UZ RU

Буйруқ №131 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ

2014 йил ”4” апрел № 131
Тошкент ш.

Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 28 мартдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 28 мартдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин;

2. Тажриба тариқасида қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича вазирликнинг ҳудудларга бириктирилган ишчи гурухи таркиби 1- иловага мувофиқ;

тажриба натижаларини умумлаштириш ва иш самарадорлигини баҳолаш тизимини республиканинг барча минтақаларида қишлоқ врачлик пунктларининг бошқа тиббиёт ходимларига тадбиқ этиш бўйича таклиф тайёрлаш ишчи гурухи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяровга:

тажриба натижаларини умумлаштириш ва иш самарадорлигини баҳолаш тизимини республиканинг барча минтақаларида қишлоқ врачлик пунктларининг бошқа тиббиёт ходимларига тадбиқ этиш бўйича вазирлик ишчи гуруҳи томонидан

тажриба давомида олинган маълумотларни таҳлил қилиб борилиши;

патронаж ҳамшираси ишини рейтинг баҳолаш тизимини тадбиқ этиш тажрибаси асосида таклиф тайёрланиши;

қишлоқ врачлик пунктлари барча ходимларига иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича баҳолаш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқилиши назоратга олинсин.

2014 йил 15 октябргача Вазирлар Махкамасига барча қишлоқ врачлик пунктлари ходимлари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича таклиф тайёрлансин.

4. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимовга:

Тажриба тариқасида қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ҳудудларга бириктирилган вазирлик ишчи гуруҳи томонидан

бириктирилган туманларда тажриба тариқасида қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича семинар машғулотлар ўтказилиши;

қишлоқ врачлик пунктлари томонидан қўшма қарор билан тасдиқланган шаклларни тўғри юритилиши ва ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилиши;

ишчи гуруҳ томонидан хар ойнинг биринчи ҳафтасида жойларга чиқиб маълумотлар ҳаққонийлигини мониторингини ўтказилиши ташкиллаштирилсин;

5. Қашқадарё (Р.Ш.Юлдашев), Самарқанд (Б.Н.Игамбердиев), Тошкент (Ш.Ю.Нишанов) Фарғона (М.Ф.Садиков) Хоразм (К.Р.Тангрибердиев) вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқларига:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 28 мартдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими тажрибаси республиканинг Шахрисабз, Жонбой, Бўстонлиқ, Ўзбекистон, Хива туманларида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб тадбиқ қилинсин.

Тажрибага киритилган барча қишлоқ врачлик пунктлари қўшма қарор ва ҳисобот шакллари билан керакли миқдорда таъминлансин.

Тажриба ўтказилиши ва натижаси ҳаққонийлигига шахсан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари жавобгарлиги белгилансин.

Вазирликнинг ишчи гуруҳи самарали фаолияти учун шарт-шароитлар яратилсин.

6. Мазкур буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир : А.В.Алимов

Киритилди:

ДПЁТББ бошлиғи - Д.Б.Миразимов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари - А.А.Худаяров

ИМваИАББ бошлиғи - Б.А.Хашимов

ОваБМҚББ бошлиғи - С.И.Исмаилов

Юридик хизмат бошлиғи - Р.И.Мухаммадиев

Назорат инспекцияси бошлиғи - А.А.Содиқов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “4” апрелдаги
131 - сонли буйруғига 1-илова

Қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича вазирликнинг ҳудудларга бириктирилган ишчи гурухи
ТАРКИБИ

Худуд Фамилияси исми шарифи Лавозими
Кашкадарё вилояти Р.К.Салиходжаева ССВ бош мутахассиси
Р.А.Нурмухамедова ТошВМОИ “УАШ малакасини ошириш” кафедраси доценти
Самарқанд вилояти Б.Т.Одилова ДПЁТББ мутахассиси
Н.А.Нармухамедова ТМА, УАШ тайёрлаш маркази директори
Тошкент вилояти А.М.Хусанов ДПЁТББ бошлиғи ўринбосари
С.А.Убайдуллаева ТошПМИ, “Амбулатор тиббиёт” кафедраси доценти
Фарғона вилояти З.У.Разикова ДПЁТББ бош мутахассиси
Р.К.Дадабаева ТМА “УАШ ва эндокринология кафедраси” доценти
Хоразм вилояти Р.Р.Азимов ДПЁТББ етакчи мутахассиси
Ш.К.Алимардонов СваТСИ бўлим бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “4” апрелдаги
131 - сонли буйруғига 2-илова

Тажриба натижаларини умумлаштириш ва иш самарадорлигини баҳолаш тизимини республиканинг барча минтақаларида қишлоқ врачлик пунктларининг бошқа тиббиёт ходимларига тадбиқ этиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ

Ф.И.Ш. Лавозими
А.А.Худаяров Вазирнинг биринчи ўринбосари (раис)
Д.Б.Миразимов ДПЁТББ бошлиғи (раис ўринбосари)
Б.А.Ҳашимов ИМваИАББ бошлиғи
С.И.Исмаилов ОваБМҚББ бошлиғи
А.М.Ҳусанов ДПЁТББ бошлиғи ўринбосари
Р.К.Салихаджаева ССВ бош мутахассиси
Б.Т.Одилова ДПЁТББ мутахасисси
З.У.Разикова ДПЁТББ бош мутахасисси
Р.Р.Азимов ДПЁТББ етакчи мутахасисси
Ш.К.Алимардонов СваТСИ бўлим бошлиғи
Л.Ю.Саиджанова Тошкент шаҳар “Саломатлик-3” ЛАОБ директори
Ш.Р.Алимова Тошкент шаҳар 17-ОП бош шифокори
Р.Р.Носирова Тошкент шаҳар 59-ОП бош шифокори
З.Н.Байматова Тошкент вилояти Қибрай тумани, Яланғоч ҚВП-УАШ