UZ RU

Буйруқ №100 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг юклама меъёрлари тўғрисида"

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ

2014 йил ”17” март № 100
Тошкент ш.

Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг юклама меъёрлари тўғрисида

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари, жумладан, оилавий поликлиникаларининг фаолияти ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини доимий мониторинг қилиб боришни таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Оилавий поликлиника шифокорининг юклама меъёрлари 1-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника иммунолог шифокорининг юклама меъёрлари 2-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника лаборатория шифокорининг юклама меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника рентгенолог шифокорининг юклама меъёрлари 4-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника оила ҳамширасининг юклама меъёрлари 5-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника муолажа хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 6-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника эмлаш хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 7-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника лаборатория ҳамширасининг юклама меъёрлари 8-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника физиотерапия хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 9-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника массаж ҳамширасининг юклама меъёрлари 10-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника жисмоний тарбия хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 11-иловага мувофиқ;

Оилавий поликлиника рентген-лаборант хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов, бошқарув аппарати бош мутахассиси Р.К.Салиходжаева, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Ж.Муталоваларга:

мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш;

1 ой муддатда шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари тиббий ходимларининг юклама меъёрларини ишлаб чиқиш топширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоят соғлиқни сақла ш бошқармалари бошлиқлари:

Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг юклама меъёрлари 1,0 ставка юзасидан ҳисобланганлигини инобатга олсин;

2014 йил 1 апрелдан бошлаб оилавий поликлиника тиббий ходимларининг фаолиятини иловаларда келтирилган юклама меъёрлари асосида ташкил қилсин.

4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяро в зиммасига юклатилсин.

Вазир : А.В.Алимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 1-илова

Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокорининг юклама меъёрлари

Иш ҳажми (1 кун) Сарфланадиган вақт (минут)
1 Қабулда ( 1 та беморга нисбатан) 15
2 Уйга чақирувда (1 та беморга нисбатан) 30
Жами 1 ставкада 12 та қабул ва 6 та уйга қатнов амалга оширилади 360

*Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 2-илова

Оилавий поликлиника иммунолог шифокорининг юклама меъёрлари

Иш ҳажми Сарфланадиган вақт (минут)
1 Қабулда (ДПМда 1 та беморга нисбатан) 15
2 Профилактик эмлашлар тақвимидан келиб чиқиб, профилактик эмлашлар йиллик режасини тузиш 30
3 Даволаш-профилактика муассасасининг вакциналарга бўлган ойлик, чораклик ва йиллик эҳтиёжини аниқлаш 30
4 Эмлашга тиббий чекланмаси бўлганларни қайд қилиш ва назоратини олиб бориш 15
Эмлаш ва эмлаш билан қамровни таҳлил қилиш, ҳисоботни тайёрлаш ва ДСЭНМ ҳамда ШТБга тақдим қилиш 30
Хавфсиз эмлашни амалга ошириш бўйича ўрта тиббиёт ходимлари билан йўриқнома ўтказиш 30
Иммуннопрофилактика масалалари бўйича аҳоли орасида санитария тарғибот ишларини ташкиллаштириш 30
Жами 1 ставкада 20 та қабул амалга оширилади

*Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 3-илова

Оилавий поликлиника лаборант шифокорининг юклама меъёрлари

Иш ҳажми (1 кун) Сарфланадиган вақт (минут)
1 Врач лаборант 1 та шартли бирлик учун 15
Врач лаборант 1 кун давомида (6.5 соат ишласа) 25-30 бирлик (ед) 390

*Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 4-илова

Оилавий поликлиника рентгенолог шифокорининг юклама меъёрлари

Иш ҳажми (1 кун) Сарфланадиган вақт (минут)
1 Врач рентгенолог 1 та шартли бирлик учун 10
Врач рентгенолог 1 кун давомида (6.5 соат ишласа) 40 рентген текшируви (ед) 390

* Оилавий поликлиникада мавжуд рентген аппаратлари бор жойларда

**Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 5-илова

Оилавий поликлиниканинг оила ҳамширасининг юклама меъёрлари

Иш ҳажми Сарфланадиган вақт (минут)
Қабулда
1 Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш 10
2 Болани тиббий кўрикка тайёрлаш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 20
3 Ката ёшдаги беморни тиббий кўрикка тайёрлаш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 20
4 Кўрик даврида беморга йўлланмаларни расмийлаштириш 10
5 Беморлар билан ишлаш 60
6 Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш 45
7 Касбий малакасини ошириш 45
8 Бошқалар 35
Жами 245мин
Хонадонда
9 1 ёшгача болалар патронажи (1 беморга нисбатан) 20
10 Ҳомиладорлар патронажи(1 беморга нисбатан) 20
11 Туғруқдан кейинги патронаж(1 беморга нисбатан) 20
12 Ногирон ва ётиб қолган беморлар патронажи (1 беморга нисбатан) 20
13 Уйдаги муолажалар 30
14 Юқумли касаллик ўчоғидаги обсервация тадбирлари 20
15 Беморлар билан суҳбат ва тиббий кўрикка таклиф қилиш 30
16 Хонадоннинг тиббий- ижтимоий ҳолатини ўрганиш ва тегишли маслаҳатлар бериш 20
Жами 180 мин

*Ҳамшира ўз фаолиятида ОПнинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 6-илова

Оилавий поликлиника муолажа хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари

Иш ҳажми Сарф-ланадиганвақт (минут)
1 Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш 60
2 Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш 15
3 Вена ичига дори юбориш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 20
4 Мушак ичига дори юбориш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 10
5 Тери остига дори юбориш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 10
6 RW текширув учун венадан қон олиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 15
7 ИФАга қон олиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 15
8 Гемокультура учун қон олиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 15
9 Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш 30
10 Стериллаш учун боғлов материаллари (пахта шарик) тайёрлаш 30
11 Антибиотикларга синама қўйиш 20
12 Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш 10
13 Касбий малакасини ошириш 45
14 Бошқалар* 65
Жами 360 минут

*Ҳамшира ўз фаолиятида ОПнинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 7-илова

Оилавий поликлиника эмлаш хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари

1 Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш 60
2 Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш 30
3 Вакцина сақланадиган совуткич ҳароратини текшириш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш 5
4 Вакцинани эмлаш учун тайёрлаш 15
5 Эмлашни ўтказиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш (1 та болага нисбатан) 10
6 Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш 15
7 Стериллаш учун боғлов материаллари тайёрлаш 10
8 Касбий малакасини ошириш 30
9 Эмлашдан кейинги асоратни назорат қилиш (1 та болага нисбатан) 25
жами 200
Шунингдек
10 ДСЭНМдан бак.препаратларни олиб келиш ва расмийлаштириш (1 ойда 1 марта) 300
11 Эмлаш билан қамров бўйича ҳисоботни тайёрлаш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш(1 ойда 1 марта) 120
12 Профилактик эмлаш қамров режасини тайёрлаш(1 ойда 1 марта) 60

*Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 8-илова

Оилавий поликлиника лаборатория ҳамширасининг юклама меъёрлари

Бажариладиган иш Сарфланадиган вақт (минут)
1 Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш 60
2 Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш 10
3 Бармоқдан қон олиш (1 та беморга нисбатан) 5
4 Гематологик таҳлил ўтказиш (1 та таҳлилга нисбатан) 20
5 гемоглобин ( 1 та таҳлилга нисбатан) 2,5
6 АЛТ(1 та таҳлилга нисбатан) 3
7 Билирубин (1 та таҳлилга нисбатан) 5
8 Мочевина (1 та таҳлилга нисбатан) 2,5
9 Глюкоза (1 та таҳлилга нисбатан) 5
10 Пешобнинг умумий таҳлили (1 та таҳлилга нисбатан) 5
11 Капрология (1 та таҳлилга нисбатан) 20
12 Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш 30
13 Стериллаш учун боғлов материаллари тайёрлаш 30
14 Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш 10
15 Касбий малакасини ошириш 30
Шунингдек, таҳлилларни ўтказиш учун суртма тайёрлаш жараёни ҳам ҳисобга олиниши керак
жами 360 минут

*Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 9-илова

Оилавий поликлиника физиотерапия хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари

Бажариладиган иш Сарфланадиганвақт (минут)
1 Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш 60
2 Мавжуд аппаратларнинг техник созлигини ва техника хавфсизлиги, меҳнат мухофазаси қоидаларини риоя этилишини назорат қилиш 10
3 Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш 10
4* Электрофорез 15
5* Д-арсенваль 15
6* Ультразвук 15
7* Световая ванна 15
8* УВЧ 15
9* Тубус 15
10 Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш 30
11 Стериллаш учун боғлов материаллари тайёрлаш 30
12 Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш 10
13 Касбий малакасини ошириш 30
14 Бошқалар**
жами 360 минут

* Оилавий поликлиникада мавжуд физиотерапевтик аппаратлар номи киритилади

**Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 10-илова

Оилавий поликлиника массаж хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари

Бажариладиган иш Сарфланадиганвақт (минут)
1 Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш 15
2 Санитар ва тарғибот ишлари 30
3 Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш 20
4 Касбий малакасини ошириш 45
5 1 шартли массаж бирлиги 10
6 Асосий фаолияти 240
жами 360 минут

*Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 11-илова

Оилавий поликлиниканинг жисмоний тарбия хона инструкторининг юклама меъёрлари

Оилавий поликлиника массаж хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари

Бажариладиган иш Сарфланадиганвақт (минут)
1 Хонани ишга тайёрлаш (санитар ҳолатини тартибга келтириш) 10
2 Жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш (бир кунда 10 минут давомида 30 бирлик миқдорида) 300
3 Услубий ишларни ташкил этиш 30
4 Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш 30
жами 360 минут

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “17” мартдаги
100 - сонли буйруғига 12-илова

Оилавий поликлиника рентген-лаборант хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари

Иш ҳажми Сарфланадиганвақт (минут)
1 Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш 60
2 Талабнома асосида катта ҳамширадан дори–дармонлар олиш 20
3 Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш 30
4 Беморларни текширувга тайёрлаш ва текширувни ўтказиш 1 та беморга 10
5 Текширув натижаларини тайёрлаш 120
6 Касбий малакасини ошириш 30
7 Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш 30
8 Бошқалар*
жами 300 минут

*Ҳамшира ўз фаолиятида ОПнинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов