o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Юрак аритмиялари ва инструментал даволаш мавзуидаги ўниккинчи Ўлик Денгиздаги Ҳалқаро Симпозиум (ЎДХС)

10.09.2013

Юрак аритмиялари ва инструментал даволаш мавзуидаги ўниккинчи Ўлик Денгиздаги Ҳалқаро Симпозиум (ЎДХС)

3-5 март 2014 йил,  Хилтон Конвеншн-сентер комплекси, Тель-Авив

12-чи ЎДХС-га мархамат!

Хурматли ҳамкасблар ва дўстлар,

Сизларни Ташкилий ва Илмий қумиталар номидан 3-5 март 2014 йил Тель-Авив, Изроилда ўтказиладиган Юрак Аритмияларни Даволаш ва Олдини Олишда Технологик Инновацияларга бағишланган 12-чи Ўлик Денгиздаги Ҳалқаро Симпозиумга (ЎДХС) таклиф этмоқчимиз. Ушбу Симпозиум давлатимизни инновацион электрофизиология соҳасида етакчи давлатлардан бирига айлантирган, 1992 йилдан бошлаб Изроилда ўтказилаётган икки йиллик халқаро симпозиумлар сериясининг давомидир.  

2014 йилнинг симпозиуми инновацион жараёнини хамма босқичларини, яъни ҳоли давом этаётган, ёки яқинда якунланган аппаратлар, абляция ва хариталашга бағишланган текширишларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида ривожланаётган технологиялар ва даволаш методларига кенг эътибор қаратади. Ушбу ёндашиш биотехнологиядаги тиббий аппаратлар, ускуналар ва инновацияларга кенг йўл очиб беради.

Ҳалқаро Дастурий Қумита етакчи илмий бирлашмалар билан ҳамкорликда аритмиянинг хамма дисциплинари бўйича мутахассислар, яъни - электрофизиологлар, клиник кардиологлар, тадқиқотчи олимлар, биомедицина мухандислари,  тадбиркорлар ва саноат учун - кўп тармоқли илмий дастурни тайёрлаяптилар.

Ушбу дастур умумий, педиатрик ва катталар электрофизиологияси, юрак бўлмалари фибрилляциясини, юрак етишмовчилигини даволашдаги мульти-дисциплинар ёндашувлар, ҳамда тасодифий ўлимни олдини олиш билан боғлиқ бўлган барча мавзуларга даҳлдордир. Бу мавзулар сессия мажлисларида хамда сателлит симпозиумларда муҳокама қилинади. Ушбу симпозиумлар дастурига халқаро ва изроиллик экспертларнинг янги даволаш методларига ва турли босқичдаги изланишларга бағишланган, хамда инновацион технологияларни бугунги ва келажакдаги даволаш усулларига, айниқса аблатив операцияларни (ablative interventions) келажагига таъсирини таъқидлаш учун интерактив тарзда намойиш этиладиган, ҳамда хозирги пайтда тадқиқ этилаётган хариталаш техникалари ёки комбинацияланган жаррохлик усулларида юрак аритмияларини даволаш методларига бағишланган презентациялари киритилади. Дастурга юрак ресинхронизацияси ва юрак бўлмалари фибрилляциясини аблацияси бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ҳам киритилади.

Одатда ЎДХС дастури таркибига умумий кардиологлар, терапевтлар ва оила шифокорлари, спорт тиббиётида ишлайдиган врачлар, хамда кардиостимуляция, электрофизиология ва кардиология бўлимларида ишлайдиган ҳамширалар учун ташкил этилган мавзу ва семинарлар киради. Бу семинарлар олдинги ЎДХС симпозиуми жараёнида кўп қатнашчиларни эътиборини жалб этган. Ушбу ихтисослаштирилган семинарларнинг мақсади – бради- ва тахиаритмияларни диагностикаси ва даволашни хозирги пайтда ривожланиш даражаси ва бу сохада эришилган ютуқлар хақида амалиётчи шифокорларни билим даражасини ошириш.  

ЭКГ бўйича семинарга қатнашиш даражасини юқорилигини инобатга олган холда, ушбу семинар такроран дастурга киритилади. Биз қўшимча тарзда бўлмалари фибрилляциясини тромбоэмболик асоратларини олдини олишга қаратилган янги превентив даволаш усуллари комплексига, ва бўлмалари фибрилляциясини консерватив даволашдаги ютуқларга бағишланган махсус симпозиумларни режалаштиряпмиз.

12-чи ЎДХС Тель-Авивдаги (Tel Aviv) танилган ва зебо Хилтон Конвеншн Сентер (Hilton Convention Center/ Hotel) мехмонхонасининг биносида ўтказилади.
Биз сизларни ушбу хаяжонлантурувчи ва самарали, юкори илмий даражали кенгаш бўлиши хақида дарак бераётган маросимда сабрсизлик билан кутамиз.

Сиз 2014-чи йилда ушбу маросимда албатта қатнашишингиз керак!

Манба: idss-ep.com


 


Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz