UZ RU

Буйруқ № 442 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш ва унинг назоратини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

БУЙРУҚ

«27» декабр 2013 г. № 442
г. Ташкент

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги
тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари
учун мўлжалланган дори воситаларини
реклама қилиш ва унинг назоратини амалга
ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида” 

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда), “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 июндаги 243-сонли “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 32-модда) ижросини таъминлаб бориб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сонли “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари хақида”ги қарорига асосан

БУЮРАМАН:

  1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш ва унинг назоратини амалга ошириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва республика даволаш-профилактика муассасалари рахбарларига:
    ушбу буйруқ ижро учун қабул қилинсин ва барча худудий даволаш-профилактика муассасаларига етказилиши таъминлансин;
    дори воситалари рекламасини мониторингини олиб борилиши борасида масъул шахс этиб Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва республикадаги барча даволаш-профилактика муассасаларининг Доимий фаолиятдаги хайъати раислари тайинлансин;
    аҳоли саломатлигига зарар етказувчи рекламадан ҳимоя қилиш мақсадида, дори воситалари рекламасини жойлаштириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низомда (рўйхат рақами 1024 сон 2001 йил 6 апрель) кўрсатилган қоидаларга риоя этилиши даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари томонидан назорат қилинсин;
    даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ушбу буйруқ ижросини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгар ҳисоблансин.
  3. Мазкур буйруқ бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
ВазирА.В.Алимов
 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 27 декабр 442 -сон буйруғига илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш ва унинг назоратини амалга ошириш тартиби

Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон,
14-модда), “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2000 йил 26 июндаги 243-сонли (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 32-модда) хамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сонли “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари хақида”ги қарорларига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш ва унинг назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.

I боб. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш ва унинг назоратини амалга ошириш  қоидалари

  1. Дори воситаларининг рекламаси маълумотномаларни тақдим этиш
    ва рекламаларни тарқатиш, тиббиёт муассасаси биноси ва ҳудудида ўрнатилган махсус деворий кўргазмалар, ўқув семинарлар ва конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш орқали амалга оширилади.
  2.  Дори воситалари рекламасини жойлаштиришда, аҳоли саломатлигига зарар етказувчи рекламадан ҳимоя қилиш мақсадида дори воситалари рекламасини жойлаштириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва “Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низом”да (рўйхат рақами 1024-сон 2001 йил
    6 апрелда) кўрсатилган қоидаларга хамда одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этилиши ДФХ томонидан назорат қилинади.
  3.  ДПМларда тиббиёт ходимлари тиббиёт вакилларидан дори воситаларини бепул намуналарини қабул қилиш, шунингдек беморларга ва тиббиёт муассасасига ташриф қилувчиларга бепул тарқатиш ёки сотиш қатъиян тақиқланади.
    Тиббиёт ходимлари томонидан беморлар учун рецептлар ёзиш, қатъиян Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт бланкаларида ўрнатилган тартибга мувофиқ олиб борилиши таъминлансин. Оддий қоғозларда (фармацевтик фирмалар томонидан берилган блокнот варақларида) рецепт ёзиш қатъий равишда тақиқланади.
    Доимий фаолиятдаги хайъати томонидан дори воситалари рекламасини жойлаштириш тўғрисидаги мажлиси мунтазам ҳар ойда камида 1 марта ўтказилади.
  4. Даволаш-профилактика муассасаларининг масъул шахслари томонидан рекламани жойлаштириш бўйича ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълумот тақдим этилади.

II боб. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишда маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар

  1. Реклама жойлаштиришда маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларга қуйидаги имтиёзлар яратиш керак:
    Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ДПМлари маҳаллий фармацевтик ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини, айникса оригинал дори воситаларини реклама орқали маркетинг ишларини амалга оширишлари учун алоҳида эътибор ва шароит (мажлислар залини тайёрлаш, тиббиёт мутахассисларини мажлислар залига йиғиш, тиббиёт ходимлари билан ДПМларда ўтказиладиган мажлисларда минбарларда нутқ сўзлашлари учун вақт ажратиш ва х.к) яратиш.

III боб. Якуний қоидалар

  1. Ушбу Тартибнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
  2.  Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.