Буйруқ №1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақаш вазирлигининг 2012 йил 5 январ 1-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ
2013 йил 5 январ № 1
Тошкент ш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақаш
вазирлигининг 2012 йил 5 январ 1-сонли
буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрел кунидаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 1096-сонли ва 2009 йил 1 июл кунидаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ 1144-сонли қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўламини ошириш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу борадаги 2012 йил 5 январдаги 1-сонли буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида
БУЮРАМАН
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 5 январдаги 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган 1-8 иловалари бекор қилинсин.
2. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш Марказий штаби янги тузилмаси ва таркиби 1-иловага;
- аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш Марказий ва регионал штаблари ишчи гуруҳлари таркиби 2- ва 3-иловаларга;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрел кунидаги ПҚ1096-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига бириктирилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий ҳаракатдаги ишчи гуруҳи таркиби 4-иловага;
- аҳолига, жумладан туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш ва намунали ҚВП яратиш мақсадида ҳудудларга бириктирилган тиббиёт олий ўқув юртлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш интститути, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари рўйхати 5-иловага;
- намунали қишлоқ врачлик пунктларини барпо қилишни давом эттириш бўйича бириктирилган тиббиёт олий ўқув юртлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлар рўйхати 6-иловага;
- туғруққа ёрдам тизими фаолиятига доир ойлик тезкор (1-10б жадвал) ва йиллик (11-16 жадвал) маълумотлар ҳисоботи 7-иловага;
- фертил ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталигини ўтказиш тадбири 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорларига;
- тиббиёт олий ўқув юртлари ва марказларнинг профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларни бириктирилган ҳудудларга иловада тасдиқланган жадвалга асосан, амалий ёрдам кўрсатишга юборилишини ва жойларда самарали фаолият юритишини ҳамда улар томонидан марказий штабга бериладиган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш юклатилсин.
- Намунали қишлоқ врачлик пунктларини барпо қилиш бўйича ишлар давом эттирилсин ва амалга оширилган ишлар ҳисоботи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ДПЁТББга ҳар ойнинг 25-санасига қадар топширилиши таъминлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят ССБ бошлиқларига;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрел кунидаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ 1096-сонли ва 2009 йил 1 июл кунидаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ 1144-сонли қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгайтирилсин.
- “Обод турмуш” йилида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш борасида ташвиқот ва тарғибот ишлари оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда олиб борилсин.
- Вилоят перинатал марказлари ва туғруқ комплексларида фаолият кўрсатаётган акушер-гинекологларни оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктлари худудларидаги аҳолига кўрсатаётган амалий-услубий ёрдам тизими такомиллаштирилсин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ИваМБТБ бошқармаси бошлиғи Б.А.Ҳошимов ва БХваХ бўлими бошлиғи Х.С.Файзуллаевларга:
- Вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларнинг ҳудудларга хизмат сафарига чиқиши билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларининг молиявий манбалари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинсин.
5. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир А.В. Алимов