Алоҳида ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини ОИВ инфекциясидан ҳимоялаш кўламини ва Ўзбекистон Республикасида ОИВ профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш имкониятларини кенгайтириш
МЭС баённомасига мувофиқ, 2012 йил 20 мартида ОИТС га қарши курашиш Республика маркази ва “Ишонч ва ҳаёт” ННТси томонидан ОИТС, туберкулёз, безгакка қарши курашиш Глобал Фондининг Миллий лойиҳаси субреципиент сифатидаги “Алоҳида ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини ОИВ инфекциясидан муҳофаза қилишни ва Ўзбекистон Республикасида ОИВ профилактикаси, дагностикаси ва уларни парваришлаш имкониятларини кенгайтиришни давом эттириш” лойиҳаси тасдиқланди.
Ушбу лойиҳа ўз фаолиятини 2013-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ОИВ га қарши курашиш бўйича стратегик лойиҳаси доирасида “Умумий аҳоли орасида ОИВ ва ИППП профилактикаси” ва “ОИВ дан зарарланган инсонларга нисбатан келжакда соғлом инсонлардек муносабатда бўлиш жараёнларини шакллантириш” бўйича 3 та вазифа ва 4.5 йўналишлар асосида амалга оширилмоқда.
Ушбу вазифаларнинг асосий чора-тадбирларидан бири турли конфессиядаги диний етакчиларни, шунингдек маҳалла оқсоқолларини, ННТ раҳбарларини ОИВ профилактикаси, уларни парваришлаш, қўлаб-қувватлаш, шунингдек ОИВдан зарарланган инсонларга нисбатан бошқа инсонлардек муносабатда бўлишни шакллантириш бўйича дастурларга жалб қилиш ҳисобланади.