24.04.2016
Бактериология-вирусология
ВРАЧ-БАКТЕРИОЛОГ, ВРАЧЕЙ-ВИРУСОЛОГЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯГА ТАЙЁРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР НАМУНАСИ.
- Микроорганизмлар таснифи ва номенклатураси. Таснифлашниш асосий қоидалари. Турларга тавсиф. Бактериялар таснифи.
- Бактерияларнинг асосий шакллари. Бактерия хужайраси деворининг тузилиши, кимёвий таркиби ва вазифалари. Ҳужайра деворининг нуқсонли синтезида бактерия шакли.
- Бактериологик, серологик ва вирусологик лабораториялар ташкил қилиш, жихозлаш ва ишлаш тартиб.
- Бактериоскопик текшириш усуллари. Босқичлари. Бахолаш. Микроскопик препарат турлари.
- Микроорганизмларни бўяш усуллари. Микроскоп турлари, уларнинг ишлаш қонуниятлари.
- Бактериоскопик ва бактериологик текшириш учун материаллар. Материални олиш ва лабараторияга келтириш қоидалари.
- Бактериологик текшириш усуллари. Босқичлари.Бахолаш.
- Озиқа мухитлар: тайёрланиш асослари, таснифи. Озиқ- мухитларга қўйилган талаблар. Озиқ –муҳитлар сифатининг назорати.
- Ажратиб олинган бактериянинг соф культурасини идентификация усуллари.
- Бактерияларнинг генетик аппарати тузилиши. Плазмидалар, тавсифи, вазифалари, аҳамияти.
- Молекуляр-биологик текшириш усуллари (молекуляр гибридизация, полимер занжирли реакция). Қўйиш қоидалари.
- Инфекцион жараёнда микроорганизмларнинг роли. Микробларнинг патогенлиги ва вирулентлиги. Патогенлик омиллари. Генетик назорат.
- Инфекцион касалликларнинг кимё терапияси ва кимё профилактикаси. Кимё терапевтик препаратлар гуруҳлари, хусусиятлари.
- Антибиотиклар, тавсифи, таснифи. Антимикроб таъсир механизми. Антибиотикларнинг ножўя таъсирлари.
- Микробларни антибиотикларга ва кимётерапевтик препаратларга турғунлиги. Дориларга турғунлик механизмлари. Микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш усуллари.
- Стерилизация тушунчаси, олиб бориш усуллари. Асептика
- Микроорганизларга кимёвий омилларнинг таъсири. Дезинфекция. Антисептика. Тушунча, мақсад, турлари, воситалари.
- Организмнинг иммун тизими. Иммун тизимнинг шаклланиши ва аъзолари. Иммунокомпитент хужайралари: таснифи, вазифалари.
- Иммунитет: тушунча, иммунитет турлари. Табиий иммунитет. Табиий иммунитетнинг иммун ва ноиммун келиб чиқиш асослари.
- Антитела: тузилиши, хусусиятлари. Антителоларнинг таснифи: синфи, кичик синфи, изотоплари.
- Аглютинация реакцияси, қўйилиш усули бахолаш, қўлланилиши.
- Пассив(билвосита) ва қайта пассив гемагглютинация реакцияси: ингредиентлари, механизми қўлланилиши. Латекс агглютинация реакцияси.
- Қаттиқ фазали иммунологик таҳлил реакцияси. Иммунофермент текшириш турлари.
- Иммунохроматографик усул, иммуноблоттинг.
- Иммунофлюоресцент тахлил.
- Инфекцияга қарши иммунитет ва унинг шакллари. Бактерияларга қарши, замбуруҳларга қарши, паразитларга қарши иммунитет. Онадан ўтувчи иммунитет, механизми, аҳамияти.
- Инфекцион касалликларда иммунопрофилактика ва иммунотерапия. Фаол иммунопрофилактика. Вакциналар, талаблари. Вакцина препаратларининг турлари.
- Стафилококкларнинг умумий таснифи ва турлари. Стафилококкли инфекциялар, патогенез, иммунитет. Стафиококкли инфекцияларни текшириш усуллари, махсус профилактикаси ва даволаш.
- Стрептококкларнинг умумий таснифи. Биологик хусусиятлари ва антиген тузилиши бўйича турлари. Пиоген стрептококк келтириб чиқарувчи касалликлар.
- Стрептококк пневмония(пневмококк)нинг таснифи. Антиген тузилиши. Стрептококк инфекцияларининг микробиоогик текшириш усули.
- Нейссерияларнинг таснифи. Менингококк инфекция қўзғатувчисининг умумий тавсифи. Менингококк инфекцияси патагенези, иммунитет. Текшириш усуллари ва махсус профилактика.
- Сўзак(гонорея) қўзғатувчисига тавсиф. Патагенез ва иммунитет.Ўткир ва сурункали сўзак касаллигини текшириш усуллари.
- Энтераль клостридиялар. Қўзғатувчи тавсифи, патагенез, иммунитет. Ботулизм касаллигини текшириш усуллари ва махсус профилактикаси. Клостридиаль гастроэнтеритлар.
- Сил қўзғатувчисининг умумий таснифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси.
- Бўғма қўзғатувчисининг тавсифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси. Вакцинадан кейинги имммунитетни назорат қилиш усуллари.
- Листериялар. Патогенез. Иммунитет. Текшириш усуллари.
- Озиқ-овқат махсулотлари ва ташқи муҳит обьектларида листерияларнинг аниқлаш усуллари ва алгоритми.
- Кўкйўтал ва паракўкйўтал қўзғатувчисининг тавсифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси.
- Одам патологиясида гемофиль тайёқчанинг ахамияти. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси.
- Легионеллалар. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари.
- Ташқи муҳит объектларида легионелларларни назорат қилиш усуллари ва алгоритми.
- Ўткир ичак инфекцияларининг умумий тавсифи. Энтеробактерия оиласининг тавсифи ва таснифи.
- Ўткир ичак инфекцияларини текширишнинг асосий қонуниятлари. Намуна олиш, уни ташиш, бойитиш асослари, озиқ- муҳитлари, энтеробактерияларнинг идентификация қилиш босқичлари.
- Эширихийларнинг умумий тавсифи ва биологик ахамияти. Эшерихиоз қўзғатувчилари. Патогенез, иммунитет, колиэнтеритларни текшириш усуллари.
- Сальмонеллаларни умумий тавсифи ва таснифи. Салмонеллалар келтириб чиқарадиган инфекциялар. Сальмонеллёзларнинг касалхона ичи қўзғатувчилари.
- Озиқ – овқат маҳсулотлари ва ташқи муҳит объектларида сальмонеллаларни аниқлаш усуллари ва алгоритми.
- Қоринтифи ва паратиф қўзғатувчиларининг тавсифи. Қоринтифи ва паратифларни текшириш усуллари.
- Шигеллаларнинг умуий тавсифи ва таснифи. Ичбуруғ патогенези ва иммунитети. Ичбуруғнинг текшириш усуллари.
- Клебсиеллалар тавсифи ва таснифи. Патогенез, иммунитет, клебсиеллаларни текшириш усуллари.
- Озиқ- овқат токсикоинфекцияларини ва интоксикацияларини микробиологик текшириш асослари. Тавсифи ва этиологияси.
- Спирилллалар оиласи. Кампилобактериялар, хеликобактерияларнинг одам патологиясида аҳамияти. Текшириш усуллари ва алгоритми.
- Иерсиниялар тавсифи. Ичак иерсиниозларнинг қўзғатувчилари.
- Кўкйиринг тайёқчасининг тавсифи. Одам патологиясида аҳамияти.
- Трепонема ва трепонематозлар таснифи. Заҳм қўзғатувчисининг тавсифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари.
- Патоген лептоспирозлар. Лептоспироз қўзғатувчисига умумий тавсиф. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари. Махсус профилактикаси.
- Бореллаларнинг умумий тавсифи ва таснифи. Эпидемик қайталама тиф ва канали бареллиоз қўзғатувчилари. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари. Диагностика усуллари. Лайм-боррелиоз.
- Хламидияларнинг умумий тавсифи. Текшириш усуллари.
- Микоплазмаларнинг умумий тавсифи. Текшириш усуллари.
- Клиник микробиология. Тушунча, мақсад ва вазифалари. Шартли патоген микроорганизмлар келтириб чиқарган касалликларнинг этиологияси, патогенези ва касаллик диагностикаси.
- Тери ва териости тўқималари йирингли яллиғланиш касалликлари этиологияси ва микробиологик текшириш асослари.
- Бактериемия сепсис ва септикопиемиянинг этиологияси ва микробиологик текшириш усуллари.
- Бронх ўпка тизими касалликларини этиологияси ва микробиологик текшириш усуллари.
- Касалхона ичи инфекциялари. Аниқлаш, тарқалиши, олдини олиш. Асосий қўзғатувчилари.
- Трихомониаз этиологияси патогенез ва текшириш усуллари.
- Кандидоз қўзғатувчиларини таснифи, патогенез ва микробиологик текшириш усуллари.
|
Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана
|