UZ RU

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 мартдаги “Республика иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2014/2015 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлашни таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 47-сонли мажлис баёнидаги топшириқларни бажариш ҳамда тиббиёт муассасаларида тозалик, ободонлаштириш ва навбатдаги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш мақсадида

БУЮРАМАН :

1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, санитар ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага асосан, мавсумга тайёргарлик борасида тузилган ташкилий режа тадбирлар 2-иловага, инвентаризация натижасида аниқланган, мавсумга тайёргарлик борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси 3-иловага асосан тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, барча вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, тизимдаги олий, ўрта-махсус билим юртлари ва республика тасарруфидаги барча Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарларига:

- жорий йилнинг 15 мартига қадар ҳудудларда жойлашган ҳар бир тиббиёт муассаса объектларини капитал ҳамда жорий таъмирлаш, асосий турдаги ёқилғи ва энергетика ресурслари, айниқса кўмир ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш масалаларини таҳлил қилиш ва натижаси бўйича ижро муддатлари, масъуллар ҳамда молиявий манбалари аниқ кўрсатилган янги тизимли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва идоравий буйруғи билан тасдиқлаш ;

- ҳар бир муассасада куз-қиш мавсумига тайёргарликни тарғиб қилувчи, иссиқликни сақлаш, электр энергияси, газ, сув тежамкорлиги, улардан оқилона фойдаланиш, тозаликка риоя қилиш каби масалаларни ўз ичига олган мурожаатнома ишлаб чиқиб, ҳар бир бинонинг пештахталарига осиб қўйилишини ташкиллаштириш ва жойларда ташвиқот - тарғибот ишлари олиб бориш;

- жорий йилнинг 10 апрелигача газ танқислиги кутилаётган ҳудудлардаги муассасаларда табиий газ ёқилғиси билан иситиладиган қозонлар русумларини ҳамда иссиқлик билан таъминланадиган бино ва иншоотларнинг аниқ ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни техник топшириқ сифатида лойиҳа институтларига тақдим этилишини таъминлаш;

- тегишли лойиҳа институтлари билан биргаликда техник буюртма асосида кўмирда ишлайдиган қозонларга алмаштириш лойиҳа ҳужжатларини (намунавий лойиҳалар асосида) ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминлаш;

- “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси билан биргаликда мавжуд ёритгич лампаларни тежамкорларига ойма-ой алмаштириш бўйича тегишли жадваллар ишлаб чиқиш;

- жорий йилнинг 20 апрелига қадар табиий газ танқислиги кутилаётган ҳудудлардаг и муассасаларнинг иситиш қозоналарини кўмир ёқилғисида ишлашга мослаштириш ёки янгисига алмаштириш юзасидан муассасалар кесимидаги манзилли дастурлар ҳамда ойма-ой жадваллари ишлаб чиқилиб, уларни қўшимча кўмир ёқилғиси билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритилишини таъминлаш;

3. Манзилли дастурга киритилган тиббиёт муассасалардаги қозонларни белгиланган муддатларда кўмир ёқилғисига ўтказиш ишлари бажарилишини таъминлаш учун шахсан биринчи раҳбар жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

4. Вазирликнинг Тиббиёт муассасаларидан комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашев кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишларни жойларда амалда бажарилиши қаттиқ назорат остига олиб, тегишли маълумотларни ишчи комиссияга доимий равишда тақдим этиб борсин.

5. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклатилади.

Вазир : А.Алимов

Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “____” мартдаги-сонли буйруғига
1-илова

Тиббиёт муассасаларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш,санитар ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича вазирликнинг

ИШЧИ ГУРУҲИ ТАРКИБИ
Алимов А.В. - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари.
ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ:
С.С.Сайдалиев - Вазир ўринбосари
Ш.Х.Тиллаев - Вазир ўринбосари
К.К.Мухаммедов - Вазирликнинг Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи
Б.Т.Эргашев - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ТМКФБ бошлиғи
Д.Нурмухаммедов - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ТМКФБ бошлиғи ўринбосари
Киритилди
Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи - Б.Т.Эргашев
Келишилди
Вазирнинг биринчи ўринбосари - А.А.Худаяров
Вазир ўринбосари - С.С.Сайдалиев
Вазир ўринбосари - Ш.Х.Тиллаев
Вазир ўринбосари - Л.Н.Тўйчиев
Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи - Б.О.Хошимов
СЭНББ бошлиғи - К.К.Мухаммедов
Бош юрист консульт - Р.И.Мухаммадиев
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
"_____" март ____-сонли буйруғига
2-илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида 2014-2015 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режаси

Амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар (иш тури) Бажариш Бажаришга масъул Назорати
II. 2014-2015 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари
1 Тизимдаги барча даволаш профилактика муассасаларда раҳбар ходимлардан иборат ишчи гуруҳларни тузиш, ҳудудий мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимларини жалб этган ҳолда бино ва иншоатларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича инвентаризациядан ўтказиш ва унинг натижасида тегишли хулосаларни тайёрлаш. 2014 йил 15 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2 Ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган ҳулосаларни ҳудудий мутасадди ташкилотлар билан келишувдан ўтказиб, бажарилиши лозим бўлган ишларнинг чора-тадбирлар режасини тузиш. 2014 йил 16 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
3 Мазкур иш режалари туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланиб, умумлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг КФБ га тақдим этиш. 2014 йил 17 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
4 “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг худудий ходимлари билан биргаликда даволаш профилактика муассасаларидаги иситиш қозонларини хатловдан ўтказиш (инвентаризация) ҳамда маънавий эскирган иситиш қозонларини аниқлаган ҳолда янги қозонларга алмаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш. 2014 йил 17 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
5 Тизимдаги барча мухандислик тармоқлар (иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув, сув оқова) хатловдан ўтказилиб, таъмирлашга мухтож бўлган қисмини аниқлаш. 2014 йил 15 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
6 Тизимдаги барча муассасалардаги бинолар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, таъмирланишга мухтож бўлган қисмини аниқлаш. 2014 йил 15 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
7 Тизимдаги барча муассасалардаги дераза ва эшик ромлари кўрикдан ўтказилиб таъмирланишга мухтож қисмини аниқлаш. 2014 йил 15 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8 Барча ташқи иссиқлик тармоқларнинг ночор холатга келган изоляция қисмини тиклаш хажмини аниқлаш. 2014 йил 15 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
9 "Уздавэнергоназорат" инспекцияси худудий бўлимлари мутахассислари билан биргаликда муассасалардаги иситиш қозонларини алтернатив ёқилғига мослаштириш лозим бўлган даволаш профилактика муассасаларнинг манзилий рўйхатини тайёрлаш ва талаб этиладиган маблағларни аниқлаган ҳолда тасдиқлаш. 2014 йил 15 апрел Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
10 Ишлаб чиқилган манзилий рўйҳатни умумлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс Фойдаланиш Бошқармасига тақдим этиш. 2014 йил 20 апрел Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
11 Тизимдаги даволаш профилактика муассасаларнинг иситиш тизимларини юқори босим остида ювиш, ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини соз ҳолга келтириш. 2014 йил 1 июл Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
12 Даволаш профилактика муассасаларнинг иситиш тизими тугунларини (теплоузел) ўз вақтида профилактик таъмирлаш ва ўрнатилган тартибда ҳудудий Иссиқлик қуввати корхоналарига топшириш. 2014 йил 1 июл Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
13 Тизимдаги даволаш профилактика муассасаларнинг хожатхоналарни хатловдан ўтказиш, унинг натижасида бажарилиши зарур бўлган иш ҳажмини аниқлаш. 2014 йил 20 март Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
14 “Ўзбеккўмир” ОАЖ билан ва кўмир етказиб бериш дистрибюторлик марказлари билан шартнома тузиш. 2014 йил 1 май Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
15 Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси, “Ўздавнефтегазинспекция” ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари билан биргаликда даволаш профилактика муассасаларнинг қўшимча кўмир ва суюқ ёқилғиларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 2014 йил 1 апрел Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
16 Тизимдаги реанимация, хирургия, туғруқ, гинекология, болалар, тез-тиббий ёрдам бўлимларига эга тиббиёт муассасаларга 100 Квт қувватли захира генераторларини ажратиш учун “Ўзбекэнерго” ДАК ва махаллий хокимликларга таклиф киритиш. 2014 йил 1 апрел Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
17 Тизимдаги даволаш профилактика муассасалардаги мавжуд ёритиш лампаларини инвентаризациядан ўтказиш. 2014 йил 1 апрел Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
18 Ўтказилган инвентаризация натижаларини умумлаштирган ҳолда, шунингдек уларни тежамкор лампаларга ойма-ой амалмаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс Фойдаланиш Бошқармасига тақдим этиш. 2014 йил 10 апрел Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
19 Даволаш профилактика муассасалардаги тежамкор лампаларни алмаштирилиши бўйича мониторингини олиб бориш ва алмаштириш ишларини белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш. 2014 йил 1 август Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ВССБлари, ТТБлари, Тошкент ШССБ раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
"_____" март ____-сонли буйруғига
3-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларни 2014/2015 йиллар куз-қиш даврига
тайёрлаш мақсадида тузилган чора-тадбирлар режаси.

Тадбирлар номи Ўлчов бирлиги Йиллик режа ВИЛОЯТЛАР
Қорақал-
поғистон
Анди-
жон
Бу-
хоро
Жиз-
зах
Қашқа-
дарё
Наман-
ган
На-
воий
Самар-
қанд
Сурхон-
дарё
Сир-
дарё
Тошкент Фар-
ғона
Хоразм Тошкент ш.
Мукаммал таъмирлаш
1. Иссиқлик тармоқлари км
2. Сув тармоқлари км
3. Газ тармоқлари км
4. Қозонхоналар дона
5. Қозонлар дона
6. Касалхоналар дона
Жорий таъмирлаш
7. Иссиқлик тармоқлари км
8. Сув тармоқлари км
9. Газ тармоқлари км
10. Қозонхоналар дона
11. Қозонлар дона
12. Касалхоналар дона
13. Ёритиш лампаларини тежамкор лампаларга алмаштириш дона
14. Иссиқлик тизимини локализация қилиш дона
15. Монан эскирган қозонларни замона- вий қозонларга алмаштириш дона
16. Қозонларни модерни зация қилиш дона
17. Юмшоқ том қисмини таъмирлаш минг м2
18. Шиферлик том қисмини таъмирлаш минг м2
19. Иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш минг м2
20. ГРП ларни текшириш дона
21. Ойна ўрнатиш минг кв.м
Жамғариш
22. Кўмир тн
23. Суюқ ёқилғи тн

Ушбу жадвал ўзгартирилмаган ҳолда жорий йилнинг 17-март куни соат 14-00га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс Фойдаланиш Бошқармасига 8371 268-34-92 ва 268-19-11 телефон рақамлари орқали тақдим этилсин.

ССВ КФБ бошлиғи : Б.Т.Эргашев