o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Врачлик мехнат экспертизаси

ВРАЧЛИК-МЕҲНАТ ЭКСПЕРТИЗАСИ

Билет № 1

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарининг мазмун моҳиятини тушунтириб беринг.
  2. Даволовчи шифокорнинг ВМЭ борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
  3. Хаёт фаолияти чекланишини аниқлашда (ногиронлик гуруҳини белгилашда) ишлатиладиган меёрий хужжатлар.
  4. Ўткир бош мия қон айланишини бузилишида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор 25.01.12 й. ВМЭКга юборилди, кўрикдан бош тортди, хужжатлари 26.01.12 да ВМЭКда рўйхатдан ўтказилди. Лекин бемор 15.01.12 да ВМЭК кўригидан ўтди. Унга III гурух ногиронлиги белгиланди, касаллик варақаси қайси сана билан ёпилади?

Билет № 2

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият енгилмас куч" асарида "Оммавий маданият" тўғрисида билдирилган фикрлар нималар?
  2. Бўлим мудирининг ВМЭ борасидаги вазифалари.
  3. Инспекция бошлиғини ишга олиш ва ишдан бўшатиш тартиби.
  4. Эпилепсияда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор майда асбобларни таъмирловчи уста. Иши енгил жисмоний зўриқиш билан кечади. Беморда қайталанувчи бош мия қон айланишини қайта вақтинча бузилиши кузатилди, функционал бузилишлар йўқ. Қандай эксперт хулоса чиқарилиши лозим?

Билет № 3

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2012 йил 9 майда оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида белгиланган дастурий йўналишлардан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапириб беринг.
  2. Турли касалликларда тиббий реабилитацияни давом эттириш учун санаторияларга юбориш тартиблари.
  3. Инспекция бошлиғининг функциялари, вазифалари ва ҳуқуқлари.
  4. Бош мия жарохатларида ВМЭ ва тиббий-ижтимоий реабилитация масалалари.
  5. Бемор сувоқчи, мастлик натижасида ўнг болдир суяклари синиши сабабли унга 094\х шаклидаги маълумотнома берилган. Ишдан озод қилинган кундан 10 кун ўтгач беморда ўртача оғирликдаги чап ўпка пастки бўлагининг ўчоқли бактериал пневмонияси аниқланди. Пневмония сабабли қандай хужжат берилиши лозим?

Билет № 4

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" асарида қандай муаммолар илгари сурилган?
  2. Касб касалликлари ва меҳнат жароҳатларида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини ундириш тартиблари.
  3. Бош ВМЭК раисининг функция ва вазифалари.
  4. Полиомиелит асоратларида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор Б. 40 ёш 10 йил хисобчи бўлиб ишлаган, охирги йил юк ташувчи бўлиб бошқа ишга ўтган. Ташхис: миокардитдан кейинги кардиосклероз, экстрасистолия (ягона), ЮЕ 0. Қандай эксперт хулоса чиқариш лозим?

Билет № 5

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятда мафкуравий бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги хақида.
  2. Бош врач ўринбосарининг ВМЭ борасидаги вазифалари.
  3. Турмуш фаолиятининг чекланганлик мезонлари.
  4. Ўткир миокард инфарктида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор М., 48 ёш, функционал диагностика кабинети врачи. Поликлиника шароитида 3,5 ой давомида даволаниб, ВМЭКга юборилган. Ташхис: Қандли диабет, II тип, ўртача оғирликда кечиши, декомпенсация фазаси. Қандай эксперт хулоса чиқариш лозим?

Билет № 6

  1. "Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори" асарида таълим сохасини ислох қилишнинг қандай асосий вазифалари белгилаб берилган?
  2. Касаллик варақаларини бериш тартиби (максимал муддатлар, ВМЭКка юбориш).
  3. Бош ВМЭК раисининг вазифалари.
  4. Бел умуртқалари остеохондрозини диск чурраси ва орқа мия фаолиятининг бузилиши билан кечишида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор Б., 36 ёш, такси хайдовчиси, 4 ой касаллик варақасида бўлган. Ташхис: Ўткир йирик ўчоқли миокард инфаркти, чандиқланиш даври, юрак ритмини бузилиши, экстрасистолия, ЮЕ I , гипертония касаллиги фонида II босқич, АГ 2. Қандай эксперт хулоса чиқариш лозим?

Билет № 7

  1. Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган тахдидларни айтиб беринг.
  2. Санатор-курорт даволанишга юборишда касаллик варақасини бериш тартиби.
  3. III гурух ногиронлигини белгилаш мезонлари.
  4. Юрак етишмовчилигида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор 40 ёшда. 15.11.12 да уйда ўнг қўлини кесиб олди, поликлиникада 17.11.12 да вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик аниқланмади. 20.11.12да поликлиникага қайта мурожаат қилганда яранинг йиринглаганлиги аниқланди. Қайси хужжат ва қайси муддатдан бошлаб берилиши лозим?

Билет № 8

  1. Мамлакат сиёсий хаётини эркинлаштириш деганда нимани тушунасиз.
  2. Ишловчи ногирон ва нафақаҳўрларга касаллик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Ўз-ўзига хизмат қилиш ва мустақил ҳаракатланишни 1 даражали бузилишини таърифи.
  4. Мия ўсмаларида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Ўқитувчи мия инсульти ўтказгандан кейин II даражали мустақил харакатланиш, II даражали ўз хулқ-атворини назорат қилиш, II даражали меҳнат фаолияти билан шуғулланиш чекланиши кузатилган. Нечанчи гурух ногиронлигини белгилаш керак?

Билет № 9

  1. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида" янги тахрирдаги қонуни қачон қабул қилинган ва ундаги ўзгаришлар нималардан иборат.
  2. Оила аъзосини парваришлаш учун касаллик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Ўз-ўзига хизмат қилиш ва мустақил ҳаракатланишнинг II даражали бузилишини таърифи.
  4. Орқа мия ўсмаларида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Мия инсульти ўтказган беморда: кучли атаксия, харакат мувофиқлигини қўпол бузилиши, оддий маиший кўникмаларни бажаришда қийинчилик кузатилмоқда. Қайси хаёт фаолияти чекланиши кузатилади ва нечанчи ногиронлик гурухи белгиланади?

Билет № 10

  1. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тушунчалари моҳияти ва мазмуни.
  2. Ҳомиладорлик ва туғиш учун касаллик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Ўз-ўзига хизмат қилиш ва мустақил ҳаракатланишни III даражали бузилишини таърифи.
  4. Ҳафақонлик касаллигининг тез-тез кризли кечишида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Ўтказилган менингит асоратида беморда ўнг томонлама ўрта даражадаги гемипарез, ўрта даражада такрорланувчи тиришиш хуружлари (ойига 3 марта) аниқланган. Қайси хаёт фаолиятини чекланиши кузатилади?

Билет № 11

  1. Ўзбекистон Республикаси рамзлари: байроқ, герб ва гимн қачон қабул қилинган ва уларни мазмун моҳиятини тушунтириб беринг.
  2. Сил касаллиги санаториясига беморларни юборишда касаллик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Мулоқот қилиш ва ўз ҳулқ атворини назорат қилишни бузилишини I даражасини таърифи.
  4. Остеохондрозда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Периферик нерв толаси шикастланишида беморда оддий харакатларнинг бажаришда қийинчилик туғилади, мушак кучи 2 балл, ўз-ўзига хизмат қилиш минимал хажмда бажарилади. Ногиронлик гурухини белгиланг?

Билет № 12

  1. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис қандай орган?
  2. Бемор болаларни парваришлаш учун касаллик варақасини расмийташтириш тартиби.
  3. Мулоқот қилиш ва ўз ҳулқ атворини назорат қилишни бузилишини II даражасини таърифи.
  4. Умуртқа поғонасининг синиши асоратларида (асаб тизимини шикастланишида) ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. 19 ёшли болада "Болалар церебрал фалажи" аниқланди: Кучли тетрапараз (мушак кучи 3 балл), ойига 3 мартагача такрорланувчи катта тиришиш хуружлари кузатилади. Хаёт фаолиятининг чекланиш турини ва ногиронлик гурухини белгилашни амалга оширинг.

Билет № 13

  1. Олий мажлиснинг Сенат ва Қонунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.
  2. Санаторияга юборишда ВМКга тақдим қилинадиган хужжатлар.
  3. Мулоқот қилиш ва ўз ҳулқ атворини назорат қилишни бузилишини III даражасини таърифи.
  4. Бош мия томирлари склерозида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. 2 томонлама III-IV даражали коксоартроз аниқланган беморда, чаноқ-сон бўғимида умуман харакат йўқолган (эндопротез ўтказишга монелик бор), хаёт фаолитини чекланиш турини белгилаш ва ногиронлик гурухини аниқлаш лозим.

Билет № 14

  1. Хуқуқий давлатга хос бўлган белгилар нималардан иборат.
  2. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Муомала қилиш лаёқатини I даражада бузилишини таърифи.
  4. Энцефалитларда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бел умуртқалари остеохондрози аниқланган (L4-Д5диск чурраси) беморда кучли намоён бўлган бел сохасидаги оғриқ, хар қандай харакат оғриқни кучайишига олиб келади, кучли тортирш белгилари мусбат. Хаёт фаолиятини чекланиш тури ва ногиронлик гурухини аниқлаш лозим.

Билет № 15

  1. Сиёсий партия деганда нимани тушунасиз ва унинг жамиятдаги ўрни қандай?
  2. Меҳнатда орттирилган жароҳатда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш тартиби.
  3. Муомала қилиш лаёқатини II даражада бузилишини таърифи.
  4. Бош мия жароҳатини кўз нервини шикастланишлари билан кечишида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор М., 58 ёш, педагог. Бош мия жарохати ўтказгандан сўнг ўз хулқ-атворини назорат қилиш III даражада, ўқиш лаёқатини чекланиши III даражада эканлиги аниқланди. Ногиронлик гурухини белгиланг?

Билет № 16

  1. Кўппартиявийлик тушунчасини изохлаб беринг.
  2. Протезлашда касаллик варақаларини расмийлаштириш тартиби.
  3. Муомала қилиш лаёқатини III даражада бузилишини таърифи.
  4. Бўйин умуртқалари остеохондрозида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор Ф., 60 ёш, журналист. Беморда паркинсонизм ташхиси аниқланди, кучли ривожланган акинетико-ригид синдром, кучли қотиш, ўринга "михланиш", ноаниқ нутқ, когнитив фаолиятни кучли пасайиши кузатилади. Ногиронлик гурухини белгиланг.

Билет № 17

  1. Маънавий - маърифий ишлар самарадорлиги нимага қараб баҳоланади?
  2. ВКК томонидан бериладиган меҳнат тавсияномаларига қўйиладиган талаблар.
  3. II даражада функционал бузилишлар ва турмуш фаолияти чекланишининг клиник белгилари.
  4. Бош мияда қон айланишининг транзитор бузилишида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бел умуртқаларини синишидан кейин беморда кучли ривожланган пастки парапарез (мушак кучи 1 балл), тос аъзоларини фаолиятини кучли бузилиши (сийдик тута олмаслик) аниқланди. Ногиронлик гурухини белгиланг.

Билет № 18

  1. Ёшларнинг маънавий, эстетик эхтиёжлари ва уларни шакллантирувчи омиллар нималардан иборат?
  2. Касаллик ва жароҳатларда касаллик варақалаларини энг узоқ муддатга бериш мезонлари.
  3. Ўқиш, билимларни ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни эгаллаб олиш ва меҳнат қилиш лаёқатини II даражали бузилишини таърифи.
  4. Бош мия жароҳатини тутқаноқ хуружлари билан асоратланишида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Ўтказилган церебрал лептоменингит асоратида беморда кўз ўткирлиги икалла кўзда 0,01\0,02 даражада ва кўриш майдони 5-7 градусга торайиши аниқланди. Хаёт фаолитини чекланиш тури ва даражасини аниқланг ҳамда ногиронлик гурухини белгиланг.

Билет № 19

  1. Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиршда қандай маънавий - маърифий ишларни ташкил этиш керак.
  2. Алкоголь истеъмол қилиш гатижасида жароҳатланганда меҳнатга лаёқатсизликни расмийлаштириш тартиби.
  3. I гурух ногиронлигини белгилаш мезонлари.
  4. Пўстлоқ ости энцефалитларида ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор I класс шофери, 4 ой касаллик варақасида бўлган. Ташхис: ўткир бош мия қон айланишининг бузилиши, ифодаланган чап томонлама гемисиндром. Қандай эксперт хулоса чиқариш керак?

Билет № 20

  1. "Ғояга карши факат гоя, жахолатга карши факат маърифат билан курашиш керак" принципининг ахамияти нимада?
  2. Касб касалликларида ногиронлик сабабини аниқлаш тартиби.
  3. II гуруҳ ногиронлигини белгилаш мезонлари.
  4. Дисциркулятор энцефалопатияда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор С, 35 ёш, конструктор. Ташхиси: Ревматик лихорадка, нофаол фазаси. Бош мия томирлари ревматик шикастланишидан кейинги ҳолат-бироз ифодаланган чап томонлама гемисиндром. Ревмокардиосклероз, ЮЕ 0. Қандай эксперт хулоса чиқарилиши лозим?

Билет № 21

  1. Мафкура, унинг мохияти, вазифалари ва жамият хаётидаги ўрни ("Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари" рисоласи асосида).
  2. Касаллик варақаларини расмийлаштирилганда режимни бузиш ҳолатлари ва уни расмийлаштириш тартиби.
  3. Турмуш фаолиятининг II даражада чекланганлик мезонлари.
  4. Миелопатияларда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Болалар церебрал фалажи аниқланган беморда: иккиланган атетоз, нутқни алалия шаклидаги бузилиши ва мустақил харакатланишни тўлиқ бузилиши (кучли ифодаланган тетрапарез) аниқланди. Хаёт фаолиятини чекланиши ва ногиронлик гурухини аниқланг.

Билет № 22

  1. Маънавий баркамол инсон деганда кимни тушунасиз?
  2. Бошқа шаҳарга даволаниш учун юборилганда касаллик варақаларини расмийлаштириш тартиби.
  3. III гуруҳ ногиронлигини белгилаш мезонлари.
  4. Инфарктдан кейинги кардиосклерозда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор қишлок махсулотлари анжомини таъмирловчи лавозимида ишлайди. Унда ўнг елкани ўрта учлигидан чўлтоқлик аниқланди. Унда қайси хаёт фаолияти чекланиши кузатилган ва қайси гурух ногиронлиги белгиланиши лозим?

Билет № 23

  1. Тараққиётнинг "ўзбек модели", мамлакатда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ўзига хос белгилари қандай?
  2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари муддатини узайтириш ва уни назорат қилиш механизмлари.
  3. ЧАЭС ҳалокатини бартараф этиш билан боғлик ногиронлик гуруҳини ва сабабини белгилаш (меёрий хужжатлар, ногиронлик муддатлари, талаб қилинадиган хужжатлар).
  4. ОИВ/ОИТСда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Беморда сон суяги остеомиелити, шикастланган сегментида ўрта даражада оғриқ, тизза бўғимини фаолиятини ўрта даражада бузилиши аникланди. Кандай эксперт хулоса чикарилиши лозим?

Билет № 24

  1. Маънавий тарбия бошқа тарбия турларидан қандай фарқланади?
  2. Касаллик варақасини расмийлаштиришга руҳсат берилган шахслар ва муассасалар.
  3. Меҳнатда жароҳатланиш сабабли ногиронлик гуруҳини белгилаш мезонлари (талаб қилинадиган хужжатлар, мезонлари).
  4. Нейроревматизм, ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Беморда болдирни паст учлигидан чўлтоқлик аниқланди. Протезлаш амалга оширилган. Хаёт фаолиятини чекланиш тури ва ногиронлик гурухини аниклаш буйича хулоса беринг.

Билет № 25

  1. Мафкуравий тарбия усулларини айтиб беринг.
  2. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг максимал муддатлари ва ТМЭКга юбориш тартиблари.
  3. "Ногирон-бола" ва болаликдан ногиронлик сабабини белгилаш тартиблари.
  4. Гипоталамик синдромда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Беморда оёқни чуқур парези (мушак кучи 1 балл), паретик мушакларда мушак тонусини кучли ортиши, барча сезгини оёқларда бузилиши, тос аъзолари фаолиятини тўлиқ бузилиши аниқланди (тўлиқ сийдик ва нажас тута олмаслик). Хаёт фаолиятини чекланиш тури ва даражасини аниқлаб ногиронлик гурухини белгиланг.

Билет № 26

  1. Ватанпарварлик тарбияси (Таърифи, маъно ва мохияти).
  2. ТМЭКга юборишда йўлланмани (088/х шакл) расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар.
  3. Реабилитация принциплари, босқичлари, реабилитация потенциали тушунчаси.
  4. Коллагенозларда (ревматоид артритда) ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Мия инсульти ўтказган беморда: кучли атаксия, харакат мувофиқлигини қўпол бузилиши, оддий маиший кўникмаларни бажаришда қийинчилик туғилмоқда. Қайси хаёт фаолияти бузилиши кузатилган ва унинг даражасини аниқлаб ногиронлик гурухини белгиланг.

Билет № 27.

  1. Ахлоқий тарбия деганда нимани тушунасиз?
  2. ВКК ва ТМЭК ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларнинг самарадорлигини ногиронлик кўрсаткичларига ва ногиронларни реабилитациясига таъсири.
  3. Ногиронларни протез-ортопедия махсулотлари билан таъминлаш тартиби.
  4. Юрак митрал нуқсонида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор 52 ёш, мухандис-иқтисодчи. Қайта миокард инфаркти ўтказилган, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан буён 4 ой ўтиши муносабати билан ТМЭКга қуйидаги ташхис билан юборилди: ЮИК, чап қоринча олди девори аневризмаси билан асоратланган миокард инфаркти. Инфарктдан кейинги кардиосклероз, тез-тез политоп экстрасистолия, юрак етишмовчилиги-II.

Билет № 28.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарордан келиб чиқадиган вазифаларни айтиб беринг?
  2. Ногиронларга протез-ортопедия маҳсулотлари ва ҳаракат воситаларини бериш тартиби.
  3. Якка тартибдаги реабилитация дастурини тузиш ва бажариш манзиллари.
  4. Спастиик параплегияда ВМЭ ва реабилитация масалалари.
  5. Бемор М., 43 ёш, юк ташувчи, маълумоти 9-синф. Ўпка операцияси туфайли стационар 25 кун даволанган. Оперциядан кейинги давр яхши ўтган. Бемор қуйидаги ташхис билан ТМЭКга юборилди: ўпка пастки бўлагининг мавжуд эмаслиги (бронхоэктатик касаллик туфайли) нафас етишмовчилиги I даражада. Эксперт хулоса қандай бўлади?

Билет № 29.

  1. Огохлик ва хушёрлик тарбияси тушунчаси мазмун - мохиятини айтиб беринг.
  2. Бемор ва ногиронларни динамик кузатиш ва уни расмийлаштириш, реабилитация тадбирларини ўтказиш учун расмийлаштириладиган хужжатлар.
  3. Ҳаёт фаолиятини бузилиш турлари ва даражалари.
  4. Артериал гипертонияда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Т., 51 ёш., касби врач, методик кабинетда ишлайди. Ташхис: гипертония касаллиги II босқичи, артериал гипертензия-2, хатар-3, цереброкардиал синдром ва тез-тез гипертоник кризислар билан. Диспансер назоратида туради, мунтазам гипертонзив дорилар қабул қилади. Охирги 12 ойда бир неча марта касаллик варақаси жами 83 кун бўлиб, шундан 24 куни касалхонада даволанган. Эксперт хулоса қандай бўлади?

Билет № 30

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган?
  2. ВМК фаолиятида олиб бориладиган тиббий хужжатлар ва уларни расмийлаштириш тартиби.
  3. ВМЭКда ҳисобот олиб бориш тартиби, хужжатларни расмийлаштириш.
  4. ЮИКда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Х., 53 ёш, металл қуйиш машинасини бошқаради. Иш қайноқ цехда, кучли жисмоний зўриқиш билан бажарилади. Юрак хасталиги билан касалхонада даволанган. Даволаш муддати тугагач, қуйидаги ташхис билан ТМЭКга юборилган: ЮИК. Стабил стенокардия, ФС-II, симптоматик гипертония. Юрак етишмовчилиги-I. Эксперт хулоса қандай?

Билет № 31

  1. Мафкура нима?
  2. Меҳнат қобилиятига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ВМЭ учун аҳамияти.
  3. Харбий хизмат билан боғлиқ ногиронлик сабабларини аниқлаш.
  4. Юрак ритми бузилишларида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. бемор Ш., 45 ёш, иқтисодчи мухандис, шипертония касаллиги билан оғриганлиги сабабли, йилига 2-3 марта 12-15 кундан касаллик варақасида бўлган. Охирги марта касалхонада даволанган. Ташхис: гипертония касаллиги II босқич, АГ-2, хатар-3, бош мия ва юрак синдроми билан. ЮЕ-0, ДЭ-1. қандай эксперт хулоса чиқарилиши керак?

Билет № 32

  1. Диний экстремизм нима?
  2. Врачлик меҳнат экспертизасининг ривожланиш тарихи, хозирги замон ҳолати.
  3. Организм конпесатор адаптацион имкониятларининг ВМЭ учун ахамияти.
  4. Ревматик лихорадкада ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Г., 30 ёш, телеграфист. 3 йил аввал ўртача оғирликдаги тиреотоксикоз ташхиси қўйилган. Охирги йил ахволи оғирлашиб, 20-25 кундан 3 марта касаллик варақасида бўлган. Касалхонада даволаниш натижасида ахволи яхшиланган. Ташхис: Диффуз токсик буқоқ II босқич, тиреотоксикоз ўртача оғирликда. Эксперт хулоса қандай?

Билет № 33

  1. Узбекистон республикаси миллий валютасини качон кабул килган?
  2. Жароҳатланиш ва алкогол ичимлик билан маст бўлган ҳолатда касаллик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Бош ВМЭК раисининг функция ва вазифалари.
  4. Нафас аъзолари хасталикларида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор 43 ёш, функционал диагностика кабинетида врач. Қандли диабет туфайли 40 ед.инсулин қабул қилади. Поликлиника шароитида даволанади. Бир неча марта, жами 3,5 ой касаллик варақасида бўлган. Ташхис: Қандли диабет, ўрта оғир кечиши декомпенсация ҳолати. ТМЭК қандай эксперт хулоса чиқазиши керак?

Билет № 34

  1. Бузгунчи ғояларга кандай ғоялар киради?
  2. Бошқа ишга вақтинча ўтказилганда мехнатга лаёқатсизлик варақасини бериш тартиби."
  3. Бемор ТМЭК хулосасидан норози бўлганда эксперт хулоса чиқазиш тартиби.
  4. Ошқозон яра касаллигида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Т., 38 ёш, касби-чилангар, 10 йил давомида ошқозон яра касаллиги билан оғриган. Йил давомида стационар шароитда даволаниш яхши натижа бермаган. Операциядан бош тортган. Ташхис: Ошқозон яра касаллиги, турғун ифодаланган оғриқлик синдроми билан. Тана вазнинг етишмовчилиги 12 кг. Қандай эксперт хулоса чиқарилиши керак?

Билет № 35

  1. Терроризм нима?
  2. ВКК ва ТМЭК орасидаги ўзаро алоқа ва унинг ВМЭ учун аҳамияти.
  3. Касб касаллигида меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш.
  4. Жигар касалликларида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор А., 32 ёш, методист. Ташхис: Бронхиал астма инфекцион аллергик шакли, поғона-II, нафас етишмовчилиги -I. Қандай эксперт хулоса чиқарилиши керак?

Билет № 36

  1. Миллий қадриятлар билан умумбашарий қадриятларни изохланг.
  2. Ҳаёт фаолиятини чекланиши тушунчаси ва уни ВМЭдаги аҳамияти.
  3. Ногиронларни якка тартибда реабилитация дастурини бажарилишининг мониторинги.
  4. Гломерулонефритда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Х., 35 ёш, кутубхоначи. 25 йилдан бери ревматизм билан оғриган. III гурух ногирони. Охирги 3 ой ахволи оғирлашган, каслхонада қайта даволаш айтарлик натижа бермаган. Ташхис: Ревматик лихорадка, нофаол фазаси, юрак митрал иллати, стеноз устунлиги билан, ревматик кардиосклероз хилпилловчи аритмия. ЮЕ-II. Эксперт хулоса қандай бўлиши керак.

Билет № 37

  1. Бунёдкор гояларга кандай гоялар киради?
  2. Бемор ва ногиронларни реабилитацияси тушунчаси принциплари. Меёрий хужжатлар.
  3. Ўз-ўзига хизмат қилиш ва мустақил ҳаракатланишни 1 даражали бузилишини таърифи.
  4. Кардиомиопатияларда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор 25.01.12 да ТМЭКга юборилди. Хужжатлари 26.01.12да жўнатилиб, ТМЭКда рўйхатдан ўтказилди. Лекин бемор 15.02.12 да ТМЭК кўригидан ўтди. III гурух ногиронлиги белгиланди. Касаллик варақаси қайси сана билан беркитилиши лозим?

Билет № 38

  1. Демократия, демократик жамият нима?
  2. Тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг асосий вазифалари.
  3. Ўз-ўзига хизмат қилиш ва мустақил ҳаракатланишни II даражали бузилишини таърифи.
  4. Бронхиал астмада ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор М., қурувчи. Мастлик натижасида сон суяклари синиши сабабли унга 094-х шаклидаги маълумотнома берилган. Ишдан озод қилинган кундан 2 хафта ўтгач ўртача оғирликдаги чап ўпка пастки бўлагининг ўчоқли бактериал пневмонияси аниқланди. Пневмония сабабли қандай хужжат берилади?

Билет № 39

  1. Олий Мажлисга сайловлар қандай тартибда ўтказилади?
  2. Тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг структураси, таркиби.
  3. Қайси ДПМ врачи мехнатга лаёқасизлик варақасини беришга хақли эмас?
  4. Сурункали гепатитда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор К., 40 ёш, I синф хайдовчиси. 4 ой касаллик варақасида бўлган. Ташхис: 12 бармоқли ичак яра касаллиги узлуксиз қайталаниб кечиши (оғир шаки) турғун ифодаланган оғриқ синдроми, тана вазнинг етишмовчилиги 15 кг. Қандай эксперт хулоса чиқарилиши керак?

Билет № 40

  1. Диний экстремизм нима?
  2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик турлари, уларни расмийлаштириш тартиблари.
  3. Клиник прогноз қандай бахоланади?
  4. Деформатик артрозларда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор У., 35 ёш, дехқон хўжалигида пахтакор. Ташхис: Сурункали гломерулонефрит, гипертоник шакли, компенсация босқичида. Сурункали буйрак етишмовчилиги II босқич. Эксперт хулоса қандай?

Билет № 41

  1. Огохлик ва хушёрлик тарбияси тушунчаси мазмун - мохиятини айтиб беринг.
  2. Гелминтозда мехнатга лаёқатсизлик варақасини бериш тартиби..
  3. Клиник эксперт хатолар ва уларни бартараф этиш йўллари.
  4. Қўл суяклари синишида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор 40 ёш, харбий хизматни ўтагандан 7 ўтгач ТМЭКга юборилди. Ташхис: ЮИК. Турғун стенокардия. ФС-III. Афғонистонда харбий хизмат ўтаганлиги тўғрисида хужжатлар мавжуд. Анамнезда хизматдан қайтгач, 6 ойдан сўнг поликлиникага мурожаат қилган, ўша даврда стенокардия ташхиси билан даволанган. ТМЭК да III гурух ногиронлиги белгиланди. Қандай ногиронлик сабаби белгиланади?

Билет № 42

  1. Мафкуравий тарбия усулларини айтиб беринг.
  2. ТМЭКга юборилганда мехнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Корхона жарохатида мехнат лаёқатини йўқотганлик даражасини аниқлаш.
  4. Бош мия ёпиқ жарохатларида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Ишчи ўз хисобидан таътилда 01.04.11й. дан 11.04.11й. гача бўлди. Лекин 05.04.11й.дан 28.04.12 й.гача ўткир пневмония туфайли мехнат лаёқати вақтинча йўқолди. Бундай холатларда касаллик варақаси бериладими?

Билет № 43

  1. "Ғояга қарши фақат ғоя, жахолатга қарши фақат маърифат билан курашиш керак" принципининг ахамияти нимада?
  2. Карантинда касаллик варақасини бериш тартиби.
  3. "Абилитация" тушунчаси нимани англатади.
  4. Чаноқ суяклари синишида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Е., 48 ёш, 26.03.12 й.дан 28.03.12 й.гача сурункали гастродуоденитнинг қўзғаши сабабли ишдан озод қилинган. 28.03.12 й. врач қабулида ичкилик туфайли мастлик холати ва касалликни кечиши ёмонлашганлиги тасдиқланди. Бу холатда касаллик варақаси қандай расмийлаштирилиши керак?

Билет № 44

  1. Мафкура, унинг мохияти, вазифалари ва жамият хаётидаги ўрни ("Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари" рисоласи асосида).
  2. ВКК таркиби ва унинг функциялари.
  3. "Меҳнат қобилияти" ва "иш қобилияти" тушунчаларининг таърифи ҳамда фарқини изохлаб беринг
  4. Бўғимларнинг дегенератив дистрофик ўзгаришларида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор П., 48 ёш, слесарь, спиртли ичимлик оқибатида, сурункали гепатит қўзғаши оқибатида ишдан 08.04.12 - 24.04.12 йй.да ишдан озод этилди. 094-х шаклдаги маълумотнома берилди. Беморнинг қатъий талабига биноан 25.04.12 й.дан ишга чиқазилди. 30.04.12 й.да бемор қайта врачга мурожаат қилганда, касалликнинг авжланганлиги аниқланди. Шу туфайли меҳнатга лаёқатсизлик бўйича қандай хужжат берилади?

Билет № 45

  1. Олий мажлиснинг Сенат ва қонунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.
  2. Бемор томонидан даволаниш режими бузилганда, касаллик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Муомала қилиш лаёқатини III даражада бузилишини таърифи.
  4. Нафас аъзолари касалликларида жаррохлик усули билан даволанганда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Т., 35 ёш, трактор хайдовчи. Ташхис: ревматик лихорадка, нофаол фазаси аортал юрак иллати қопқоқ етишмовчилиги устунлиги билан. ЮЕ-IIА. Эксперт хулоса қандай?

Билет № 46

  1. Ўзбекистон Республикаси рамзлари байроқ, герб ва гимн қачон қабул қилинган ва уларни мазмун мохиятини тушунтириб беринг.
  2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик сабаблари.
  3. Ижтимоий етишмовчиликнинг турлари.
  4. Жаррохлик усули билан даволанган юрак иллатларида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор М., 46 ёш, такси хайдовчи. Ташхис: миокардитдан кейинга кардиосклероз. Ифодаланган дистрофик ўзгаришлар билан. Тўлиқ атриовентикулярблокада ва Морганьи-Эдемс-Стокс хуружлари билан. Эксперт хулоса қандай?

Билет № 47

  1. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тушунчалари мохияти ва мазмуни.
  2. Вақтинча мҳнатга лаёқатсизликнинг таърифи ва у қандай холатларда кузатилади?
  3. Ўз хатти харакатини назорат қила билиш қобилиятининг чекланиш сабаблари.
  4. Орқа мия шикастланишида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор С., 50 ёш, юк ташиш машинаси хайдовчиси. Ташхис: сийдик тош касаллиги, сурункали пиелонефрит, реммисия даври, буйрак етишмовчилиги-1. қандай эксперт хулоса қилинади?

Билет № 48

  1. Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган тахдидларни айтиб беринг.
  2. ВМЭнинг услубияти.
  3. Мустақил харакатланишнинг III даражада чекланишида ногиронлик гурухи.
  4. 12 бармоқли ичак яра касаллигида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Ж., 55 ёш, хисобчи. Ўртача намоён бўлган оғриқлик синдром билан кечувчи тизза бўғининг деформатик артрози сабабли физиотерапевтик муолажа вақтида териси куйиши натижасида вақтинча мехнатга лаёқатсизлик юзага келди. Беморга қандай хужжат берилади?

Билет № 49

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятда мафкуравий бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги хақида.
  2. Оқилона ишга жойлаштиришнинг ВМЭ учун ахамияти.
  3. Реабилитацион потенциал қандай бахоланади?
  4. Хавфли ўсмаларда ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор М., 55 ёшда, майда асбобларни таъмирловчи мутахассис. Иши жисмонан енгил. Беморда қайталанувчи майда ўчоқли инфаркт ривожланди. Функционал бузилишлар йўқ. Қандай эксперт хулоса чиқарилиши лозим?

Билет № 50

  1. Мамлакат сиёсий хаётини эркинлаштириш деганда нимани тушунасиз.
  2. Бола асраб олишда касаллик варақасини расмийлаштириш тартиби.
  3. Тиббий реабилитациянинг асосий мақсади нимадан иборат?
  4. Юрак ревматик иллатларида ВМЭ ва ТИР масалалари.
  5. Бемор Б., 40 ёш, 10 йил хисобчи бўлиб ишлаган, охирги йил юк ташувчи бўлиб бошқа ишга ўтган. Ташхис: Миокардитдан кейинги кардиосклероз. Кам кузатиладиган экстросисталия, ЮЕ-0. Қандай эксперт хулоса чиқазилиши керак?

Ижрочи:
Ўқув ишлари бўлими мудири,
доцент

Абзалова М.Х.

ВМЭ кафедраси мудири,
профессор

Кариев Ш.М.

Возврат к списку


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz