o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

12.04.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда
харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қнлади:

  1. Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири                         И. Маджидов
Тошкент ш.,

2018 йил 27 февраль

3-2018 - сон

Молия вазири                                                                 Д.Кучкаров

Тошкент ш.,

2018 йил 27 февраль

33 - сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг
2018 йил 27 февралдаги 3-2018 ва 33-сон қарорига
ИЛОВА

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил
қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар
тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўгрисида”ги карорига мувофиқ академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низомнинг талаблари идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади, бюджетдан маблаг олувчи ҳисобланмайдиган ва қонун ҳужжатлари билан алоҳида тартиб ўрнатилган академик лицейлар бундан мустасно.
  2. Академик лицейлардан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган, академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар) уларнинг ота- оналари тўлови ҳисобига харажатларни қисман (ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида) қоплаган ҳолда, қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари ҳисобидан имтиёзли уч маҳал (эрталабки нонушта, тушлик ва кечки овқат) овқатлантирилиши таъминланади.

Бунда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар ота-оналарининг мурожаатларига асосан ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда фақат тушлик учун белгиланган озиқ- овқат харажатлари миқцорида овқатлантирилиши ташкил этилади.

  1. Бир ўқувчи учун кунлик уч маҳал овқатлантириш харажати ота-оналар тўловини қўшиб ҳисоблаганда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизигача миқцорда белгиланади. Бунда:

эрталабки нонушта учун харажатлар - кунлик белгиланган овқатлантириш харажатининг 20 фоизидан;

тушлик учун харажатлар - кунлик белгиланган овқатлантириш харажатининг 45 фоизидан;

кечки овқат учун харажатлар - кунлик белгиланган овқатлантириш харажатининг 35 фоизидан ошмаган ҳолда амалга оширилади.

2- боб. Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил этиш

  1. Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
  1. Академик лицейларда имтиёзли овқатланиш юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан буён матнда таъминотчи деб аталади) ҳамда таълим муассасаси томонидан ташкил этилади.
  2. Академик лицейларда ўқувчиларни имтиёзли уч маҳал овқатлантириш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган имтиёзли овқатланиш карточкаси (бундан буён матнда имтиёзли овқатланиш карточкаси деб юритилади) асосида амалга оширилади.
  3. Академик лицейлардан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган, академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар) рўйхати ўқув йилининг бошида (10 сентябрдан кечиктирмасдан) академик лицейнинг маъмурияти томонидан шакллантирилиб, академик лицей директори буйруги билан тасдиқланади ҳамда ўқувчиларга имтиёзли овқатланиш карточкаси берилади.
  4. Ижара асосида яшайдиган ўқувчиларининг рўйхати уларнинг ижара асосида яшашини тасдиқловчи ҳужжатига асосан шакллантирилади.
  5. Имтиёзли овқатланиш карточкасини олган ўқувчиларнинг рўйхати уларнинг Ф.И.О., гуруҳи, шахсий тартиб рақами кўрсатилган ҳолда Имтиёзли овқатлантириладиган ўқувчиларнинг ҳисобини юритиш журналига (бундан буён матнда журнал деб юритилади) қайд қилинади.

Журналнинг бетлари изчил рақамланган, ип ўтказилиб тикилган ҳамда академик лицей директори томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

  1. Журнал таъминотчига (академик лицейнинг масъул ошпазига) тақдим этилади.
  2. Журнал ҳар бир ой учун алоҳида юритилади. Журнал жорий ой якунлангандан сўнг таъминотчи (академик лицейнинг масъул ошпази) томонидан академик лицейнинг бухгалтериясига уч кунлик муддатда топширилади.
  3. Имтиёзли ўқувчилар рўйхатига ўкув йили давомида академик лицей директорининг буйруғига асосан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
  4. Ўқувчиларга жорий ўқув йили учун имтиёзли овқатланиш карточкалари 10 сентябрга қадар академик лицей маъмурияти томонидан берилади.
  5. Имтиёзли овқатланиш карточкасини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
  6. Ўқувчилар имтиёзли овқатланиш учун таъминотчига (академик лицейнинг масъул ошпазига) имтиёзли овқатланиш карточкасини кўрсатиши шарт.

Таъминотчи (академик лицейнинг масъул ошпази) имтиёзли овқатланиш карточкасини кўрсатган ўқувчиларга журналга тегишли белги қўйган ҳолда уларнинг имтиёзли овқатланишини таъминлаши лозим.

  1. Таъминотчи (академик лицейнинг масъул ошпази) овқатлантириш хизматини кўрсатгандан сўнг ҳар куннинг якунида журналдаги маълумотларга асосан бажарилган ишлар далолатномасини (нонуштада, тушликда ва кечки овқатдаги ўқувчилар сони кўрсатилган ҳолда) тузиб, уни академик лицей бухгалтериясига тақдим этиб боради.

Таъминотчи ва академик лицей ўртасида ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш учун бажарилган ишлар далолатномаси асосида кунлик, ҳафталик ёки ойлик ҳисоб- фактуралар расмийлаштирилиши мумкин.

З-боб. Ота-оналар тўловини тўлаш ва ҳисоблаш

  1. Академик лицейларда ўқувчиларни имтиёзли уч маҳал овқатлантириш учун ота-оналар тўлови ота-оналар билан академик лицей маъмурияти ўртасида тузилган шартномага асосан ҳар ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан тўланади.
  2. Ота-оналар тўлови белгиланган тартибда нақд пул, пластик карта орқали ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
  3. Ота-оналар тўловини ҳисоблаш академик лицейнинг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади. Бунда тўловларнинг ҳисоб-китоби ҳар бир ўқувчи кесимида юритилади.
  4. Уқувчининг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчи академик лицейга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда, ўқувчининг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқцорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар ўқувчининг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
  5. Ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчининг академик лицейга келмаганлиги тегишли даволаш- профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.

Ўқувчининг академик лицейга сабабсиз келмаган ҳолларда ота-оналар тўлови қайтарилмайди.

  1. Тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома тақдим этилмаганда ўқувчининг академик лицейда сабабсиз бўлмаган кунлари учун тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
  2. Ўқувчи академик лицейнинг ички тартиб-қоидаларини бузиши ёки бошқа ҳуқуқбузарлик қилиши натижасида ўқишдан четлатилганда (ўз ихтиёрига кўра четлатилиши бундан мустасно) тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтарилмайди.
  3. Ўқувчилар имтиёзли овқат билан таъминланмайдиган қишки ва ёзги таътиллар даврида овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

4-боб. Якуний қоидалар

  1. Имтиёзли овқатлантириш таъминоти учун ота-оналар тўлови ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган маблағларни академик лицейнинг бошқа турдаги харажатларига йўналтириш тақиқланади.
  2. Академик лицей директори ва бош бухгалтери молиялаштириладиган маблағлардан харажатлар сметасига мувофиқ мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавобгардир.
  3. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
  4. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси билан келишилган.

Соғлиқни сақлаш вазири                                   А.Шодмонов

2018 йил 8 февраль

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                       З.Мирзаев

2018 йил 9 февраль



Маданият вазири                                                Б. Сайфуллаев

2018 йил 12 февраль

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантири вазири в.б.                                    Ш.шерматов

2018 йил 11 февраль

 

Ташқи ишлар вазири                                           А.Комилов

2018 йил 12 февраль

 

Давлат архитектура ва қурилиш
қўмитаси раиси                                                   Б.Закиров

2018 йил 8 февраль

 

Автомобиль йўллари давлат

қўмитаси раиси                                                     А.Абдувалиев

2018 йил 11 февраль

 

‘Навоий кон-металлургия комбинати 
давлат корхонаси бош директори                      Қ.Санақулов

2018 йил 13 февраль

 

 

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни
ташкил қилиш ҳамда харажатларини кисман коплаш
учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

Screenshot_1.jpg


Ҳужжат рақами:  № 2993
Қабул қилиниш санаси:  05.04.2018

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz