожаатлар бўйича иш юритиш

Давлат органларида мурожаатлар бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.

10-модда. Фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда ихтиёрийлик

Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрийлик аосида амалга оширилади. Ҳеч ким бирон бир мурожаатни ҳимоя этишга ёки унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

Олиб ташланди
11-модда. Фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги

Фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда уларни жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб касмитиш тақиқланади.

10-модда. Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги

Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда жисмоний шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига, шунингдек юридик шахсларнинг мулк шакли, жойлашган ери (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ва бошқа ҳолатларига қараб камситишга йўл қўйилмайди.

Қўшилди 11-модда. Мурожаат этиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

Қўшилди 12-модда. Мурожаат этилганда ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларга риоя этилишининг кафолатлари

Давлат органлари мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.

12-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг мажбурийлиги

Фуқароларнинг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, ушбу қонун 6-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фуқаролар унинг мурожаатини қабул қилиш ва кўриб чиқиш асоссиз равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят беришга ҳақли.

13-модда. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари

Мурожаатлар давлат органлари томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, ушбу Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жисмоний ёки юридик шахс мурожаатни қабул қилиш ва кўриб чиқиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.

13-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёҳуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва, агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар давлат органлари ходимлари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди. Мурожаатга тааллуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди. Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.

14-модда. Мурожаатлар муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатлари

Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар ва, агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборот давлат органлари ходимлари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди. Жисмоний ва юридик шахс тўғрисидаги, мурожаатга тааллуқли бўлмаган маълумотларни аниқлашга йўл қўйилмайди. Жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.

14-модда. Фуқароларнинг мурожаат этиши муносабати билан уларнинг хавфсизлиги кафолатлари

Фуқароларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига мурожаат этганликлари учун таъқиб қилиш ман этилади

15-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари муносабати билан уларнинг хавфсизлиги кафолатлари

Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига мурожаат этганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади.

15-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни бериш тартиби

Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.

Фуқаро ариза, таклиф ва шикоятни шахсан беришга, шунингдек, бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатни алоқа воситалари орқали юборишга ҳақли. Вояга етмаганлар ҳамда муомалага лаёқатсиз шахслар манфаатларини кўзлаб ариза, таклиф ва шикоят уларнинг вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

16-модда. Мурожаатларни бериш тартиби Мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли. Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин. Мурожаатга у бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди, мурожаат этувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳоллар бундан мустасно. Мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилганда, унга кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар илова қилиниши керак.
16-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни бериш муддатлари

Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлар бериши учун муддат белгиланмайди. Айрим ҳолларда муайян давлат органининг ариза, таклиф ва шикоятни кўриб чиқиш имкониятига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ўз вақтида рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя этилишини таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра, бундай давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятларни бериш муддати белгиланиши мумкин. Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёки қарорлар қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йил ичида берилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат ариза ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи томонидан тикланади.

17-модда. Мурожаатларни бериш муддатлари

Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар давлат органининг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тегишли давлат органларига мурожаатни бериш муддати белгиланиши мумкин. Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади. Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи томонидан тикланади.

17-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Фуқароларнинг давлат органига келиб тушган мурожаатлари ана шу органнинг ўзи ёки зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилади. Фуқароларнинг мурожаатлари, агар улар қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига юборилган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёҳуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади. Фуқароларнинг мурожаатларини ҳар тарафлама муфассал ва холисона кўриб чиқиш учун қўшимча ахборотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлса, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси қўшимча ахборот тўплаши мумкин. Фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқаётган давлат органи зарур ҳолларда мурожаат жойнинг ўзида кўриб чиқилишини таъминлаш керак. Алоҳида ҳолларда, мурожаат этган шахснинг ўзи ёки бошқа шахс йўқлигида мурожаатни кўриб чиқишнинг имкони бўлмаса, улар давлат органининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабул қилинган қарорларни давлат органининг раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахси имзолайди. Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, бу иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

18-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Давлат органига келиб тушган мурожаатлар шу орган томонидан ёки унинг мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича мажбуриятлар зиммасига юклатилган мансабдор шахси томонидан кўриб чиқилади. Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади. Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур маълумотлар мавжуд бўлмаса, бу мурожаатлар мурожаат этувчига беш кунлик муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан қайтарилади. Мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. Агар ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт. Мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи, зарур ҳолларда, мурожаат жойнинг ўзига бориб кўриб чиқилишини таъминлаши мумкин. Мурожаат этувчи ёки бошқа шахс йўқлигида мурожаатни кўриб чиқиш имкони бўлмаса, улар давлат органининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат этувчи келмаган тақдирда давлат органининг мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш имкони йўқлиги ҳақида жавоб юборади. Мурожаатга жавобни давлат органининг раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахси имзолайди. Агар мурожаатда қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига дахлдор бўлса, уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади. Агар мурожаатни кўриб чиқишда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш, шу жумладан молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) зарурати юзага келса, текшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини улар кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Мурожаатни қайтариб олиш ҳақидаги ариза давлат органлари томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чоралар кўрилишини истисно этмайди.

18-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари

Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади. Ариза ёки шикоятлар масалани моҳиятан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.

19-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари

Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади. Таклиф давлат органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Қўшилди 20-модда. Мурожаатларни кўрмай қолдириш

Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

19-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсан иштирок этиш ҳуқуқи

Мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиқилаётганда фуқаро мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборот олиш, важларини шахсан баён этиш ва изоҳлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат ёки ўз вакили хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органларининг мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлашлари шарт.

21-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари

Мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахс мурожаат кўриб чиқилишининг бориши ҳақида ахборот олиш, шахсан важларини баён этиш ва тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органларининг мансабдор ёки бошқа ваколатли шахслари жисмоний ва юридик шахсга уларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан, агар уларда давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мавжуд бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши шарт.

20-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қабул қилинадиган чора-тадбирлар

Давлат органлари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунга хилоф ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) дарҳол олдини олишга доир чора-тадбирлар кўришлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шароитларни аниқлашлари, мурожаат қилганликлари муносабати белгиланган тартибда олдини олишлари шарт.

22-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишда қўлланиладиган чора-тадбирлар

Давлат органлари мурожаатларни кўриб чиқишда қонунга хилоф ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) барҳам беришга доир чора-тадбирларни дарҳол кўриши, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаши, мурожаат этганлиги муносабати билан жисмоний шахс, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари, юридик шахс, унинг вакили ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари таъқиб қилинишига белгиланган тартибда барҳам бериши шарт.

21-модда. Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятлари

Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи унга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилиши шарт. Ариза ёки шикоят юзасидан қарор қабул қилган давлат органининг мансабдор шахси, агар фуқаро қарорга рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт. Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи, унинг мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида зарар ёки манъавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирлар кўриши ҳам шарт.

23-модда. Мурожаатни кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятлари

Мурожаатни кўриб чиққан давлат органи мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёхуд электрон шаклда дарҳол хабар қилиши шарт. Мурожаатларга жавоблар, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади, мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак. Мурожаат юзасидан қарор қабул қилган давлат органининг мансабдор ёки бошқа ваколатли шахси, агар жисмоний ёки юридик шахс қарорга рози бўлмаса, унинг устидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт. Мурожаатни кўриб чиққан давлат органи, унинг мансабдор ёки бошқа ваколатли шахслари мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиши, шунингдек агар жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.

22-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари билан олиб бориладиган иш таҳлили

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқаётган давлат органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилиши бзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда умумлаштирадилар ҳамда таҳлил этиб борадилар.

24-модда. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш

Мурожаатларни кўриб чиқаётган давлат органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида мурожаатларни бир йилда камида бир марта умумлаштиради ва таҳлил қилиб боради.

23-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат

Фуқароларнинг мурожжатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар.

Олиб ташланди
24-модда. Мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлиги

Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни ва кўриб чиқишни асоссиз равишда рад этиш уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, қонунга зид қарор қабул қилиш, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши ҳамда шикоят муносабати билан қабул қилинган қарор бажарилишини таъминламаганлик, фуқарога унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлари ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш ёки фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, фуқарони мурожаат қилганлиги учун таъқиб қилиш, шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

28-модда. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

25-модда. Фуқаронинг ариза ёки шикоятини кўриб чиқишда қонун талабларининг бузилиши оқибатида фуқарога етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Фуқаронинг аризаси ёки шикояти қаноатлантирилган тақдирда ана шу мурожаат бўйича қонунга хилоф қарор қабул қилган давлат органи ариза ёки шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш муносабати билан фуқарога етказилган зарарнинг ўрнини, тегишли давлат органининг талаби билан ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун жойларга бориш муносабати билан сарф қилинган харажатларни қоплайди ҳамда ана шу вақт ичида йўқотилган иш ҳақини тўлайди. Фуқарога етказилган маънавий зиён ҳам суд тартибида компенсация қилиниши мумкин. Фуқаронинг аризаси ёки шикоятини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилганлиги муносабати билан унга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида давлат органи томонидан тўланган маблағлар айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.

26-модда. Моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш

Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси ёхуд шикояти ана шу мурожаат бўйича қонунга хилоф қарор қабул қилган давлат органи томонидан қаноатлантирилган тақдирда, ариза ёки шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш билан боғлиқ зарарнинг ўрни, аризани ёки шикоятни кўриб чиқиш учун тегишли давлат органининг талаби билан жойларга бориш муносабати билан қилинган харажатларнинг ҳамда ана шу вақт ичида йўқотилган иш ҳақининг ўрни мурожаат этувчига суд тартибида қопланади. Суд тартибида маънавий зиён ҳам компенсация қилиниши мумкин. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризасини ёхуд шикоятини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилганлиги муносабати билан унга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш сифатида давлат органи томонидан тўланган маблағлар айбдор мансабдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.

26-модда. Фуқаронинг ғайриқонуний хусусиятидаги ариза, таклиф ёки шикоят берганлик учун жавобгарлиги

Фуқаронинг туҳмат ва ҳақоратдан иборат ариза, таклиф ёки шикоят берганлиги қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Эски қонуннинг 24 ва 26-моддалар бирлаштирилиб янги қонуннинг 28-моддасида ўз аксини топган.
27-модда. Фуқароларнинг била туриб сохта маълумотлар баён этилган мурожаатларини текширишга сарф қилинган харажатларни қоплаш

Била туриб сохта маълумотлар баён этилган мурожаатларни текшириш муносабати билан давлат органи томонидан сарф қилинган харажатлар фуқародан суднинг қарорига биноан ундириб олиниши мумкин.

27-модда. Била туриб ёлғон маълумотлар баён этилган мурожаатларни кўриб чиқишда қилинган харажатларнинг ўрнини қоплаш

Била туриб ёлғон маълумотлар баён этилган мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органи томонидан қилинган харажатлар жисмоний ёки юридик шахсдан суднинг қарорига кўра ундириб олиниши мумкин.

28-модда. Низоларни ҳал этиш

Фуқароларнинг мурожаатлари муносабати билан зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги низолар суд тартибида кўриб чиқилади.

25-модда. Низоларни ҳал этиш

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Қўшилди 29-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин: 1) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги 1064–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 140-модда); 2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 1065–XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 141-модда); 3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 446–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 7-модда).

Қўшилди 30-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Қўшилди 31-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Выписка

КОДЕКС РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ОБ АДМИНИСТРАТИВНОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТИ

Статья 40. Клевета

Клевета, то есть распространение заведомо ложных, позорящих другое лицо измышлений, - влечет наложение штрафа от двадцати до шестидесяти минимальных размеров заработной платы.

(санкция статьи 40 в редакции Закона Республики Узбекистан от 28 декабря 2005 года № ЗРУ-18 — СЗ РУ, 2005 г., № 52, ст. 384)

Статья 41. Оскорбление

Оскорбление, то есть умышленное унижение чести и достоинства личности - влечет наложение штрафа от двадцати до сорока минимальных размеров заработной платы.

(санкция статьи 41 в редакции Закона Республики Узбекистан от 28 декабря 2005 года № ЗРУ-18 — СЗ РУ, 2005 г., № 52, ст. 384)

Статья 43. Нарушение законодательства об обращениях граждан

Неправомерный отказ в рассмотрении обращений граждан, нарушение без уважительных причин сроков их рассмотрения, принятие необоснованного, противоречащего закону решения, а также необеспечение восстановления нарушенных прав гражданина, реального исполнения принятых в связи с жалобой решения – влечет наложение штрафа на должностных лиц от одного до трех минимальных размеров заработной платы.

УГОЛОВНЫЙ КОДЕКС РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Статья 139. Клевета

Клевета, то есть распространение заведомо ложных, позорящих другое лицо измышлений, совершенная после применения административного взыскания за такие же действия, - наказывается штрафом до двухсот минимальных размеров заработной платы или исправительными работами до двух лет.

(санкция части первой статьи 139 в редакции Закона Республики Узбекистан от 28 декабря 2005 года № ЗРУ-18 — СЗ РУ, 2005 г., № 52, ст. 384)

Клевета в печатном или иным способом размноженном тексте либо в средствах массовой информации - наказывается штрафом от двухсот до четырехсот минимальных размеров заработной платы или исправительными работами от двух до трех лет, или арестом до шести месяцев.

(санкция части второй статьи 139 в редакции Закона Республики Узбекистан от 28 декабря 2005 года № ЗРУ-18 — СЗ РУ, 2005 г., № 52, ст.384)

Клевета:

а) соединенная с обвинением в совершении тяжкого или особо тяжкого преступления;

б) повлекшая за собой тяжкие последствия;

в) совершенная опасным рецидивистом;

г) из корыстных или иных низменных побуждений - наказывается лишением свободы до трех лет.

(санкция части третьей статьи 139 в редакции Закона Республики Узбекистан от 29 августа 2001 г., № 254-II — Ведомости Олий Мажлиса, 2001 г., № 9-10, ст. 165)

Статья 140. Оскорбление

Оскорбление, то есть умышленное унижение чести и достоинства личности в неприличной форме, совершенное после применения административного взыскания за такие же действия, - наказывается штрафом до двухсот минимальных размеров заработной платы или исправительными работами до одного года.

(санкция части первой статьи 140 в редакции Закона Республики Узбекистан от 28 декабря 2005 года № ЗРУ-18 — СЗ РУ, 2005 г., № 52, ст.384)

Оскорбление в печатном или иным способом размноженном тексте либо в средствах массовой информации - наказывается штрафом от двухсот до четырехсот минимальных размеров заработной платы или исправительными работами от одного года до двух лет.

(санкция части второй статьи 140 в редакции Закона Республики Узбекистан от 28 декабря 2005 года № ЗРУ-18 — СЗ РУ, 2005 г., № 52, ст.384)

Оскорбление:

а) в связи с выполнением потерпевшим своего служебного или гражданского долга;

б) нанесенное опасным рецидивистом или лицом, ранее судимым за клевету, - наказывается штрафом от четырехсот до шестисот минимальных размеров заработной платы или исправительными работами от двух до трех лет либо арестом до шести месяцев.

(санкция части третьей статьи 140 в редакции Закона Республики Узбекистан от 28 декабря 2005 года № ЗРУ-18 — СЗ РУ, 2005 г., № 52, ст.384)

Глава VII. Преступления против конституционных прав и свобод граждан

Статья 141. Нарушение равноправия граждан

Прямое или косвенное нарушение или ограничение прав, или установление прямых или косвенных преимуществ граждан в зависимости от их пола, расы, национальности, языка, религии, социального происхождения, убеждений, личного или общественного положения - наказываются штрафом до пятидесяти минимальных размеров заработной платы или лишением определенного права до трех лет, или исправительными работами до двух лет.

(санкция части первой статьи 141 в редакции Закона Республики Узбекистан от 29 августа 2001 г., № 254-II — Ведомости Олий Мажлиса, 2001 г., № 9-10, ст. 165)

Те же действия, сопряженные с насилием, - наказываются исправительными работами от двух до трех лет или арестом до шести месяцев либо лишением свободы до трех лет.

(санкция части второй статьи 141 в редакции Закона Республики Узбекистан от 29 августа 2001 г., № 254-II — Ведомости Олий Мажлиса, 2001 г., № 9-10, ст. 165).

Статья 144. Нарушение законодательства об обращениях граждан

Необоснованный отказ в рассмотрении обращения, нарушение без уважительных причин сроков рассмотрения обращений, принятие необоснованного, противоречащего закону решения либо разглашение сведений о частной жизни граждан, а также другие нарушения законодательства об обращениях граждан, причинившие существенный вред правам либо охраняемым законом интересам граждан, общества и государства, - (диспозиция части первой статьи 144 в редакции Закона Республики Узбекистан от 13 декабря 2002 г., № 447-II — Ведомости Олий Мажлиса, 2003 г., № 1, ст. 8). наказываются штрафом до двадцати пяти минимальных размеров заработной платы или исправительными работами до двух лет либо арестом до шести месяцев.

Преследование гражданина должностным лицом в связи с его обращением в государственный орган, на предприятие, в учреждение, организацию, общественное объединение, либо за содержащуюся в обращении критику, а равно за выступление с критикой в иной форме - наказывается штрафом от двадцати пяти до пятидесяти минимальных размеров заработной платы или исправительными работами от двух до трех лет либо лишением свободы до трех лет.

Статья 158. Посягательства на Президента Республики Узбекистан

Посягательство на жизнь Президента Республики Узбекистан - наказывается лишением свободы от десяти до двадцати лет.

(санкция части первой статьи 158 в редакции Закона Республики Узбекистан от 29 августа 2001 г., № 254-II — Ведомости Олий Мажлиса, 2001 г., № 9-10, ст. 165)

Умышленное причинение телесного повреждения Президенту Республики Узбекистан - наказывается лишением свободы от пяти до десяти лет.

(санкция части второй статьи 158 в редакции Закона Республики Узбекистан от 29 августа 2001 г., № 254-II — Ведомости Олий Мажлиса, 2001 г., № 9-10, ст. 165)

Публичное оскорбление или клевета в отношении Президента Республики Узбекистан, а равно с использованием печати или иных средств массовой информации - наказывается исправительными работами до трех лет или арестом до шести месяцев либо лишением свободы до пяти лет.