UZ RU

Буйруқ №1250. Хайрия хашарини ўтказиш тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фармойиш

2013 йил 21 август №1250

“Хайрия хашарини
ўтказиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 августдаги 494-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-муҳаббат каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 августдаги 494-Ф-сонли фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2013 йил август ойини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинганлиги ва 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказилиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  3. Директору ГУ «УзМедИнфо» М.В.Баймухамедову: обеспечить опубликование настоящего приказа с приложениями на официальном сайте Министерства здравоохранения Республики Узбекистан.
  4. Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашевга, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, республика миқёсидаги тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тиббий олий ўқув юртлари ректорларига ва ўрта махсус ўқув юртлари директорларига ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилсин:
    • муассаса бинолари ва ҳовлилар, ариқлар, бириктирилган кўча ва йўлакларни ҳамда майдончаларни тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
    • жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида йиғилиб қолган чиқиндиларни маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилиши таъминлансин;
    • умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур воситалар ва анжомлар билан таъминлаш чоралари кўрилсин.
  5. 2013 йил август ойида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
    • Ишчи гуруҳ (С.С.Сайдалиев)га:
    • муассасаларда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 24-25 август кунлари хайрия ҳашарини ташкиллаштирсин.
    • жойларда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича кунлик маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш ишларини амалга оширсин.
  6. Ҳашар муносабати билан республиканинг барча тиббиёт муассасалари, тиббиёт олий ўқув юртлари ва ўрта махсус таълим ўқув юртларида меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши тавсия этилсин.
  7. Ушбу фармойиш бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари С.С.Сайдалиев зиммасига юклатилсин.
ВазирА.В.Алимов

ССВнинг 2013 йил 21 август даги
1250 -сонли фармойишига илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби:

Ишчи гуруҳ раҳбари:
Вазир ўринбосари – С.С.Сайдалиев
Ишчи гуруҳ аъзолари:
Ш.Х.Тиллаев – вазир ўринбосари
А.А.Садиков - Назорат инспекцияси бошлиғи
К.К.Мухамедов – СЭНББ бошлиғи
Д.Б.Миразимов – ДПЁТББ бошлиғи
С.И.Исмаилов – О ва БМҚББ бошлиғи
Б.Т.Эргашев – Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи
И.И.Железняк - Маъмурий хўжалик бошқармаси бошлиғи
Х.С.Файзуллаев - Бош ҳисобчи