Диагностика ва даволаш стандартлар ҳамда клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 17 ноябрдаги 418-сонли буйруғи
Диагностика ва даволаш стандартлар
ҳамда клиник протоколларни
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги
ПҚ-700-сон “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда аллергик касалликлар бўйича диагностика ва даволаш стандартларини ҳамда наркология бўйича клиник протоколларни такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида
БУЮРАМАН
- Аллергик касалликлар бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 1-иловага, наркология бўйича клиник протоколлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Миразимов, Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази директори О.Назаров, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош наркологи Л.Турсунходжаевалар:
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларни тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тадбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
- Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлар ҳамда клиник протоколларни тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
- Ушбу буйруқ чиқарилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 20 сентябрдаги 460-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
мазкур буйруқ билан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколлар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминласин ва амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;
тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.
В а з и р
А. Алимов
Киритилди:
ДПЁТББ бошлиғи
Д.Миразимов
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари
А.Худаяров
Назорат инспекцияси бошлиғи
А.Содиқов
ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи
Ў.Исмаилов
ДВваТТСНҚББ бошлиғи
Х.Жалилов
Юридик хизмати бошлиғи
Р.Мухаммадиев