o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

“Баркамол авлод йили” Давлат Дастури

“Баркамол авлод йили” Давлат Дастури

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида қўйилган қатор чора- тадбирлаш, ўғил қизларнинг ҳар томонлама баркамол тарбиялаш мақсадида эълон қилинган “Баркамол авлод йили ” муносабати билан Давлат Дастури ишлаб чиқилди.

Дастурда баркамол авлоднинг тарбиялаш борасида кўриладиган қатор чора тадбирлар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилди:

Ёшлар ва болалар ҳуқуқларига қаратилган норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш, амалдаги қонун ва мъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уларнинг баркамол вояга етишишларида ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш, келгусида “Соғлом она соғлом бола” дастури ёрдамида соғлом авлодни дунёга келтириш, она, бола ва ўсиб келаётган авлоднинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактик саломтлигини яхшилаш, тиббий хизматнинг моддий базасини мустаҳкамлаш, соғлом фарзанд дунёга келтириш ва уни тарбиялаш масалалари бўйича аҳоли орасида мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб бориш, ёшларда соғлом ва яхши оила қуришдаги интилишларини шакллантириш;

Вояга етиб келаётган авлоднинг тарбияси ва таълим тизимига ажратилган замонавий моддий техник базадан самарали фойдаланиш, замон талабидан келиб чиққан ҳолда таълим тизими йўналишларини, олий ва ўрта таълим тизими мутахассислигини мукаммаллаштириш;

янги ахборот коммуникацион ва педагогик технологиялари, электрон китоблар ва мультимедия воситаларининг таълим жараёнларига кенг жорий этилиши ва ўқув муассасаларнинг ўқув лабараториялари замонавий ўқув ва лабаратория асбоб ускуналари, компьютер техникаси, шунингдек, ўқитувчи ва устозларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ҳисобига мактаб, касб хунар коллежлари, лицей ва бошқа олий ўқув юртларида таълим сифатининг яхшилаш;

замонавий ахборот ва компьютер технологиялари , рақамли алоқа телекоммуникциялари, интернет тизимининг нафақат мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида балки ҳар бир оиланинг кундалик ҳаётида кенг жорий этиш ва ривожлантириш;

Ўсиб келаётган авлодни жисмонан тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш, ёшларни айниқса қишлоқ ҳудудларида истоқомат қилаётган қизларни спорт машғулотларига жалб қилиш, янги спорт комплекслари, стадион ва биноларини барпо этиш, уларни керакли ускуналар билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар билан таъминлаш каби ишларга кўпроқ этибор қаратиш;

Иқтисодиётнинг асосий тузилмаларидан бири ҳисобланган кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бу соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал этиш учун қатор чора тадбирларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолиятига ёшларни, аниқса қишлоқ ҳудудларидаги касб хунар коллеж ва олий ўқув юрти битирувчиларини кенг жалб этиш учун шарт шароитлар яратиш;

Илм фанга иқтидорли ёшларни жалб этиш учун кенг йўл очиш, Фанлар Академияси ва мамлакатимиз олий ўқув юртларида махсус илм фан ривожлантиришга қаратилган жамғарма тузиш бу орқали ёшларнинг илмий тадқиқот ва изланишлар олиб боришлари ва умуман уларнинг ижодий ва интелектуал салоҳиятини янада ошириш учун имкониятлар яратиш, шунингдек, хорижий илм фан марказлари билан самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш;

Ёш оилаларга ғамхурликни кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя билан тахминлаш, ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбияланган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда асосий қўрғон ҳисобланган соғлом ва мустаҳкам оила шакилланиши учун барча шарт шароитларни яратиш;

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи сингари қатор чора тадбирларни амалга ошириш, уларни наркомания, аҳлоқсизлик, турли таъсир этувчи ва ҳавф солувчи четдан кириб келаётган “оммавий маданият”лардан сақлаш.


 


Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz