UZ RU

Буйруқ №161. Бирламча тиббий-санитария муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўгрисида

Герб Республики Узбекистан

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2013 йил 17 05№161
Тошкент ш.

Бирламча тиббий-санитария муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўгрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги "Соғгикни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чора тадбиркорлари тўғрисида"ги ПҚ-1652-сонли қарори ижросини таъминлаш, бирамчи тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокори тамойилига асосланган фаолиятни янада такомиллаштириш, шунингдек жойларда амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. 1. Амбулатор-поликлиника муассасалари (кўптармоқли ва оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари)нинг умумий амалиёт шифокорларининг амбулатор кабул меъёрлари 1-иловага;
  2. амбулатор-поликлиника муассасалари (кўптармоқли ва оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари)нинг оила (участка) хамширасининг лавозим йўриқномаси 2-иловга;
  3. хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолати бўйича йиғма маълумот жадвалини 3-иловага;
  4. Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни соқлаш бошқармаларининг амалига оширилган ишлар юзасидан ҳисобот шақли 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  5. 2. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов, О ва БМҚББ бошлиғи С.И.Исмаилов, СЭНББ бошлиғи К.К.Мухамедов ва "Саломатлик ва тиббий статистика институти" директори З.Ж.Муталовага:
  6. бир хафта муддатда аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш, касалликларни илк даврда аниқлаш, беморларни соғломлаштириш ва реабилитация қилиш тадбирларини ташқиллаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда амбулатор-поликлиника муассасаларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамқорлигини таъминлаш бўйича Қушма қарор лойиҳачи тайёрлансин ва келишиш учун Ўзбекистон Ҳотин-қизлар кўмитаси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фондига киритилсин.
  7. 1 ойлик муддатда даволаш-диагностика-реабилитация жараёнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида амбулатор-поликлиника муассасаларининг шифохоналар (республика, вилоят ва туман миқёсидаги ДПМ), ихтисослаштирилган диспансерлар билан узвийлик механизми ишлаб чеқилсин.
  8. 3. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов ва ССВ бошқарув аппатининг бош мутахассиси Р.К.Салиходжаеваларга:
  9. Амбулатор-поликлиника муассасалари (қўптармоқли ва оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари)да амбулатор қабулни ҳамшираларнинг уйда фаол қатновларини ташқиллаштириш ҳамда тиббий хужжатларни юритилиши бўйича бирламчи тиббий санитария муассасалари ходимлари учун худудларда ўкув семинарлари ташкил килинсин.
  10. 4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
  11. амбулатор-поликлиника муассассалари (кўптармоқли ва оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари)да умумий амалиёт шифокорларининг амбулатор кабқлу ҳамда ҳамшираларнинг беморларни уйларина фаол қатновлари ушбу буйруқда тасдиқланган меъёрлар асосида ташкил килиниши таъминлансин.
  12. амбулатор-поликлиника муассассаларидаги умумий амалиёт шифокорларининг кундалик иш юкламаси муассасади 1 соат қабулда 4та ва 1 соатда 2 та бемор кўриги ҳисобидан белгилансин.
  13. бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари (кўптармоқли ва оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари) умумий амалиёт шифокорлари ва участка (оила) ҳамшираларининг кундалик фаолияти вазирликнинг 2012 ийлдаги 212-сонли буйрғининг 3-иловаси билан тасдиқланган "Шифокорнинг кундалик кабул журнали" ва "Участка (оила) ҳамшираларининг кундалик фаолият журнали"да кўрсатилган тартибда ўз вақтида ва туўри қайд қилиниши таъминлансин;
  14. хонадонларнинг тиббий-ижтимоий холати, мавжуд маммолар тегишли маҳалла фуқаролар йиғини раисларига кўриб чиқиш ва йўналишлар бўйича чоралар кўриш учун даволаш-профилактика муассасалари рахбарлари томонидан ҳар хафтада такқдим қилиб борилсин.
  15. хонадонларнинг тиббий-ижтимоий холати мавжуд муаммолар юзасидан туман бўйича маълумотлар иловдаги йиғма жадвал асосида тиббиёт бирлашма раҳбари томонидан ҳар ойда "Маҳалла" хайрия жамоят фонди туман бўлимларига тегишли чоралар кўриш учун тақдим килинсин.
  16. жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар мазкур буйруқнинг 5-иловага асосан ҳар ойнинг 26 санасига қадар вазирлиқнинг ДПЁТББга тақдим қилинсин.
  17. 5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 26 июндаги "Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида кўлланиладиган тиббий ҳисоб хужжатларини тасдиқлаш ҳакида"ги 287-сонли буйруғининг 1,2 -иловаси билан тасдикқланган 116-шакл ва 2009 йил 23 март кунидаги "Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ташқил килишни такомиллаштириш туғрисида"ги 80-сонли буйруғининг 5 иловаси ва 2013 йил 4 апрелдаги "Оилавий поликлиникалар фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида"ги 100-сонли буйруғининг 18-иловаси бекор қилинсин.
  18. 6. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худояров зиммасига юклатилади.
ВазирА.В.Алимов
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
“___” ________2013 йилдаги
№____ буйруғига 1- илова

Амбулатор - поликлиника муассасаларида қабул меъёрлари

  1. Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари номенкулатурасига кўра амбулатор-поликлиника муассасаларига қуйидаги муассасалар киради:
  2. - туман/шаҳар кўптармоқли поликлиника, оилавий поликлиника, стоматологик поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари, ихтисослаштирилган диспансерлар.
  3. Шунингдек, аҳолига амбулатор-поликлиника ёрдами республика ихтисослаштирилган марказлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, вилоят кўптармоқли тиббиёт марказлари, вилоят кўптармоқли болалар тиббиёт марказларининг поликлиникалари томонидан ҳам амалга оширилади.
  4. Амбулатор-поликлиника муассасаларнинг фаолиятини қуйидаги асосий ҳужжатлар акс эттиради:
  5. 1. Амбулатор беморнинг амбулатор картаси (025/у шакл), ўсмирлар учун (025/у шакл), боланинг ривожланиш тарихи (112/у шакл), ҳомиладор ва янги туққан аёлнинг шахсий картаси (111/у шакл.
  6. 2. Врачнинг уйда ва амбулатор-поликлиника муассасасида бўлиш ҳисобини юритиш варақаси (039 /у шакл).
  7. 3. Профилактик эмлашлар картаси (063/у шакл).
  8. 4. Диспансер кузатувнинг назорат картаси ( 03 0 /у шакл).
  9. 5. Биринчи бор касалликка чалинишни қайд этиш статистик талон (025-2/у).
  10. 6. “Даволаш муассасаси хизмат кўрсатадиган худудда яшовчи беморларда қайд этилган касалликлар сони тўғрисида”ги йиллик давлат статистика ҳисоботи (12- тиб. шакли).
  11. 7. Шифокорнинг амбулатор қабул журнали.
  12. 8. Оила ва участка паспортлари ҳамда бошқалар.
  13. Амбулатор-поликлиника ёрдамининг ҳажми аҳолининг профилактик ва мақсадли тиббий кўриклари, беморлар диспансеризацияси, сурункали касалликлари бор беморларни соғломлаштириш, ногиронларни индивидуал реабилитацияси, беморларга уйда кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳамда бириктирилган аҳоли, маҳалла, хизмат доирасидаги ўқув муассасалари ва корхоналарда касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича санитария-тарғибот тадбирлари, жумладан профилактик эмлашлар билан белгиланади.
  14. Умумий амалиёт шифокорининг асосий вазифаси - ёши ва жинсидан қатъий назар бириктирилган аҳолининг саломатлигини мухофаза қилиш, касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўлиб, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор буйруқлар қабул қилинган бўлиб, ушбу буйруқлар бугунги кунда ҳам амалда қўлланилиб келмоқда.
  15. Умумий амалиёт шифокори фаолиятини ташкил қилишда уларга асосланиш зарур бўлади.
  16. Жумладан,
  17. 1. Профилактик эмлаш миллий эмлашлар жадвали СанМваҚ 0239-07
  18. Ёши Эмлаш тури
    1 - сутка ВГВ-1
    2-4 кун ОПВ-0 БЦЖ-1
    2 ой АКДС-1 ВГВ-2 ХИБ-1 ОПВ-1
    3 ой АКДС-2 ВГВ-2 ХИБ-2 ОПВ-2
    4 ой АКДС-3 ВГВ-2 ХИБ-3 ОПВ-3
    12 ой КПК- қизамиқ эпидпаротит қизилча
    16 ой АКДС-4 ревакцинация ОПВ-4
    6 ёш КПК- қизамиқ эпидпаротит қизилча
    7 ёш (1 синф) АДС-М ревакцинация ОВП-5
    14-15 ёш (9 синф) АДС-М ревакцинация
  19. 2.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 30-мартдаги “Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш бўйича замонавий технологияларни тадбиқ қилиш тўғрисида”ги 145-сонли буйруғининг 1-иловаси
    такрорланиши ёши
    1-ўлчов туғилганда
    2- ўлчов ҳаётининг 15 куни
    3-ўлчов ҳаётининг 30 куни
    Ҳар ойда ҳаётининг биринчи йили
    Ҳар 3 ойда 1 ёшдан 3 ёшгача
    Ҳар 6 ойда 3 ёшдан 5 ёшгача
    Ҳар йили 14 ёшгача
  20. Ҳар бир ўлчовларларда боланинг бўй-вазн индекси, психомотор ривожланиши, озиқланиши баҳоланади ва оналарга маслаҳат берилади.
  21. 3.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида болаларга амбулатор-поликлиника хизмати фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 537-сонли, 2012 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида ташкиллашган болалар контингентига тиббий санитария ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида” ги 99- сонли буйруқларига асосан болалар ва ўсмирлар контингентини профилактик кўриклари кўрсатилган.
  22. Умумий таълим мактаблари ва маткабгача таълим муассасаларига қатновчи болаларни профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш
  23. АЛГОРИТМИ
    Ёш даври Лаборатор ва инструментал текширувлар Тор соха мутахассислар кўриги Шифокор педагог даври
    педиатр (УАШ) педагог, психолог
    Мактабгача таълим муассасасига келгунга қадар (2-3 ёш) Умумий лаборатор текширувлар (қон ва пешобнинг умумий таҳлили, нажаснинг гижжа тухумига 3 қайта текшируви) Невропатолог, окулист, отоларинголог, хирург-ортопед, стоматолог, логопед (3 ёшдан), психоневролог ва бошқа мутахассислар кўрсатмага биноан Тор соҳа мутахассислари кўриги ва лаборатор текширувлар натижаси билан танишиш, умумий кўрик натижасига кўра саломатлик гурухини аниқлаш Мактабгача таълим муассасасига кўникиш тартиби бўйича маслаҳатлар
    Мактабга чиқишдан 1 йил аввал (6 ёш) Умумий лаборатор текширувлар (қон ва пешобнинг умумий таҳлили, нажаснинг гижжа тухумига 3 қайта текшируви) Невропатолог, окулист, отоларинголог, хирург-ортопед, стоматолог, логопед, психоневролог, эндокринолог Тор соҳа мутахассислари кўриги ва лаборатор текширувлар натижаси билан танишиш, умумий кўрик натижасига кўра саломатлик гурухини аниқлаш, соғломлаштириш Мактабга тайёрлик даражасини аниқлаш
    Тиббий педагогик коррекция (Ташхис)
    Мактабга чиқиш арафасида (6-7 ёш) Умумий лаборатор текширувлар (қон ва пешоб, нажаснинг умумий таҳлили) Невропатолог, окулист, отоларинголог, хирург-ортопед, стоматолог, логопед, психоневролог, эндокринолог Тор соҳа мутахассислари кўриги ва лаборатор текширувлар натижаси билан танишиш, умумий кўрик натижасига кўра саломатлик гурухини аниқлаш, соғломлаштириш Жисмоний тарбия билан шуғулланиш тиббий гурухларига тақсимлаш Мактабга тайёрлик даражасини аниқлаш
    Предмет ўрганишга ўтиш 4 синф ва 6, 8 - синфлар Умумий лаборатор текширувлар (қон ва пешоб, нажаснинг умумий таҳлили) Невропатолог, окулист, отоларинголог, хирург-ортопед, стоматолог, логопед, психоневролог, эндокринолог, болалар гинекологи Тор соҳа мутахассислари кўриги ва лаборатор текширувлар натижаси билан танишиш, умумий кўрик натижасига кўра саломатлик гурухини аниқлаш, соғломлаштириш Жисмоний тарбия билан шуғулланиш тиббий гурухларини муқобиллаштириш Предмет ўрганишга адаптацияни баҳолаш, таътилга маслаҳатлар
    Пубертат давр (9 синф) (14-15 ёш) Умумий лаборатор текширувлар (қон ва пешоб, нажаснинг умумий таҳлили) Невропатолог, окулист, отоларинголог, хирург-ортопед, стоматолог, логопед, психоневролог, эндокринолог, болалар гинекологи Тор соҳа мутахассислари кўриги ва лаборатор текширувлар натижаси билан танишиш, умумий кўрик натижасига кўра саломатлик гурухини аниқлаш, соғломлаштириш Жисмоний тарбия билан шуғулланиш тиббий гурухларини муқобиллаштириш Ўсмир йигитлар тўғрисидаги маълумотларни ҳарбий комиссарият бўлимларига тақдим қилиш Соғлом турмуш тарзи юритиш бўйича ишлаш
    Ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиш даврида 2-3 курс (16-17 ёш) Умумий лаборатор текширувлар (қон ва пешоб, нажаснинг умумий таҳлили Невропатолог, окулист, отоларинголог, хирург-ортопед, стоматолог, логопед, психоневролог, эндокринолог, болалар гинекологи Тор соҳа мутахассислари кўриги ва лаборатор текширувлар натижаси билан танишиш, умумий кўрик натижасига кўра саломатлик гурухини аниқлаш, соғломлаштириш Жисмоний тарбия билан шуғулланиш тиббий гурухларини муқобиллаштириш Ўсмир йигитлар тўғрисидаги маълумотларни ҳарбий комиссарият бўлимларига тақдим қилиш. Соғлом турмуш тарзи юритиш бўйича ишлаш.
  24. Профилактик кўрикларда касаллик аниқланган ҳолатларда болалар соғломлаштириш учун яшаш жойидаги амбулатор-поликлиника муассасаларида диспансер назоратга олинади ва индивидуал равишда соғломлаштирилади.
  25. 4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.02.1991 йилдаги “Репродуктив ёшдаги аёлларни соғломлаштириш тезкор чоралари тўғрисида” ги 154-сонли, 28.07.1994 йилдаги «Аҳоли диспансеризацияси ҳолати ва такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 352-сонли, 23.11.1993 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида силга қарши тиббий ёрдамни ташкил қилиш чора тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 591-сонли, 31.03.2010 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига дерматовенерологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида” ги 99- сонли буйруқларига асосан:
  26. 1. 18-ёшдан катта аҳоли 1 йилда 1 марта профилактик кўрикдан ўтказилади, қўшимча текширувлар ҳажми аниқланган (гумон) қилинган касалликка қараб белгиланади.
  27. 2. 15- 49 ёшдаги қиз ва аёллар 1 йилда 1 марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
  28. 3. Касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олиниб индивидуал режа асосида соғломлаштирилади.
  29. 4. Флюорографик текширувдан 14 ёшдан катта аҳоли 2 йилда 1 марта, сил касаллиги юқиш хавфи юқори бўлган ҳамда хавф гурухига кирувчилар 1 йилда 1 марта ўтказилади.
  30. 5. Амбулатор- поликлиника муассасасига бирламчи мурожаат қилган 14 ёшдан катта аҳоли 1 йилда 1 марта RWга текширилиши керак.
  31. Шу билан бирга, юқоридаги буйруқларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикларда қатнашиши шарт бўлган мутахассислар ва лаборатор-инструментал текширувлар ҳажми кўрсатилган.
  32. Қўшимча текширувлар ва тор соҳа мутахассисларининг маслаҳатлари гумон қилинаётган касалликни аниқлаштириш учун кўрсатма ҳамда муассасада мавжуд бўлган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланилган ҳолда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига асосан ДПМнинг тиббий ёрдам ҳажмига асосан амалга оширилади.
  33. Умумий амалиёт шифокорининг қабул меъёрлари ДПМда 1 соатда 4 та ва уйда 2 та бемор бемор кўриги ҳисобидан 1та худуд мисолида ҳисоблаб чиқилган.
  34. Ушбу ҳудуднинг аҳоли таркиби қуйидагича кўринишда:
    • Аҳоли сони – 2185 нафар
    • Шундан болалар- 443 нафар
    • 1 ёшгача 26 нафар
    • Ўсмирлар -147 нафар
    • Катталар- 1644 нафар
    • ФЁА-483 нафар
    • “Д” назоратдагилар- 599 нафар (27,4%)
      Шундан 452 нафар катталар, 147 нафар болалар ва ўсмирлар
    • Ҳомиладорлар – 15 нафарни ташкил қилади.
  35. Ушбу худуддаги умумий амалиёт шифокорининг қабул меёрларини қуйидагича ҳисоблаб чиқариш мумкин:

    контингент

    сони

    ҳисоблаш

    кўриклар сони

     йиллик

     ойлик

    хафталик

    кунлик

     1 ёшгача

    26

    26*14

    364

    30,3

    7,6

    1,3

    1-3ёш

    47

    47*4

    188

    15,7

    3,9

    0,7

    4-5 ёш

    27

    27*2

    54

    4,5

    1,1

    0,2

    6-14 ёш

    294

    294*2

    588

    49,0

    12,3

    2,0

    ўсмир (15-17ёш)

    147

      147*2

    294

    24,5

    6,1

    1,0

    ФЁА(18 ёш ва катта)

    483

    483*1

    483

    40,3

    10,1

    1,7

    катталар аҳолиси

    1161

    1161*1

    1161

    96,8

    24,2

    4,0

    Д гр ( бола ва ўсмир)

    147

    147*4

    588

    49,0

    12,3

    2,0

     Д.гр катталар

    452

    452*4

    1808

    150,7

    37,7

    6,3

     ҳомиладор

    15

    15*8

    120

    10,0

    2,5

    0,4

    касаллик бўйича мурожаат

     

     

    2185

    182,1

    45,5

    7,6

    жаъми

     

     

    7833

    652,8

    163,2

    27,2

  36. Шу билан бирга, ушбу худуд аҳолисини профилактик кўрикдан ўтказиш мақсадида белгиланган лаборатор-инструментал текширувларни қуйида келтирилган жадвалдаги ҳажмда амалга ошириш зарур:

    текширув тури

    контингент

    ҳисоблаш

    текширув сони

    йиллик

     ойлик

    хафталик

     кунлик

    қоннинг умумий таҳлили

    жаъми аҳоли

    2185х1

    2185

    182,1

    45,5

    7,6

    пешобнинг умумий таҳлили

    жаъми аҳоли

    2185х1

    2185

    182,1

    45,5

    7,6

    г/т таҳлили

    1-10 ёшли бола

    260х1

    260

    21,7

    5,4

    0,9

    RW

    14 ёшдан катта аҳоли ва ҳомиладор

    1791+15х1

    1806

    150,5

    37,6

    6,3

    флюорография

    14 ёшдан катта аҳоли/2  + текширилиши шарт бўлган  аҳоли+ хавф гурухидаги аҳоли

    1791/2+34+92

    1021

    85,1

    21,3

    3,5

    глюкоза

     ҚД  беморлар

    18х12

    216

    18,0

    4,5

    0,8

    суртма таҳлили

     18 ёшдан катта ФЁА

    483х1

    483

    40,3

    10,1

    1,7

    УЗИ

    ФЁА+ ўсмир йигит+хомиладор

    483+70+15х1

    568

    47,3

    11,8

    2,0

    ЭФГДС

    ўсмир йигит

    70

    70

    5,8

    1,5

    0,2

    ЭКГ

    18 ёшдан катта /4 ва ўсмир йигит

    1644/4+70

    481

    40,1

    10,0

    1,7

  37. Ўтказилган тиббий кўриклар, лаборатор-инструментал текширув натижалари, аниқланган касалликларни соғломлаштирилиши, сурункали касаллиги бор аҳолини диспансер кузатувига олиш, динамик кузатув натижалари, соғломлаштириш режаси ва уни амалга оширилиши бўйича тегишли ёзувлар амбулатор карталарда белгиланган тартибда қайд қилиб борилади.
  38. Шунингдек, шифокорнинг бириктирилган худуддаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами ҳажми ва амбулатор қабуллар сони бўйича ҳисоботлар тайёрлашда оила ва худуд паспортлари, шифокорнинг амбулатор қабул журнали, амбулатор карталар ҳамда лаборатория ва функционал диагностика хоналарининг қабул журналлари асос бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
“___” ________2013 йилдаги
№____ буйруғига 2- илова

Амбулатор поликлиника муассасалари (кўптармоқли ва оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари)нинг оила (участка) ҳамширасининг лавозим йўриқномаси

Бирламчи тизимдаги оила (участка) ҳамшираси – “олий ҳамширалик иши”, «умумий амалиёт ҳамшираси», «фельдшер», “тиббиёт ҳамшираси”, «акушерка» касбий йўналишлари бўйича махсус тиббий маълумотга эга бўлган ёки «умумий амалиёт ҳамшираси» дастури бўйича дипломдан кейинги ихтисослигини муваффақиятли ўтган дипломли мутахассисдир.

Оила ҳамшираси иш фаолиятида бириктирилган аҳолига, жинси ва ёшидан қатъий назар бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва карантин, ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларни олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказади.

Оила ҳамшираси умумий амалиёт шифокори билан хамкорликда ва ўзи мустақил равишда УАШнинг бевосита назорати остида фаолият юритади.

Оила ҳамшираси ўз иш фаолиятида ташкилий-услубий масалалар бўйича бевосита назорат қилувчи УАШга, махсус ҳамширалик иши масалалари бўйича – бош, катта ҳамшира/фельдшерга, умумий масалалар бўйича эса муассаса раҳбарига бўйсинади.

Оила ҳамшираси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги директив ва меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги буйруқлари, меъёрий хужжатлари, санитария қоида ва йўриқномалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят бошқармалари, худудий ва махаллий органларнинг буйруқлари, муассасанинг ички буйруқ ва кўрсатмаларига, шунингдек мазкур Низомга асосан ўз фаолиятини амалга оширади.

Оила ҳамширасини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш амалдаги меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда, муассаса раҳбари томонидаи амалга оширилади.

Оила ҳамширасининг лавозим вазифалари

Оила ҳамшираси ўз ваколати доирасида УАШ билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  1. Бириктирилган аҳолига, барча оила аъзоларига касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ишлари бўйича тиббий ёрдам кўрсатади;
  2. Ҳомиладор ва чилла давридаги аёллар, фертил ёшидаги аёллар, эмизикли аёллар, 18 ёшгача бўлган болалар, янги туғилган чақалоқлар кўригини хонадонларда ўтказади;
  3. Оила ҳамшираси махалла фаоллари ва ижтимоий ходимлар билан хамкорликда ёлғизлар, қариялар, ногиронлар, сурункали касалликлари бўлган беморлар кўригини хонадонларда ўтказиб, тиббий ёрдам кўрсатади;
  4. Юқумли ва сурункали касалликларни эрта аниқлаш мақсадида профилактик ва мақсадли тиббий кўрикларда ҳамда бириктирилган аҳолининг, биринчи навбатда болалар, ўсмирлар, туғиш ёшидаги аёллар, сурункали беморлар ва декретив контингентнинг умумий диспансеризациясида иштирок этади;
  5. Хизмат кўрсатиш доирасидаги аҳоли орасида шикастланиш, ногиронлик, бахтсиз ҳолатларнинг олдини олиш ва камайтириш бўйича тадбирларда қатнашади;
  6. Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши комплекс чора тадбирлар ўтказиш: профилактик эмлашлар, бириктирилган ҳудуд ва уй хўжаликлари санитар ҳолатини умумий назорати, аҳоли орасида эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаб туришда фаол иштирок этади;
  7. Аҳолини санитария-гигиена талабларига риоя қилиш, тўғри (рационал) овқатланишни тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш, шу жумладан, ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, оилани оқилона режалаштириш ва исталмаган хомиладорликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказади.
  8. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, жумладан юқумли, сил, тери-таносил касалликлари, хавфли ўсмалар, қандли диабет, ОИВ/ОИТС касалликлари ва гиёхвандликка қарши курашиш бўйича даволаш-профилактика чора-тадбирларини ўтказишда қатнашади;
  9. Бемор ҳуқуқларини, шу жумладан, ошкор қилиб бўлмайдиган ва бемор тўғрисидаги тиббий маълумотларни сақлайди;
  10. Тиббий ҳисоб-китоб ва ҳисоботга оид ҳужжатларнинг тасдиқланган шаклларини ўз вақтида ва сифатли юритади.
  11. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатлари асосида санитария-гигиена, асептика ва антисептика қоидаларига, эмлашдан кейинги асоратлар, вирусли гепатитлар, ОИВ инфекцияси ва бошқа паразитар ҳамда юқумли инфекцияларни олдини олиш чораларига риоя қилади.
  12. Вакцина ва дори-дармонларни сақлаш, ташишни музлатгич занжирига риоя қилган ҳолда амалга оширади.
  13. Аҳолини, жумладан болаларни миллий эмлаш жадвали ва эпидемик кўрсатма асосида хавфсиз эмлашни амалга оширади.
  14. Участка ҳудудидаги ахолини руйхатга олишни амалга оширарди;
  15. Тиббий асбоб анжомларни дезинфекция, стерилизация ва утилизация қилиш қоидаларини билиши керак.

Оила ҳамширасининг асосий кўникмалари:

Турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш, юқумли ва ноинфекцион касалликларни олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида санитария тарғибот ишларни олиб боради.

Болалар саломатлигини муҳофаза қилишда:

  • чилла давридаги чақалоқнинг физиологик ҳолатларини баҳолаш (вазни, бўйи, физиологик мослашуви, унинг парвариши);
  • 2 ёшгача бўлган даврда тана вазнини ўлчаш;>
  • боланинг бўй узунлигини ўлчаш;
  • бош ва кўкрак айланасини ўлчаш;
  • олинган ўсиш кўрсаткичларини баҳолаш;
  • асаб тизимининг ҳолатини баҳолаш;
  • тери эластиклигини аниқлаш;
  • тери ва шиллиқ қаватларини парваришлаш;
  • сезги аъзоларининг ҳолатини баҳолаш;
  • эндокрин тизимининг ҳолатини баҳолаш;
  • нафас олиш сонини хисоблаш;
  • пульс тезлигини хисоблаш;
  • АБни ўлчаш;
  • периферик лимфа тугунларини пайпаслаш ва баҳолаш;
  • овқат хазм қилиш тизимининг ҳолатини баҳолаши (қусиш, ич келиши, қорин дам бўлиши);
  • оғиз бўшлиғини кўздан кечириш;
  • қоринни пайпаслаш;
  • сийдик чиқариш тизимининг ҳолатини баҳолаш;
  • эмланиш ҳолатига бахо бериш;
  • шифокор тавсиясига кўра муолажаларни бажариш.

Оналик ва болаликни мухофазаси бўйича:

  • ташқи жинсий аъзоларни кўздан кечириш;
  • қиндан суртма олиш;
  • чаноқнинг ташқи ўлчамларини ўлчаш.
  • контрацептивлардан фойдалан иш бўйича маслаҳатлар бериш;
  • аёл организмида ҳомиладорлик туфайли рўй берадиган физиологик ўзгаришлар ҳақида ва хавфли белгилар ҳақида 3 ойда 1 марта маълумот бериш;
  • ҳомиладорлик белгиларини ва муддатини аниқлаш;
  • ҳомиладорлик даври гигиенаси ва унинг хусусиятлари;
  • ўсмирлардаги ҳомиладорлик асоратлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • туққан аёлни шахсий гигиенага ўргатиш;
  • чақалоқларни эркин йўргаклаш;
  • чақалоқларни эмизишга ёрдам бериш;
  • экстрагенитал касалликлари бор ҳомиладорларни патронаж қилиш;
  • климактерик давр ҳақида тушунча бериш;
  • шифокор тавсиясига кўра муолажаларни бажариш.

    Қариялар саломатлигини муҳофазаси бўйича:

    • ҳаётий кўрсаткичларни ўлчаш (пульсни санаш, артериал босимни ўлчаш, нафас маромини санаш);
    • қарияларга ҳаракатланиш ҳавфсизлигини ўргатиш;
    • шифокор тавсиясига кўра муолажаларни бажариш;
    • турли фаоллик ҳолатидаги қарияларда гигиеник талабларга риоя қилишни ўргатиш;
    • ётоқ яраларнинг олдини олишни ва парвариш қилиш бўйича маслаҳат бериш;
    • кекса беморларга буюрилган дори дармонларни белгиланган вақтида қабул қилишга ўргатиш;
    • сезги аъзоларини фаолиятини кузатиш;
    • депрессив ҳолатдаги бемор кузатуви бўйича қариндошларга маслаҳат бериш;
    • қарилик олди ва қарилик деменцияси бор беморларни кузатиш бўйича қариндошларга маслаҳат беришни;
    • терминал даврдаги қарияларни парваришлашни ва уларнинг яқинларига психологик ёрдам бериш.

    Махалла фаоллари, боғча, мактаб ва ўрта махсус коллежлари билан хамкорликда ахоли саломатлигини мухофаза қилишда қуйидагиларга амал қилинади:

    • объектларга тасдиқланган жадваллар асосида ташриф буюришни режалаштириш;
    • саломатлик ва ҳамширалик парваришидаги муаммоларни аниқлаш;
    • ахоли ва беморлар билан юқумли ва бошқа касалликлар бўйича суҳбатлар ўтказиш;
    • аҳоли орасида диспансер кўригини ўтказишда қатнашиш;
    • санитария-гигиена қоидалари бўйича суҳбат ўтказиш;
    • жамоада соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш;
    • касалликнинг олдини олиш мақсадида жамоада диспансер кўригида иштирок этиш ва тарғибот ишларини олиб бориш;
    • оила ҳақида маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш;
    • балоғатга етмаган қизлар ва аёллар ўртасида учрайдиган касалликларни олдини олиш тадбирларда иштирок этиш;
    • исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, замонавий контрацептив воситаларини қўллаш бўйича тавсиялар бериш;
    • карантин ва ўта ҳавфли юқумли инфекциялар пайдо бўлганда санитария-эпидемияга қарши тадбирларда иштирок этиш;
    • аҳолининг руҳий саломатлигини сақлаш бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш;
    • инфекция ўчоғида ўтказиладиган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

    Оила ҳамширасииииг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

    Оила ҳамшираси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    Муассаса раҳбари ва умумий амалиёт врачи, катта ҳамшира/фельдшерга меҳнатни ташкил этиш, зарур дори-дармон воситалари, асбоб-ускуналар, тиббиётга оид буюмлар билан таъминлаш масалалари бўйича, шунингдек ўз ваколати доирасида аҳолига кўрсатиладиган даволаш-профилактика ёрдамини яхшилаш масалалари бўйича таклифлар бериш.

    Оила ҳамшираси бириктирилган худудда даволаш-профилактика ва ташкилий масалалар бўйича йиғилишлар (мажлислар)да иштирок этади.

    Ҳудуддаги УАШга бириктирилган битта иш ўрнига (ставка) эга ҳамшира томонидан бир иш кунида 6 та хонадонда фаол қатнов (1 хафтада 36 ва 1 ойда 144 қатнов) амалга.

    Ҳамшира бириктирилган аҳоли ўртасида ҳар ойда долзарб мавзулар бўйича 1 ойда 8 та сухбат ўтказади.

    Ҳамшира қатнов вақтида муолажаларни бажариш, тиббий кўрикка чақириш, эмлашдан кейинги ҳолатни назорат қилиш, обсервацион тадбирларни амалга оширади.

    Ҳамшира бажарган тадбирларини «участка (оила) ҳамширасининг кундалик фаолияти» журналига қайд қилади ва кун якунида амалага оширилган ишлар сарҳисоб қилиб борилади.

    Ўз касбий билим ва кўникмаларини ўз устида узлуксиз ишлаш, соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курслари ва семинарларда, шунингдек  малака ошириш курсларида иштирок этиш такомиллаштириш.

    Ўз малака тоифасига муносиблигини тасдиқлаш учун ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтиш.

    Оила ҳамширасининг жавобгарлиги

    Бириктирилган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш натижасида, ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида муассаса фаолиятига ёки бириктирилган ҳудуддаги беморлар соғлиғига зарар етказган ҳолатларида;

    Тиббий жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва ишчи холатида сақлашда, УАШнинг кўрсатмаларига асосан дори-дармонлардан тўғри фойдаланишда ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишда;

    “участка (оила) ҳамшираси фаолиятини қайд қилиш” журналини ўз вақтида ва тўғри тўлдирилишига жавобгардир.


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
“___” ________2013 йилдаги
№____ буйруғига 3- илова

___________вилояти ______________ туманидаги ______________ МФЙ даги хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолати ва мавжуд муаммолари бўйича маълумот

-
Саволлар Жавоблар
 
Жаъми хонадонлар сони  
 
Шундан кўрилган хонадонлар сони  
I Хонадонларда инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи омиллар мавжудлиги
- Атроф муҳитни ифлосланишига сабаб бўлаётган хонадонлар сони  
- Ёритиш тизимида муаммолар бор хонадонлар сони  
- Иситиш тизимида муаммолар бор хонадонлар сони  
- Тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар бор хонадонлар сони  
- Иссиқ ошхонаси мавжуд  бўлмаган хонадонлар сони  
- Душ (ҳаммом) мавжуд бўлмаган хонадонлар сони  
- Болалар учун алохида ётиш, дарс тайёрлаш учун хона ажратилмаган хонадонлар сони  
II. Репродуктив ва болалар саломатлигини мухофаза қилишда муаммолар мавжудлиги
- 1 ёшгача болалар саломатлигида муаммо бор хонадонлар сони  
- Ногирон бола бор хонадонлар сони  
- 15-16 ёшдаги ўсмирлар орасида ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони  
- 35 ёшдан юқори ёшдаги аёлларда ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони  
- 4 ва ундан кейинги ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони  
- Патологик ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони  
-1 йил орасидаги туғруқ ҳолати бор хонадонлар сони  
- Исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш бўйича контрацепциядан бош тортаётган туғиш ёшидаги аёллар бор хонадонлар сони  
- Профилактик эмлашдан бош тортаётган хонадонлар сони  
III. Беморларни аниқлаш ва соғломлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар
- Муддатида текширилмаган меҳнат мигрантлари бор хонадонлар сони  
- Муддатида текширилмаган жазони ўташ жойидан озод этилганлар бор хонадонлар сони  
- Ўзгалар парваришига муҳтож бемор фуқаролар бор хонадонлар сони  
- Ёлғиз яшовчи фуқаролар хонадони сони  
- Руҳий номутаносиб оилалар бор хонадонлар сони  
- Онкологик беморлар бор хонадонлар сони  
- Эндокрин, жумладан гормонга моил қандли диабет бемор бор хонадонлар сони  
- Сил касаллиги билан касалланган хонадонлар сони  
- Шундан оилавий сил ҳолатлари  
IV. Соғлом турмуш тарзини юритиш
- Спорт билан мунтазам шуғулланувчилар бор хонадонлар сони  
- Зарарли одатлардан ҳоли хонадонлар сони  
- Жумладан, тамаки  
- Алкоголь  
- Бошқалар  
- Санитария тарғибот тадбирларида фаол иштирок этувчи оилалар сони  
- Соглом турмуш тарзи юритиш бўйича ибратли оилалар сони  
V. Оилалар рейтинги
- Соглом оилалар (сони ва %)  
- Касаллик юзага келиш хавфи бор оилалар (сони ва %)  
- Сурункали касаллиги бор оилалар (сони ва %)  
- 1 та ундан кўп ногирон бор оилалар (сони ва %)  

Йиғма маълумотларга муаммолар аниқланган хонадонларнинг манзиллари кўрсатилган рўйхат илова тарзида тегишли чора кўриш учун ДПМ раҳбари томонидан “маҳалла” фонди жамғармасига тақдим қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
“___” ________2013 йилдаги
№____ буйруғига 4- илова

___________вилоятидаги хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш натижалари ва мавжуд муаммолар бўйича маълумот

Саволлар

туманлар

Вилоят бўйича

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жаъми хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан кўрилганлари

 

 

 

 

 

 

 

 

I.                   Хонадонларда инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи омиллар мавжудлиги

 

Атроф муҳитни ифлосланишига сабаб бўлаётган хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёритиш тизимида муаммолар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иситиш тизимида муаммолар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иссиқ ошхонаси мавжуд  бўлмаган хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Душ (хаммом)  мавжуд бўлмаган хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Болалар учун алохида ётиш, дарс тайёрлаш учун хона ажратилмаган хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

II. Репродуктив  ва болалар саломатлигини мухофаза қилишда муаммолар мавжудлиги

 

1 ёшгача болалар саломатлигида муаммо бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ногирон бола бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

15-16 ёшдаги ўсмирлар орасида ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

35 ёшдан юқори ёшдаги аёлларда ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4 ва ундан кейинги ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Патологик ҳомиладорлик  ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1 йил орасидаги  туғруқ ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш бўйича контрацепциядан бош тортаётган  туғиш ёшидаги аёллар  бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Профилактик эмлашдан бош тортаётган хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

III. Беморларни аниқлаш ва соғломлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар

 

Муддатида текширилмаган меҳнат мигрантлари бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муддатида текширилмаган жазони ўташ жойидан озод этилганлар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзгалар парваришига муҳтож  бемор фуқаролар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёлғиз яшовчи фуқаролар хонадони сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Руҳий  номутаносиб оилалар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Онкологик беморлар  бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Эндокрин, жумладан  гормонга моил қандли диабет бемор бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Сил касаллиги билан касалланган хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Шундан оилавий сил ҳолатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

IV. Соғлом турмуш тарзини юритиш

 

Спорт билан мунтазам шуғулланувчилар бор  хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Зарарли одатлардан ҳоли хонадонлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, тамаки

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Алкоголь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошқалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Санитария тарғибот тадбирларида фаол иштирок этувчи оилалар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Соглом турмуш тарзи юритиш бўйича ибратли оилалар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

V.  Оилалар рейтинги

 

Соглом оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Касаллик юзага келиш хавфи бор оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сурункали касаллиги бор оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 1 та ундан кўп ногирон бор оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

 

 

 

 

VI.  Ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида

 

Муаммолар юзасида “ Маҳалла” фонди жамғармасига мурожаатлар сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муаммоларни бартараф қилиш бўйича “Маҳалла” фонди жамғармаси  томонидан кўрсатилган ёрдам сони

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тиббий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ижтимоий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Моддий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маънавий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошқа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳеч қандай чора кўрилмаган ҳолатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

Саволлар

туманлар

Вилоят бўйича

Жаъми хонадонлар сони

 

 

 

 

Шундан кўрилганлари

 

 

 

 

Хонадонларда инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи омиллар мавжудлиги

Атроф муҳитни ифлосланишига сабаб бўлаётган хонадонлар сони

 

 

 

 

Ёритиш тизимида муаммолар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Иситиш тизимида муаммолар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Иссиқ ошхонаси мавжуд  бўлмаган хонадонлар сони

 

 

 

 

Душ (хаммом)  мавжуд бўлмаган хонадонлар сони

 

 

 

 

Болалар учун алохида ётиш, дарс тайёрлаш учун хона ажратилмаган хонадонлар сони

 

 

 

 

Репродуктив  ва болалар саломатлигини мухофаза қилишда муаммолар мавжудлиги

1 ёшгача болалар саломатлигида муаммо бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Ногирон бола бор хонадонлар сони

 

 

 

 

15-16 ёшдаги ўсмирлар орасида ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

35 ёшдан юқори ёшдаги аёлларда ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

4 ва ундан кейинги ҳомиладорлик ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Патологик ҳомиладорлик  ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

1 йил орасидаги  туғруқ ҳолати бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш бўйича контрацепциядан бош тортаётган  туғиш ёшидаги аёллар  бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Профилактик эмлашдан бош тортаётган хонадонлар сони

 

 

 

 

Беморларни аниқлаш ва соғломлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар

Муддатида текширилмаган меҳнат мигрантлари бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Муддатида текширилмаган жазони ўташ жойидан озод этилганлар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Ўзгалар парваришига муҳтож  бемор фуқаролар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

Ёлғиз яшовчи фуқаролар хонадони сони

 

 

 

 

 Руҳий  номутаносиб оилалар бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 Онкологик беморлар  бор хонадонлар сони

 

 

 

 

 Эндокрин, жумладан  гормонга моил қандли диабет бемор бор хонадонлар сони

 

 

 

 

  Сил касаллиги билан касалланган хонадонлар сони

 

 

 

 

 Шундан оилавий сил ҳолатлари

 

 

 

 

Соғлом турмуш тарзини юритиш

Спорт билан мунтазам шуғулланувчилар бор  хонадонлар сони

 

 

 

 

Зарарли одатлардан ҳоли хонадонлар сони

 

 

 

 

Жумладан, тамаки

 

 

 

 

Алкоголь

 

 

 

 

Бошқалар

 

 

 

 

Санитария тарғибот тадбирларида фаол иштирок этувчи оилалар сони

 

 

 

 

Соглом турмуш тарзи юритиш бўйича ибратли оилалар сони

 

 

 

 

  Оилалар рейтинги

Соглом оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

Касаллик юзага келиш хавфи бор оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

Сурункали касаллиги бор оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

 1 та ундан кўп ногирон бор оилалар (сони ва %)

 

 

 

 

Ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликдаги фаолият натижалари

Муаммолар юзасида “ Маҳалла” фонди жамғармасига мурожаатлар сони

 

 

 

 

Муаммоларни бартараф қилиш бўйича “Маҳалла” фонди жамғармаси  томонидан кўрсатилган ёрдам сони

 

 

 

 

Шундан

 

 

 

 

Тиббий

 

 

 

 

Ижтимоий

 

 

 

 

Моддий

 

 

 

 

Маънавий

 

 

 

 

Бошқа

 

 

 

 

Ҳеч қандай чора кўрилмаган ҳолатлар