UZ RU

МАРКАЗ ҲАҚИДА

Республикада биринчи марта Собиқ Совет Вазирлигнининг 1987 йил 13 мартидаги № 1124 фармойиши билан Тошкент шаҳрида Республика ОИТС диагностика маркази Самарқандда эса ОИТС диагностик лабораторияси ташкил этилди. 1988 йилдан буён республикамизнинг барча бошқарув ҳудудларида ОИТС диагностика лабораториялари ишга туширилди.

Build

1989 йилдан бошлаб ушбу марказ ОИТСга қарши курашиш ва профилактика Республика Марказидея номланди.

ОИТСга қарши курашиш бўйича Республика Марказининг вазифалари қўйидагилардан иборат:

- ОИТС га қарши курашиш бўйича фаолият олиб бораётган ҳудудий марказлар фаолиятининг ташкилий- услубий қўлланмаларини амалга ошириш;

- ОИВ инфекцияси ва унинг таъсирида юзага келувчи касалликларнинг тарқалишидан огоҳ этишга қаратилган профилактик, эпидемик, диагностик, даволаш тадбирларини амалга ошириш;

- ОИВ инфекциясини юқтиришни тезлаштирувчи фаол далилларнини юзага келиши ва баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик изланишларни амалга ошириш;

- ОИВдан зарарланган шахсларга тўғри ташҳис қуйиш бўйича зарурий ва малакали тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш ва уларнинг саломатликларини домий назоратга олиб, меҳнатга лаёқатлигини сақлаш;

- ОИВ/ОИТС ва унинг таъсирида касалланган беморлар ташҳиси ва уни даволашни амалга ошириш билан шуғулланувчи муассасаларга методик ёрдам кўрсатиш;

- Ўзбекистонда фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш ва халқ генофони нуқтаи -назаридан татбиқ этилаётган ОИВ/ОИТС профилактикаси, диагностикаси, давоси бўйича самарали услубларни таҳлил қилиш ва баҳолашни амалга ошириш;

- ОИВ/ОИТС ташҳиси, профилактикаси, давоси бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасида инсон саломатлиги учун зарар келтирмаслик йўлларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларни шакллантириш ва мувофиқ маълумотлар базасини юритиш;

- ОИВ инфекциясини тарқатишга қарши курашиш масаласи бўйича фаолият олиб бораётган тиббий ходимлар ва бошқа мутахассисларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.

Ходимлар салоҳияти

Осмотр больного Проведение иммуноферментного анализа

Иммунофермент таҳлилини олиб бориш бўйича касални тиббий кўрикдан ўтказиш

Марказда 66 нафар шифокор фаолият юритса, улардан 26 нафари олий тоифали; 38 нафари ўрта тоифали тиббий ходимлар бўлса, улардан 15 нафари олий тоифали ҳисобланади.

Марказнинг илмий салоҳияти: 1 нафар профессор, 3 нафар фанлар доктори, 1 нафар доцент, 7 нафар тиббий фанлар кандидати фаолият юритади.

ОИТСга қарши курашиш Республика ва ҳудудий марказлар ҳар томонлама тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан таъминланган.

Асосий илмий ва клиник ютуқлар

2010 йилда ОИВ/ОИТС тарқалишига қарши курашиш бўйча чора-тадбирларни мувофиқлаштириш республика қўмитасининг қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қошида, ОИТС га қарши курашиш Республика Маркази асосида илмий бўлим ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 350 бўйруғи асосида ОИВ/ОИТС соҳасида илмий- тадқиқот ишларини кўриб чиқувчи ва тасдиқловчи илмий-техник қўмитаси ташкил этилди.

Илмий-техник қўмита ташкил этилган даврданоқ тиббиёт фанлари доктори унвони тадқиқоти учун 2 та илмий иш ва тиббиёт фанлари номзоди учун 5 илмий иш тасдиқдан ўтди.

Республика маркази ходимлари томонидан 150 нафар илмий мақолалар, 300 та тезислар нашр қилинган бўлса, 4 та қўлланма ва 10 дан ортиқ услубий фармойишлар ва тавсиялар амалиётга татбиқ этилди.

Ҳар йили илмий-амалий халқаро конференциялар ўтказилмоқда

Охирги 5 йил ичида, Республикада ОИВ ғинфекцияси тарқалишида дозор эпидемиологик назорати бўйича 2 та халқаро ва халқаро мутахассислар иштирокида ташкил этилган маҳаллий конференциялар ташкил этилди. Булар “Ўзбекистон Республикасидги ДПМ ларда инъекция хафсизлиги, шунингдек инъекцияни баҳоловчи жиҳозларни татбиқ этиш”.

“ ОИВ-инфекцияси ташҳиси, профилактикаси ва даволашда замонавий ёндошувлар” мавзуларида ўтказилган конференциялардир.

Марказ мутахассислари мунтазам равишда ўз малакаларини ошириб, маҳаллий ва халқаро миқиёсда ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этиб келмоқдалар.

Охирги беш йилда марказнинг 50 дан ортиқ мутахассислари Республика миқёсида ўтказилган, 12 нафар мутахассис халқаро миқёсда ўтказилган, 15 нафар мутахассислар МДҲ давлатлари бўйича ўтказилган семинарларда иштирок этдилар.

ОИТС Маркази лабораториясини такомиллаштириш бўйича

ПЦР исследование

2010-2011 йилларда ОИТС га қарши курашиш ҳудудий марказларида капитал ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди ва 53 та ҳудудлараро ОИТС ташҳис лабораторияларига умумий суммаси 10млрд.бўлган маблағ ажратилди.

Республика Лабораторияси ва 14 та ОИТСга қарши курашиш ҳудудий Марказлари замонавий ПЦР, оқадиган цитофлюориметрлар билан таъминланган бўлса, 59 та туманлараро лабораториялар иммунофермент анализаторлари билан таъминланган.

Шундай қилиб, давлат бюджетидан 7,5 млрд.сум миқдоридаги маблағ 23 хил ҳар хил диагностик ва даволаш аппаратураларига сарфланди.

ОИТСга қарши курашиш ҳудудий марказларининг замонавий юксак технологияли лаборатория жиҳозлари билан таъминланиши, янги тадқиқотларни ҳаётга татбиқ этилишини яхшилаш лаборатория тадқиқотлари бўйича тақдим этиладиган тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик

ОИТС га қарши курашиш Республика Маркази қўйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда: UNAIDS; UNICEF; UNESCO; UNDP; WHO; USAID; ОИТС, туберкулез ва безгаккага қарши Глобал фонд,.

ОИВ/ОИТС профилактикаси бўйича қўйидаги халқаро ташкилотлар ваколати аниқланди:

WHOWHO ССВ– ОИВ га чалинганларни даволаш, уларга қараш, шунингдек ОИВни онадан болага юқишиини олдини олиш бўйича мутахассисларни ўқитади ва қўллаб қувватлайди..
UNICEFUNICEF ЮНИСЕФ– Ёшлар ва айниқса болалар орасида профилактик дастурларни амалга оширади ва қўллаб қувватлайди.
UNAIDSUNAIDS ЮНЭЙДС– Ёшлар орасида таълим дастурларини амалга ошириш бўйича стратегияларни ишлаб чиқишга методик ёрдам кўрсатади.
UNESCOUNESCO ЮНЕСКО– Ёшлар орасида таълимий дастурларни амалга оширишна ёрдам беради.
Глобальный Фонд Глобал Фонд -ОИТС, туберкулез ва безгаккага қарши - Глобал фонд ушбу касалликларга мойил аҳоли орасида профилактик тадбирлар ўтказиб, уларни техник ва моддий жиҳатдан қўллаб қувватлайди, шунингдек ОИВ/ОИТС га чалинганларни даволанишида кўмаклашади.