UZ RU

Тошкент шахрида “Ҳаёт учун” хайрия форум-марафони ўтказишда иштирок этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекс мажлисининг 2013 йил 20 мартдаги 65-сонли баёнининг ( 2013 йил 20 мартдаги 07-07/55-9-сонли) ижросини таъминлаш мақсадида:

1. 2013 йил 25 апрель куни Тошкент шахрида “Ҳаёт учун!” хайрия футбол учрашуви ва 28 апрель куни “Ҳаёт учун” хайрия форум-марафони ўтказилиши ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Ҳаёт учун” хайрия форум-марафонини ўтказиш жойи: Абдулла Қодирий кўчаси, 3 км масофадаги майдон.

Старт: А.Қодирий ва Шаҳрисабз кўчалари кесишиши (мўлжал Ўрда).

Финиш: Эски ҳайвонат боғи.

Ўтказиш вақти: 2013 йил 28 апрель соат 16.00 да

3. “Ҳаёт учун” хайрия форум-марафонига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўкув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш (Д.Б. Миразимов) Бош бошқармалари, Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига (Д.М.Сабиров), Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасига (Б.О.Мамажонов) юклатилсин.

4. “Ҳаёт учун” хайрия форум-марафони иштирокчилари учун ўринлар тақсимотини 1- иловага мувофик тасдиқлансин.

5. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Сабировга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган иштирокчилар учун (120 нафар) Тошкент врачлар малакасини ошириш институти меҳмонхонасидан 28-29 апрель кунлари жойлар ажратилсин.

6. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хашимовга:

- хайрия форум-марафони иштирокчилар учун “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”, “Ҳаёт учун”, Кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси билан келишилган ҳолда вазирлик ходимлари учун спорт кийимига (майка) пул маблағлари ажратсин.

7. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.О.Мамажонов:

- 25 апрель ва 28 апрель кунлари тадбир бўлиб ўтадиган жойларда керакли дори-дармонлар ва тиббий асбоблар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ажратилсин ва навбатчиликка малакали тиббиёт ходимлари жалб этилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири, Тошкент шахар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғликни сақлаш бошқармалари бошлиқлар, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:

- 1-иловага мувофик, тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини, кафедра мудирлари ва ходимларни хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан юбориш юклатилсин.

- 1 апрелдан 15 апрелгача майкаларни “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” биносидан ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сотиб олсин ва хайрия форум-марафони иштирокчиларини майкалар билан таъминласин.

- иштирокчилар рўйхати (Ф.И.Ш., эгаллаган лавозими кўрсатилсин) Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига жорий йилнинг 16 апрелига қадар тақдим этилсин.

9. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

ВазирА.В.Алимов
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2012 йил «___» апрелдаги _____сонли фармойишига 1-илова

“Ҳаёт учун” хайрия форум-марафони иштирокчилари учун ўринлар
Т А Қ С И М О Т И

2013 йил 28 апрель 16.00да
 
МуассасаларУринлар
1. Коракалпогистон Республикаси Онкология диспансери 10
2 Хоразм вилояти Онкология диспансери 10
3 Сурхандарё вилояти Онкология диспансери 10
4 Кашкадарё вилояти Онкология диспансери 10
5 Бухоро вилояти Онкология диспансери 10
6 Навоий вилояти Онкология диспансери 10
7 Самарканд вилояти Онкология диспансери 10
8 Жиззах вилояти Онкология диспансери 10
9 Сирдарё вилояти Онкология диспансери 10
10 Андижон вилояти Онкология диспансери 10
11 Наманган вилояти Онкология диспансери 10
12 Фаргона вилояти Онкология диспансери 10
13 Тошкент вилояти Онкология диспансери 20
14 Тошкент шахар Онкология диспансери 30
15 Тошкент Тиббиёт Академияси 100
16 Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти 100
17 Тошкент врачлар малакасини ошириш институти 100
18 Тошкент Фармацевтика институти 40
19 РИ Акушерлик ва гинекология ИАТМ 30
20 Республика Онкология илмий маркази 50
21 РИ Дерматология ва венерология ИАТМ 30
22 РИ Эндокринология ИАТМ 30
23 РИ Фтизиатрия ва пульмонология ИАТМ 30
24 РИ Терапия ва тиббий тиклаш ИАТМ 30
25 РИ Педиатрия ИАТМ 30
26 РИ кўз микрохирургияси маркази 30
27 Республика Кардиология Илмий маркази 30
28 РИ Урология маркази 30
29 РШТЁИМ 100
30 Гематология ва қон қуйиш ИТИ 30
31 Травматология ва ортопедия ИТИ 30
32 Вирусология ИТИ 30
33 Эпидемиология,микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ 30
34 Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ 30
35 Нейрохирургия илмий маркази 30
36 В.Вохидов номли РИХМ 30
37 ТошПТИ клиникаси 30
38 1-сонли Республика клиник шифохонаси 30
39 ТТА нинг 1-клиникаси 30
40 ТТА нинг 2-клиникаси 30
50 ТТА нинг 3-клиникаси 30
51 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 70
52 Тошкент шаҳри 300
 
Жами: 1660
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошкармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ