24.04.2016
Умумий гигиена
ГИГИЕНИСТЛАР врачларни аттестацияга тайёрлаш учун тузилган саволлар рўйхати
- Республика ахолиси соғлиги ва уни шакллантирадиган омиллар
- Республика ахолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги сохасидаги конунлари
- Ахолини санитария-эпидемиологик хотиржамлиги соҳасида давлат бошқариш иштирокчилари
- Ахолини санитария-эпидемиологик хотиржамлигини таъминлашда асосий ташкилий чора-тадбирлари.
- Давлат санитария-эпидемиология меъёрлашнинг замонавий тизими.
- Давлат санитария-гигиеник экспертизаси: мақсади, объектлари ва ўтказиш тартиби.
- Ижтимоий-гигиеник мониторинг: мақсади, вазифалари ва ўтказиш тартиби.
- Санитар-эпидемиологик чора-тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш.
- Давлат санитария назорати. Давлат санитария назоратини амалга оширадиган идоралар ва муассасалар.
- Санитар-эпидемиологик хотиржамлик сохасида бошқарма назорати.
- Давлат санитария назоратини олиб боришда муассаса ва идора мансабдор шахсларининг асосий хуқуқлари, жавобгарлиги ва асосий кафолати.
- Хавф-хатарни бахолаш методологияси ва давлат санитария назоратини амалиётда ишлатиш.
- Фуқаро ва юридик шаҳсларни давлат органларига ахолини санитар-эпидемиологик хотиржамлигини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби.
- Давлат санитария назорати муассаса ва органларининг административ-хуқуқий фаолияти
- Давлат санитария назорати тизимида санитар-гигиеник лаборатория назоратини ташкил қилиш, унинг ўрни ва аҳамияти.
- Врач-гигиенист фаолиятида этика ва деонтология.
- Давлат санитария назорати амалиётида информацион технологиялардан фойдаланиш.
- Гигиеник ўқитиш ва таълим-тарбия.
- Юқумли ва паразитар касалликларда профилактик тизим
- Санитар-эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирларга риоя қилиш ва бажарилишини ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш назоратини ўтказиш.
- Республика болалар аҳолиси соғлиги вазияти ва уни шакллантирувчи омиллар
- Болалар ва ўсмирларнинг бош нерв тизимини функционал хусусияти ва ёшга боғлиқ бўлган ўзгаришлар. Болалар ва ўсмирлар муассасаларида илм олиш жараёнини ташкил қилишга гигиеник талаблар.
- Жисмоний тарбиялашнинг физиологик-гигиеник асослари, уни ўсаётган организмга таъсири. Болалар ва ўсмирлар муассасаларида жисмоний тарбия принциплари, шакллари ва воситалари.
- Болалар ва ўсмирлар рационал ва тўла қимматлик овқатланишини ташкил қилиш илмий асослари. Болалар ва ўсмирлар уюшган жамоаларида овқатланишини ташкил қилишнинг гигиеник принциплари.
- Болалар ва ўсмирлар соғлиги холатига компьютерларнинг таъсири. Информатика ва электрон хисоб-китоб техника кабинетларини жихозлаш, таъминлаш ва ишлаш тартибига гигиеник талаблар.
- Болалар ва ўсмирларни соғлиги холатига меҳнатнинг таъсири. Болалар ва ўсмирлар муассасаларида мехнат таълимини ташкил қилишга гигиеник талаблар
- Мактабгача таълим муассасалари қурилиши, таъминоти ва фаолият тартибига санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
- Ўрта умумий таълим берувчи муассасалари қурилиши, таъминоти ва фаолият тартибига санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
- Ўрта махсус ва касбий-техник таълим муассасалари қурилиши, таъминоти ва ўқитиш жараёнини ташкил қилишга бўлган санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
- Болалар соғломлаштириш муассасаларига бўлган санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
- Болаларга мўлжалланган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва сотишга бўлган санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар
- Жисмоний руҳий ривожланган болалар муассасаларининг таъминотига ва ўқитиш жараёнини ташкил қилишга санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
- Меҳнат шароитининг гигиеник таснифи ва уни амалиётда ишлатилиши.
- Тиббий кўриклар – касбий ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликларини аниқловчи асосий усул сифатида.
- Касбий ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликлари. Касбга оид хавф-хатарлар. Хавф-хатарни бахолаш босқичлар.
- Ақлий ва жисмоний меҳнатни ташкил қилишнинг илмий асослари. Чарчаш: физиологик асослари, босқичлари, чарчаш белгилари.
- Ишлаб-чиқаришда микроиқлим турлари: иситувчи ва совутувчи микроиқлим, одамнинг иссиқлик ҳолати. Иситувчи ва совутувчи микроиқлим таъсирида келиб чиқадиган касаликлар, унинг инсон организмига ноқулай таъсири.
- Саноат аэрозоллари: таснифи, хусусиятлари, инсон организмига таъсири. Ишлаб чиқаришда чанг таъсирида келиб чиқадиган касалликлар.
- Ишлаб чиқаришда шовқин: Таснифи, манбалар, ишлаб чиқариш шовқинни меъёрлаштириш. Шовқиннинг организмга биологик таъсири. Шовқинни меъёрлаштириш. Ишлаб чиқариш шароитда ноқулай таъсирини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлари.
- Ишлаб чиқаришда тебранишлар: таснифи, биологик таъсири, иш жойларда меъёрлаштириш, организмга ноқулай таъсири. Профилактик чора-тадбирлар.
- Ишлаб чиқариш токсикологияси: кимёвий омилларни комбинацияланган ва комплексланган таъсири, организмга турли омилларининг бир бирига кўшилган таъсири. Кимёвий моддаларнинг узоқлашган самараси таъсири. Нанозаррачалар - мехнат гигиенада янги омил. Кимёвий омилларнинг организмга ноқулай таъсирини олдини олиш.
- Пестицидларнинг гигиеник маъноси. Таснифи, организмга кириш йўллари, ноқулай эффектлар. Пестицидларнинг организмга ноқулай таъсири профилактикаси.
- Мехнат гигиенасида машиносозликнинг долзарб муаммолари: технологик жараённи ўзига хос хусусиятлари, ишлаб чиқаришда зарарли омиллар, профилактик чора-тадбирлар.
- Қишлоқ хўжалигида мехнат гигиенасининг долзарб муаммолари: технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари, ишлаб чиқаришда зарарли омиллар, профилактик чора-тадбирлар.
- Атроф мухит ва унинг гигиеник маъноси. Одам соғлиги ва мухит омиллари билан сабабий боғланганлигини аниқлашнинг хозирги замон назарияси.
- Атмосфера ҳавоси ифлосланиш муаммоларининг хозирги холати ва келиб чиқадиган сабаби.
- Атмосфера хавосининг физиологик ва гигиеник хусусияти, атмосфера ҳавосидаги газ таркиби компонентлари ва ундаги муаллақ моддалар.
- Атмосфера хавосини химояси ва ифлосланишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлари.
- Сувнинг физиологик ва гигиеник ахамияти, ичимлик сувини ахолини яшаш шароитига ва соғлигига таъсири.
- Ичимлик сувни сифатини меъёрлаштиришни гигиеник принциплари, марказлашган ва марказлашмаган тизим қурилмаларини ичимлик суви сифатига гигиеник талаблар.
- Ичимлик сув таъминоти давлат санитария назорати ва ичимлик сувни сифатининг ишлаб чиқариш назорати.
- Сув ҳавзалари ифлосланишини химоя қилиш устидан давлат санитария назорати
- Тупроқни таркиби ва хусусиятининг санитар-гигиеник ахамияти.
- Аҳоли яшаш жойларидаги тупроқнинг хусусияти ва таркибини гигиеник регламенлаш усуллари. «Аҳоли яшаш жойларидаги тупроқнинг санитария ҳимояси» тушунчаси.
- Аҳоли яшаш жойлардаги тупроқнинг санитария холати устидан давлат санитария назорати.
- Қишлоқларни режалаштириш ва қуриш устидан санитария назорати принциплари.
- Яшаш жойларни ва жамоа биноларни гигиенаси устидан давлат санитария назорати.
- Ишлаб чиқариш ва жамоат бинолари қурилишида ишлатиладиган полимер ва полимер сақлайдиган материаллар, буюм ва конструкциялар хавфсизлигига гигиеник талаблар.
- Соғлиқни сақлаш муассасалари қурилиши, таъминоти, жихозланишига гигиеник талаблар ва соғлиқни сақлаш муассасаларида юқумли касалликларга қарши санитар-эпидемиологик ва эпидемиологик чора тадбирларни ўтказиш.
- Озуқа қўшимчалари сифати, хавфсизлиги ва уларни қўлланишига бўлган гигиеник талаблар.
- Озиқ-овқат хом ашёси сифати ва хавфсизлигига бўлган гигиеник талаблар.
- Рационал овқатланиш. Республика турли аҳоли гурухларининг озуқа моддари ва қувват эхтиёжига бўлган гигиеник талаблар.
- Овқатда биологик фаол қўшимчалар. Овқатда биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш корхоналарига санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар. Биологик фаол кўшимчалар муомаласига бўлган гигиеник талаблар.
- Озиқ-овқат маҳсулотларини жихозлардан, инвентардан, таралардан ва упаковка материаллари таркибидаги зарарли аралашмалардан миграцияланган инфлосланишининг гигиеник аспектлари.
- Овқатдан захарланишлар ва уларнинг профилактикаси.
- Алиментар-боғлиқ касалликлар ва уларнинг профилактикаси.
- Озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарига бўлган гигиеник талаблар
- Балиқ ва балиқ махсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарига санитар-гигиеник талаблар.
- Сут ва сут маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарга санитар-гигиеник талаблар.
- Гўшт ва гўшт маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарга санитар-гигиеник талаблар.
- Замонавий технологиялар ёрдамида олинган озиқ-овқат маҳсулотларини гигиеник баҳолаш.
- Радиацион гигиена: фан, мақсади, вазифалари, методологияси.
- Ионлашган нурланишларнинг турлари, тавсифи. Нурланишнинг дозаси тўғрисида тушунча
- Ионлашган нурланишларнинг жароҳатловчи таъсири бирламчи патогенетик механизми.
- Инсонда радиобиологик эффектлари: таснифи, амалиётдаги ахамияти
- Радиацион гигиенанинг концептуал асослари ва уларни давлат санитария назорати амалиётида ишлатилиши
- Ахолини радиацион хавфсизликни таъминлаш бўйича халқаро ва маҳаллий тизими, қадр-қиммати ва камчиликлари.
- Радиацион-гигиена соҳасида Давлат санитария назоратининг қонуний ва меъёрий-хуқуқий базаси.
- Радиацион ва ядро авариялари: авариялар шкаласи, ташкил қилиш ва ҳимоя чораларини ўтказиш
- Ядро энергисини олишнинг гигиеник аспектлари. Санитар-гигиеник қонунчилик
- Ноионлашган спектрдаги электромагнит майдон: турлари, гигиеник ахамияти
- Элекростатик майдон: физик табиати, турлари, аҳоли ва ишчиларнинг химоя принциплари ва биологик фаоллиги, давлат санитария назоратини ўтказиш.
- Паст частотадаги элекростатик майдон: манбалари, инсон организмга таъсири ва химоя чоралари.
- Радиочастота диапазонидаги электромагнит майдон: таснифи, инсон организмига таъсири, профилактиси, давлат санитария назоратини ўтказиш амалиёти.
- Оптик диапазондаги электромагнит майдон: турлари, манбалари, биологик таъсир характери, таъсирини камайтириш бўйича тадбирлар.
|
Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана
|