Юқумли касалликлар
Инфекционист-шифокорларга мўлжалланган аттестацияга тайёргарлик кўриш учун намунавий саволлар рўйхати
- Батериялар систематикаси ва умумий тавсифномаси.
- Бактериялар қўзғатувчи юқумли касалликларни лаборатор усулда ташҳислаш.
- Инфекцияга қарши иммунитет, иммунопатология ва иммунокоррекция.
- Иммунобиологик дори воситалари.
- Миллий эмлаш календари.
- Эмлашдан кейинги реакция ва асоратлар.
- Антибактериал дори воситаларининг фармакокинетикаси ва фармакодинамикаси.
- β-лактам антибиотиклари: таъсир механизми ва доираси, қўллашга кўрсатмалар.
- Карбопенемларо: таъсир доираси, буюришга асосий кўрсатмалар.
- III ва IV авлод цефалоспоринлари: таъсир доираси, қўллашга кўрсатмалар.
- Фторхинолонлар: таснифи, таъсир доираси, қўллашга кўрсатмалар.
- Гликопептидлар: вакиллари, таъсир доираси, қўллашга кўрсатмалар.
- Макролидлар: таснифи, таъсир доираси, қўллашга кўрсатмалар.
- Стафилококклар ва стрептококклар келтириб чиқарувчи юқумли касалликларни атибактериал дори воситалари билан даволаш.
- Антибактериал дори воситалари билан даволашнинг асоратлари.
- Замбуруғларга қарши дори воситалари. Таъсир доираси, асосий таъсир механизми, қўллашга кўрсатмалар.
- Нейтрофиллар сонининг камайиши билан кечувчи иситмали беморларда этиотроп давонинг ўзига хослиги.
- Тушунчаларга таъриф: бактериемия, тизимли яллиғланишли жавоб синдроми, сепсис, септик шок.
- Буйрак ва жигар патологиясида антибактериал дори воситаларини қўллаш.
- Ҳомиладор ва чақалоқларда антибактериал дори воситаларини қўллаш.
- Полирезистент флора келтириб чиқарган юқумли касалликларни даволаш.
- Антибактериал дори воситаларини профилактик қўллаш.
- Пневмококклар ва стрептококклар келтириб чиқарган юқумли касалликлар: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Скарлатина: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Сарамас: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Чақалоқларда стрептококклар қўзғатувчи юқумли касалликлар: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Ангиналар қиёсий ташҳиси.
- Бўғма: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Гемофил таёқчаси келтириб чиқарувчи юқумли касалликлар: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Хламидия ва микоплазмалар келтириб чиқарувчи юқумли касалликлар: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Зотилжам таснифи. Катталарда касалхонадан ташқари зотилжамни даволаш кетма-кетлиги.
- Касалхона ичи зотилжами. Этиологияси, катталар ва кичикларда этиотроп даволаш тактикаси.
- Катталарда касалхонадан ташқари зотилжамни даволаш кетма-кетлиги.
- Болаларда касалхонадан ташқари зотилжамни даволаш кетма-кетлиги.
- Менингококк келтириб чиқарувчи юқумли касаллик: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Касалхона олди босқичда менингококк келтириб чиқарувчи юқумли касалликда ёрдам кўрсатиш.
- Бактериал менингитларни этиотроп даволаш.
- Мия шишишида даво чоралари.
- Асаб тизими инфекцион касаллигини ўтказган беморлар реабилитацияси.
- Стафилококкларо келтириб чиқарувчи юқумли касалликлар: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Стафилококклар, MRS билан боғлиқ касалликларда резистентлик ва даволашнинг ўзига ҳослиги.
- Кўкйўтал ва паракоклюш: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Легионеллез: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Диарея синдроми қиёсий ташҳиси.
- Қорин тифи ва паратифлар: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Сальмонеллез: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Ичбуруғ (шигеллез): клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Эшерихиозлар: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Гемолитико-уремик синдром.
- Иерсиниоз: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Кампилобактериоз: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Саёҳатчилар диареяси.
- Ичак дисбиози.
- Псевдомембраноз колит: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Овқат токсикоинфекцияси: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Ботулизм: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Хеликобактериоз.
- Ичак инфекцияларини антибактериал дори воситалари билан даволаш: кўрсатма, катталар ва болаларда қўлланилувчи дори воситалари.
- Сепсис ташҳисоти.
- Септик шокни даволаш.
- Сепсисда антибактериал даво.
- Неонатал сепсис: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Инфекцион эндокардит: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Касалхона ичи грамманфий инфекциялари.
- Касалхона ичи граммусбат инфекциялари.
- Ўта-ҳавфли юқумли касалликлар ва биотерроризм.
- Ўлат ва туляремия: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Вабо: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Куйдирги: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Ўта-ҳавфли юқумли касалликларни олдини олишда ишни ташкил қилиш.
- Лептоспироз: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Бруцеллез: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Риккетсиялар келтириб чиқарувчи иситма касалликлари.
- Эндемик ва эпидемик (тошмали) тифлар.
- Ку-иситмаси.
- Мушук тимдалаши касаллиги.
- Анаэроб қорин ичи инфекциялари.
- Пешоб ажратиш аъзолари инфекциялари.
- Актиномикоз ва нокардиоз: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Иситмаларни қиёсий ташҳислаш.
- Нейтропеник иситма.
- Лайм касаллиги: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Қайталама канали тиф.
- Қоқшол: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Листериоз: клиникаси шакллари, асаб тизимининг зарарланиши, ташҳислаш усуллари ва даволаш.
- Сепсисни даволашнинг асосий тамойиллари.
- Вирусга қарши даволаш.
- Жигар зарарланиши синдромлари.
- Гепатит В вирусли беморларни даволашда қўлланувчи дори воситалари, даволаш дастури.
- Гепатит С вирусли беморларни даволашда қўлланувчи дори воситалари, даволаш дастури.
- Вирусли гепатитлар вакцинопрофилактикаси.
- Вирусли гепатитларда беморларни диспансер назорат қилиш.
- Жигар циррозининг асоратлари.
- Шиш-асцитли синдромни даволаш.
- Ҳомиладорларда жигарни зарарланиши.
- Жигар циррозида жигар энцефалопатияси ва жигар етишмовчилигини даволаш.
- Жигар касалликларини ташҳислаш усуллари.
- Фульминант гепатит.
- Безгакка қарши дори воситалари.
- Эпидемик тошмали тиф: клиникаси, ташҳислаш усуллари ва даволаш, олдини олиш.
- ВИЧ-инфекциясига текширишда клиник кўрсатмалар. ВИЧ-инфекциясига текширишда эпидемиологик кўрсатмалар.
- Катталар ва болаларда ВИЧ-инфекцияси таснифи.
- Онадан болага ВИЧ-инфекцияси юқишини олдини олиш.
- Болаларда АРВТ бошлашга кўрсатмалар.
- ВИЧ-инфекцияли беморларга ҳос ўсма касалликлари.
- Катталар ва болаларга мўлжалланган биринчи қатор АРВТ схемалари.
- Антиретровирус дори воситалари: таснифи, таъсир механизми.
|
Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана
|