UZ RU

Буйруқ №475

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2012 йил 5 декабрь 475

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-700-сон Қарорига биноан соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Соғлиқни сақлаш тизими бошқарув органлари раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси тингловчиларининг 6-та гуруҳидан иборат рўйхати ва ўқиш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин;

2. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:

2.1 Тасдиқланган ўқув жадвали асосида бошқарув органлари раҳбарлари рўйхат бўйича ўқув курсида иштирок этиши таъминлансин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқармалари, бошқарма бошлиқлари ва вазирлик қошидаги марказлар директорларига:

3.1 Тингловчиларнинг амалий (семинар) машғулотлари режасига мувофиқ ўқув материаллари тайёрлансин ва уларни юқори савияда ўтказилиши таъминлансин.

4. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Сабировга:

4.1 Соғлиқни сақлаш тизими бошқарув органлари раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.

Ўқув дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ёритиб берилган аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин.

Шунингдек ўқув дастурида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда олиб бораётган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш ишларини янада такомиллаштириш” Дастурини мукаммал даражада тахлил қилиш таъминлансин.

4.2 Тасдиқланган ўқув дастури ва ўқиш жадвали асосида соғлиқни сақлаш тизими бошқарув органлари раҳбарларининг рўйхат бўйича ўқиши ташкиллаштирилиб, улар барча тегишли ўқув материаллар билан таъминлансин.

4.3 Ўқиш 2013 йил 14 январдан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш, молиялаштириш ва бошқариш кафедрасида амалга оширилсин.

4.4 Ўқишга келган барча тингловчилар Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ётоқхонасидан турар жой билан таъминлансин.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяровнинг зиммасига юклатилсин.

ВАЗИР А.В.АЛИМОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

5 декабрь 2012 йилдаги

№ 475 - сонли буйруғига

илова

Ўқув курси тингловчиларининг рўйхати ва ўқиш жадвали

Гуруҳлар таркиби

Ўқиш жадвали

1.

ҚР соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССБ бошлиқлари.

-

14-19.01.2013

2.

ҚР соғлиқни сақлаш вазирининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари,

-

21-26.01.2013

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг ҚР, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўйича бошлиқлари.

3.

ҚР соғлиқни сақлаш вазирининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССБ бошлиқларининг умумий ва иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосарлари,

-

28.01-02.02.2013

ҚР, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ДСЭНМ бош врачлари.

-

28.01-02.02.2013

4.

ҚР соғлиқни сақлаш вазирининг, вилоятлар ССБ бошлиқларининг штатдан ташқари ўринбосарлари – РШТЁИМ филиаллари директорлари,

-

04-09.02.2013

ҚР ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

бош врачлари.

-

04-09.02.2013

5.

ҚР соғлиқни сақлаш вазирининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССБ бошлиқларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосарлари,

-

04-16.03.2013

ҚР ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар диагностика марказлари бош врачлари.

-

04-16.03.2013

6.

Тошкент шаҳар ва вилоятлар перинатал марказлари бош врачлари, РИАваГИАТМ Нукус, Наманган, Қарши ва Жиззах филиаллари директорлари,

-

18-30.03.2013

ҚР ва вилоятлар “Она ва бола скрининги” марказлари директорлари.

-

18-30. 03.2013