UZ RU

Буйруқ №284. Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 499-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2509]

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 387-модда) мувофиқ буюраман:

  1. Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тошкент ш.,
2013 йил 27 август,
284-сон
Вазир А. АЛИМОВ
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш
вазирининг 2013 йил 27 августдаги 284-сонли
буйруғига ИЛОВА

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 387-модда) мувофиқ, амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини (бундан буён матнда беморлар деб юритилади) имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

  1. Беморларни дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихона муассасалари орқали бериш йўли билан амалга оширилади.
  2. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш беморлар амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врачларнинг тайинлаши бўйича бепул берилади.
  3. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш дорихона муассасалари томонидан бемор амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли бериш рецепти (бундан буён матнда рецепт деб юритилади) асосида бепул берилади.

II боб. Рецептура бланкаларини тўлдириш ва рецептларни расмийлаштириш

  1. Тиббий хизмат кўрсатиш учун амбулатория-поликлиника муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли бериш учун мўлжалланган дори воситалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан даволовчи врачларнинг тайинлашига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги Талабнома асосида берилади.
  2. Талабнома амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (ҳужжатлар) асосида ёзилади.
  3. Талабнома дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва шу кабилар кўрсатилган ҳолда икки нусхада ёзилади. Талабнома амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ва думалоқ муҳр билан тасдиқланиши керак. Талабноманинг биринчи нусхаси (дори воситалари олинганлиги тўғрисида масъул шахснинг тилхати билан биргаликда) амбулатория-поликлиника муассасаси дорихонасида қолади, иккинчи нусхаси эса — масъул шахс дори воситаларини олганидан кейин унга қайтарилади.
  4. Масъул шахс томонидан олинган дори воситалари ҳақида ҳар ойнинг якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Дори воситалари ҳаракати тўғрисида ҳисобот тузилади.
  5. Дори воситалари ҳаракати тўғрисида ҳисобот икки нусхада тўлдирилади ва биринчи нусхаси амбулатория-поликлиника муассасаси бухгалтериясига берилади, иккинчи нусхаси эса, масъул шахснинг ўзида қолади. Бунда ҳисоботнинг биринчи нусхасига дори воситалари олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (берилган ва бажарилган талабномалар) илова қилинади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхасига амбулатория-поликлиника муассасаси бухгалтерияси ходими томонидан масъул шахсдан ҳисоботни ва тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини олганлиги тўғрисида имзо қўйилади.
  6. Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория-поликлиника муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда, даволовчи врач томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда рецепт ёзилади ва расмийлаштирилади. Стационарда даволанаётган беморларга рецептлар ёзилишига йўл қўйилмайди.
  7. Дори воситаларини бериш учун даволовчи врачнинг беморнинг амбулатор картасидаги (боланинг ривожланиш тарихидаги) ёзуви ва даволовчи врач томонидан имзоланган ва шахсий муҳр билан тасдиқланган рецепт асос бўлади.
  8. Беморларга тайинланган дори воситалари (дори воситасининг савдо ва халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси (концентрацияси), уларнинг суткалик дозаси, уларни қабул қилиш ёки юбориш усуллари, миқдори), рецептнинг тартиб рақами ва ёзилган санаси тиббий ҳужжатларда (беморнинг амбулатор картаси, боланинг ривожланиш тарихи) акс эттирилади ва уларнинг асосли тайинланганлиги бевосита даволовчи врач имзоси билан тасдиқланади.
    Бунда даволовчи врач томонидан тайинланган дори воситаларининг савдо ва халқаро патентланмаган номи ҳамда турлари лотин тилида, қўллаш усуллари давлат ва рус тилларида кўрсатилади.
  9. Рецепт беморга унинг ёши, манзили, касаллик шифри, дори воситасининг савдо ва халқаро патентланмаган номи, дозаси, қабул қилиш даврийлиги, вақти, овқат билан ўзаро таъсирланувчан дори воситалари учун — овқатланишга нисбатан дорини қабул қилиш вақти (овқатланишгача, овқатланиш вақтида, овқатлангандан кейин) кўрсатилган ҳолда ёзилади. Мазкур маълумотлар рецептнинг корешокларида ҳам кўрсатилади.
  10. Рецептни ёзишда Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида низомнинг (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 219-модда) 3-иловасида назарда тутилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланилиши мумкин.
  11. Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.
  12. Рецептда суюқ дори воситалари миқдори миллилитрлар ва томчиларда, бошқа дори воситалари миқдори эса, граммларда кўрсатилади.
  13. Рецептда беморнинг ҳолатига қараб бир даволаш курсидан ортиқ бўлмаган ҳажмда фақат битта дори воситаси ёзилади.
  14. Рецептура бланкалари аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилади ҳамда уларга тузатишлар киритиш тақиқланади.
  15. Рецептнинг юқори чап бурчагида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амбулатор-поликлиника муассасасининг штампи, юқори ўнг бурчагида беморнинг тоифаси акс эттирилади.
  16. Рецепт даволовчи врачнинг имзоси ва шахсий муҳри, амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланган масъул шахснинг имзоси ҳамда амбулатория-поликлиника муассасасининг думалоқ муҳри билан тасдиқланади.
  17. Рецептура бланкалари 105 х 148 мм. ўлчамда, корешоклари эса, 70 х 148 мм. ўлчамда босмахона усулида чоп этилади.
  18. Рецептнинг йиртиб олинадиган биринчи корешоги дорихона муассасасида қолдирилади ва берилган дори воситасига ҳақ тўлаш учун амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этилади, иккинчи корешоги беморларга берилади.
  19. Рецептура бланкалари амбулатория-поликлиника муассасаларида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан рецептура бланкаларини ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади. Мазкур Журнал ип ўтказиб тикилган ҳамда амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарининг имзоси ва амбулатория-поликлиника муассасасининг думалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
  20. Рецептлар амбулатория-поликлиника муассасасида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан рецептларни ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади. Мазкур Журнал ип ўтказиб тикилган ҳамда амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарининг имзоси ва думалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

III боб. Рецептура бланкалари ва рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш

  1. Дорихона муассасаларидан дори воситаларини имтиёзли ажратиш рецептлар бўйича амалга оширилади.
  2. Рецептлар дорихона муассасаларида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги журналда ҳисобга олинади. Мазкур Журнал ип ўтказиб тикилган, дорихона муассасаси раҳбарининг имзоси ва думалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
  3. Амбулатория-поликлиника муассасаларида бош шифокор буйруғи билан рецептура бланкаларини даволовчи врачларга бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш учун масъул шахс тайинланади. Рецептура бланкалари масъул шахс томонидан ушбу бланкалар олингандан сўнг дарҳол кетма-кетликда рақамланади.
  4. Рецептура бланкалари масъул шахс томонидан қулфланадиган металл шкафда (сейфда) сақланади.
  5. Рецептура бланкаларининг масъул шахс томонидан сақланиши, ҳисобга олиниши ва берилиши ҳар ойда камида бир маротаба амбулатория-поликлиника муассасасининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати томонидан текширилади.
  6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сонли қарори билан тасдиқланган Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларининг 19-бандига асосан, беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихона муассасаларида 3 йил, махсус пушти рангдаги бланклар бўйича берилган дори воситалари рецептлари — 5 йил давомида сақланади.
  7. Бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган рецептура бланкалари амбулатория-поликлиника муассасасининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати қарорига мувофиқ далолатнома асосида йўқ қилинади.

IV боб. Якуний қоидалар

  1. Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситалари асоссиз тайинланганлиги учун даволовчи врач жавоб беради.
  2. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
  3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим
тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан
таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини
тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан
рецептларни расмийлаштириш, рецептура
бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш
учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва
йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Бош шифокор
‎_________________
(Ф.И.О.)

ТАЛАБНОМА_______-сон

Дори воситасининг савдо номи Дори воситасининг шакли, дозаси Дори воситасининг ўлчов бирлиги Берилган дори воситасининг серия рақами Дори воситасининг миқдори Дори воситаларининг нархи‎ Суммаси
талаб қилинди берилди
Жами:‎‎
Дори воситалари олинди _________________________________________
(масъул шахснинг Ф.И.О.)(имзо)
Дори воситалари берилди _________________________________________
(масъул шахснинг Ф.И.О.)(имзо)
20 ___ «___» ___________
(сана)‎
Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим
тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан
таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини
тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан
рецептларни расмийлаштириш, рецептура
бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш
учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва
йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Дори воситалари ҳаракати тўғрисида
‎ҲИСОБОТ

20__ йил __________ ойи учун

олд томони

Дори воситаларининг номи Ўлчов бирлигиҲисобот ойининг ‎1-кунига қолдиқОлиндиБеморларга берилдиКейинги ойнинг ‎1-кунига қолдиқ
амбулаторияда даволанувчи беморларга‎уйда даволанувчи беморларга‎














Дорихона муассасаси мудири (катта ҳамшираси) _______________________________ ________‎
(Ф.И.О.) (имзо)‎

орқа томони

МАЪЛУМОТНОМА:

Беморларга жами _____________________________________ сўм миқдоридаги
дори воситалари
(сумма ёзув билан кўрсатилади)
берилди.
Жумладан, беморнинг ташхиси ва\ёки касаллик шифри, шунингдек бемор тоифаси бўйича:
________________________________________ га _______ сўм
________________________________________ га _______ сўм
________________________________________ га _______ сўм
________________________________________ га _______ сўм
________________________________________ га _______ сўм
Таксировка ўтказдим:
‎Дорихона муассасаси мудири
(катта ҳамшираси) ______________________

___________‎
(Ф.И.О.) (имзо)‎
Ҳисоботни текширдим:
Бош бухгалтер ______________________

___________‎
(Ф.И.О.) (имзо)‎
20__ йил «____» ______________
Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим
тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан
таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини
тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан
рецептларни расмийлаштириш, рецептура
бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш
учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва
йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

GetPDF.png

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим
тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан
таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини
тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан
рецептларни расмийлаштириш, рецептура
бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш
учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва
йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан рецептура бланкаларини ҳисобга олиш
‎ЖУРНАЛИ

Т/р Кирим‎ Чиқим‎‎ Ой охирига қолдиқ
олинган бланкаларнинг умумий ‎сони бланка берилган сана берилган бланкалар сони бланкаларни олган даволовчи врачнинг Ф.И.О. бланкаларни олган даволовчи врачнинг имзоси бланкаларни берган масъул шахснинг Ф.И.О. бланкаларни берган масъул шахснинг имзоси

12345678
1
2
3
Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим
тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан
таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини
тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан
рецептларни расмийлаштириш, рецептура
бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш
учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва
йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан рецептларни ҳисобга олиш
‎ЖУРНАЛИ

Т/р Ёзилган санаси‎‏ Беморнинг Ф.И.О.‎ Беморнинг туғилган йили‎‏ Беморнинг манзили‎ Гувоҳнома рақами Беморнинг тоифаси‎‏ Ташхис ёки касаллик шифри‎ Рецептнинг тартиб рақами Дори воситаларининг савдо номи ва дозаси Дори воситаси Даволовчи врачнинг Ф.И.О.‎‏ Беморнинг имзоси‎‏
ўлчов бирлиги сони




























Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим
тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан
таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини
тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан
рецептларни расмийлаштириш, рецептура
бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш
учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва
йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Дорихона муассасалари томонидан рецептларни ҳисобга олиш
‎ ЖУРНАЛИ

Т/р Беморнинг ‎Ф.И.О.‎‏ Беморнинг ‎манзили‎‏ Ташхис ёки ‎ касаллик шифри Беморнинг ‎гувоҳнома рақами Рецептнинг ‎тартиб рақами Дори воситалари ‎савдо номи Дори воситаси Сумма Дори воситаларини ‎берган фармацевтнинг ‎имзоси‎‏
ўлчов ‎бирлиги сони нархи

123456789