o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

"Юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари" мавзусида илмий-амалий анжуман

21.10.2010

"Юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари" мавзусида илмий-амалий анжуман

Анжуман ўтказиладиган муассаса: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Анжуман_ташкилотчи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институти ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Анжуман иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати вакиллари, инфекционистлар, ОИТС марказлари мутахассислари, тиббиёт институтлари, кафедра мудирлари ва профессорлари, Россия, Қозоғистон, Корея каби бир қатор ривожланган давлатларнинг етакчи олимлари иштирок этадилар.

Анжуманда куриладиган масалалар:

- Ўзбекистон Республикасида юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар.
- «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорнинг ОИВ/ОИТС хизматида бажарилиши, муаммолар ва ютуқлар.
- N1H1 гриппи ҳамда полиомиелит касаллигини республикамиз худудига кириб
келиши ва таркалиб кетишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган
амалий ва назарий ишларнинг натижаларини баҳолаш.
- Вирусли гепатитлар билан касалланиш ҳолати ва уларга қарши ўтказилаётган
ташхислаш, даволаш ва олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик
тадбирлар.
- Ўзбекистон Республикасида полиомиелит касаллигини олдини олиш борасида
ўтказилган эмлаш тадбирларининг натижалари.
- ВИЧ инфекциясини юқтирган инсонларда ўсма касалликларини кечиши.
- ВИЧ инфекциясини юқтирган беморларни антиретровирусний терапия даво муолажалари кўллаш самаралари.
- Республикамиз ҳудудига қўшни давлатлардан карантин ва ўрта ҳавфли юқумли
касалликларнинг кириб келишини олдини олишда санитария назорат пунктларининг тутган ўрни ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
- Юқумли касалликлар устидан электрон маниторинг тизимини ўрнатиш бўйича
амалга оширилаётган тадбирлар.
- Вирусли гепатит касаллигига қарши олиб борилаётган тадбирлар, эмлаш ишларини баҳолаш каби мавзуларга атрофлича тўхталиб ўтилади.

Илмий-амалий анжуман кун тартибида шунингдек, МДҲ давлатлари ва Ўзбекистонда тиббиётнинг даволаш-профилакгика соҳасида олиб борилаёган янги илмий изланишлар, олинган натижалар ва уларнинг тиббиёт амалиётига тадбиғи ҳақида маърузалар тингланади ҳамда мухокама килинади.



Тэги
#Юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари  #конференциялар  

Возврат к списку


Комментарии


Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2020 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz