UZ RU

Тошкент шаҳрида «Инсон ва дори дармон” мавзусида конгресс ўтказиш тўғрисида

Тошкент шаҳрида «Инсон ва дори дармон”
мавзусида конгресс ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 22 январь кунидаги «Ўзбекистон Республикасида 2013 йилда халқаро ва Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўгрисида”ги 25-ф сонли Фармойиши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

  1. 1. 2013 йил 4-5 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Инсон ва дори дармон” мавзусида конгресс ўтказилсин.
  2. Конгрессга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиқов) ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига (Д.М.Сабиров) юклатилсин.
  3. «Инсон ва дори дармон” мавзусидаги конгресс дастурини 1-илова;
    - ташкилий қўмитa таркибини 2-илова;
    - ишчи комиссия таркибини 3-илова;
    - ўринлар тақсимотини 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Сабировга:
    - конгресс иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин;
    - сертификатларни тайёрлаш ва конгресс қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин;
    - конгрессни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
  5. Конгресс ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.
  6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига ва уларнинг филиаллари директорларига илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:
    - 4-иловага мувофиқ, конгресс ишида қатнашиш учун кардиолог,терапевт, эндокринолог, пульмонолог, педиатр, гастроэнтеролог, невропатолог, уролог, умумий амалиёт врачлари ва бошқа мутахассисларни, мавзуга тегишли йўналишдаги кафедралар мудирлари ва ходимларини сафарбар этиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплансин.
  7. Мазкур фармойиш ижросини назорати Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»__________даги
сонли фармойишига 1-илова

“Инсон ва дори дармон” мавзусидаги конгресс
ДАСТУРИ

  1. Ички касалликлар клиникаси, ташҳиси ва даволашнинг долзарб муаммолари.
  2. Клиник гастроэнтерология: назариядан амалиётга.
  3. Клиник пульмонология: беморларни даволашни оптималлаштириш.
  4. Кардиология: клиник тавсиялар ва стандартлар.
  5. Клиник практикада бетта-блокаторларнинг қўлланилиши.
  6. Неврологияда юқори технологиялар.
  7. Клиник эндокринологияда замонавий ютуқлар.
  8. Урология: сийдик йўли касалликларида кенгайтирилган фитотерапия ёрдамида даволаш.
  9. Педиатрлар учун янги клиник тавсиялар.
    Когресс доирасида саттилет симпозиумлар ўтказилади.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»__________даги
сонли фармойишига 2-илова

“Инсон ва дори дармон” мавзусидаги конгресс ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ

Раис:
А.А.Худаяров Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосарлари:
Ш.Э. Атаханов Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи
Д.Б.Миразимов Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи
Аъзолар:
И.Р. Мавлянов ССВнинг илмий тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш бўлимининг раҳбари
Д.М.Сабиров Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ректори
А.Э.Сидиқов Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти
Х.А.Акилов Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти проректори
Л.Х. Мусаджонова Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси
Ф.Ч.Санаев ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Хамрабаева Ф.И. ТошВМОИ терапия факультети декани
Алиджанов Ф.Б. ТошВМОИ хирургия факультети декани
Мухамедова Х.Т. ТошВМОИ педиатрия факультети декани
Мавлян-Ходжаев Р. ТошВМОИ УАШ факультет декани
Халимбетов Г.С. ТошВМОИ фан сектори бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»__________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Инсон ва дори дармон” мавзусидаги конгресс ўтказиш бўйича ишчи комиссиялар
ТАРКИБИ

1. Когресс маърузалари, дастури ва сертификатларни тайёрлаш бўйича комиссия
Раис: Акилов Х.А. ТошВМОИ ўқув ишлари бўйича проректор
Аъзолар: Хамрабаева Ф.И. ТошВМОИ терапия факультети декани
Алиджанов Ф.Б. ТошВМОИ хирургия факультети декани
Халимбетов Г.С. ТошВМОИ Касаба уюшмаси раиси
2. Конгресс ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси
Раис: Санаев Ф.Ч. ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Аъзолар: Хамрабаева Ф.И. ТошВМОИ терапия факультети декани
Маматова Н.М. ТошВМОИ кафедра доценти
3. Зал ва фойени тайёрлаш комиссияси:
Раис: Уринов З.Т. ТошВМОИ мамурий хужалик булими бошлиғи
Аъзолар: Мавлян-Ходжаев Р. ТошВМОИ факультет декани
Халимбетов Г.С. ТошВМОИ Касаба уюшмаси раиси
4. Конгресс қатнашчиларини рўйхатга олиш бўйича комиссия ва котибият:
Раис: Мухамедова Х.Т. ТошВМОИ педиатрия факультети декани
Аъзолар: Хасанова Х.Д. ТошВМОИ клиник ординатура декани
Ша-Ахмедова Л.Р. ТошВМОИ илмий ишлар бўлими инспектори
5. Конгресс қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:
Раис: Халимбетов Г.С. ТошВМОИ Касаба уюшмаси раиси
Аъзолар: Уринов З.Т. ТошВМОИ мамурий хужалик булими бошлиғи
Мавлян-Ходжаев Р. ТошВМОИ факультет декани
6. Конгресс қатнашчиларини кутиб олиш, жой билан таъминлаш ва рўйхатга олиш бўйича комиссия:
Раис: Уринов З.Т. ТошВМОИ мамурий хужалик бўлими бошлиғи
Аъзолар: Халимбетов Г.С. ТошВМОИ Касаба уюшмаси раиси
Хамрабаева Ф.И. ТошВМОИ терапия факультети декани
Шамансуров Ш.Ш. ТошВМОИ кафедра мудири
7. Конгрессни маблағ билан таъминлаш ва ҳомийлар билан ишлаш комиссия:
Раис: Сабиров Д.М. ТошВМОИ ректори
Аъзолар: Атаходжаева Ф.Т. ТошВМОИ бош бухгалтери
Халимбетов Г.С. ТошВМОИ Касаба уюшмаси раиси
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»__________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Инсон ва дори дармон” мавзусидаги конгресс қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

Муассасалар Ўринлар
1 МДХ давлатлари 35
Қорақолпоғистон Республикаси 4
2 Тошкент ПТИ институти Нукус филиали 1
3 Андижон вилояти 4
4 АндДавТИ 4
5 Бухоро вилояти 4
6 БухТИ 4
7 Жиззах вилояти 4
8 Қашқадарё вилояти 4
9 Навои вилояти 4
10 Наманган вилояти 4
11 Самарқанд вилояти 10
12 СамДавТИ 4
13 Сурхондарё вилояти 4
14 Сирдарё вилояти 4
15 Хоразм вилояти 4
16 ТМАнинг Урганч филиали 1
17 Фарғона вилояти 4
18 Тошкент вилояти 20
19 Тошкент шахри 50
20 Тошкент Тиббиёт академияси 20
21 ТошПИ 10
22 ТошВМОИ 30
23 РШТЁИМ 15
24 РИКМ 4
25 РИ Терапия ва тиббий реабилитация ИАТМ 8
26 ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар 40
ЖАМИ 300

Эслатма: Ўтказиш жойи: “Туркистон саройи” (Навоий кўчаси 2-уй), рўйхатдан ўтказиш 8.00да,бошланиш вақти соат 9.00да

Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ