Жарроҳ
Жарроҳ шифокорлар аттестацияси учун саволлар
1. Ўткир аппендицитнинг классификацияси ( Колесов бўйича).
2. Ўткир аппендицитнинг клиник манзарасини таърифлаб беринг.
3. Қандай клиник аломатлар ўткир аппендицит учун ҳос?
4. Ўткир аппендицитнинг диагностикаси ва даволаш уссулларини таърифлаб беринг.
5. Ўткир аппендицитнинг юзага келиши мумкин бўлган қандай асоратлари мавжуд?
6. Аппендэктомиядан кейин қандай асоратлар мавжуд?
7. Меъда ости бези анатомияси ва физиологияси.
8. Ўткир панкреатитга олиб келувчи сабаблар.
9. Ўткир панкреатитнинг клиник манзарасини таърифлаб беринг.
10. Ўткир панкреатитнинг Рансен бўйича кўрсаткичлари.
11. Ўткир панкреатитнинг консерватив даволаш принциплари нимадан иборат?
12. Ўткир панкреатитнинг лапароскопик манзараси.
13. Ўт қопи ва ўт йўлларининг анатомияси.
14. Ўткир холециститнинг клиник манзараси.
15. Холецистэктомиянинг турлари ва уларнинг асосий босқичларини таърифлаб беринг.
16. Ўткир холециститнинг диагностика усуллари.
17. Ўткир тошли холециститнинг мавжуд бўлган асоратлари ва уларнинг клиник аломатлари.
18. Меъда қандай қон томирлари билан таъминланади?
19. Меъданинг анатомик қисмларини таърифлаб беринг.
20. Ошқозон ва ичакдан қон кетиш сабаблари.
21. Ошқозон ва ичакдан қон кетишида текшириш усулларини айтиб беринг.
22. Гастродуоденал яралардан қон кетишда асосий эндоскопик қон тўхтатиш усулларини таърифлаб беринг.
23. Гастродуоденал яралардан қон кетаётган беморларда оператив даволаш учун кўрсатмалар ва операция турлари.
24. Гастродуоденал яралардан қон кетаётган беморларда ошқозон резекциясига кўрсатмалар ва бажариш босқичлари.
25. Меллори-Вейс синдромининг келиб чиқиш сабалари ва клиник манзарасини таърифлаб беринг.
26. Ўн икки бармоқли ичак яраси тешилишининг клиник манзарасини таърифлаб беринг.
27. Ўн икки бармоқли ичак яраси тешилишинининг диагностика усуллари.
28. Тешилиб ёпилган ўн икки бармоқли ичак ярасининг клиник манзараси ва беморларни текшириш усуллари.
29. Тешилиб ёпилган ўн икки бармоқли ичак ярасининг клиник кўриниши мавжуд бўлса, аммо рентгеносокпияда корин бўшлиғида эркин ҳаво бўлмаган тақдирда нима қилмоқ керак?
30. Ўн икки бармоқли ичак тешилишида бажариладиган оператив даво турлари.
31. Ўн икки бармоқли ичак ярасининг тешилишини даволаш турлари.
32. Жигарнинг анатомияси ва физиологияси.
33. Эхинококнинг одам организмида тарқалишининг асосий йўллари.
34. Эхинокок кистасининг йиринглашининг асосий диагностик усулларини таърифлаб беринг.
35. Жигар эхинококозининг асосий асоратларини кўрсатиб ўтинг.
36. Эхинококк кистасининг қорин бўшлиғига ёрилишининг асосий аломатларини тасвирлаб беринг.
37. Жигар эхинококк кистасининг ўт йулларига очилишини клиник ва диагностик аломатлари.
38. Ҳозирги пайтда операция вақтида ишлатиладиган антипротозой ( антиэхинококк) антиспетикларининг асосий 3-4 турини айтиб беринг.
39. Жигар эхинококкэктомиясининг 3 асосий ( идеал, очиқ ва ёпиқ) турларини таърифлаб беринг.
40. Жигар эхинококкэктомиясидан сўнги бўшлиқни тикишнинг 3-4 асосий турини тарифлаб беринг.
41. Травматик шок. Тарифи, классификацияси, клиник кўриниши.
42. Сиқилган чурраларнинг турлари.
43. Чов сохаси анатомияси.
44. Сон канали анатомияси.
45. Сиқилган чурраларнинг симптоматикаси ва диагностикаси.
46. Сиқилган чов чурраларининг хирургик даволашнинг асосий турлари.
47. Сиқилган сон чурраларининг хирургик даволашнинг асосий турлари.
48. Сиқилган киндик чурраларининг хирургик даволашнинг асосий турлари.
49. Сиқилган қорин олд девори чурраларини хирургик даволашнинг асосий турлари.
50. Механик сариқликнинг тавсифи ( Прудков М.И. 2006). Механик сариқликнинг клиник аломатлари.
51. Механик сариқликнинг клиник манзараси ва дифференциал диагностикаси.
52. Механик сариқликнинг даволашни услуб ва усуллари.
53. Йирингли холангитнинг Гостишев (1987) бўйича тавсифи. Йирингли холангит аломатлари, текшириш усуллари ва даволаш.
54. Қизилунгач веналаридан қон кетиши аломатлари ва диффренциал диагностикаси. Child-Pugh (1974) буйича жигар етишмовчилигининг тафсифи.
55. Қизилунгач веналаридан қон кетишини даволаш усуллари.
56. Ички аъзолар жарохатланиши билан кечувчи қорин шикастларининг диагностик ва даволаш алгоритми.
57. Ўткир перитонитнинг Савчук Б.Д. (1979й) бўйича таснифи.
58. Мангеймер перитонеал индексини аниқлаш (ПИМ).
59. Ўткир перитонитга хос бўлган қандай симптомларни биласиз?
60. Ўткир қорин диагностикаси ва даволаш усуллари.
61. Қорин шикастларининг таснифи ва тавсифи.
62. Перитонитда оператив давонинг асосий принциплари.
63. Йирингли холангит ривожланишининг асосий сабаблари ва унинг симптоматикаси.
64. Сиқилган чурра ўз ўзидан ўрнига тушганда жаррох тактикаси.
65. Чурра халтаси флегмонасида хирургик тактика.
66. Гигант операциядан кейинги вентрал чурралар. Операцияга кўрсатма ва жаррох тактикаси (пластика усуллари).
67. Ретроград сиқилиш дегани нима?
68. “Рихтер” сиқилиши дегани нима?
69. Ичак сиқилган қисми ҳаётийлигининг асосий белгиларини санаб ўтинг.
70. Қорин шикастларида қорин ичига қон кетишининг клиник белгилари.
71. Чов канали пластикаси усуллари.
72. Сон чурраси пластикаси усуллари.
73. Киндик чурраси пластикаси усуллари.
74. Ингичкак ва йўғон ичак анатомияси (қисмлари, қон билан таъминланиши, иннервацияси).
75. Йўғон ичак касалликлари билан хасталанган беморларни текшириш усуллари.
76. Ингичка ичак дивертикулининг диагностика усуллари.
77. Носпецефик ярали колит. Этиология. Патогенез. Таснифи.
78. НЯК. Симптоматика. Диагностика. Даволаш – консерватив, оператив.
79. Крон касаллиги. Этиология. Таснифи.
80. Крон касаллиги, асоратли кечиши. Симптоматика. Диагностика. Даволаш – консерватив, оператив.
81. НЯК ва Крон касаллигининг диференциал диагностикаси.
82. Йўғон ичак дивертикулёзи таснифи.
83. Йўғон ичак дивертикулёзи. Симптоматика. Диагностика. Даволаш – консерватив, оператив.
84. Ўткир ичак тутилиши. Таснифи. Клиника ва диагностикаси.
85. Обтурацион ичак тутилиши. Клиника, диагностика ва даволаш усуллари.
86. Ўткир ингичка ичак тутилиши: этиология, клиник аломатлари, хирургик даволаш принциплари.
87. Ўткир йўғон ичак обтурацион тутилишини даволашнинг асосий принциплари: этиология, клиник аломатлари, хирургик даволаш принциплари.
88. Динамик ва механик ичак тутилишининг диференциал диагностикаси.
89. Странгуляцион ичак тутилиши. Клиника, кечиши, диагностика, даволаш усуллари.
90. Динамик ичак тутилиши. Таснифи, этиопатогенез, клиника, диференциал диагностика, даволаш принциплари.
91. Ичак инвагинацияси. Клиника, диагностика, даволаш усуллари.
92. Сигмасимон ичак буралиши. Клиника, диагностика, даволаш усуллари.
93. Мезентерал қон айланишининг ўткир бузилиши. Асосий сабаблари. Таснифи. Савельев-Спиридонов бўйича ривожланиш босқичлари.
94. Ўткир мезентерал тромбоз клиник шаклларининг асосий ўзига ҳос хусусиятлари.
95. Мезентерал қон айланишининг анатомияси. Мезентерал ишемия.
96. Мезентерал артерияларнинг ўткир тромбози. Симптоматика, клиник диагностика. Даволаш тактикаси.
97. Мезентерал веноз тромбоз. Симптоматика, клиник диагностика. Даволаш тактикаси.
98. Нафас аъзолари клиник белгилари ва диагностикаси.
99. Ташқи нафас функцияларини аниқлаш. Спирография.
100. Кўкрак қафаси аъзолари касалликлари ва шикастланишида беморларни операциядан олдинги тайёрлаш.
101. Бўйин анатомияси ва фасциялари.
102. Ўпкалар анатомияси ва сегментар тузилиши.
103. Плеврал бўшлиқни пункцияси ва дренажлаш техникаси.
104. Торакал хирургияда оператив йўл (доступ) лар.
105. Юрак жароҳатига чоклар қўйиш техникаси.
106. Кўкрак қафаси ёпиқ шикастлари таснифи. Симптоматика.
107. Кўкрак қафаси ёпиқ шикастлари диагностикасининг асосий усуллари. Дифференциал диагностика.
108. Кўкрак қафаси ёпиқ шикастлари гемопневмоторакс билан асоратланганда даволашнинг асосий принциплари.
109. Кўкрак қафаси очиқ шикастлари таснифи. Симптоматика.
110. Кўкрак қафаси очиқ шикастлари диагностикасининг асосий усуллари. Дифференциал диагностика.
111. Кўкрак қафаси очиқ шикастларида беморларни даволашнинг асосий принциплари. Давом этувчи плевра ичи қон кетишларида даво тактикаси.
112. Пневмоторакс: этиологияси, патогенези, таснифи.
113. Спонтан пневмоторакс симптоматикаси ва диагностикаси.
114. Спонтан пневмотораксда даволашнинг асосий принциплари.
115. Эхинококкознинг паразитар касаллик сифатида умумий тушунча. Паразит тавсифи. Юқиш йўллари. Ўпка эхинококкози этиологияси, патогенези ва таснифи.
116. Ўпка эхинококкози симптоматикаси, диагностикаси, дифференциал диагностикаси.
117. Ўпка эхинококкозининг асоратланган ва асоратланмаган турларида хирургик тактика.
118. Ўпка эхинококкози хирургик давосининг кенг тарқалган усуллари, эхинококкозда оператив давонинг таснифи, паразит ўрнини бартараф қилиш усуллари.
119. Эхинококкэтомиядан кейинги қолдиқ бўшлиқларни даволашда хирургик тактика.
120. Плевранинг анатомо-физиологик хусусиятлари. Плеврит этиологияси ва патогенези. Тасниф.
121. Симптоматика, диагностика ва дифференциал диагностика. Экссудат ва транссудат орасидаги тафовут.
122. Плеврит этиологиясига қараб даволашнинг асосий усуллари. Хирургик давога кўрсатма. Хирургик тактика. Оператив даво усуллари.
123. Гидротораксда плеврал пункцияга кўрсатма ва уни бажариш техникаси.
124. Пневмотораксда торакоцентез ва плеврал бўшлиқни дренажлаш техникаси.
125. Диафрагмал чурралар. Тасниф. Диафрагманинг травматик (сохта) чурралари. Нотравматик чурралар.
126. Ларрей чурралари, ретростернал чурралар, Бохдалек чурралари.
127. Симптоматика и дифференциал диагностика.
128. Диафрагма релаксацияси. Клиника. Диагностика. Диафрагма релаксацияси диагностикасида пневмоперитонеумнинг аҳамияти. Пластика усуллари.
129. Трахея чандиқли торайишлари этиологияси, патогенези ва таснифи.
130. Трахея торайиши симптоматикаси ва диагностикаси.
131. Трахея торайишларини даволашнинг асосий усуллари.
132. Ўпкалар, бронхлар ва трахея ёт жисмлари симптоматикаси, диагностикаси ва уларни олиб ташлаш.
133. Ўткир медиастинит этиологияси, патогенези ва таснифи.
134. Ўткир медиастинит симптоматикаси ва дифференциал диагностикаси.
135. Ўткир медиастинитда консерватив ва хирургик давога кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.
136. Махсус текшириш усуллари (рентгеноскопия, КТ, рентгенография, томография, бронхоскопия). Ўпка йирингли касалликлари таснифи.
137. Ўпка абсцесслари ва гангренаси. Клиникаси ва диагностикаси.
138. Ўпка абсцессларида консерватив даво усуллари.
139. Ўпка абсцессларида оператив даво усулларига кўрсатма.
140. Ўпка абсцессларида хирургик тактика ва оператив даво усуллари. Ўпка абсцессларини даволашда бронхоскопиянинг аҳамияти.
141. Бронхоэктатик касаллик: этиологияси, патогенези, таснифи.
142. Бронхоэктатик касаллик клиникаси. Диагностика ва дифференциал диагностикаси. Махсус текширув усуллари.
143. Бронхоэктатик касаллик консерватив давосига кўрсатма ва усуллари.
144. Бронхоэктатик касалликда оператив давога кўрсатма. Хирургик тактика ва оператив даво усуллари.
145. Қизилўнгач анатомияси.
146. Қизилўнгач жарохатларининг клиник манзараси ва диагностикаси.
147. Қизилўнгач жарохатларини консерватив даволашга кўрсатмалар.
148. Қизилўнгач жарохатларини хирургик даволашга кўрсатмалар.
149. Қизилўнгач жарохатларида хирургик йўллар (доступ).
150. Қизилўнгач жарохатларини хирургик даволашнинг асосий принциплари.
151. Қизилўнгач жарохатларини операциядан кейинги даврда даволаш.
152. Диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурралари клиникаси, диагностикаси ва даволаш усуллари.
153. Қорин бўшлиғи органлари операцияларидан кейин эрта операциядан кейинги даврда қандай қорин бўшлиғи ичи асоратлари келиб чиқиши мумкин?
154. Эрта операциядан кейинги даврда операциядан кейинги перитонитнинг диагностика ва даволаш усуллари.
Жаррох шифокорлар аттестацияси учун масалалар
1. Масала
Бемор 25 ёшда, 10 соат олдин ўнг енбош соҳасида доимий, периодик кучаювчи, ўртача интенсивликдаги оғриқ кузатилган. Бир марта қайт қилган. Ичи келмаган. Пешоб меъёрида. Тана ҳарорати 38С. Пульс 92 марта мин. Тили куруқ. Қорни оғриқли, ўнг ёнбош соҳасида кучайган. Ровзинг ва Щеткин Блюмберг симптомлари мусбат, қолган симптомлар манфий. Лейкоцитоз 12х10. Ўткир деструктив аппендицит ташҳиси қўйилган. Операция вақтида қорин бўшлиғида сероз суюқлик аниқланган ва чувалчангсимон ўсимта гиперемияга учраган.
Саволлар:
1. Ташҳисни аниқлаш учун қайси методлардан фойдаланилади?
2. Жаррох тактикаси? Якуний ташҳис?
2.Масала.
Бемор 41 ёшда, сурункали холецистит билан кўп йиллардан буён касалланган, қориннинг юқори кисмида бирданига кучли оғриқ кузатилган. Ўраб олувчи характерли оғриқ, енгиллик келтирмайдиган кўп сонли қайт кузатилган. Умумий аҳволи ўртача оғирликда, пульс 90 мин, АБ-120\80мм.сим.уст. Қорин парда таъсирланиш симптомлари манфий. Пешобдаги диастаза миқдори 104 га ошган. 2 сутка давомида консрватив даво олиб борилишига қарамасдан самара бермаган. Бемор аҳволи оғир, тана ҳарорати 38,5С, 120 пульс. Қорни катталашган, қорин парда таъсирланиши ва оғриқ кучайган. Пешобдаги диастаза миқдори 32 ед.га камайган.
Саволлар:
1. Дастлабги ташҳис?
2. Даволаш усуллари?
3. Масала.
Бемор 65ёшда, 20 йилдан буён ўнг қовурға остида хуружсимон оғрик безовта қилади. Бир йил олдин ўткир холецистит хуружи кузатилган. Консерватив даводан кейин хуруж йўқолган. Бемор режали опрациядан бош тортган. Кейинчалик беморда симмиловчи оғриқ ва ўнг қовурға остида ҳосила аниқланган. Мурожат қилган вақтида умумий ахволи қоникарли, қорин пайпасланганда ўнг ковурға ости сохасида зич эластик, кам оғриқли харакатчан 10х8х8см ҳосила пайпасланади. Тана ҳарорати ошмаган.
Саволлар:
1. Дастлабки ташҳис?
2. Қайси касаллик билан диф. диагностика қилиш керак?
3. Текшириш режаси ва жаррох тактикаси?
4 Масала
Бемор 40 ёшда, кўп вақтлардан буён ошқозон яра касаллиги безовта қилган, 2 кун мабойнида оғриқ интенсивлиги камайиши, бош айланиши ва кучайиб борувчи умумий ҳолсизлик кузатилган. Эрталаб қисқа вақт хушидан кетган. Пайпаслаганда эпигастрал сохада оғрик бор. Қорин парда таъсирланиши манфий.
Саволлар:
1. Ошқозон яра касаллигидаги қандай асорат кузатилган?
2. Тезкор қўшимча текшириш усуллари?
5. Масала.
Бемор ўнг ёнбош соҳасида оғриқга шикоят қилиб келган. 10 соат олдин эпигастрал сохада кучли оғриқ қўқисдан бошланган. Кейинчалик кучли оғриқ ўнг ёнбош соҳасида кузатилган. Умумий аҳволи ўртача оғирликда, пульс 112 мин. Тили қуруқ, оқ караш билан қопланган. Оғриқ қориннинг ўнг ярмида, айниқса ўнг ёнбош соҳасида сақланган. Щеткин Блюмберг симптоми мусбат.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Жаррох тактикаси.
6 Масала.
Бемор 36 ёшда, суткасига 100 мл ортиқ йирингли балғам, қон туфлаш, тана ҳароратининг 38С кутарилиши, ҳолсизлик, ҳансираш шикояти билан мурожат қилди.
10 йилдан буён касал ҳисоблайди. Ёшлигида бир неча бор 2 томонлама пневмония билан оғриган. Пасткга энгашганда “оғиз тула” балғам ажралади. Умумий аҳволи қониқарли. “Соат ойначаси” симптоми мусбат. Чап томон пастки булак устида сусайган нафас. Рентгенограммада ўпка сурати кучайган, деформацияланган. Кўкс оралиғи чапга силжиган.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Қўшимча текшириш усуллари?
7 Масала
Бемор К., 47 ёшда, қабул бўлимига эпигастал соҳада оғриқ ва ўраб олувчи характерга эга, енгиллик келтирмайдиган кўп сонли кайид кузатилган. Бемор кўп микдорда ва давомий алкогол истеъмол қилган. Сурункали панкреатит ташҳиси билан кўплаб даволанган. Курикда: Пульс 100мин, ритмик. Тили нам, оқ караш билан қопланган. Қорни катталашмаган, юмшоқ, эпигастрийда ва ўнг ковурға ости соҳасида оғриқ, шу жойда 10х15см ҳосила аниқланган, пайпасланганда оғриқли, силжимайдиган зич эластик ҳосила бор. Қорин таъсирланиш симптомлари манфий. Қон таҳлилида- 14,1х10 лейкоцит, пешоб диастаза-512ед.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Текшириш усуллари?
3. Даволаш-диагностик программа?
8 Масала
Бемор 38 ёшда, алкогол истеъмол қилингандан кейин қорин юқори сохасида елкага берувчи оғриқ, кў сонли қайт кузатилган. Огир холатда. Юз териси қизарган, қуруқ. Аускультацияда чап упка сохасида нафас сусайган. 120 пульс, Қ/Б-150\90мм.сим уст. тенг. Тили қуруқ, оқ караш билан қопланган. Қорни катталашган, нафас актида юқори кисмлари кам иштирок этади. Эпигастрал соҳада ригидлик ва оғриқ, қорин парда таъсирланиш симптомлари мусбат. Перистальтика аниқланмайди. Ичи келмаган. УТТда ошқозон ости беъзи катталашган, контурлари нотекис, гиперэхоген ҳосила аниқланади. Чарви қопчасида оз миқдорда суюқлик. Ўт қопи катталашмаган. Холедох одатдаги катталикда. Қорин бўшлиғида суюқлик аниқланади.
Саволлар:
1. Сизнинг ташҳисингиз?
2. Қўшимча текшириш усуллари?
3. Сизнинг тактикангиз?
4. Асосий консерватив даволаш усуллари, операцияга кўрсатма, оператив усуллари?
9. Масала
Бемор 68 ёшда, ўт қопи тош касаллиги билан оғриган, пархез бузилиши- қорин юқори қисмида кучли ва елкага берувчи оғриқга сабаб бўлган. Ўт билан кўп сонли қайт кузатилган. Гипертермия-37,6С, қалтираш бор. Но-шпа қабул қилгандан кейин оғриқ камайган. Бир кундан кейин тери сарғаийши кузатилган, оғриқ сақланган.
Курикда- Умумий ахволи ўртача оғирликда, тери ва шиллиқ қаватлар иктерик. Пульс 90мин. КБ- 120\80мм.сим.уст.тенг. Тили нам, караш билан қопланган. Қорни катталашган, эпигастрал соҳада оғриқли. Перитонеал симптомлари манфий. Ўт пуфаги кўлга илинмайди. Лейк-10,2х10\л. Бил-60мкмоль\л. Пешобда диастаза 1024ед.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Таъснифи?
3. Керакли текшириш усуллари?
4. Сизнинг тактикангиз?
10. Масала
Бемор 35 ёшда, ўнг томонлама чов чурраси сиқилиши билан 5 соат ўтгач мурожат қилган. Текширишда чурра ўз ўзидан тғриланган (вправлялся). Бемор шошилинч равишда операцияга олинган - чурра олиб ташалаш ва чов каналини пластикаси бажарилган. Ички аъзоларга етарли эътибор берилмаган. Кун ўгач беморда перитонит белгилари пайдо бўлган. Лейк-15х10. т\я-12%, с\я 68%, лим-8%, мон-12%.
УТТ- ичаклар орасида оз миқдорда эркин суюқлик аниқланган. Ичак перистальтикаси аниқланмайди.
Саволлар:
1. Перитонит сабаби?
2. Жаррох томонидан йўлга қўйилган ҳатолар?
11. Масала.
Бемор 29 ёшда, уткир аппендицит ташҳиси билан 2 кун ўтгач операция қилинган. Операция вақтида флегмоноз ўзгарган чувалчангсимон ўсимта олиб ташланган ва қорин бўшлиғида лойқа суюқлик аниқланган. Операциядан кейин 6 чи суткасида тўғри ичакга узатиливчи ва пешоб ажралганда қовуқ сохасида оғриқга шикоят қилади. Ректал текширишда тўғри ичак олдинги девори зич бўртиб чикиши ва огрик кузатилади. Лейк-13х109\л. Тана харорати 37,8С,
Саволлар:
1. Операиядан кейинги асорат ва унинг ривожланиши?
2. Даволаш тактикаси.
12.Масала
Бемор 58 ёшда, 9 соат олдин эпигастрал соҳада оғриқ бошланиб ўнг ёнбош соҳасида кучайган, кўнгил айниши ва кайид қилиш кузтилган. Аналгин қабул қилиб ўнг ёнбош соҳасига иссиқ қўйган, оғриқ босилган. 2 куни оғриқ қориннинг барча қисмида кучайиб кўп сонли кайид кузатилган. Умумий аҳволи оғир. Эйфория ва эс ҳуши хиралашган. 128 пульс. КБ 95\60мм.сим.уст. тенг. Қорин барча қисмларида оғриқли, Щеткин Блюмберг симптоми мусбат. Тана ҳарорати 37,2С. лейк-18х109\л.
Саволлар:
1. Перитонит сабаблари?
2. Оператив усул ва уни асосланг?
13. Масала:
Қабул бўлимига 43 ёшдаги бемор кўкрак қафасининг ўнг ярмидаги оғриқларга шикоят қилиб келди. Бу оғриқлар чуқур нафас олганда, ҳаракат қилганда ва йўталганда кучаяди. Қабул бўлимига мурожаат қилишдан 1 соат олдин 1,5 м чуқурликдаги хандаққа йиқилиб тушган. Мурожаат қилган пайтда беморнинг умумий аҳволи қониқарли. Артериал қон босими ва пульси маромида.
Саволлар:
1. Текшириш режаси?
2. Дастлабки ташҳис
3. Тактика.
14. Масала:
38 ёшли бемор автотранспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан олиб келинди. Бемор кўкрак қафасининг ўнг ярмидаги оғриқларга, уларнинг нафас олишда кучайишига, ҳансирашга, ҳолсизланишга шикоят қилади. Тери қопламлари цианотик рангда. Кўкрак қафаси пальпациясида ўнг томонда VI-VIII қовурғалар устида суяк крепитацияси ва кескин оғриқли, шу ерда тери ости крепитацияси аниқланади. Аускультацияда ўнг томонда нафас кескин сусайган. Обзор рентгенограммада ўнг томонда VI-VIII қовурғалар синиш белгилари ва ўнг ўпка 2/3 қисмига коллапсда, кўкс оралиғи силжимаган эканлиги аниқланди.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Даво?
15. Масала:
39 ёшдаги бемор кўкрак қафасининг ўнг ярмига ўткир жисм билан жароҳат олган. Қабул бўлимига оғир аҳволда, III даражали шокда етказиб келинди. Кўкрак қафасидаги жароҳат 2 см узунликда бўлиб, IV қовурға оралиғи сатҳида ўнг парастернал чизиқдан ўнгроқда жойлашган. Перкуссияда: ўнг томонда пастки соҳаларда ўпка товуши тўмтоқлашган, юқори соҳаларда эса – қутичасимон товуш. Чап томонда ўпка товуши ўзгармаган. Аускультацияда: ўнг ўпка устида нафас товушлари эшитилмайди, чап томонда эса нафас товушлари бир оз сусайган. Нафас етишмовчилиги ва тери ости эмфиземаси зўрайиб бормоқда. Кўкрак қафасини рентгенологик текширганда ўнг томонда гемопневмоторакс ва тери ости эмфиземаси борлиги аниқланди. Плевра бўшлиғига дренаж найчаси ўрнатилди. Дренаж найчаси орқали ҳаво ва қон келиб турибди. Рувилуа-Грегуар синамаси мусбат.
Саволлар:
1. Ташҳис?
16. Масала:
39 ёшдаги бемор кўкрак қафасининг ўнг ярмига ўткир жисм билан жароҳат олган. Қабул бўлимига оғир аҳволда, III даражали шокда етказиб келинди. Кўкрак қафасидаги жароҳат 2 см узунликда бўлиб, IV қовурға оралиғи сатҳида ўнг парастернал чизиқдан ўнгроқда жойлашган. Перкуссияда: ўнг томонда пастки соҳаларда ўпка товуши тўмтоқлашган, юқори соҳаларда эса – қутичасимон товуш. Чап томонда ўпка товуши ўзгармаган. Аускультацияда: ўнг ўпка устида нафас товушлари эшитилмайди, чап томонда эса нафас товушлари бир оз сусайган. Нафас етишмовчилиги ва тери ости эмфиземаси зўрайиб бормоқда. Кўкрак қафасини рентгенологик текширганда ўнг томонда гемопневмоторакс ва тери ости эмфиземаси борлиги аниқланди. Плевра бўшлиғига дренаж найчаси ўрнатилди. Дренаж найчаси орқали ҳаво ва қон келиб турибди. Рувилуа-Грегуар синамаси мусбат.
Саволлар:
1. Ташҳис?
17.Масала:
39 ёшдаги бемор кўкрак қафасининг ўнг ярмига ўткир жисм билан жароҳат олган. Қабул бўлимига оғир аҳволда, III даражали шокда етказиб келинди. Кўкрак қафасидаги жароҳат 2 см узунликда бўлиб, IV қовурға оралиғи сатҳида ўнг парастернал чизиқдан ўнгроқда жойлашган. Перкуссияда: ўнг томонда пастки соҳаларда ўпка товуши тўмтоқлашган, юқори соҳаларда эса – қутичасимон товуш. Чап томонда ўпка товуши ўзгармаган. Аускультацияда: ўнг ўпка устида нафас товушлари эшитилмайди, чап томонда эса нафас товушлари бир оз сусайган. Нафас етишмовчилиги ва тери ости эмфиземаси зўрайиб бормоқда. Кўкрак қафасини рентгенологик текширганда ўнг томонда гемопневмоторакс ва тери ости эмфиземаси борлиги аниқланди. Плевра бўшлиғига дренаж найчаси ўрнатилди. Дренаж найчаси орқали ҳаво ва қон келиб турибди. Рувилуа-Грегуар синамаси мусбат.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Қайси ички аъзолар ва кон-томирлар шикастланиши гумон қилиниши мумкин?
3. Хирургик тактика?
18. Масала:
3-кават баландлигидан йиқилиб тушган 24 ёшдаги бемор қабул бўлимига оғир аҳволда III даражали шокда етказилган. Текширувлар ўтказилган чап томонлама таранг пневмоторакс ва кўкс оралиғи эмфиземаси борлиги аниқланди. Плевра бўшлиғига дренаж найчаси ўрнатилди. Дренаж найчасидан кўп миқдорда ҳаво келиб турибди, ўпка тўқимаси ёзилиши кузатилмаяпти. Иккинчи дренаж найчасини ўрнатиш ва актив аспирацияга улаш самарасиз бўлиб чиқди. Нафас етишмовчилиги ва кўкс оралиғи эмфиземаси зўрайиб бормоқда. Чап ўпка ҳамон коллапсда. Бронхоскопияда чап бош бронх ёрилганлиги аниқланди, ёриқ қон лахтаси билан тўсилган.
Савол:
1. Сизнинг тактикангиз ва кўриладиган даво чоралари режаси
19. Масала:
3-кават баландлигидан йиқилиб тушган 24 ёшдаги бемор қабул бўлимига оғир аҳволда III даражали шокда етказилган. Текширувлар ўтказилган чап томонлама таранг пневмоторакс ва кўкс оралиғи эмфиземаси борлиги аниқланди. Плевра бўшлиғига дренаж найчаси ўрнатилди. Дренаж найчасидан кўп миқдорда ҳаво келиб турибди, ўпка тўқимаси ёзилиши кузатилмаяпти. Иккинчи дренаж найчасини ўрнатиш ва актив аспирацияга улаш самарасиз бўлиб чиқди. Нафас етишмовчилиги ва кўкс оралиғи эмфиземаси зўрайиб бормоқда. Чап ўпка ҳамон коллапсда. Бронхоскопияда чап бош бронх ёрилганлиги аниқланди, ёриқ қон лахтаси билан тўсилган.
Савол:
1. Сизнинг тактикангиз ва кўриладиган даво чоралари режаси.
20. Масала:
36 ёшдаги бемор қабул бўлимига оғир аҳволда етказилди: бемор эйфорияда, тери қопламлари рангпар. Беморга чамаси 3 соат аввал кўкрак қафасининг чап ярмига пичоқ билан жароҳат етказилган. Юрак тонлари бўғик, юрак уришлари сони – 130 марта бир дақиқада, АКБ – 80/70 мм.сим.уст. Билак артериясида пульс ипсимон. Кўкрак қафасидаги жароҳат 2 см бўлиб, чап парастернал чизиқдан бир оз чапда, III қовурға оралиғи сатҳида жойлашган. Чап ўпка устида нафас товушлари кескин сусайган. Орқа томоннинг пастки соҳаларида перкутор товушнинг қисқарганлиги аниқланди.
Саволлар:
1. Дастлабки ташҳис.
2. Даво тактикаси.
21. Масала:
32 ёшдаги бемор қабул бўлимига қуйидаги шикоятлар билан мурожаат қилди: кўкрак қафасининг ўнг ярмидаги оғриқлар, қуруқ йўтал, ҳансираш, умумий ҳолсизлик. Анамнезидан: кўкрак қафасининг ўнг ярмидаги оғриқлар мутлақо соғлом пайтида жисмоний зўриқишдан кейин пайдо бўлди. Тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилмаган. Аускультацияда чап ўпка устида дағал везикуляр нафас эшитилади, ўнг томонда эса нафас товушлари эшитилмайди. Кўкрак қафаси рентгенологик текширувида ўнг ўпка коллапси ва кўкс оралиғи соясининг чапга кескин силжиши белгилари аниқланди.
Саволлар:
1. Датслабки ташҳис.
2. Лозим бўлган текширувлар режаси?
3. Даво тактикаси.
22. Масала:
25 ёшдаги бемор ўпка шамоллаши билан оғриган. Узоқ вақт давомида кечқурунлари тана ҳарорати субфебрил рақамларгача кўтарилиб турган, кейинчалик тана ҳарорати кескин 39,0оС гача кўтарилди, нафас олиш қийинлашди, умумий ҳолсизланиш ва бош оғриғи безовта қила бошлади. Текширувларда кўкрак қафасининг ўнг ярми нафас олишда суст иштирок этиши, перкутор товушнинг IV қовурға сатҳидан пастда тўмтоқлиги ва аускультацияда бу соҳада нафас эшитилмаслиги аниқланди.
Савол:
1. Дастлабки ташҳис?
2. Қандай қўшимча текширувлар ўтказиш лозим?
23. Масала:
38 ёшдаги бемор шошилинч равишда қабул бўлимига қориндаги, айниқса эпигастрал соҳадаги, оғриқларга, қориннинг дам булишига, ич ва ел тутилиб қолишига шикоят қилиб келди. Анамнезидан: 22 соат аввал бемор иштирокида автотранспорт ҳодисаси содир бўлган. Келганда беморнинг умумий аҳвол оғир. Пульс – 112 марта минутига, юмшоқ, ўртача тўлишиш билан. АКБ – 100/70 мм.сим.уст. Аускультацияда: ўпкаларда, айниқса пастки қисмларида, сустлашган нафас. Қорин бўшлиғи обзор рентгенограммасида оз сонли Клойбер косачалари борлиги аниқланди. Диафрагманинг чап гумбази аниқланмайди, гумбаз ўрнида ҳаво сақлаган ичак қовузлоқлари кўринади. Қорин олд девори эпигастрал соҳада таранглашган ва оғриқли.
Савол:
1. Дастлабки ташҳис?
2. Хирург тактикаси?
24. Масала:
40 ёшли бемор рентгенологик текширув ўтказилганда чап томонлама диафрагманинг яққол сезиладиган релаксацияси, ошқозон ва чамбар ичакнинг кўкрак қафасига силжиши ва натижада ўпканинг сиқилиши, хамда кўкс оралиғининг силжиши аниқланган. Бу билан бемордаги ҳансираш (нафас ҳаракатлари минутига 36 мартагача) ва тахикардия (ЮУС минутига 126 мартагача) сабаблари аниқланди.
Саволлар:
1. Бемор билан нима қилиш керак?
2. Бу патологияни бартараф қилиш учун нима тавсия қилиш керак?
25. Масала:
15 ёшли беморнинг кўкрак қафаси обзор рентгенограммасида юрак соясининг ўнгга силжиганлиги аниқланди. Кўкрак қафасиниг чап ярмида ўпка тўқимаси расми кўринмайди ва ҳаво сақлаган ичак қовузлоқлари кўринади.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Ташҳисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказилиши керак?
3. Операция характери қандай?
26. Масала:
Беморда 15 кун аввал кўкрак қафасининг ўнг ярмида оғриқлар пайдо бўлган ва тана ҳарорати 39,0оС гача кўтарилган. Пастки бўлаклар пневмонияси аниқланган. Бемор бир ҳафта олдин йўтал пайтида йирингли балғам туфурган. Икки кун аввал кўкрак қафасида тўсатдан оғриқлар ва ҳансираш пайдо бўлган. Аускультацияда – ўнг томонда нафаснинг сусайиши, перкуссияда – перкутор товушнинг қисқариши аниқланди.
Саволлар:
1. Беморда пневмониянинг қандай асорати ривожланди?
2. Қандай текширув усуллари билан диагнозни тасдиқлайсиз?
27. Масала:
44 ёшли беморда совуқ қотишдан кейин тана ҳарорати 39,0оС гача кўтарилди, кўкрак қафаси ўнг ярмида нафас олганда зўраювчи оғриқлар пайдо бўлди, йўтал безовта қила бошлади. Балғам деярли ажралмайди. Яллиғланишга қарши даво ўтказилишига қарамай, тана ҳарорати 8 кунгача баландлигича қолаверди. Кейинчалик сутка давомида 200 мл гача йирингли балғам ажрала бошлади. Тана ҳарорати нормаллашди, беморнинг умумий аҳволи енгиллашди. Перкуссияда орқа томонда чап курак остида перкутор товушнинг қисқарганлиги, аускультацияда эса шу жойда нафас товушларининг сусайганлиги аниқланди. Бошка ўзгаришлар аниқланмади.
Саволлар:
1. Қандай касалликка гумонингиз бор?
2. Ташҳисни аниқлаш учун қандай қўшимча текширув усулларини ўтказиш керак?
28. Масала:
Ўнг ўпкасида абсцесси бўлган 39 ёшдаги беморда тўсатдан кўкрак қафасида оғриқлар пайдо бўлди ва ҳансираш кузатилди. Умумий аҳволи оғир. Рентгенологик текширувларда ўнг ўпка коллапси, суюқликнинг кенг горизонтал сатҳи, кўкс оралиғи соясининг чапга силжиганлиги аниқланди.
Саволлар:
1. Қандай касалликлар билан дифференциал диагноз ўтказиш керак?
29. Масала:
52 ёшдаги бемор кўкрак қафасидаги оғриқларга, азоб берувчи қуруқ йўталга, ҳансирашга, умумий ҳолсизликка шикоят қилиб келди. Балғам қийинчилик билан жуда оз миқдорда кўчади. Баъзан, балғамда қон «ипчалари» кузатилади. 2 ойдан бери ўзини касал деб билади. Тана ҳарорати фақатгина касалликнинг биринчи ҳафтасида кўтарилган. Аускультацияда ўнг ўпка устида дағал везикуляр нафас эшитилади. Рентгенологик текширувда ўнг ўпка пастки бўлагига тўғри келадиган интенсив соя ва плеврал синусда суюқлик борлиги аниқланди.
Саволлар:
1. Қандай касаллик хакида фикр юритиш керак?
2. Текширувлар режаси қандай?
30. Масала:
36 ёшдаги бемор қабул бўлимига йўталга, йўталганда сутка давомида 100 мл атрофида йирингли балғам ажралишига, тана ҳароратининг 38,0оС гача кўтарилишига шикоят қилиб келди. 10 йилдан бери ўзини касал деб билади. Болаликда бир неча бор икки томонлама пневмония билан касалланган. Йўталганда, айниқса энгашганда, балғам «оғизни тўлдириб» ажралади. Беморнинг умумий аҳволи қониқарли. «Соат ойналари» симптоми мусбат. Перкуссияда чап ўпка пастки бўлаги устида перкутор товушнинг қисқарганлиги аниқланади, аускультацияда эса шу жойда кўплаб қуруқ ҳириллашлар эшитилади. Ўпка рентгенограммаларида кўкс оралиғи чап томонга силжиган, ўпкаларнинг пастки қисмларида иккала томонда ҳам ўпка расмининг кучайганлиги (тўқлашганлиги) ва деформацияга учраганлиги аниқланади.
Саволлар:
1. Эҳтимоли кўп бўлган ташҳис?
2. Ташҳисни аниқлаш учун қандай текширувлар ўтказилиши керак?
31. Масала:
Бемор 53 ёшда, ўнг ёнбош соҳасида оғриқли ҳосила борлиги ва секин катталашишига, 2 хафтадан буён периодик ва доимий тана ҳарорати 37-38С кўтарилишига шикоят қилиб келган. 2 кг озиши ва дармосизлик ортиб борган. Кўрикда ўртача оғирликда, тахикардия. Пальпацияда эпигастрал соҳада оғриқ, кам ҳаракатчан катталашган ҳосила аниқланади. Жигар қовурға ёйидан +2 см.
Қон таҳлили-Нв-102г\л, л-14,6минг, э-1%,т\я-6%, с\я-40%, лим-50%, мон-3%, СОЭ-35мм с. Биохимик анализида ўзгаришлар йўқ. Рентгенограммада ўнг томонлама жигар билан қушилиб кетган юмолоқ ҳосила аниқланган, калцинатланган.
Саволлар:
1. Дастлабки ташҳис?
2. Қўшимча текширишлар?
3. Даволаш тактикаси?
32 Масала.
Бемор К., 48 ёшда ўнг қовурға ости соҳасида оғриқга, кесгин дармонсизликга, кўнгил айниши ва тана ҳароратининг 38С кўтарилишига шикоят қилиб келди. 3 суткадан буён касал ҳисоблайди. Кўрикда: тери ва шиллиқ қаватлари сарғайган, пешоб қорайган. Қнг қовурға ости соҳасида оғриқли қаттиқ ҳосила аниқланади. лейк-11минг, эоз-21%. УТТ-холедох 9-10мм.
Саволлар:
1. Дастлабки ташҳис?
2. Қўшимча текширишлар?
3. Даволаш тактикаси?
33 Масала:
Бемор 50 ёшда, касаллик бошланишидан кейин 4 суткасида мурожат қилган, ўткир аппендицит ташҳиси шубҳасиз бўлган. Пальпацияда, ректал ва қин орқали текширишда инфильтрат белгилари йўқ. Операцияда аппендикуляр инфильтрат аниқланган.
Саволлар:
1. Хирургик тактика?
2. Даволаш якуни?
34. Масала:
Беморда аниқ шакилланган аппендикуляр инфильтрат, тана ҳарорати ошмаган, лейк- нормаллашган, 8 суткасида қорин пастки қисмида кучли оғриқ, ҳарорати гектик, кескин дармонсизлик кузатилган. Кўрикда: тили нам, 92пульс, қорни юмшоқ, ўнг ёнбош соҳасида кескин оғриқли. Шеткин Блюмберг симптоми мусбат. Ректал текширишда ўзгариш йўк.
Саволлар:
1. Қанақа асорат кузатилган?
2. Даволаш чоралари?
35 Масала:
Бемор 46 ёшда, тўш соҳасида - куракга узатилувчи доимий орғиқга, нафас олганда кучайишига, сулак куп ажралишига, ютиш вақтида оғриқга, тана хароратининг 40 С кўтарилишига, кўп терлашга шикоят қилади. 3 сутка олдин оғриқ буйин соҳасида бошланиб бошнинг ҳаракатида кучайган. Алкогол сурункали ва куп миқдорда истеъмол қилади. 2 кун олдин балиқ истемол қилган. Умумий аҳволи оғир, чап бўйин соҳасида шиш ва боши ўнг томонга қараган. Ўнг буйин, ўмров усти ва тўш соҳаларида крепитация аниқланади.
Саволлар:
1. Дастлабки ташҳис?
2. Қўшимча текширишлар?
3. Даволаш тактикаси?
4. Хирургик тактика?
36 Масала:
Бемор 52 ёшда, тўш соҳасида оғриқ, асосан ютиш вақтида оғриқ кучайиши, дисфагия, чанқаш, оғиз қуриши шикояти билан қабул бўлимига олиб келинган. Анамнезидан: овқатланаётган вақтида дисфагия кузатилиб амбулатор шароитида ЭГДФС да техник қийинчилик билан қизил ўнгачдан суяк олинган. Уийга жавоб берилганда умумий аҳволи оғирлашган ва тез ёрдам машинасида олиб келинган. Кўрикда- умумий аҳволи оғир, тери қаватлари оқиш рангда, лаблари кўкарган, нафас олиши 30 марта мин, совуқ тер, тахикардия 120 марта мин кузатилади. Тана ҳарорати 38С. кўкрак қафаси ва бўйин соҳаларида крепитация аниқланади.
Саволлар:
1. Ташҳис?
2. Асоратлари?
3. Қўшимча текшириш усуллари?
4. Оператив даво усуллари?
37 Масала:
Бемор 22 ёшда, 3 соат олдин эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айнишига шикоят қилиб келган, кайт бўлмаган. Кўрикда: тахикардия. Кўкрак қафаси томонидан ўзгаришсиз. Қорин олди мушаклари таранглашган, перкутор текширишда жигар устида тимпанит. Рентгенограммада диафрагма остида эркин газ.
Саволлар:
1. Дастлабки ташҳис?
2. Диф. диагностика?
3. Жарроҳ тактикаси?
38 Масала:
Бемор 24 ёшда, шикояти умумий ҳолсизлик, «кофе қўйқаси» кўринишда қайт қилган. Касаллик сутка олдин бошланган. Хизмат пайтида эпигастрал соҳада «очлик» оғриқлари кузатилган. Алмагел қабул қилиши оғриқни камайтирган. 2 кун олдин нажаси қора келган. Кўрикда: умумий аҳволи қониқарли, тери ва шиллиқ қаватлари оқимтир, 96 пульс, АБ 110\70мм.сим.уст.тенг. қорни юмшоқ, эпигастрал соҳада оғриқ. Ичак перистальтикаси яхши, нажас қорамтир рангда. Эр-3,5х10\л, Нв-100г\л.
Саволлар:
1. Даволаш тактикаси?
2. Жарроҳлик амалиётига кўрсатма?