Юрак қон-томир тизими касалликлари бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида
Юрак қон-томир тизими касалликлари бўйича
клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги
ПҚ-700-сон “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда юрак қон-томир тизими касалликлари бўйича клиник протоколларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида
БУЮРАМАН
- Юрак қон-томир тизими касалликлари бўйича клиник протоколлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов ва Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори Р.Д.Курбановлар:
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари,
- Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган клиник протоколларни тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
- Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
мазкур буйруқ билан тасдиқланган клиник протоколларни тегишли тиббий муассасаларига етказилишини таъминласинлар ва амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;
тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган клиник протоколларни ҳар
2 йилда қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.
илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббий муассасалар раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган клиник протоколларни тегишли тиббий муассасаларда тадбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
В а з и р
А. Алимов