UZ RU

Фан доктори илмий даражасини олиш учун амалга оширилиши керак бўлган асосий аттестация тадбирлари:

ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ ОЛИШ УЧУН АМАЛГА ОШИРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ АТТЕСТАЦИЯ ТАДБИРЛАРИ:

Докторлик диссертациялари мавзулари
“ОАК Бюллетени” журналида эълон қилинган
тадқиқотчилар учун

  • 1. Докторлик диссертацияси мавзусини Ўзбекистон Республикаси ОАКда рўйхатдан ўтказиш ва эълон қилиш.
  • 2. Қуйидаги малакавий имтиҳонларни топшириш (малакавий имтиҳонлар сессиялар шаклида йилига уч марта: февраль, май ва ноябрь ойларида белгиланган режа асосида қабул қилинади):
  • «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фани;
  • «Чет тили» фани (Чет тили сифатида инглиз, француз ёки немис тилларининг биридан малакавий имтиҳон топшириш мумкин. Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда иш бажарилаётган муассасанинг мурожаати асосида ЎзР ОАК рухсати билан малакавий имтиҳон ана шу тилдан топширилади);
  • диссертация мавзусига мувофиқ бўлган ихтисослик бўйича.
  • Шунингдек, тегишли фан йўналишларига кўра қуйидаги фанлардан ҳам малакавий имтиҳонлар топширилади:
  • – аниқ ва табиий фанлар хамда иқтисодиёт ва педагогика фанлари йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар «Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари» курсидан;
  • 3. Докторлик дисертациясини иш бажарилган ташкилотнинг илмий семинарида муҳокама қилиш.
  • 4. Диссертацияни фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга дастлабки муҳокама учун тақдим этиш (иш бажарилган ташкилот йўлланма хати асосида).
  • 5. Диссертацияни фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга ҳимоя учун қабул қилиш.
  • 6. Докторлик диссертациясининг очиқ ҳимояси.

Фан номзоди илмий даражасига эга бўлган тадқиқотчилар учун

  • 1. Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари асосида докторлик диссертацияси мавзусини ўрнатилган тартибда* тасдиқлаш.
  • 2. Докторлик диссертацияси мавзусини Ўзбекистон Республикаси ОАКда рўйхатдан ўтказиш ва эълон қилиш.
  • 3. Қуйидаги малакавий имтиҳонларни топшириш (малакавий имтиҳонлар сессиялар шаклида йилига уч марта: февраль, май ва ноябрь ойларида белгиланган режа асосида қабул қилинади):
  • «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фани;
  • «Чет тили» фани (Чет тили сифатида инглиз, француз ёки немис тилларининг биридан малакавий имтиҳон топшириш мумкин. Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда иш бажарилаётган муассасанинг мурожаати асосида ЎзР ОАК рухсати билан малакавий имтиҳон ана шу тилдан топширилади);
  • диссертация мавзусига мувофиқ бўлган ихтисослик бўйича.
  • Шунингдек, тегишли фан йўналишларига кўра қуйидаги фанлардан ҳам малакавий имтиҳонлар топширилади:
  • – аниқ ва табиий фанлар хамда иқтисодиёт ва педагогика фанлари йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар «Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари» курсидан;
  • 4. Докторлик дисертациясини иш бажарилган ташкилотнинг илмий семинарида муҳокама қилиш.
  • 5. Диссертацияни фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга дастлабки муҳокама учун тақдим этиш (иш бажарилган ташкилот йўлланма хати асосида).
  • 6. Диссертацияни фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга ҳимоя учун қабул қилиш.
  • 7. Докторлик диссертациясининг очиқ ҳимояси.

Бакалавр ёки магистр дипломига ёҳуд олий ҳарбий таълим
муассасалари дипломига эга бўлган шахслар учун

  • 1. Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтиш**.
  • 2. Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари асосида докторлик диссертацияси мавзусини ўрнатилган тартибда* тасдиқлаш.
  • 3. Докторлик диссертацияси мавзусини Ўзбекистон Республикаси ОАКда рўйхатдан ўтказиш ва эълон қилиш.
  • 4. Қуйидаги малакавий имтиҳонларни топшириш (малакавий имтиҳонлар сессиялар шаклида йилига уч марта: февраль, май ва ноябрь ойларида белгиланган режа асосида қабул қилинади):
  • «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фани;
  • «Чет тили» фани (Чет тили сифатида инглиз, француз ёки немис тилларининг биридан малакавий имтиҳон топшириш мумкин. Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда иш бажарилаётган муассасанинг мурожаати асосида ЎзР ОАК рухсати билан малакавий имтиҳон ана шу тилдан топширилади);
  • диссертация мавзусига мувофиқ бўлган ихтисослик бўйича.
  • Шунингдек, тегишли фан йўналишларига кўра қуйидаги фанлардан ҳам малака-вий имтиҳонлар топширилади:
  • – аниқ ва табиий фанлар хамда иқтисодиёт ва педагогика фанлари йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар «Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари» курсидан;
  • 5. Докторлик дисертациясини иш бажарилган ташкилотнинг илмий семинарида муҳокама қилиш.
  • 6. Диссертацияни фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга дастлабки муҳокама учун тақдим этиш (иш бажарилган ташкилот йўлланма хати асосида).
  • 7. Диссертацияни фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга ҳимоя учун қабул қилиш.
  • 8. Докторлик диссертациясининг очиқ ҳимояси.
Изоҳ:

* - «Фан доктори илмий даражасини олиш учун ўтказиладиган диссертация тадқиқотлари мавзуларини рўйхатдан ўтказиш тартиби бўйича йўриқнома» Ўзбекистон Республикаси Раёсатининг 2012 йил 20 сентябрдаги 189/2-сонли қарори (ОАК веб-сайти);

** - «Талабгорларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларини ташкил этиш тартиби» Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2012 йил 29 ноябрдаги 193/8-сонли қарори (ОАК веб-сайти) .