UZ RU

Буйруқ №130 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш тадбирлари тўғрисида"

.justify {text-align: justify; text-indent: 15px;} .padding_right {text-align: right; padding-right: 15px} .padding_left {text-align: left; text-indent: 15px} .center {text-align: center} .spec, .spec td {border:0 none !important;}

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ

2014 йил ”4” апрел № 130
Тошкент ш.

Қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш тадбирлари тўғрисида

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 декабрдаги 63-сонли баёни талаблари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. 2014 йилда Республика тиббиёт олий таълим муассасалари, уларнинг клиникалари, республика илмий-текшириш институтлари, республика марказлари ҳамда республика клиникалари томонидан намунали шаклга келтирилиши режалаштирилган қишлоқ врачлик пунктлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

намунали қишлоқ врачлик пунктлари яратиш бўйича йўриқнома 2-иловага мувофиқ;

намунали қишлоқ врачлик пунктлари яратиш бўйича ҳисобот шакли 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республика тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ва уларнинг Фарғона, Урганч, Нукус филиаллари директорлари, республика даволаш профилактика муассасалари рахбарларига:

1-иловада рўйхати келтирилган қишлоқ врачлик пунктларининг намунали шаклга келтириш бўйича масъул ходимларни белгилаш ва уларнинг ҳудудларга чиқиш режасини тасдиқлаш;

ҳар бир қишлоқ врачлик пунктлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб, мазкур буйруқнинг 2-иловасидаги йўриқномага асосан ишни ташкиллаштириш;

амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни ҳар ойдан кейинги ойнинг 10 санасига қадар вазирликнинг Даволаш- профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасига тақдим қилинишини таъминлаш топширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари намунали қишлоқ врачлик пунктлари моддий-техника базасини яхшилаш юзасидан тадбирлар ижросини “Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” га асосан амалга оширилиши назоратга олсин.

4. Вазирликнинг Даволаш- профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимовга:

Республика тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ва уларнинг Фарғона, Урганч, Нукус филиаллари директорлари, республика даволаш профилактика муассасалари масъул ходимларига намунали қишлоқ врачлик пунктларини яратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилиши;

2014 йил 10 апрелдан 10 кун муддатга ва кейинчалик ҳар 2 ойда барча бириктирилган раҳбарларнинг жойларга чиқиб, қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ўрганишларини таъминлаш вазифаси топширилсин.

5. Мазкур буйруқ ижроси назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир : А.В.Алимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил 4 апрелдаги
130- сонли буйруғига 1-илова

Ҳудудларда наъмунавий қишлоқ врачлик пунктларини яратиш бўйича масъул ходимларни бириктириш
ЖАДВАЛИ

Худуд Масъул муассаса номи, раҳбарнинг исми, шарифи Қишлоқ номи
Қорақалпоғистон Республикаси ТашПМИ Нукус филиали Директор О.А.Атаниязова Тахтакўпир тумани ҚВП “Муйтен ауыл”
Тахтакўпир тумани ҚВП “Тахтакопир”
Караузяк тумани ҚВП “Каракол”
Караузяк тумани ҚВП “Караозек”
Шимбой тумани ҚВП “Жана жап”
Шимбой тумани ҚВП “Тазгара”
Кегайли тумани ҚВП “Мийуазар”
Кегайли тумани ҚВП “Жузим баг”
Муйнак тумани ҚВП “Ушсай”
Муйнак тумани ҚВП “Дослык”
Кунгирод тумани ҚВП “Ахунбабаев”
Кунгирод тумани ҚВП “Шоманай”
Канликул тумани ҚВП “Нурмухамедов”
Канликул тумани ҚВП “Мусаев”
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги республика даволаш-профилактика тиббиёт муассасалари рахбарлари Шуманай тумани ҚВП “Шоманай”
Шуманай тумани ҚВП “Абдуллаев”
Нукус тумани ҚВП “Орнек -1”
Нукус тумани ҚВП “Дарсан”
Хўжайли тумани ҚВП “Каракалпакстан”
Хўжайли тумани ҚВП “Таза баз”
Беруний тумани ҚВП “Шаббаз”
Беруний тумани ҚВП “Абай”
Элликкалъа тумани ҚВП “Сарибий”
Элликкалъа тумани ҚВП “Ибн Сино”
Турткул тумани ҚВП “Намуна-1”
Турткул тумани ҚВП “Намуна-2”
Амударё тумани ҚВП “Маденият”
Амударё тумани ҚВП “Бердах”
Андижон вилояти Андижон давлат тиббиёт институти ректори А.К.Шодмонов Андижон тумани ҚВП “Ўзбекистон”
Андижон тумани ҚВП “Кўнжи”
Асака тумани ҚВП “Намуна”
Асака тумани ҚВП ”Бобур”
Избоскан тумани ҚВП “Яшик”
Мархамат тумани ҚВП “Давкар”
Хўжаобод тумани ҚВП “Эгамбердиобод”
Жалолқудуқ тумани ҚВП “Н.Исанов”
Пахтаобод тумани ҚВП “Дўстлик”
Улуғнор тумани ҚВП “Улуғнор”
Балиқчи тумани ҚВП “Олимбек”
Балиқчи тумани ҚВП “Навоий”
Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Бўз тумани ҚВП “Гулистон”
Булоқбоши тумани ҚВП “Қақир”
Шахрихон тумани ҚВП “Найнаво”
Шахрихон тумани ҚВП “Саримсақов”
Олтинкул тумани ҚВП “Навоий”
Олтинкўл тумани ҚВП “Мадиёробод”
Қўрғонтепа тумани ҚВП “Дехқончек”
Қўрғонтепа тумани ҚВП “Савай-3”
Бухоро вилояти Бухоро давлат тиббиёт институти Ректор Т.А.Аскаров Ғиждувон туманида ҚВП “Гулистон”
Ғиждувон туманида ҚВП “Харошхона”
Жондор туманида ҚВП “М.Таробий”
Жондор туманида ҚВП “Оғар 2”
Вобкент туманида ҚВП “Д.Бобоқулов”
Вобкент туманида ҚВП “Харгўш”
Бухоро туманида ҚВП “Работак”
Бухоро туманида “Юрун ҚВП “Боло”
Пешку туманида ҚВП “Афшона”
Пешку туманида ҚВП “Боғимусо”
Когон туманида ҚВП “Тутикунда”
Когон туманида ҚВП “Талча”
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Олот туманида ҚВП “Усмоншейх”
Олот туманида ҚВП “Денав”
Шофиркон туманида ҚВП “Арабхона”
Шофиркон туманида ҚВП “Ш.Рашидов”
Ромитан туманида ҚВП “Атторон”
Ромитан туманида ҚВП “Қўрғон”
Қоракўл туманида ҚВП “Истиқлол”
Қоракўл туманида ҚВП “Бухоро”
Қоровулбозор туманида ҚВП “Бўзачи”
Қоровулбозор туманида ҚВП “Дўстлик”
Жиззах вилояти Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокор Н.А.Абдуллаев Арнасой тумани ҚВП “Андижон”
Бахмал тумани ҚВП “Музбулоқ”
Бахмал тумани ҚВП “Турон”
Бахмал тумани ҚВП “Уйлукма”
Ғаллаорол тумани ҚВП “Қоракуйли”
Ғаллаорол тумани ҚВП “Чувиллоқ”
Ғаллаорол тумани ҚВП “Нахраж”
Янгиобод тумани ҚВП “Истиқлол”
Жиззах тумани ҚВП “Иттифоқ”
Жиззах тумани ҚВП “Ўзбекистон”
Жиззах тумани ҚВП “Хайрабод”
Пахтакор тумани ҚВП “Амир Темур”
Зафаробод тумани ҚВП “Беруний”
Зафаробод тумани ҚВП “Ф.Хўжаев”
Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Зарбдор тумани ҚВП “Равот”
Зарбдор тумани ҚВП “Шарқ Юлдузи”
Зомин тумани ҚВП “Боғишамол”
Зомин тумани ҚВП “Туркман”
Зомин тумани ҚВП “Зарбдор”
Мирзачўл тумани ҚВП “Ўзбекистон”
Мирзачўл тумани ҚВП “Пахтакор”
Фориш тумани ҚВП “Эгизбулоқ”
Фориш тумани ҚВП “Мажрум”
Фориш тумани ҚВП “Эски Фориш”
Қашқадарё вилояти ТошВМОИ Ректор Ж.М.Сабиров Яккабоғ тумани ҚВП “Қозоқ”
Яккабоғ тумани ҚВП “Эсат”
Карши тумани ҚВП “Ўзбекистон мустақиллиги”
Карши тумани ҚВП “Тўрақул”
Дехқонобод тумани ҚВП “Қизилча”
Дехқонобод тумани ҚВП “Белибойли”
Нишон тумани ҚВП “Хамза”
Нишон тумани ҚВП “Ойдин”
Касби тумани ҚВП “Фазли”
Касби тумани ҚВП “Човкай”
Шахрисабз тумани ҚВП “Шовкан”
Шахрисабз тумани ҚВП “Кеш”
Ғузортумани ҚВП “Тахам”
Ғузортумани ҚВП “Батош”
Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Қамаши тумани ҚВП “Чангак”
Қамаши тумани ҚВП “Бердоли”
Китоб тумани ҚВП “Искана”
Китоб тумани ҚВП “М.Бобоев”
Миришкор тумани ҚВП “Миришкор”
Миришкор тумани ҚВП “Махтумқули”
Муборак тумани ҚВП “Кухнашахар”
Муборак тумани ҚВП “Сариқ”
Чироқчи тумани ҚВП “Дурсун”
Чироқчи тумани ҚВП “Араббанди”
Косон тумани ҚВП “Қорабайир”
Косон тумани ҚВП “Гувалак”
Навоий вилояти Республика 1- клиник касалхонаси Бош шифокор А.Ю.Ибрагимов Хатирчи тумани ҚВП “Учқара”
Хатирчи тумани ҚВП “Мирдош”
Хатирчи тумани ҚВП “М.Эргашев”
Хатирчи тумани ҚВП “Ш.Рашидов”
Кармана тумани ҚВП “Нарпай”
Конимех тумани ҚВП “Маданият”
Қизилтепа тумани ҚВП “Тошработ”
Қизилтепа тумани ҚВП “Хусбудин”
Республика 2- клиник касалхонаси Бош шифокор М.М.Мирюнусов Қизилтепа тумани ҚВП “Муғжин”
Нурота тумани ҚВП “А.Навоий”
Нурота тумани ҚВП “Нурота”
Томди тумани ҚВП “Утемурат”
Томди тумани ҚВП “Янги чорва”
Эпидемиология ва микробиология ИТИ Директор А.Абдурашидов Навоий шахар ҚВП “Тинчлик”
Учқудуқ тумани ҚВП “Узунқудуқ”
Учқудуқ тумани ҚВП “Юзқудуқ”
Навбахор тумани ҚВП “Ғужбоғ”
Наманган вилояти ТМА-2 клиникаси Бош шифокор Ё.К.Юлдашев Косонсой туман ҚВП “Дехқонобод”
Косонсой туман ҚВП “Намуна”
Косонсой туман ҚВП “Ободон”
Наманган туман ҚВП “Ғалча 1”
Наманган туман ҚВП “Шербулоқ”
Норин туман ҚВП “Марғизор”
Норин туман ҚВП “Тўда”
Поп туман ҚВП “Тўда”
Поп туман ҚВП “Навбахор”
ТМА-3 клиникаси Бош шифокор Ж.А.Ризаев Тўрақўрғон туман ҚВП “Сохилобод”
Тўрақўрғон туман ҚВП “Бекобод”
Уйчи туман ҚВП “Ғалаба”
Уйчи туман ҚВП “Қизилровот”
Хазратишох туман ҚВП“Хазратишох”
Чортоқ туман ҚВП “Сарой”
Чуст туман ҚВП “Варзик”
Чуст туман ҚВП “Оғасарой”
Чуст туман ҚВП “Янгиер”
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Янгиқўрғон туман ҚВП “Бекобод”
Янгиқўрғон туман ҚВП “Нанай”
Мингбулоқ туман ҚВП “Дўмса”
Мингбулоқ туман ҚВП “Қиркчек”
Учқўрғон туман ҚВП “Охунбобоев”
Учқўрғон туман ҚВП “Қайқиобод”
Самарқанд вилояти Самарқанд давлат тиббиёт институти ректор А.М.Шамсиев Булунғур туман ҚВП “Ғубдин”
Булунғур туман ҚВП “Олмазор”
Жомбой туман ҚВП “Оқ олтин”
Жомбой туман ҚВП “Гулистон”
Иштихон туман ҚВП “Зарбанд”
Каттақурғон туман ҚВП “Қиргиз”
Каттақурғон туман ҚВП “Арабхона”
Қушробод туман ҚВП “Оқтепа”
Қушробод туман ҚВП “Тегирмоновул”
Нуробод туман ҚВП “Сепки”
Нуробод туман ҚВП “Ором”
Паст Дарғом туман ҚВП “Гўзалкент”
Паст Дарғом туман ҚВП “Боғонали”
Пахтачи туман ҚВП “Миркент”
Пахтачи туман ҚВП “Оқтепа”
Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Нарпай туман ҚВП “Ибн Сино”
Нарпай туман ҚВП “Косагорон”
Пайариқ туман ҚВП “Ал-Бухорий”
Пайариқ туман ҚВП “Навбахор-1”
Тайлоқ туман ҚВП “Ибн Сино”
Тайлоқ туман ҚВП “Гулба”
Ургут туман ҚВП “Мангиобод”
Ургут туман ҚВП “Мирзақишлоқ”
Оқдарё туман ҚВП “Олчинтепа”
Оқдарё туман ҚВП “Навоий”
Самарқанд туман ҚВП “Навбахор”
Сирдарё вилояти Тошкент педиатрия медицина институти Ректор Б.Т.Даминов Боёвут тумани ҚВП “1-Боёвут 9-бўлим”
Боёвут тумани ҚВП “Ғаллакор”
Боёвут тумани ҚВП “А.Навоий”
Боёвут тумани ҚВП “3-Боёвут 5-бўлим”
Мирзаобод тумани ҚВП “Дехқонобод”
Мирзаобод тумани ҚВП “Чинобод”
Гулистон тумани ҚВП “Боёвут”
Гулистон тумани ” ҚВП “У.Носир”
Гулистон тумани ҚВП “Улуғбек”
Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари Ховос тумани ҚВП “Ховособод”
Ховос тумани ҚВП “Пахтакор”
Сардоба тумани ҚВП “Узоқов”
Сардоба тумани ҚВП “Дўстлик”
Оқолтин тумани ҚВП “Андижон”
Сирдарё тумани ҚВП “Хамза”
Сирдарё тумани ҚВП “Сирдарё”
Сайхунобод тумани ҚВП “Гулистон”
Сайхунобод тумани ҚВП “Шўрўзак”
Сурхондарё вилояти Тошкент тиббиёт академияси Ректор Ш.И.Каримов Ангор тумани ҚВП “М.Азизов”
Ангор тумани ҚВП “Занг”
Бойсун тумани ҚВП “Сайроб”
Бойсун тумани ҚВП “Бойсун”
Музрабод тумани ҚВП “Янгиобод”
Музрабод тумани ҚВП “Гагарин”
Шеробод тумани ҚВП “Н .Муродов”
Шеробод тумани ҚВП “Қишлоқбозор”
Қизириқ тумани ҚВП “Ислохат”
Қизириқ тумани ҚВП “Янгиобод”
Термиз тумани ҚВП “Халқабод”
Термиз тумани ҚВП “Пахтапункт”
Олтинсой тумани ҚВП “Карсаган”
Олтинсой тумани ҚВП “Мармин”
Республика йирингли хирургия ва қандли диабет касаллиги асоратлари маркази директори Б.Г.Бабаджанов Қумқўрғон тумани ҚВП “Оққапжиғай”
Қумқўрғон тумани ҚВП “Ш.Мирзаев”
Республика суяк йирингли ва остеомиелит маркази директори А.Г.Тошпулатов Денов тумани ҚВП “Хайрабод”
Денов тумани ҚВП “Сина”
Сурхандарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Сариосиё тумани ҚВП “Бобур”
Сариосиё тумани ҚВП “Дўстлик”
Шўрчи тумани ҚВП “Далварзин”
Шўрчи тумани ҚВП “Охунбобоев”
Узун тумани ҚВП “Б .Очилдиев”
Узун тумани ҚВП “Мехнат”
Жарқўрғон тумани ҚВП “Какайди”
Жарқўрғон тумани ҚВП Оққўрғон”
Тошкент вилояти ТМА-1 клиникаси Бош шифокор Ш.Н.Дадажанов Бўстонлиқ тумани ҚВП “Ғазалкент”
Бўстонлиқ тумани ҚВП “Қоронқул”
Қибрай тумани ҚВП “Ибн Сино”
Қибрай тумани ҚВП “Гулистон”
Янгийўл тумани ҚВП “Шўралисой”
Янгийўл тумани ҚВП “Тинчлик”
Ўртачирчиқ тумани ҚВП “Охунбобоев”
Ўртачирчиқ тумани ҚВП “Ўртасарой”
ТошПМИ клиникаси Бош шифокор Г.М.Усманова Юқоричирчиқ тумани ҚВП “Олға”
Юқоричирчиқ тумани ҚВП “Ўзбекистон”
Бўка тумани ҚВП “Ғ.Азаматов”
Бўка тумани ҚВП “Саймаков”
Бекобод тумани ҚВП “6-сонли”
Бекобод тумани ҚВП “11-сонли”
Зангиота тумани ҚВП “Зангиота”
Зангиота тумани ҚВП “Назарбек”
Паркент тумани ҚВП “Заркент”
Паркент тумани ҚВП “Шампан”
Республика аллергология маркази Директор О.А.Назаров Чиноз тумани ҚВП “Пахта”
Чиноз тумани ҚВП “Яллама”
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Қуйичирчиқ тумани ҚВП “Ўзбекистон 5 йилиги”
Қуйичирчиқ тумани ҚВП “Илғор”
”Оққўрғон тумани ҚВП “А.Навоий”
Оққўрғон тумани ҚВП “Х .Олимжон”
Пискент тумани ҚВП “Оқтепа”
Пискент тумани ҚВП “Пискент”
Охангарон тумани ҚВП “Увак”
Охангарон тумани ҚВП “Илғор”
Фарғона вилояти ТМА Фарғона филиали директор Р.Ж.Усманов Қува тумани ҚВП “Абдуразоқов”
Қува тумани ҚВП “Хонобод”
Қувасой тумани ҚВП “Дўстлик”
Қувасой тумани ҚВП “Янгиер”
Бешариқ тумани ҚВП “Яккатут”
Бешариқ тумани ҚВП “Товул”
Боғдот тумани ҚВП “Хазиний”
Боғдот тумани ҚВП “Охунбобоев”
Олтариқ тумани ҚВП “Журак”
Олтиариқ тумани ҚВП “Азимобод”
Фурқат тумани ҚВП “Кармак”
Фурқат тумани ҚВП “Томошо”
Андижон медицина институти клиникаси бош шифокор К.Худойбердиев Ўзбекистон тумани ҚВП “Қоратепа”
Ўзбекистон тумани ҚВП “Бўстон”
Риштон тумани ҚВП “Топволдиев”
Риштон тумани ҚВП “Боғистон”
Фарғона тумани ҚВП “Қўрғонтепа”
Фарғона тумани ҚВП “Хўрова”
Дангара тумани ҚВП “Бўриқум”
Дангара тумани ҚВП “Доимобод”
Бувайда тумани ҚВП “Қўрғонобод”
Бувайда тумани ҚВП “Ойим”
Ёзёвон тумани ҚВП “Қотортол”
Ёзёвон тумани ҚВП “Янгиобод”
Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Ёзёвон тумани ҚВП “Чўлигулистон”
Тошлоқ тумани ҚВП “Турват”
Тошлоқ тумани ҚВП “Заркент”
Тошлоқ тумани ҚВП “Тоғлиқ”
Тошлоқ тумани ҚВП “Абдувалиев”
Қўштепа тумани ҚВП “Қайилма”
Қўштепа тумани ҚВП “Охунбобоев”
Сўх тумани ҚВП “Ғазнов”
Сўх тумани ҚВП “Тул”
Сўх тумани ҚВП “Ленбур”
Сўх тумани ҚВП “Янгиариқ”
Сўх тумани ҚВП “Мулгон”
Сўх тумани ҚВП “Қизилқиёқ”
Хоразм вилояти ТМА Ургенч филиали Директор Р.Ю.Рузибаев Урганч тумани ҚВП “Чолиш”
Урганч тумани ҚВП “Дўрман”
Боғот тумани ҚВП “Ғалаба”
Боғот тумани ҚВП “Наврўз”
Гурлан тумани ҚВП “Ўзбекистон”
Шовот тумани ҚВП “Қиёт”
Хива тумани ҚВП “Ўзбекистон”
Янгиариқ тумани ҚВП “Ўзбекистон”
Боғот тумани ҚВП “Атов”
Хазорасп тумани ҚВП “Чорвадор”
”Қўшкўпир тумани ҚВП “Охунбобоев”
Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари Қўшкўпир тумани ҚВП “Гозовот”
Хонқа тумани ҚВП “Мадир”
Хонқа тумани ҚВП “Олтинсохит”
Хонқа тумани ҚВП “Охунбобоев”
Хонқа тумани ҚВП “Қорамази”
Хонқа тумани ҚВП “Ғалаба”
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил 4 апрелдаги
130- сонли буйруғига 2-илова

Намунали қишлоқ врачлик пункти яратиш бўйича услубий

ЙЎРИҚНОМА

Намунали қишлоқ врачлик пунктиларини яратиш тиббиёт олийгоҳлари, илмий текшириш институтлари, республика марказлари ва республика клиникаларининг, вилоят ва туман соғлиқни сақлаш муассасалари билан аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш бўйича кенг миқёсдаги мажмуавий чора тадбирларни амалга оширишда самарали узвий боғлиқлигини таъминлайди.

I. Умумий қоидалар

Мазкур услубий йўриқнома олий ўқув юртлари, илмий текшириш институтлари, республика марказлари ва клиникаларидан жалб қилинган мутахассисларга шу йўналишда тадбирларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Намунали қишлоқ врачлик пунктларини яратиш Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқларининг бевосита иштирокларида олиб борилади.

Намунали қишлоқ врачлик пункти –аҳолига хавфсиз, сифатли ва самарали бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатишда андоза ҳамда тиббий маданият маркази даражасида фаолият кўрсата оладиган қишлоқ врачлик пунктидир.

II. Мақсад ва вазифалар

Мақсад - мавжуд талабларга тўлиқ жавоб берадиган, қишлоқ аҳолисига бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатишда ибратли, шунингдек, вилоят (туман)даги бошқа қишлоқ врачлик пунктларининг амалий услубий маркази бўла оладиган намунали қишлоқ врачлик пункти моделини яратиш.

Ижобий натижаларга эришилганда тажриба вилоятнинг бошқа қишлоқ врачлик пунктларига тадбиқ қилинади.

қишлоқ врачлик пункти фаолиятини вазирлик томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжжатларга асосан ташкил қилинишини таъминлаш мақсадида қуйидаги вазифалар қўйилади.

тиббий кадрлар билим ва малакасини ошириш мақсадида семинар машғулотлар ташкил қилиш;

даволаш-диагностика жараёни ва профилактик чора тадбирларни тасдиқланган стандартларга асосан ташкил қилиниши;

дори воситалари, реактивлар ва сарф материаллари билан таъминоти, шунингдек, қишлоқ врачлик пунктининг таъсис ҳужжатларининг тўлиқ мавжудлиги (низом, гувоҳнома, кадастр гувоҳномаси, давлат статистика муассасалари ва хокимиятда қайд қилиниши)

ҳисоб-ҳисобот бўйича бирламчи тиббий ҳужжатларининг юритилишини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш, талаб даражасига келтириш;

қишлоқ врачлик пункти паспортини қишлоқ врачлик пунктининг асосий кўрсаткичларига асосан таҳлил қилиш ва ҳаққонийлигини таъминлаш;

(Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 23 мартдаги 80- сонли буйруқ), профилактик ҳамда даволаш- диагностика тадбирларида хато ва камчиликларни аниқлаш.

Таҳлил натижаларига кўра вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликда намунали қишлоқ врачлик пунктини шакллантириш бўйича чора тадбирлар режасини қуйидаги шаклга асосан тузиб тасдиқлатиш:

Аниқланган муаммо Муаммони бартараф қилиш бўйича белгиланган чора тадбирлар Ижро механизми Ижро муддати Масъул ижрочи Назоратчи
I.ҚВПда аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни олиб борилишини назорат қилиш
 
 
 
 
 
 
II. ҚВПда чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказилишини назорати ва беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш ва соғломлаштирилишига кўмаклашиш
 
 
 
 
 
 
III. ҚВП тиббий ходимлари томонидан юклама меъёрларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши назорати
 
 
 
 
 
 
IV.Даволаш ва диагностика жараёнини тасдиқланган стандартлар асосида ташкиллаштиришга эришиш
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
V.Тиббий ходимлар билим ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
VI.ҚВПда мавжуд асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш мақсадида улардан фойдаланиш технологиясини ўргатиш
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
VII.Тиббий ҳисоб ва ҳисобот хужжатларни тўғри ва ўз вақтида юритилишини таъминлаш
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
VIII.Аҳоли саломатлигини мухофаза қилишда «Маҳалла» жамғармаси, хотин қизлар қўмитаси, ички ишлар, халқ таълими бўлими ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш
 
 
 
 
 
 

Режалаштирилган чора тадбирларнинг ижросини таъминлаш.

Режалаштириш, сўнгра намунали қишлоқ врачлик пунктлари тажрибасини БТСЁ бошқа муассасаларига тадбиқ қилиш, бунда намунали қишлоқ врачлик пунктларини ўқув ва амалиёт маркази сифатида, тиббий ходимлардан эса туман миқёсида мураббий сифатида фойдаланиш мумкин.

III. Даволаш-диагностика жараёнини ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш

Қишлоқ врачлик пунктларида кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажми Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 23 мартдаги 80-сонли буйруғининг 12-иловаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Даволаш ва диагностика стандартлари” асосида амалга оширилади.

қишлоқ врачлик пунктларида даволаш ва диагностика жараёнлари ҳамда профилактик тадбирларни ташкил қилинишини тиббий хужжатлар (амбулатор карта, ҳисоб шакллари)ни ва муассасанинг йил давомидаги асосий кўрсаткичларини ўрганиш, шунингдек бевосита беморлар кўриги, даволаш ва ташхис қўйиш муолажаларини ўтказиш жараёнини кузатиш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш асосида амалга оширилади.

қишлоқ врачлик пунктларининг самарали фаолиятини ҳамда аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминотини яхшилаш мақсадида, мазкур муассасаларда дорихона шаҳобчалари (ижтимоий дорихоналар) ташкил этилади.

Қишлоқ врачлик пунктларида даволаш ва диагностика жараёнлари ҳамда профилактик тадбирлар сифатини яхшилаш бўйича муаммоларни ҳал қилиш.

Бириктирилган аҳолига консультатив ёрдамни ташкил қилиш ва олиб бориш.

Олий ўқув юртлари, илмий текшириш институтларининг клиникалари ҳамда Республика ихтисослаштирилган марказларда стационар равишдаги тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил қилиш.

Шифокорларни тасдиқланган стандартлар асосида ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация усуллари бўйича ўқитиш.

Шифокорларни шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига туман марказий шифохонаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, республика даволаш профилактика муассасалари, марказлари, илмий текшириш институтлари ва олий ўқув юртлари клиникаларида ўқитишни ташкиллаштириш.

Аҳолини санитария-гигиена маданиятини ошириш бўйича, рационал овқатланишни тарғиб қилиш, зарарли одатлар билан кураш, аҳоли орасида, шу жумладан ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш кўникмаларига ўргатиш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш ва соғлом авлодни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ташкил қилиш ва ўтказиш.

IV. Кадрлар салохиятини ошириш бўйича қилинадиган ишлар

қишлоқ врачлик пунктида бириктирилган ахолига бирламчи тиббий ёрдам ва касалликлар профилактикасини, “даволаш иши” (“умумий амалиёт шифокори”), “педиатрия иши” “тиббий педогогика” йўналишларидаги 2000 йилдан кейинги олий маълумот дипломига эга мутахассислар ёки. умумий амалиёт шифокори тайёрлаш дастури бўйича 10 ойлик курсларда қайта тайёрланган шифокорлар томонидан амалга оширилишини таъминлаш.

умумий амалиёт шифокорларининг сони қишлоқ врачлик пунктига бириктирилган аҳолга қараб белгиланади. Штат меъёрларига кўра 2000 аҳолига 1,5 ставкада умумий амалиёт шифокори тўғри келади.

ўрта тиббий ва бошқа ходимлар 2014 йилда 8 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Молия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий химоя қилиш вазирликлари билан келишилган “Штат меёрлари” га асосан ҳисобланади.

қишлоқ врачлик пункти тиббий ходимларнинг функционал мажбуриятлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 23 мартдаги 80-сонли буйруғи асосида ташкил этилади.

Ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш учун қишлоқ врачлик пунктларига туман тиббиёт бирлашмасидан маслаҳатчи акушер гинеколог врачлар бириктирилиб, умумий амалиёт шифокори билан биргаликда хомиладорларга антенатал ёрдам кўрсатади. Аёллар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, контрацептив воситалар билан таъминлаш масалаларини ҳал этади.

қишлоқ врачлик пунктининг шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари малака ошириш курсларида ўқиш, семинар ва анжуманларда қатнашиш, ўз устида ишлаш йўли билан ўзларининг касбий билимларини оширишлари, амалий кўникмаларни такомиллаштиришлари лозим, шу билан бирга ҳар 5 йилда ўзининг малака тоифасини тасдиқлаш учун шаҳодатлашдан ўтадилар.

қишлоқ врачлик пункти ходимларининг касбий тайёргарлиги сифати ва миқдорий таркиби бўйича барча масалаларни худудий Соғлиқни сақлашнинг бошқарув органи (Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти билан биргаликда ҳал этилиши зарур.

Шунингдек, “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида “Умумий амалиёт шифокорлик асослари”, “ Репродуктив саломатлик”, ”УАШ амалиётида терапиянинг долзарб масалалари”, ”УАШ амалиётида педиатриянинг долзарб масалалари”, ”Самарали антенатал парвариш”, ”Дори воситаларини самарали қўллаш”, ”Қишлоқ врачлик пункти миқёсида дори воситаларининг бошқаруви” мавзуларида тиббий бирлашма мутахассисларидан маҳаллий тренерлар тайёрлаш бўйича ўқитиш ишлари олиб борилган. Тайёрланган тренерлар ўз навбатида туман миқёсида барча қишлоқ врачлик пункти врачларини ўқитган бўлиши лозим. Бунинг учун тиббиёт бирлашмаларида презентация жиҳозлари, юқорида қайд этилган мавзулардаги босма ва электрон шаклдаги вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув материаллари билан таъминланган ўқув хоналари мавжуд.

Қишлоқ врачлик пункти ходимларининг билимларини ошириш бўйича муаммоларни ҳал қилиш йуллари;

Соғлиқни сақлаш бошқарув органи ва тиббиёт бирлашмалари биргаликда қишлоқ врачлик пункти эҳтиёжига кўра аниқ мавзулар бўйича умумий амалиёт шифокорлари ва ўрта тиббиёт ходимлари учун сайёр цикллар ташкил қилиш, ТошВМОИ ва “Саломатлик-2” лойиҳаси дастурининг малака ошириш циклларини танлаш ва мослаштириш.

тиббиёт бирлашмаси режасига мос равишда ТошВМОИга мутахассисларни малакасини оширишга юбориш.

қишлоқ врачлик пункти ходимларини иш жойларида амалий кўникмалари ва малакасини оширишни ташкил қилиш. (республика даволаш профилактика муассасаларида )

қисқа муддатли курслар ўтказиш учун маҳаллий тренерларни жалб этиш.

шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларига республика миқиёсида, илмий амалий марказлар, тиббиёт олий таълим муассасалари ва илмий текшириш институтлари базаларида ўтказиладиган анжуман ва семинарлар ҳақида маълумот бериш.

Касалликларни профилактикаси, диагностика ва даволаш буйича янги нашрлардан хабардор қилиш ва таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган даволаш ва диагностика стандартлари, шу билан бирга клиник баён ва қўлланмалар билан таъминлаш.

V. Меёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминоти

қишлоқ врачлик пункти ўз Низомига эга ва худудий ҳокимликда рўйхатдан ўтказилади.

қишлоқ врачлик пункти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлашнинг ҳудудий бошқарув органлари ва тиббиёт бирлашмаларининг ваколати доирасида чиқарилган меъёрий ҳужжатлари асосида ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48- сонли Қарори (5- иловаси) га асосан.қишлоқ врачлик пунктининг Низоми тасдиқланади.

Қишлоқ врачлик пунктлари меъёрий - ҳукукий ҳужжатлар билан таъминланишини яхшилаш бўйича муаммоларни ҳал қилиш йуллари.

Соғлиқни сақлаш бошқарув органи, тиббий бирлашмалар меъёрий ҳужжатлар билан таъминланиш ҳолати билан таништириш ва тўлиқ таъминлашни юклаш.

қишлоқ врачлик пункти ходимларига семинарлар ўтказиш йули билан меёрий- ҳужжатлардан фойдаланишни ўргатиш.

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш бўйича ҳар чоракда доимий аудит ўтказиш.

VI. Бирламчи тиббий ҳужжатларни юритиш

Қишлоқ врачлик пункти мудири ва барча ходимлар ҳисоб – ҳисобот хужжатларининг хаққонийлигини таъминлашда шахсан жавобгардир. Ҳисоб ҳужжатлар руйхати ЎзР. ССВнинг 23.03.2009 йилдаги 80-сонли буйруғининг 16 иловаси билан тасдикланган. Ҳисобот ҳужжатлар руйхати УзР Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдикланган. Ҳисоб хужжатлари ва уларни тўлдириш буйича услубий йўриқномалар УзР ССВнинг 26.06.2006 йилдаги 287 - сонли буйруғи билан тасдикланган.

Қишлоқ врачлик пунктларида тиббий ҳужжатларни юритишни яхшилаш бўйича муаммоларни ҳал қилиш йуллари.

Соғлиқни сақлаш бошқарув органи ва тиббиёт бирлашмаларига тиббий хужжатлар билан тўлиқ таъминлаш буйича мурожаат килиш.

тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларининг шаклларини кўпайтириш максадида хомийларни жалб килиш.

қишлоқ врачлик пункти тиббий ходимлари ўртасида тиббий ҳужжатларни тўлдириш буйича тушунтириш ишлари олиб бориш.

Ҳар ойда тиббий ҳужжатларни хакконийлиги ва ўз вақтида тўлдирилиши буйича мониторинг олиб бориш.

VII. Моддий техника базаси.

қишлоқ врачлик пункти биноси лойиҳа асосида янги қурилган ёки мослаштирилган бўлиши мумкин ҳамда барча зарур маиший хизматлар: электр таъминоти, иссиқлик, сув, канализация ва алоқа тизими билан таъминланади.

қишлоқ врачлик пункти таркибий тузилмаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сонли Қарори билан тасдиқланган ва қуйидаги бўлинмалардан ташкил топган:

1. Рўйхатхона.

2. Умумий амалиёт шифокори хоналари

3. Кундузги шифохона

4. Доя хонаси

5. Эмлаш хонаси

6. Лаборатория

7. Физиотерапия хонаси

8. Муолажа хонаси

9. Бош ҳамшира хонаси

қишлоқ врачлик пункти хоналарининг сони, шу жумладан умумий амалиёт шифокори ва кундузги шифохона хоналари қишлоқ врачлик пункти типига ва бириктирилган аҳоли сонига боғлиқ.

Ҳар бир хона Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 80-сонли буйруғи (14-илова) билан тасдиқланган ва “Саломатлик-2” лойиҳаси тавсияларига кўра жиҳозлар, тиббий асбоб ускуналар ва зарур сарф воситалари билан таъминланиши керак.

Бундан ташқари, қишлоқ врачлик пунктларида бемор ва соғлом фуқароларни қабул қилиш учун барча шароитлар, яъни мос равишда қаттиқ ва юмшоқ мебел жихозлари бўлиши шарт.

қишлоқ врачлик пунктлари шароитини яхшилаш, моддий - техник базасини ривожлантириш бўйича муаммоларни ҳал қилиш йўллари:

қишлоқ врачлик пунктларида маиший хизмат турларининг таъминланмаганлиги ёки тўлиқ таъминланмаганлиги, жорий ва капитал таъмирлашнинг зарурлиги хақида маҳаллий хокимиятларга маълумот бериш ҳамда бюджет ва хомийлар маблағларини жалб қилган ҳолда аниқланган муаммоларни ечиш борасида ҳамкорликда ишлар олиб бориш.

Зарур тиббий асбоб-ускунлар, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар, жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаганлик ҳолатларида мазкур муаммоларни Соғлиқни сақлаш бошқарув органи, тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда ечимини топиш, шу билан бирга, қонунга зид бўлмаган қўшимча маблағ манбаларини ишлаб чиқиш.

Тиббий асбоб ускуналардан самарали фойдаланмаслик ҳолатларида уларнинг носозлигини таъмирлаш ва техник кўригини ташкил қилишда Соғлиқни сақлаш бошқарув органи ва тиббиёт бирлашмаларини жалб қилиш.

VIII. Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида (мамлакатда қабул қилинган ва тасдиқланган) асосий стратегияларни тадбиқ қилиш.

Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида:

БТСЁ муассасаларида самарали перинатал технологиялар ҳамда парвариш - самарали антенатал ёрдам ва аёлларнинг туғруқдан кейинги парвариши;

- Репродуктив саломатлик принципи.;

Болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида:

Болаларнинг ўсиши ва ривожланиши мониторинги;

Болалар касалликларни интеграцияли олиб борилиши;

Кўкрак сути билан боқиш

Устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича меъёрий ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш бошқарув органи ва тиббиёт бирлашмалари (бош гинеколог, педиатрлар) ҳамда умумий амалиёт шифокорлари тайёрлаш бўйича тиббиёт олийгоҳларининг кафедралари ва ўқув марказлари мутахассисларини жалб қилиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил 4 апрелдаги
130- сонли буйруғига 3-илова
Муаммони бартараф қилиш бўйича белгиланган чора тадбирлар Ижро механизми Ижро муддати Амалга оширилган ишлар
I.ҚВПда аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни олиб борилишини назорат қилиш
 
 
 
 
 
 
 
 
II. ҚВПда чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказилишини назорати ва беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш ва соғломлаштирилишига кўмаклашиш
 
 
 
 
 
 
 
 
III. ҚВП тиббий ходимлари томонидан юклама меъёрларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши назорати
 
 
 
 
 
 
 
 
IV.Даволаш ва диагностика жараёнини тасдиқланган стандартлар асосида ташкиллаштиришга эришиш
 
 
 
 
 
 
 
 
V.Тиббий ходимлар билим ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш
 
 
 
 
 
 
 
 
VI.ҚВПда мавжуд асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш мақсадида улардан фойдаланиш технологиясини ўргатиш
 
 
 
 
 
 
 
 
VII.Тиббий ҳисоб ва ҳисобот хужжатларни тўғри ва ўз вақтида юритилишини таъминлаш
 
 
 
 
 
 
 
 
VIII.Аҳоли саломатлигини мухофаза қилишда «Маҳалла» жамғармаси, хотин қизлар қўмитаси, ички ишлар, халқ таълими бўлими ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш